Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

«Арсенал» жамоаси Англия премьер-лигасида иштирок этади. Жамоа 1866 йилда ташкил этилган. 13 марта Англия чемпиони бўлган. Англия кубогида эса 11 марта чемпион бўлган. Жамоа «Эмирейтс» стадионида ҳаракат қилади. Арена ўз бағрига 60 361 мухлисни сиғдира олади. «Арсенал» Англия премьер-лигасида энг узоқҳаракат қилиш бўйича рекорчи. 2012 йил якунларига кўра «Арсенал» жаҳоннинг энг қиммат клублари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. Ўшанда Лондон суперклуби 1.3 миллиард долларга баҳоланган эди. Жамоани 1996 йилдан буён франциялик мураббий Арсен Венгер бошқариб келади. 2012 йил 17 августдан бошлаб жамоа сардори бельгиялик ҳимоячи Томас Вермален. У боғични Робин ван Персидан қабул қилиб олган эди.

Келиб чиқиши

1886-1925 йиллар
«Арсенал» 1886 йилда Лондоннинг жанубий-шарқида «Роял Арсенал» артиллерия заводи ишчилари томонидан ташкил қилинган. Бошида жамоа «Даял Скуер» деб номланган. «Арсенал» ўзининг биринчи ўйинини 1886 йилнинг 11 декабрида «Истерн Уондерс» жамоасига қарши ўтказади. Ўша ўйинда «тўпчилар» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишади. Икки ҳафта ўтиб футболчилар иштирокида мажлис ўтказилади ва жамоа номи «Роял Арсенал»га ўзгартирилади. Ўша мажлисда футбол ўйнаш учун жой ва клуб формаси танланади. «Ноттингем Форест»нинг собиқ футболчиси Фред Бирдсли қизил рангни танлайди ва ўшандан буён жамоанинг асосий либоси қизил рангда. «Арсенал» 1891 йилда профессионал даража олгач унинг номи «Вулиж Арсенал» деб ўзгартирилади. Мухлислар уни «Вулиж Редс» деб ҳам аташарди. Жамоа 1893 йилда илк марта футбол лигасида қатнашди ва бу натижага эришган биринчи жануб жамоаси бўлди.

«Арсенал» 1904 йилда иккинчи дивизионда дебют қилди ва ўша йилдаёқ биринчи дивизионга чиқди. Лекин жамоа стадионининг узоқ масофада жойлашгани мухлислар ташрифининг кам бўлишига сабаб бўлди. Бу эса иқтисодий муаммоларга олиб келди. Натижада «Арсенал» яна иккинчи дивизионга тушиб кетди. 1913 йилда жамоа стадион қуриш учун Темза яқинидан ер сотиб олди. Кейинчалик ўша ерда «Хайбери» стадиони қурилди ва биласиз, 2006 йилгача жамоанинг уй аренаси бўлиб келди. 1914 йилга келиб жамоа номидан «Вулиж» сўзи олиб ташланди ва «Арсенал» деб атала бошланди. 1919 йилда «Арсенал» иккинчи дивизионда бешинчи ўринни эгаллади ва биринчи дивизионга чиқди. Ўшанда биринчи дивизиондаги жамоалар 20тадан 22тага оширишган эди. Биринчи дивизонда ўйнаш ҳуқуқига еттита жамоа эга эди. Улар орасида овоз бериш йўли билан «Арсенал» ҳам танлаб олинди. 1925 йилда «Арсенал»га Герберт Чепмен бош мураббий этиб тайинланди. Айнан шу мураббий қўл остида жамоа илк ютуқлари сари қадам ташлади. Ўша йилда ўйиндан ташқари ҳолат қоидаси киритилган эди. Чепмен офсайдга тушиб қолмасликнинг йўлларини топган биринчи мураббийлардан. Унинг қўл остида «Арсенал»да Алекс Жеймс ва Клифф Бастин каби футболчилар ўйнар эди.

1925-1934 йиллар. Чепмен даври

Чепмен жамоага келиши билан «Сандерленд» ҳужумчиси Бьюкенни сотиб олди ва у тезда жамоа сардорига айланди. Аввалги мураббий Лесли Найтон ҳам уни сотиб олмоқчи бўлган, лекин «Сандерленд» 7 минг фунт сўраган (ўша вақтда жуда катта пул бўлган) ва трансфер амалга ошмаган эди. 1925/26 йилги мавсумда «Арсенал» иккинчи лигада иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги мавсумда жамоа Англия кубогининг финалигача борди, лекин ҳал қилувчи баҳсда «Кардифф Сити»га имкониятни бой берди. Ўйиндаги ягона голга дарвозабон Ден Луиснинг хатосидан унумли фойдаланган Хью Фергюсон муаллифлик қилган эди. 1929/30 йилги мавсумда келиб Чепменнинг ишлари ўз сўзини айта бошлади. «Арсенал» ўша мавсумда Англия кубогини қўлга киритди. Финалда Чепменнинг собиқ жамоаси «Хаддерсфилд» 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Жамоа мамлакат чемпионатида 14-ўринни эгаллади, лекин суперкубокда Англия чемпиони «Шеффилд Уенсдей» мағлуб этилди. Ўшандан «Арсенал»нинг Англия футболидаги ҳукмронлиги бошланди. Жамоа қарши қарши ҳужумлардан яхши фойдаланадиган ва тўп узатишларга тезлик киритиб ўйнайдиган бўлди. Ҳимоя марказида учта ҳимоячи ўйнарди, иккита қанотда эса вингерлар жуда фаол бўлишарди. Рақиб ҳужуми вақтида улар ортга қайтишар ва натижада бешта ҳимоячи рақибни қарши олар эди. Лекин жамоа ҳужумлари асосан марказдан ривожланарди. Асосий ҳужумлар марказий ярим ҳимоячи Герби Робертс орқали ривожланар эди. Қарши ҳужум вақтида иккита вингер энди қанотдан ҳужумга боришарди. Натижада бешта ҳужумчи ва иккита вингер билан қарши ҳужумлар жуда хавфли чиқарди. Чепменнинг тактикаси футболчилардан жуда катта жисмоний тайёргарлик талаб қиларди. Унинг ўйин услубини зерикарлиликда ҳам айбладилар. «Арсенал» 1930-1938 йилларда беш марта биринчи дивизионда чемпион бўлди ва икки марта Англия кубогини қўлга киритди. Чепмен эса 1934 йилда пневмониядан вафот этди.

1934-1950 йиллар. Эллисон даври
Чепмен оламдан ўтгандан кейин жамоадаги мураббийлик бўлиниб олинди. Жорж Эллисон ташкилий ишларга жавоб берар эди. Унинг раҳбарлигини «Хайбери» ўша вақтдаги энг замонавий стадионлардан бирига айланди. Эллисон янги футболчиларни таклиф қилиш билан ҳам шуғулланди. У жамоага Тед Дрейкни олиб келди. Дрейк 1934/35 йилги мавсумда 41 ўйинда 42та гол урди. Жорж Эллисон 1946/47 йилги мавсум якунида «Арсенал»дан кетди. Унинг ўринини Том Уиттакер эгаллади. Жамоа қийин дамларни бошдан ўтказди. Ўша мавсумда «Арсенал» чемпионатда 13-ўринни эгаллади. Жамоанинг асосий таркибидаги 9 футболчи иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлишди. Бастин ва Дрейклар футболдан кетишди. Уиттакер жамоа ўйинини ўзгартирди ва «Арсенал» эндиликда ҳимоявий ўйин кўрсата бошлади. Жамоа қария футболчилар Жо Мерсер, Рони Руку, Лес Комптонлар хизмати билан яна биринчи дивизионда чемпион бўлди. Рони Рук 33та гол урди ва урушдан кейинги чемпионатлар рекорчисига айланди. 1949/50 йилги мавсумда «Арсенал» Англия кубогини қўлга киритди.

1950-1970 йиллар
1951/52 йилги мавсумда жамоа олтин дубл қайд этиш имконига эга бўлганди, лекин жуда кўп футболчиларнинг жароҳати бунга йўл қўймади. Жамоа бир юқорилаб кетарди, бир пасайиб. Умуман олганда, бир хил ўйин кўрсатмас эди. 1966 йилда Берти Ми менежер бўлди. У ҳеч қачон футбол ўйнамаган ва мураббийлик тажрибаси ҳам йўқ эди, шунинг учун раҳбариятнинг бу қаророни кўпчилик қоралади. Лекин Ми жамоага профессионалликни олиб кирди. У ҳимояда тажрибали ва ёши катта футболчиларга ишонар, ҳужумда эса ёш футболчиларни ўйнатар эди. «Арсенал» 1970 йилда Ярмарка кубогини қўлга киритди.1988/89 йилги мавсумда «Арсенал» 18 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпиони бўлди. Ўша мавсумда чемпионлик учун «Ливерпуль» билан жуда жиддий кураш кечган эди. Ҳал қилувчи ўйинда «Ливерпуль» майдонида охирги турда кечди. «Арсенал» унгача 14 йил давомида «Энфильд»да ғалаба қозона олмаётган эди. Ўша ўйинда «Арсенал»ни иккита тўп фарқи билан қозонилган ғалаба қониқтирар эди. Ўйинда ҳисобни 52-дақиқада «Арсенал» аъзоаси Алан Смит очди. «Арсенал»га яна битта гол керак эди, лекин 90-дақиқача «тўпчилар» гол ура олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Алан Смитдан тўпни қабул қилиб олган ёш ҳужумчи Майкл Томас гол урди ва жамоасига чемпионликни олиб келди. Кейинги йил «Ливерпуль» чемпионликни қайтиб олди, лекин яна бир йил ўтиб «Арсенал» Англияда тенгсиз бўлди. 1994 йилда «Арсенал» лига кубоги ва Англияда кубогида бир вақтнинг ўзида ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди. Ўша йили жамоа кубок эгалари кубогида ҳам чемпион бўлди. Ўша мавсумдан кейин Грем бош мураббийликдан олинди ва унинг ўринини Брюс Риок эгаллади, лекин у ҳам ҳеч нимага эриша олмади ва жамоадан кетди.

1996 - ... Арсен Венгер даври
1996 йилда «Арсенал» бош мураббийи этиб Арсен Венгер тайинланди. Бу жуда кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Арсен ким? деган савол оммавийлашиб кетди. Ўша вақтда мураббий Японияда ишлар эди ва у ҳақда кўпчилик эшитмаганди. Ҳеч ким унинг клуб тарихидаги энг зўр мураббий бўлишини кутмаган эди. Унинг илк иши Деннис Беркампни сотиб олиш бўлди. Венгер «Арсенал»нинг зерикарли ва ҳимоявий ўйинидан воз кечди ва жамоа ўйинига ҳужумкорликни олиб кирди. Венгернинг «Арсенал»и иккинчи йилдаёқ дублга эришди. Биринчи даврадан кейин жамоа «МЮ»дан 12 очко ортда қолаётган эди, лекин қолган ўйинларнинг 15тасида ғалаба қозонган «Арсенал» атиги учта ўйинда дуранг ўйнади. Шу тариқа лондонликлар тарихида Арсен Венгер Англия чемпиони бўлган илк хорижлик мураббий бўлди. Венгер билан жамоага французлар оқиб кела бошлади. 1999 йилда жамоанинг етакчи ҳужумчиси Николья Анелька «Реал»га ўтиб кетди. Унинг ўрнини эса Тьерри Анри эгаллади. Анри вақт ўтиб жамоанинг рамзига айланди. Анри билан бирга жамоага Силвен Вилтор ҳамда Робер Пиреслар келишди. 2001/2002 йилги мавсумда жамоа навбатдаги олтин дублни қайд этди. Лекин жамоанинг энг юқори чўққиси 2003/2004 йилги мавсумга тўғри келди. Ўша мавсумда премьер-лигада бирор марта ҳам мағлуб бўлмади. Мағлубиятсиз ўйинлар сони эса кетма-кет 49тага етди. Бу Англия рекорди бўлиб турибди. 2004 йилда жамоа голландиялик ёш футболчи Робин ван Перси келиб қўшилди. 2005 йилда «Арсенал» Англия кубогини қўлга киритди ва ўша ғалабадан кейин 9 йил давомида ҳеч нима ютмади. Хабарингиз бор, 2013/2014 йилги мавсумда жамоа яна кубокни қўлга киритди. 2006 йил «Арсенал» чемпионлар лигасининг финалигача борди, лекин финалда «Барселона»га имониятни бой берди. Ўша мавсумдан кейин жамоа «Хайбери»дан кетди ва янги «Эмирейтс» стадионга кўчиб ўтди.

Янги стадиондаги биринчи мавсум унчалик омадли ўтмади. Жамоа чемпионатда тўртинчи бўлди ва кубок финалида имкониятни бой берди. Таркиб сезилари ёшартирилди. Робер Пирес, Сол Кембелл, Эшли Коул, ва Деннис Беркамплар кетишди. Уларнинг ўрнини Томаш Росицки, Тео Уолкотт, Матьё Фламини, Эммануэль Адебайор ва Сеск Фабрегаслар тўлдиришди. Фабрегас ёш бўлишига қарамай жамоа етакчисига айланди. 2007/08 йилги мавсумда жамоани Тьерри Анре тарк этди. У «Барселона»га ўтиб кетди. Ўша мавсумда жамоа 25 ўйинни мағлубиятсиз ўтказди ва узоқ вақт чемпионатда етакчилик қилди. Лекин етакчиларнинг жароҳати сабаб «Арсенал» чемпионатда учинчи бўлди. 2009 йилда жамоа чемпионлар лигасининг ярим финалигача борди ва чемпионатда иккинчи бўлди. Жамоа Андрей Аршавин, Самир Насри каби футболчиларни сотиб олди. Ван Персининг ҳам ўйинлар очилди ва ҳужумчи 20та гол билан жамоа тўпурари бўлди. 2009/10 йилги мавсумда «Арсенал» чемпионатда учинчи бўлди, чемпионлар лигаси чорак финалидаги «Барселона»га қарши ўйинлар барчанинг ёдида қолди. Кейинчалик жамоани яна бир қатор етакчилар тарк этишди ва Венгер яна янги жамоа тузишга мажбур бўлди. Фабрегас, Сонг, ван Перси, Насри, Клиши, Эббуе каби ўйинчилар кетиб, «Арсенал»га Микел Артета, Алекс Окслайд-Чемберлен, Оливье Жиру, Санти Касорла ва Месут Ўзил каби юлдузлар келишди.

Ортда қолган мавсумда жамоа узоқ йиллик қуруқ серияга якун ясаб Англия кубогини қўлга киритди. Финалда «Халл Сити» мағлуб этилди. «Арсенал» Англия чемпионатида жуда узоқ вақт биринчи ўринда келди, лекин яна ўша жароҳатлар сабаб жамоа мусобақани тўртинчи бўлиб якунлади ва чемпионлар лигасига йўл олди.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 5 11
2 ПСЖ 5 11
3 Базель 5 2
4 Лудогорец 5 2

Англия кубоги

Нимчорак финал
20.02.2016
17:45 Арсенал
0:0
Халл Сити
20:00 Рединг
3:1
Вест Бромвич
20:00 Уотфорд
1:0
Лидс
22:15 Борнмут
0:2
Эвертон
21.02.2016
19:00 Блэкбёрн
1:5
Вест Хэм
20:00 Тоттенҳэм
0:1
Кристал Пэлас
21:00 Челси
5:1
Манчестер Сити
23.02.2016
00:45 Шрусбери
0:3
Ман. Юнайтед
Чорак финал
11.03.2016
23:59 Рединг
0:2
Кристал Пэлас
12.03.2016
22:30 Эвертон
2:0
Челси
13.03.2016
18:30 Арсенал
1:2
Уотфорд
21:00 Ман. Юнайтед
1:1
Вест Хэм
13.04.2016
23:00 Вест Хэм
1:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
23.04.2016
21:15 Эвертон
1:2
Ман. Юнайтед
24.04.2016
20:00 Кристал Пэлас
2:1
Уотфорд
Финал
21.05.2016
21:30 Ман. Юнайтед
2:1
Кристал Пэлас

Англия лига кубоги

Нимчорак финал
25.10.2016
23:45 Арсенал
2:0
Рединг
23:45 Бристол Сити
1:2
Халл Сити
23:45 Лидс
2:2
Норвич Сити
23:45 Ливерпуль
2:1
Тоттенҳэм
23:45 Ньюкасл
6:0
Престон
26.10.2016
23:45 Вест Хэм
2:1
Челси
23:45 Саутгемптон
1:0
Сандерленд
23:59 Ман. Юнайтед
1:0
Манчестер Сити
Чорак финал
30.11.2016
00:45 Халл Сити
1:1
Ньюкасл
00:45 Ливерпуль
2:0
Лидс
01.12.2016
00:45 Арсенал
0:2
Саутгемптон
01:00 Ман. Юнайтед
4:1
Вест Хэм

Сўнгги учрашув

03.12.2016. АПЛ. 14-тур.
22:30
Вест Хэм
1-5
Арсенал

Навбатдаги учрашув

07.12.2016. ЕЧЛ. 6-тур.
00:45
Базель
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.