Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мавсумнинг энг сермаҳсул жуфтликлари

Кучли бешлик чемпионатларида мавсум айни қизғин палласига кириб бормоқда. Биз Италия, Испания, Англия, Германия ва Франция чемпионатларидаги энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

9-12. Оливе Жиру + Алексис Санчес (“Арсенал”) = 13 гол
“Канонирлар”нинг икки футболчиси ҳозирча умумий ҳисобда 13 та гол уришди. Франциялик Жиру 7, Чилилик Санчес эса 6 та голга муаллифлик қилган. Ушбу жуфтлик “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Челси” дуэтларини орқада қолдирмоқда.

9-12. Эдер + Луис Муриэл (“Сампдория”) = 13 гол
“Сампдория” ҳужумчиси Эдер “А” серияда 9 марта рақиб посбонларини ранжитган бўлса, унинг шериги Луис Муриэл 4 та гол киритган. Генуяликлар Италия чемпионатида камтарона 12-ўринда боришмоқда.

9-12. Нолито + Яго Аспас (“Сельта”) = 13 гол
Виголиклар ушбу мавсумни жудаям кўтаринки руҳда бошлашди. Нолито 7, Яго Аспас эса 6 та гол урди. “Сельта” ушбу ҳужумчиларнинг хизматлари эвазига 5-ўринни эгаллаб турибди.

9-12. Хатем Бен Арфа + Валер Жермен (“Ницца”) = 13 гол
Франция чемпионатида 4-ўринда бораётган “Ницца” клубининг икки ҳужумчиси ҳисобида ҳам 13 та гол мавжуд. Хатем 7 ва Валер 6 марта дарвозаларни аниқ нишонга олишган.

7-8. Ромелу Лукаку + Аруна Коне (“Эвертон”) = 14 гол
“Эвертон” ҳар мавсумда кучли ҳужумчилари билан мақтаниб келган. Белгиялик Лукаку 9 та гол билан АПЛнинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳужумдаги шериги Коне ҳисобида эса 5 гол бор.

7-8. Криштиану Роналду + Карим Бензема (“Реал Мадрид”) = 14 гол
Ушбу мавсумда Роналдунинг ўйинлари қовушмаяпти. Ўтган мавсумда ҳудди шундай пайтда португалияликнинг битта ўзи барча дуэтлардан кўпроқ гол урган эди. Бу мавсум эса… Ҳозирча Криштиану 8, Карим 6 та тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйишган.

6. Златан Ибрагимович + Эдисон Кавани (“ПСЖ”) = 16 гол
Иброҳимович айрим ўйинларни жароҳати боис ўтказиб юборган бўлса ҳам, 9 ўйинда 9 гол уриб Лига1 нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Кавани эса ҳозирча 7 гол киритган.

5. Гонсало Игуаин + Лоренцо Инсине (“Наполи”) = 17 гол
“Наполи” ушбу мавсумда 2-ўринда бормоқда. Игуаин 10 та гол киритган ҳолда чемпионат тўпурарлари сафида карвонбошилик қилмоқда. Инсине эса 7 гол билан бу рўйҳатнинг 4-ўринида бормоқда.

4. Варди + Рияд Махрез (“Лестер) = 20 гол
Мавсум кашфиёти бўлиб турган “Лестер”нинг икки ҳужумчиси АПЛ дарвзабонларининг оромини ўғирлашмоқда. Варди қаторасига 10 та ўйинда гол уриб, Ван Нистелройнинг рекордини такрорлади. У 13 та гол киритган. АПЛда хаттоки гранд жамоаларнинг ҳужум дуэтлари ҳам бунчалик гол уришмаган. Рияд Махрез 7 та гол урди. Бу дуэтнинг голлари сони 20 тани ташкил қилмоқда.

3. Обамеянг + Марко Ройс (“Боруссия” Дортмунд) = 22 гол
Кучли бешлик чемпионатлари орасида энг кўп гол урган футболчи Обамеянг бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 15 та гол мавжуд. Марко Ройс эса 7 та гол киритган. Ушбу жуфтлик шундай серҳамсулликни давом эттирса янги мавсумни бошқа гранд жамоада бошлашлари ҳеч гап эмас.

2. Неймар + Луис Суарес (“Барселона”) = 23 гол
Мессининг жароҳат олиши Неймар ва Суарес учун катта имкониятларни очиб берди. Бразилиялик 12, уругвайлик эса 11 та гол уриб Премьеронинг энг сермаҳсул футболчилари бўлиб туришибди. Эътиборли жиҳати Месси ҳисобида ҳозирча 3 та гол бор.

1. Роберт Левандовски + Томас Мюллер (“Бавария”) = 26 гол
Кучли бешликнинг энг серҳамсул жуфтлиги “Бавария” футболчилари Левандовски ва Мюллер бўлиб туришибди. Полшалик ҳужумчи 14, немис ҳужумчиси эса 12 та голга муаллифлик қилган. Аҳамиятлиси мазкур дуэт Бундеслигадаги 16 та жамоадан ҳам кўп гол уришган.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 23.11.2015 23:06. Ўқилди: 4904 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.