Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Биз билмаган Алексис Санчес

Аэропортга етиб боргунча ҳеч ким миқ этмади. Нимани ҳам гапиришсин? Мураббий Марсело Бьелса фикрини кийим алмаштириш хонасидаёқ баён этиб улгурган:

Видаль бирорта топшириқни бажаролмади, Медель ҳимояни сайр майдонига айлантирди, Санчес эса юқоридан узатилган тўплар учун курашмади. ЖЧ-2010 саралаши роса қизиган, улар эса Эквадорга ютқазишди, олдинда Аргентина термаси кутиб турибди – бу жамоани ютиб кўрчи!

Шунинг учун ҳаммалари оғзиларига талқон солиб олишгандай эди. Манзилгача шу зайл етиб олишлари ҳам мумкин эди, аммо Алексис тўсатдан ўриндиқлар орасига тушиб, «брейк-данс» рақсини намойиш эта бошлади. Футболчилар кулгудан ўзларини тия олишмади, лекин мураббий ҳамон сукут сақларди.

Шунда Санчес бармоқлари билан уни кўрсатди-да, полга йиқилди ва рақсини якунлади. Ва ниҳоят, Бьелса ҳам таслим бўлди. У аввал жилмайди, сўнгра хандон отиб кула бошлади.

Орадан 4 кун ўтгач, унинг шогирдлари Аргентина термасини мағлуб этишди.

Юқорида қайд этилган воқеа 2008 йилнинг октябрида содир бўлганди. 2011 йилнинг февралида эса Санчес «Удинезе»дан «Палермо»га келди - ўшанда анчайин обрўли бўлган, Сиригудай посбони, Дармиандай ҳимоячиси ва Пасторедай яримҳимоячиси бор жамоага. «Удинезе»даги рақобат ҳам шунга монанд эди: масалан, Хуан Куадрадо сотувга қўйилганди, боиси, чилилик Ислага рақобатни бой берганди. Қисқаси, танаффусгача «Удинезе» 5:0 ҳисобида олдинда борди, Санчес 3та гол урди. Агар Эквадор автобусида у мураббийни ҳайратда қолдирган бўлса, Сицилия кийим алмаштириш хонасида барчаси аксинча ривожланди. Франческо Гвидолин шундай деди: «Бизга имкон туғилди дегунча гол уриш ва рақибни яксон қилиш шарт эмас. Қанчалик кучлилигимизни кўрсатишнинг ҳожати йўқ: минглаб тўп киритсангиз ҳам 3 очкодан ортиғини ололмаймиз. Энг муҳими, кучимизни кейинги баҳсларга асраш». Буларнинг барчасини тинглаган Санчес майдонга қайтди ва 4 дақиқадан сўнг ҳисоб 6:0га етди.

- Нима ҳам қила олардим, ҳаммаси автомат тарзда, ўз-ўзидан содир бўл­япти.

- Ўз-ўзидан, дейсанми, буни сенга кўрсатиб қўяман!

Орадан яна 3 дақиқа ўтгач, Гвидолин майдондан Санчесни олиб ташлади...

«Ҳеч қачон кимга мухлислик қилаётганингни айтма, - деб маслаҳат берганди дарвозабон Нельсон Тапиа. - Катталар футболида бу фақат халақит қилиши мумкин».

«Кобрелоа»да Санчесга аталган бутсалар кичкина келгани футболчининг ҳамон ёдида. Шунга қарамай, иқтидорли ҳужумчи бу жамоадаги биринчи голини урди. Кейинчалик Nike Алексисни нисбатан қулайроқ пойабзал билан таъминлаб, ўз маҳсулотини реклама қилишни ҳам унутмади. Тапиа айтганидек, Санчес севимли жамоаси тўғрисида оғиз очмади, бироқ 2009 йили Боливияда 2-тўпини киритгач, чап тиззасига чўккалади-да ўнг кўрсаткич бармоғини юқорига кўтарди. «Универсидад»нинг 90-йиллардаги рамзи Марсело Салас ўз голларини айни тарзда нишонларди. Санчес айнан шу футболчига мухлислик қиларди.

2001 йили севимли клуби уни рад этди, бироқ «Кобрелоа» скаути Карлос Вальдебенитонинг қарори қатъий эди: футболчининг техникаси ажойиб, олиш керак. Алексиснинг амакиси Рамон Сантьягогача борадиган автобусга чипта харид қилди ва Санчес уйидан 1,5 минг км. узоққа йўл олди. Манзилгача салкам бир сутка вақт сарфлаган бўлса-да, «Коло-Коло» дарвозасига 3та тўп киритди ва «Кобрелоа»да қолди. Бироқ хориждаги илк мусобақа - Япония сафарини ўтказиб юборди. Чилидан учиш учун онасининг нотариал тартибда тасдиқланган рухсатномаси керак эди, лекин «Кобрелоа» менежери Рикардо Карвахаль аёлни тополмади: у бошқаларнинг уйини тозалаш ва балиқ сотиш билан шуғулланар, қаердалигини эса ҳеч ким билмасди.

Санчес 16 ёшга тўлганида Чили ўсмирлар терма жамоаси таркибида Парагвайдаги турнирда иштирок этди. Мураббий Хорхе Аравена ҳайратда эди: Алексис кунлик маошини онаси учун сарфлайдиган жамоадаги ягона ўйинчи саналарди. Мусобақанинг иккинчи учрашувида Алексис жароҳат олди, уйга қайтариб юбормасликларини илтимос қилиб, қўли гипсланган ҳолда яна 2та ўйин ўтказди.

Алексис Канадада ўтган ёшлар чемпионатида омма эътиборига тушди - ўшанда чилиликлар ярим финалга қадар етиб боришганди. У ердаги рақиб эса таркибида Агуэро ва Ди Мариялари бор Аргентина термаси эди. Санчес елкасидан олган жароҳати сабаб бошланғич таркибда майдонга тушмади, мураббий футболчини ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганида туширди. Бироқ кеч бўлганди, ҳакам Вольфганг Штарк дастлаб Артуро Видални, кейин эса яна бир хавбек Дагоберто Курримильюни майдонда четлатганди. Оқибатда, чилиликлар 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ўйиндан сўнг уларни юзлаб мухлислар қарши олишди. Полиция футболчиларга ишқибозларга яқинлашмасликни уқтиришига қарамай, улар буйруққа қулоқ солишмади ва тартибсизлик бошланди. Тартиб посбонлари ўйин­чиларни автобусларга мажбурлаб чиқаришар, у ерда эса нафас олиш қийин эди - мухлисалардан бири салонга кўзни ачиштирувчи мослама ташлаганди. Натижада футболчилар автобус ойнасидан пастга сакрай бошлашди, ташқарида эса уларни полиция кутарди. Бу паллада Алексис душда сочларини тартибга келтирарди. «Санчес одатдагидай кийим алмаштириш хонасидан охирги бўлиб чиқди, - деганди Чили ёшларининг иккинчи мураббийи Родольф Дубо Алексис ҳақида китоб ёзган журналистлар Данило Диас ва Николас Олеога. - Тўрт полициячи уни ушлаб олишди-да, ерга босишди. Биз футболчининг елкаси жароҳатланганини айтиб бақирардик, лекин бизни ҳеч ким эшитмасди. Санчес оғриқдан инг­рар, тартиб посбонлари эса эшитишмасди».

Аргентиналик агентлар - Фелисевич ва Талларико Алексиснинг «Удинезе»га трансферини амалга оширишди, аммо у ҳали тўла балоғат ёшига етмаганлиги боис, Чилининг «Коло-Коло»сига бир йилга ижарага бериб юборилди. Санчес илк машғулотига кўк бутсада чиқди ва бу билан мураббий Клаудио Боргининг қонини қайнатди. Маълум бўлишича, кўк - «Универсидад»нинг ранги ҳисобланиб, мазкур жамоа «Коло-Коло»нинг ашаддий рақобатчиси саналаркан! Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмасди. Бир куни «Коло-Коло» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль майдонга турли ранглардаги бутсаларда югуриб чиқди ва Борги уни машғулотлардан ҳайдаб юборди.

2007 йилнинг 14 ноябрида Алексиснинг ватани Токопильяда кучли зилзила кузатилди: 4 дақиқа ичида шаҳарнинг ярми харобага айланди, Алексиснинг онаси Мартина жароҳат олди, уйлари вайрон бўлди. Санчеснинг синглиси ундан уйга келмасликни сўради, аммо қаҳрамонимиз Токопильяга шамолдай учди ва яқинларининг хонадонларини тиклашга 2 млн. Чили песоси (тахминан 300 минг евро) миқдоридаги жамғармасини сарфлади.

Алексиснинг тоғаси Хосе ўша зилзиладан кейин бир неча йил ўтгач, саратондан вафот этди. Айнан у Санчесни футболга ошно қилганди. Зеро, Токопильяда ўша пайтларда бейсбол анча оммалашган, аммо «Универси­дад»­га бўлган муҳаббати боис, Алексис уйлари яқинидаги асфальтда футбол ўйнарди. Шунингдек, автомобилларни ювди, қамоқхона соқчилари - ўзидан камида 30 ёш катта одамлар билан тўп ортидан югурди.

Яна 2000-йиллар охирларига қайтсак. Ёшлар ўртасидаги биринчиликдан сўнг, Алексис «Ривер Плейт» сафига қўшилди. Жамоани Даниэль Пассарелла ва Диего Симеоне бошқаришарди. «Тигре» билан ўйинда Санчес ҳимоячи Бленхиога тўқнашиб, яна елкасидан жароҳат олди ва бошқа Пассарелла қўл остида ўйнамади, ҳисоб. Бироқ Симеоне билан Аргентина чемпиони бўлди. Термада Алексисни бошқа аргентиналик - Марсело Бьелса шуғуллантирди. Февралда чилиликларни Жанубий Африкага қарши ўртоқлик учрашуви кутарди ва Бьелса ёрдамчиси Эдуардо Бериссога Аргентинадан икки ўйинчи - Санчес ва Вальдо Понсени («Велес Сарсфилд») олиб келишни буюрди.

Улар Буэнос-Айрес аэропортига етиб келишганида Алексис паспортининг муддати тугаганини билиб қолди. Бериссо ваҳимага тушди, лекин Санчес уни тинчлантирди: «Ҳозир ҳаммасини ҳал қиламиз». У миграция хизмати офицерига яқинлашиб, сўради:

- Дўстим, сенга футбол ёқадими?

- Ҳа.

- Қайси жамоага мухлислик қиласан?

- «Ривер»га.

- Буни қара-я! - Санчес шундай дея Бериссонинг елкасидан тутди. - Олдингда «Ривер»нинг икки юлдузи турибди! Буюк Бериссони ҳам танишинг шубҳасиз! Шундай экан, бизни мазкур рейсга ўтказиб юборишинг шарт.

Офицер хандон отиб кулди-да, Алексисни хонасига бошлаб кирди. У ерда паспортнинг амал қилиш муддати узайтириб берилди. Бир неча кундан сўнг чилиликлар Жанубий Африкани мағлуб этишди - 2:0. Ҳисобни ким очганини тахмин қилиб кўринг-чи...

Орадан бир неча ой ўтгач, Санчес «Колон» дарвозасига ғалаба тўпини киритди - «Ривер»га чемпионлик мақомини берган голни урди. Жамоаси 18-дақиқадан бошлаб майдонда камчилик бўлиб қолди - шу вақт мобайнида ҳимоячи Понсио иккита сариқ карточка олишга улгурди. Алексис эса 2-бўлимда Диего Буонаноттенинг ўрнига тушди. 10 дақиқа ўтиб, Абреу алмаштирилганидан ке­йин эса майдонда ягона ҳужумчи бўлиб қолди. Чунки Симеоне учрашувни қарши ҳужум ёрдамида ниҳоясига етказишга қарор қилганди. Айни услуб туфайли Санчеснинг олтин голи туғилди ва шундай сўнг «Ривер» фанатлари бор овозлари билан «Чилилик! Чилилик!», дея олқишлай бошлашди - худди 90-йиллар ўрталарида Марсело Саласни қўллаб-қувватлашгани каби. Санчес «А» серияга кўчиб ўтганида Салас унга итальян тилини ўрганишда ёрдамлашди. Италиядаги дастлабки 2 йил мобайнида Алексис кўпроқ қанот форварди вазифасини бажариб, 8та гол урди. Лекин «Удинезе» уни Франция ва Россиядаги клубларга сотишни истамай, учинчи йилга ҳам қолдирди. Янги мураббий Гвидолин икки ҳужумчи схемасини танлагач, Санчес ҳужумда кўпроқ эркинликка эга бўлди. Охир-оқибат, Антонио Ди Натале билан бирга 40та гол урди.

«Удинезе» Алексисни 3 млн. еврога сотиб олди, «Барселона»га эса 26 млн.га (бонуслар билан) пуллади. Санчеснинг харидорлари орасида «Манчестер Сити» ҳам бор эди. Футболчининг собиқ скаути Барри Хантер (ҳозир у «Ливерпул»да) футболчининг шаънини булғайдиган маълумотларни тўплади ва улар кейинчалик FourFourTwoда чоп этилди.

Алексис Италияга кўчиб ўтганидан сўнг бир неча ой ўтгач, «Удинезе» «Милан» меҳмони бўлди. Алексис ҳисоб 1:5 бўлиб турганида Антонио Флоро Флореснинг ўрнига майдонга тушди. Муҳим воқеалардан бири эса орадан 5 дақиқа ўтгач рўй берди: майдонда Алешандре Пато ўрнида Андрей Шевченко пайдо бўлди. Санчес баҳс якунлангач, Шевага яқинлашиб, шундай деди: «PlayStationда доим Шевченкони танлардим ва сен доим менга голлар олиб келардинг».

Киритилди: 23.07.2017 11:03. Ўқилди: 17770 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.