Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ гуруҳ босқичи якунлари

Жорий мавсумгача фақат 5та жамоа ЧЛ гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан тугатиш уддасидан чиққанди. Булар - «Милан», «ПСЖ», «Спартак», «Барселона» ва «Реал». Мана, мадридликлар бу сафар яна шундай натижани такрорлаб, янги рекорд ўрнатишди.

«Реал Мадрид» гуруҳдаги биринчи ўринни муддатидан олдин ҳал қилган ҳолда, охирги беллашувга ярим захира таркиби билан тушди. Шунга қарамай, Болгария чемпиони - «Лудогорец»­ни муаммосиз тор-мор қилди ва бирданига бир нечта рекорд ўрнатди. Биринчидан, «Реал» кетма-кет 19та ғалаба қозонган Испаниянинг биринчи клубига айланди. «Қироллик клуби» бу борада 2005-2006 йиллар мавсумида Франк Райкаард қўл остида кетма-кет 18та ғалаба қайд этган «Барселона»дан ўзиб кетди. Эътиборлиси, мадридликлар ажойиб серияни айнан ЧЛ доирасидаги 1-тур учрашувида бошлагандилар. Яъни Карло Анчелотти шогирдлари стартда «Базел» (Швейцария)га заррача имконият қолдиришмаганди - 5:1. Шундан сўнг улар нафақат ички арена, балки халқаро даражада ҳам бирорта очко йўқотишмади. Натижада «Реал» ЧЛ гуруҳ босқичини 2 марта 100 фоизли натижа билан тугатган тарихдаги илк жамоага айланди. Мадрид дружинаси бундай натижага мавсум-2011|2012да ҳам эришганди. Ўшанда Жозе Моуриньо бошқарувида ўйнаган клуб «Лион», «Аякс» ва «Динамо» (Загреб)га қарши баҳсларда 18 имкониятдан 18 очко олганди. Айтганча, биринчи 100 фоизли кўрсаткич 19-2 кўринишидаги тўплар нисбати билан қайд этилганди. Бу сафаргиси эса, 16-2ни ташкил этди. Лекин фарқли томони, жорий турнирда гуруҳдаги барча рақибларининг тўплар нисбати минус даражада бўлди. Яъни «плей-офф»га чиққан «Базель» ҳам урганидан кўра, кўпроқ гол қўйиб юборди.

Битта мавсумдаги гуруҳ босқичида 6 марта ғалаба қозониш «Реал»дан ташқари, «Милан» (1992|1993), «ПСЖ» (1994|1995), «Спартак» (1995|1996) ва «Барселона» (2002|2003) клубларига насиб этган. Энг қизиғи, улардан ҳеч бири мавсум якунида турнир ғолибига айланган эмас. Ниҳоят, яна бир рекорд - буниси индивидуал характерга эга. «Лудогорец» дарвозасини ишғол қилган Криштиану Роналду ЧЛдаги умумий голлари сонини 72тага етказиб, Мадрид клубининг афсонавий «еттиси» - Раулни ортга сурди. Ҳозир португалиялик футболчидан биргина Лио­нель Месси (75та гол) олдинда, холос.

 

ЧЛ гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан тугатган барча клублар

Мавсум           Клуб       Тўплар нисбати

2011|2012         «Реал»            19-2, +17

2014|2015         «Реал»            16-2, +14

1995|1996         «Спартак»        15-4, +11

1992|1993         «Милан»          11-1, +10

2002|2003         «Барселона»   13-4, +9

1994|1995         «ПСЖ» 12-3, +9

 

Рақамлар

4 - Германиянинг барча клублари ЧЛда курашни давом эттиришади.

6 - «Реал» ЧЛ тарихида 2-марта гуруҳ босқичида шунча ғалаба қайд этди.

8 - Криштиану Роналду ЧЛда пенальтидан шунча гол урган. Лионель Месси ҳам айнан 8та голни пенальтидан амалга оширган. Луиш Фигу ва Рууд ван Нистелрой ҳисобида эса муваффақиятли бажарилган 11 метрли зарбалар сони 10та.

13 - «Барселона» тарихда 13-марта гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлади. Бу мутлақ рекорд.

18 - «Рома» еврокубоклар доирасидаги охирги 18та ўйинда камида биттадан гол қўйиб юборди (умумий ҳисобда 38та).

19 - «Реал» охирги ўйинларда кетма-кет шунча ғалаба қозониб, Испания рекордини янгилади (примеронинг охирги турида ушбу серия 20та ўйинга етказилди).

24 - БАТЭ гуруҳ раундидаги 6та беллашувда шунча гол қўйиб юборди. Бу янги антирекорд. «Динамо» З. (2011|2012) ва «Нордшелланн» (2012|2013) клублари 22 мартадан ожиз қолишганди.

50 - Бенедикт Хёведес еврокубокларда ўйнаш бобида кичик юбилейни тантана қилди.

50 - «Аякс» ЧЛ доирасида ўз майдонида шунча марта майдонга тушди (+24=12-14).

57 - Криштиану Роналду «Реал»­нинг ЧЛдаги 57та ўйинида шунча гол урди.

72 - Криштиану Роналду ЧЛдаги умумий голларини шунчага етказиб, Раулдан ўзиб кетди.

75 - Лионель Месси ЧЛда 75-голини нишонлаб, ўз рекордини яхшилади.

94 - Лионель Месси ЧЛ доирасидаги 92та ўйинда «гол+пас» тизими бўйича шунча очко тўплади.

100 - Андрес Иньеста ЧЛда юбилей - 100-ўйинини ўтказди.

109 - Криштиану Роналду ЧЛдаги шунча ўйиндан сўнг ниҳоят, майдонга сардорлик боғичи билан тушди. Кларенс Зеедорфнинг сардорлик боғичини олиши учун эса 117та ўйин зарур бўлганди.

146 - Хави турнирдаги ўйинлари сонини 146тага етказди. «Барселона» рекордчиси бу борада Икер Касильясни 2та ўйинга ортда қолдиряпти.

156 - Бастиан Швайнштайгер ўйин давомида тўпга шунча марта тегиниб, шахсий рекордини ўрнатди.

Киритилди: 17.12.2014 15:54. Ўқилди: 10553 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.