Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

17-18 март кунлари ЕЧЛнинг чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлади

KUN.UZ: 17-18 март оқшомларида евромайдонларда 4та катта ўйин бўлиб ўтади. Бу кунларда ЕЧЛ нимчорак финали доирасидаги охирги 4 учрашув ўтказилади ҳамда чорак финалга йўл оладиган 4 жамоа номи маълум бўлади.

“Монако” – “Арсенал”
Сешанба оқшомида футбол мухлислари эътибори Монако князлигидаги Луи II ўйингоҳига қаратилади. Бу ерда нимчорак финалнинг биринчи учрашувида сафарда, Лондон шаҳрида “Арсенал”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган мезбонлар ўз устунликларини сақлаб қолиш учун ўйин жавоб ўйинини ўтказади. Ўз уйида кутилмаганда мағлуб бўлган “канонирлар” бу майдонга умид билан ташриф буюришади. Арсен Венгер шогирдларини фақат 3та тўп фарқи билан ғалаба ёки 4тадан ортиқ гол урган ҳолда икки тўп фарқини сақлаш натижаси қониқтиради.

Маълумот учун, монегаскликлар жорий мавсумда ЕЧЛ доирасидаги ўз майдонида ўтказилган ўйинларда ҳали гол ўтказиб юбормаган. “Арсенал”дан эса, камида 3та гол уриш ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш талаб этилади.
Бу ўйин НТВ+Футбол 2 телеканалида, Тошкент вақти билан 00:45 дан бошлаб эфирга узатилади. Ўйинни норвегиялик ҳакам Свейн Моэн бошқариб боради.

“Атлетико” – “Байер”

Бугун Мадридда ҳам шиддатли баҳс бўлиб ўтади. “Атлетико” Германиянинг “Байер” жамоасини қабул қилади. Бу ўйинда мезбонларнинг яққол устунликка эришиши кутилаётган бўлсада, жамоа ҳужумчилари охирги пайтларда гол уришни унутиб қўйишганини қайд этиш керак. Раул Гарсия 480 дақиқадан бери, Торрес 327 дақиқадан бери, Гризманн 282 дақиқадан бери, Манжукич эса 181 дақиқадан бери гол уришга муваффақ бўла олмаган.

Қолаверса, сафар ўйинида “матрасчилар” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Меҳмонларни дуранг натижа ҳам қониқтиради.
Ўйин “Висенте Кальдерон” ўйингоҳида ўтказилади ва НТВ+Футбол 1 каналида соат 00:45 дан бошлаб эфирга узатилади. Ўйинга ҳакам сифатида италиялик Никола Риццоли тайинланган.

“Барселона” – “Манчестер Сити”

АПЛнинг навбатдаги турида “Бёрнли” жамоасидан мағлуб бўлган “шаҳарликлар”, 18 март оқшомида Каталонияда ҳал қилувчи баҳсда ўйнашади. Биринчи учрашувда ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган Мануэль Пеллегрини шогирдларига “Барселона”ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этиш вазифаси қўйилган.

Қайд этиш керакки, аввалги ўйинда дисквалификация туфайли жамоасига ёрдам бера олмаган Яя Туре бу учрашувда майдонга туша олади.

Мутахассислар ўтган ҳафтада “ПСЖ” ва “Шальке” жамоалари сафарда “Челси” ҳамда “Реал”ни мағлуб этишганига эътибор қаратиб, инглизларда бу ўйинда натижага эришиш учун назарий жиҳатдан имконият борлигини таъкидлашмоқда.
Бу ўйин ҳаками италиялик Жанлука Рокки бўлиб, ўйинни ўзбекистонлик мухлислар НТВ+Футбол 2 каналида соат 00:45 дан бошлаб томоша қилишлари мумкин.

“Боруссия Д” – “Ювентус”

“Ювентус” жамоаси “Боруссия Д” кучая бошлаган вақтда немисларга дуч келиб қолди. Ўз майдонида ўтган биринчи ўйинда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлсада, сафарда уларда имконият жуда камлиги айтилмоқда. Юрген Клопп бошчилигидаги “асаларилар” “Вестфалле-Штадион”да ўз рақибларини катта иштиёқ билан кутиб турибди.

Бу ўйин НТВ+Футбол 2 каналида 19 март кунига ўтар кечаси, соат 00:45 дан бошлаб эфирга узатилади. Бу ўйинни сербияли ҳакам Милорад Мажич бошқаради.

Киритилди: 17.03.2015 18:48. Ўқилди: 7200 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.