Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Ғолибликка даъвогарлар ким?

Тобора қизғин тус олиб бораётган УЕФА Чемпионлар лигасида кичик бир сенсация юз берди. Кўпчилик томонидан мазкур мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар, дея эътироф этилаётган Лондоннинг «Челси» жамоаси нимчорак финалдаёқ мусобақани тарк этди. Бу воқеани кичик сенсация деганимизнинг сабаби рақиб у қадар кучсиз ҳам, кучли ҳам эмас. Ҳар ҳолда, Франция «ПСЖ» клубининг имкониятлари Моуринью шогирдлариникидан юқори баҳоланмаётганди. Қолаверса, Златан Ибрагимович қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этгач, кўпчилик «Челси»нинг кейинги босқичга чиқишига ишонганди. Аммо футболда иродали ғалабалар кўп бора учраган. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Лоран Блан шогирдлари сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабага тенг дурангни қайд этишди ва чорак финалга чиқишди. Олдинги ўйинлардаги каби Жозе бу сафар ҳам ўйин сўнгида ҳимояда «автобус усули»дан фойдаланди. Аммо якунда рақиб бу автобусни портлатиб юборди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, бу ёғига қайси клубларнинг имконияти кўпроқ? Ким ғолиб бўлади?

«Барселона». Бежиз биринчи навбатда «Барселона»га тўхталмадик. Боиси Каталония клуби охирги пайтларда шунақа шиддатли ўйин кўрсатяптики, тан бермасдан илож йўқ. Испания миллий чемпионатида «Реал»ни қувиб ўтди, қолаверса, жамоанинг ҳужум чизиғи — кучли учлик қойилмақом ўйин кўрсатяпти. Луис Суарес рақиблар учун кераклича хавф туғдириш имконини берадиган формага қайтиб бўлди. Мессига-ку ортиқча таърифнинг ҳожати йўқ. Бу ёғи энди Луис Энрикенинг тажрибаси ва рақиб жамоаларнинг қандай тайёргарлик кўришига боғлиқ.

«Бавария». Хосеп Гвардиола шогирдлари шундоқ ҳам яхшигина куч ва тажрибага эга эди. «Шахтёр» йирик ҳисобда (7:0) таслим этилгач эса жамоанинг руҳияти янада кўтарилди. Мазкур жамоани ғолиблар сафига қўшишимизнинг уч асосий сабаби бор. Биринчидан, «Бавария» сўнгги пайтларда бундеслига ва халқаро майдонда барқарор ўйин кўрсатиб келяпти. Иккинчидан, клубда тажрибали, ўйин тизгинини қўлга оладиган ижрочилар етарлича топилади. Учинчидан, Гвардиола ҳар доим юқори марраларни кўзлаган ва бунга эришган мураббий, қолаверса, у «Бавария» ўйинига ўз фалсафаси, тактикасини сингдириб бўлди. Умумий фикр тариқасида шуни ҳам таъкидлаш керакки, «немис машинаси»да ҳамма нарса барқарор: ўйинчиларнинг салоҳияти, мураббийнинг тажрибаси ва ҳамжиҳатлик.

«Реал». Гарчи Чемпионлар Лигасининг амалдаги соҳиби ҳисобланса-да, «қироллик клуби» айни дамда инқироз кўчасига кириб қолгандек. Буни «Атлетико»дан учралган йирик мағлубият, шунингдек, «Шальке-04»га имкониятнинг бой берилиши ҳам исботлаб турибди. Аммо таркибда йўқотишлар борлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Шу пайтга қадар майдонга туша олмаган Модрич, Хамес Родригес ва сўнгги ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган Серхио Рамосларнинг ўрни билиниши аниқ эди. Энди эса бу камчиликлар тўлдирилмоқда: Модрич майдонга қайтди, қолган йўқотишларнинг ўрни ҳам тўлиши табиий. Агар Карло Анчелотти шогирдлари ўтган мавсумдаги ўйинларини кўрсата олишса, ЕЧЛда ғолиб чиқишни уддалашади. Шунингдек, «Реал» зиммасида ўзига хос рекорд ўрнатиш вазифаси ҳам турибди. Яъни шу пайтга қадар ҳеч ким ЕЧЛ бош совринини қаторасига икки марта қўлга киритмаган.

«ПСЖ». Мусобақа бошланиш арафасида мазкур жамоанинг имкониятлари бошқа жамоаларникидан бироз пастроқ баҳоланаётганди. Аммо Лоран Блан шогирдлари футбол мутахассислари ва рақибларини ўзларига юқори баҳо беришга мажбурлай олишди. «Челси»ни мусобақадан чиқариб юборолган клуб бемалол ғолибликка даъвогарлик қила олади. Боиси, шу пайтгача фақат «Реал» ёки «Барселона» Моуринью шогирдларини мағлуб этиши мумкин, деб тахмин қилинаётганди. Энди бу икки клуб сафига «ПСЖ» ҳам қўшилди. Агар жамоа етакчиларидан бири Златан Ибрагимовичнинг қизил карточкаси бекор қилинса, чорак финалда жамоанинг кейинги босқичга чиқиш имконияти ортади. Эҳтимол, жамоа Златансиз ҳам бу ишни уддалай олар. Ҳар ҳолда, энди бунга ишониш мумкин. Кўпчилик тажрибасиз дея ҳисоблаган мутахассис — Лоран Блан жамоани анчагина кучайтиргани яққол сезилмоқда. Жамоанинг даражаси шунчалик ошдики, энди «ПСЖ» якунда чемпион бўлса ҳам ҳеч ким ажабланмайди.

«Атлетико». Ўтган сафар финалга қадар етиб келгани учун Диего Симеоне шогирдларини кучлилар қаторига қўшишга қарор қилдик. Қолаверса, энди «Атлетико»нинг ғалабалари сенсация бўлмай қолди. Жамоа ҳар қандай клубни мағлуб этиши мумкинлигини исботлаб бўлди. «Атлетико» ғолибликка даъвогарлар сафида мустаҳкам ўрнашиши учун чорак финалда “Реал”ни мағлуб этиши керак.

Биз ЕЧЛ янада шиддатли тус олишини истаган ҳолда миллионлар ўйини ишқибозларидан футболдан асло узоқлашмаслигини сўраб қоламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 25.03.2015 15:30. Ўқилди: 9623 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.