Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» ва «Ювентус» ярим финалга чиқишди

"Реал" ниҳоят мавсумдаги саккизинчи Мадрид дербисига келиб ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. "Атлетико" устидан қозонилган ушбу ғалаба "Қироллик клуби"ни Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиқди!

"Атлетико" ўша-ўша ўйин услубига содиқ қолган ҳолда ҳимоявий ўйин қилиш билан биргаликда, рақиб футболчиларини ҳам аяб ўтирмади. Натижада Арда Туран иккинчи бўлимда иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди. Ушбу четлатиш ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Мезбонлар бунгача ҳам 3та жуда зўр имкониятлардан фойдалана олишмаганди. Роналду ва икки марта Хавьер Эрнандес бирга бир вазиятда Ян Облакни доғда қолдира олишмади. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганда ниҳоят, "Атлетико" дарвозаси ишғол қилинди. Ўнг қанотда Роналду Хамес билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб, қулай вазиятда турган Чичаритога ўз вақтида узатма берди. Мексикалик ҳужумчи дарвозабон ва ҳимоячи орасида тўпни дарвозага йўллади!

Модрич, Бэйл, Бензема ва Марселонинг йўқлиги "Реал" ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Аммо Анчелотти шогирдлари ғалабага ишонган ҳолда ўйнашди ва ашаддий рақиблари устидан ғалаба қозонишди.

Демак, ЕЧЛ ярим финалчиларининг барчаси аниқ бўлди — "Барселона", "Бавария", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"! Буёғига барча ўйинлар даҳшатли бўлади!

ЕЧЛ, 1/4 финал, жавоб ўйинлари
Реал Мадрид Испания – Атлетико Испания 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 88 Эрнандес.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Варан, Пепе, Коэнтрау (Арбелоа, 90), Карвахаль, Иско (Ильярраменди, 90), Хамес, Кроос, Эрнандес (Хесе, 90), Роналду.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Гамес, Коке, Тиагу (Хименес, 86), Сауль (Габи, 46), Туран, Гризманн (Гарсия, 65), Манжукич.
Огоҳлантиришлар: Туран (31), Пепе (74), Гарсия (74), Арбелоа (90), Коке (90).
Четлатиш: Туран (76).
Биринчи ўйин – 0:0.

Монако Монако – Ювентус Италия 0:0 (0:0, 0:0)
Монако – Субашич, Раджи, Курзава, Фабиньо, Абденнур, Кондогбиа, Тулалан (Бербатов, 46), Бернарду Силва, Моутинью, Феррейра Карраско (Матеус Карвальо, 87), Мартиаль (Жермен, 76).
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Бардзальи, Эвра (Падоин, 90), Маркизио, Видаль (Перейра, 77), Пирло, Лихтштайнер, Мората (Льоренте, 69), Тевес.
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (1), Бернарду Силва (50), Кондогбиа (76), Тевес (86).
Биринчи ўйин– 0:1.

Киритилди: 23.04.2015 01:24. Ўқилди: 15248 марта. Фикрлар: 52 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.