Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» Мессининг голи эвазига «Атлетико»н мағлуб этди

"Барселона" янги мавсумда кичик ҳисобларда ғалаба қозонишда давом этмоқда. Бу сафар Луис Энрике шогирдлари Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси лагеридан қайтиб келганидан кейин ҳали "Барселона" сафида машғулот ўтказмаганди. Боз устига, кеча унинг иккинчи фарзанди дунёга келди. Шу боис бўлса керак, Энрике аргентиналик футболчини захирада қолдирди.

Шунга қарамай, каталонияликлар ёмон кўрсатишмади. Улар тўпни назорат қилишга ва хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди. Ракитичнинг яқин масофадан ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини мезбонлар посбони Ян Облак қайтарган бўлса, Суареснинг зарбаси дарвоза тўсини ларзага келтирди.

Иккинчи бўлим бошида мадридликлар фаол ўйин эвазига ҳисобни очишди. Фернандо Торрес бирга бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди — тўп устун орқали тўрга бориб тушди.

"Барселона" тезда ҳисобни тенглаштирди. 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини Неймар ажойиб тарзда голга айлантирди. "Тўққизлик"ка кириб бораётган тўп олдида Облак ожиз қолди.

Ўйин тугашига 30 дақиқа қолганида Месси майдонга туширилди. Унинг ҳаракатларидан жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўриниб турди. Шундай бўлса-да, у ажойиб техникаси орқали ўйин тақдирини ҳал қилди. Альба жарима майдончаси ташқарисидан ичкарида турган Суаресга узатма берди. Уругвайлик футболчи тўпга оёқ қўйиш орқали Мессини бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Лео олис бурчакни ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 9тага етказди ва жадвалда пешқадамлик қилишда давом этади. "Реал" эса 7 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Ла лига, 3-тур
"АТЛЕТИКО" - "БАРСЕЛОНА" 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 51 Торрес, 1:1 – 55 Неймар, 1:2 – 77 Месси.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Тиагу, Габи (Вьетто, 81), Коке, Оливер Торрес (Феррейра Карраско, 60), Гризманн, Торрес (Мартинес, 62).
Барселона – Тер Штеген, Серджи Роберто, Вермален (Матье, 28), Альба, Ракитич (Месси, 60), Бускетс, Иньеста, Маскерано, Рафинья, Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Оливер Торрес (18), Филипе Луис (43), Иньеста (44), Хименес (89).

Киритилди: 13.09.2015 01:18. Ўқилди: 7555 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.