Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ гуруҳ босқичи: Ла Лига жамоалари унда қандай иштирок этди?

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ла Лиганинг 4 жамоаси кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб борди. Кутилганидек, уларнинг барчаси мусобақани давом эттириш ҳуқуқига эга бўлдилар. “Барселона” ва “Атлетико” осон бўлмаган гуруҳларда муддатидан аввал гуруҳ етакчилигини қайд этишган бўлса, “Реал” сўнгги тургача гуруҳ пешқадамлиги учун кураш олиб борди, “Севилья” эса сўнгги турда плей-офф йўлланмасини ҳал қилди.

“С” ГУРУҲИ
Мавсумни бир текисда ўтказа олмаётган “Барселона” ЕЧЛ гуруҳ босқичида катта қийинчиликсиз белгиланган вазифани бажарди. Айниқса, ўз майдонида ўтган учрашувларда мухлисларига голлар шоусини уюштириб берди.

“Барселона”нинг гуруҳдаги ўйинлари натижалари:

СанаУчрашувНатижа 
13.09.2016 23:45 Барселона - Селтик 7-0 ҳисобот
28.09.2016 23:45 Боруссия М. - Барселона 1-2 ҳисобот
19.10.2016 23:45 Барселона - Манчестер Сити 4-0 ҳисобот
02.11.2016 00:45 Манчестер Сити - Барселона 3-1 ҳисобот
24.11.2016 00:45 Селтик - Барселона 0-2 ҳисобот
07.12.2016 00:45 Барселона - Боруссия М. 4-0 ҳисобот


Луис Энрике шогирдлари гуруҳ баҳсларида 20 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида урилган голлар бўйича рекордни такрорлади. Бундай сермаҳсулликни МЮ - 1998/99 йилги, "Реал" - 2013/14, "Барселона"нинг ўзи 2011/2012 йилги мавсумда қайд этган эди.

Каталонияликлар 4-турда “Манчестер Сити”га қарши кечган баҳснинг 2-таймини айтмаганда, қолган барча баҳсларда муваффақиятли ўйин кўрсатишди. Олти ўйининг тўрттасида гол ўтказиб юборилмади, учта уй учрашувида йирик ғалабалар қозонилди.

Якуний жадвал:

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Барселона 6 5 0 1 20-4 15
2 Манчестер Сити 6 2 3 1 12-10 9
3 Боруссия М. 6 1 2 3 5-12 5
4 Селтик 6 0 3 3 5-16 3

“Барселона”нинг плей-оффдаги эҳтимолий рақиблари:
ПСЖ, Бенфика, Бавария, Байер, Порту

Каталонияликлар гуруҳда биринчи поғонани банд қилганликлари учун 1/8 финалда дастлабки учрашувни сафарда, жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказади.

Эҳтимолий рақиблардан энг хавфлиси, албатта – “Бавария”. Гарчи ўз гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсада, Анчелотти жамоаси баҳорда ўта жиддий рақибга айлана олади. Италиялик мураббий жамоага ўз фалсафасини сингдириш билан банд. Одатда унинг жамоаси баҳорга бориб яхши формага кира олади.

Ҳозирда барқарорликни таъминлай олмаётган ПСЖ ҳам плей-оффда исталган жамоага муаммо туғдира олади. Жамоанинг янги мураббийи – Унаи Эмери плей-оффли мусобақаларда жамоани руҳлантиришни, рақибга тактик совғалар тайёрлашни жуда яхши ўзлаштирган мутахассис.

“D” ГУРУҲИ
“Атлетико” гуруҳ баҳсларини ўзига хос тарзда бошлади – дастлабки тўрт ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба, бешинчи ўйиндан кейин эса муддатдан аввал гуруҳ етакчиги. Умуман, Диего Симеоне шогирдлари олти ўйинда атиги икки гол ўтказиб юборишди. Гуруҳ ғолиблиги учун курашда “Бавария” ортда қолдирилди.

“Атлетико”нинг гуруҳдаги ўйинлари натижалари:

СанаУчрашувНатижа 
13.09.2016 23:45 ПСВ - Атлетико 0-1 ҳисобот
28.09.2016 23:45 Атлетико - Бавария 1-0 ҳисобот
19.10.2016 23:45 Ростов - Атлетико 0-1 ҳисобот
02.11.2016 00:45 Атлетико - Ростов 2-1 ҳисобот
24.11.2016 00:45 Атлетико - ПСВ 2-0 ҳисобот
07.12.2016 00:45 Бавария - Атлетико 1-0 ҳисобот


Худди “Барселона” каби “Атлетико” ҳам ички чемпионатда муаммоларга дуч келмоқда. ЕЧЛда эса аксинча, инқироз деярли сезилмади. Диего Симеоненинг бир кун келиб “Интер”га йўл олиши ҳозирданоқ аниқ. Фақат қачон кетиши номаълум. Кўп нарса клубнинг ЕЧЛдаги иштирокига ҳам боғлиқ. Унинг бошчилигидаги ЕЧЛ финалидаги икки уриниш “Атлетико” учун омадсиз интиҳо топди. Балки жамоа ўз мураббийини қитъа биринчилиги ғолиби сифатида Италияга кузатишга бор кучини берар?! Мадридликлар таркиби, жамоа иродаси бунга қодир. Фақатгина руҳий тушкунлик ва функционал тайёргарлик панд бермаса бўлди.

Якуний жадвал:

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Атлетико 6 5 0 1 7-2 15
2 Бавария 6 4 0 2 14-6 12
3 Ростов 6 1 2 3 6-12 5
4 ПСВ 6 0 2 4 4-11 2

“Атлетико”нинг плей-оффдаги эҳтимолий рақиблари:
ПСЖ, Бенфика, Манчестер Сити, Байер, Порту

Мадридлар ҳам гуруҳда биринчи поғонани банд қилганликлари учун 1/8 финалда дастлабки учрашувни сафарда, жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказади. “Атлетико”нинг эҳтимолий рақиблари ҳам деярли “Барселона”ники билан бир хил. Фақат “Бавария” ўрнига “Сити” жой олган рўйхатдан.

“F” ГУРУҲИ
Ла Лигада яққол етакчилик қилаётган “Реал” ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида иккинчи ўрин билан кифояланишига тўғри келди. Ўжар “Боруссия Д” бу курашда номдор рақибини ортда қолдира олди. Зидан шогирдлари 1-ўрин масаласини сўнгги турда, ўз майдонида ҳал қилиш имконига эга эди. Ҳатто 2 тўп фарқи билан олдинга ҳам ўтиб олишганди, бироқ немис жамоаси учрашувнинг сўнгги дақиқаларида баҳс тақдирини  ўз томонларига оғдира олишди.

“Реал”нинг гуруҳдаги ўйинлари натижалари:

СанаУчрашувНатижа 
14.09.2016 23:45 Реал Мадрид - Спортинг 2-1 ҳисобот
27.09.2016 23:45 Боруссия Д - Реал Мадрид 2-2 ҳисобот
18.10.2016 23:45 Реал Мадрид - Легия 5-1 ҳисобот
03.11.2016 00:45 Легия - Реал Мадрид 3-3 ҳисобот
23.11.2016 00:45 Спортинг - Реал Мадрид 1-2 ҳисобот
08.12.2016 00:45 Реал Мадрид - Боруссия Д 2-2 ҳисобот

“Қироллик клуби” гуруҳда иккинчи ўринни банд этган бўлса-да, “Барселона” ва “Атлетико”дан фарқли равишда бирорта учрашувда мағлубиятга учрамади. Шу тарзда Зидан бошчилигидаги “Реал”нинг мағлубиятсиз ўйинлари серияси 34тага етди. Бу билан “қаймоқранглилар”нинг собиқ устози - Лео Бенхаккернинг рекорди такрорланди. Зайниддин Зидан шогирдлари Ла Лига доирасидаги кейинги баҳсдаёқ рекордни янгилашлари мумкин. Испаниянинг мағлубиятсиз ўйинлари рекорди эса Луис Энрикега тегишли. Унинг жамоаси 2015/16 йилги мавсумда кетма-кет 39 ўйинда мағлубият нималигини билишмаганди. Зидан бу рекордни ҳам янгилай оладими? Кузатамиз.

Якуний жадвал:

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Боруссия Д 6 4 2 0 21-9 14
2 Реал Мадрид 6 3 3 0 16-10 12
3 Легия 6 1 1 4 9-24 4
4 Спортинг 6 1 0 5 5-8 3

“Реал Мадрид”нинг плей-оффдаги эҳтимолий рақиблари:
Арсенал, Наполи, Монако, Лестер, Ювентус

“Қироллик клуби” 1/8 финалда дастлабки учрашувни ўз майдонида, жавоб ўйинини сафарда ўтказади.

Гуруҳда иккинчи ўрин билан кифояланган бўлсада, “Реал”нинг эҳтимолий рақиблари у қадар даҳшатли эмас. “Арсенал” ва “Ювентус” бу борада энг жиддийлари. Балки “Монако” ҳам ҳозирги ҳолатини сақлаб қола олса, жиддий рақибга айлана олиши мумкин.

“H” ГУРУҲИ
ЕЧЛда “Барселона”, “Атлетико” ва “Реал”нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиши одатий ҳол бўлса, “Севилья”га бу борада сўнгги йилларда омад юз ўгирмаётган эди. Севильяликлар ҳар сафар гуруҳда учинчи ўрин билан кифояланар ва Европа лигасига ўтиб, у мусобақани ютиб кетаверарди. Бу сафар бошқарувда Унаи Эмери йўқ. Сампаоли эса Европа лигаси билан кифояланишни истамади.

“Севилья” гуруҳ ўйинларини ишончли бошлади. 5-турга қадар гуруҳда етакчилик ҳам қилди. Ўз майдонида “Ювентус” билан кечган баҳсда ҳакамнинг хатолари қурбонига айланди ва барча масалани охирги турда ҳал қилишига тўғри келди.

“Севилья”нинг гуруҳдаги ўйинлари натижалари:

СанаУчрашувНатижа 
14.09.2016 23:45 Ювентус - Севилья 0-0 ҳисобот
27.09.2016 23:45 Севилья - Олимпик Лион 1-0 ҳисобот
18.10.2016 23:45 Динамо Загреб - Севилья 0-1 ҳисобот
03.11.2016 00:45 Севилья - Динамо Загреб 4-0 ҳисобот
23.11.2016 00:45 Севилья - Ювентус 1-3 ҳисобот
08.12.2016 00:45 Олимпик Лион - Севилья 0-0 ҳисобот


Андалусияликлар сўнгги турда “Лион”дан икки тўп фарқи билан мағлубиятга учрашмаса бўлди эди. Ла Лига жамоаси бу вазифани уддалади ва гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб, нуфузли мусобақанинг плей-оффига йўл олди.

Якуний жадвал:

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ювентус 6 4 2 0 11-2 14
2 Севилья 6 3 2 1 7-3 11
3 Олимпик Лион 6 2 2 2 5-3 8
4 Динамо Загреб 6 0 0 6 0-15 0


“Севилья”нинг плей-оффдаги эҳтимолий рақиблари:
Арсенал, Наполи, Монако, Боруссия Д, Лестер

Хорхе Сампаоли шогирдлари 1/8 финалда дастлабки учрашувни ўз майдонида, жавоб ўйинини сафарда ўтказади.

Шахсий кўрсаткичлар: Ла Лига вакиллари етакчи
ЕЧЛ гуруҳ ўйинлари баҳсларида футболчиларнинг шахсий кўрсаткичлари бўйича ҳам Ла Лига вакиллари етакчиликни қўлга олишган.

Тўпурарлар баҳсида “Барселона” етакчиси Лионел Месси 5 учрашувда 10та гол уриб, яққол пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда 5тадан гол билан Эдинсон Кавани (ПСЖ) ва Роберт Левандовски (Бавария) бормоқда.

Ассистентлар баҳсида Неймар (Барселона) 7 голли пас билан етакчи. Кейинги поғонани 5 голли пас билан Усмон Дембеле (Боруссия Д) эгаллаб турипти.

Барча иштирокчилар
Умуман, бу йилги баҳсларда плей-оффга деярли барча гуруҳларда фаворит саналган жамоалар йўл олишди. Бу эса 1/8 финалида барча учрашувлар қизиқарли ўтишини таъминлайди.

1-ўрин билан: Арсенал, Атлетико, Наполи, Барселона, Атлетико, Монако, Боруссия Д, Лестер, Ювентус
2-ўрин билан: ПСЖ, Бенфика, Манчестер Сити, Бавария, Байер, Реал, Порту, Севилья

ЕЧЛ 1/8 финалига Ла Лига жамоалари йўқотишсиз йўл олдилар. Англия ва Германиядан учтадан, Франция, Италия ва Португалиядан иккитадан жамоа плей-оффда қатнашади.

ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими 12 декабр куни соат 16:00да бўлиб ўтади.

Лутфилло Турсунов

Киритилди: 08.12.2016 07:37. Ўқилди: 16817 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 6 16
2 Лацио 6 9
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.