Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» ютқазди, аммо финалда ўйнайди

Кутилганидек, "Реал" Европа чемпионлар лигасининг иккинчи финалчисига айланди. Аммо жавоб баҳсида мухлислар анча шиддатли жанг гувоҳига айланишди.

"Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Зидан шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишгани учун тўқнашув тақдири ҳал бўлгандек эди. Аммо Симеоне жамоаси бунга асло рози эмаслигини илк дақиқалардан исботлашга тушиб кетди. Дастлабки дақиқаларда ҳар иккала жамоа посбонлари Коке ва Каземиронинг зарбаларидан кейин сэйв ишлатишга мажбур бўлишди. Баҳснинг 8-дақиқасида эса Жунайт Чақир "Реал" дарвозасига пенальти белгилашга жазм этмади. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Карраскони йиқитишганди.

Баҳснинг 12-дақиқасига келиб эса ҳисоб очилди. Бурчакдан етказилган узатмани Сауль Ньигес бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Орадан атиги 3 дақиқа ўтар-ўтмас Варан жарима майдончаси ичида Торресни чалиб йиқитгани учун туркиялик рефери "Реал" дарвозаси томон пенальти қўйди.  Антуан Гризманн 11 метрли жарима зарбаисни голга айлантирди. Натижада икки ўйин натижасига кўра орадаги фарқ минимал даражага келди.

Аммо шундан кейин мезбонлар чуқур ҳимояга ўтиб олишган бўлса, "Реал" аста-секин уйғона бошлади. Амалга оширилган ҳаракатлар бўлим сўнгида ўз самарасини берди. Бензема чап қанотда нақ 3 футболчидан ўтиб кетиб, орқароққа узатма берди. Крооснинг зарбасини Облак чизиқ устида қайтарди, унинг ёнида пайдо бўлган Иско тўпни тўрга жойлаб қўйди!

Мазкур гол туфайли энди "матрасчилар" финалга чиқиш учун 3та гол уришлари талаб этиларди. Боз устига, "Қироллик клуби" иккинчи бўлимда рақибнинг босим ташкил қилишига йўл қўймади, ўйиннинг боришини назорат қилиб борди. Шунга қарамай, иккинчи 45 дақиқа давомида мезбонлар 3та хавфли вазият яратишди. Баҳснинг 66-дақиқасида Данилонинг қўпол хатосидан кейин Карраско тўпни эгаллаб олиб, зарба берди. Навас зарбани қайтарди ва қайтган тўпни Гамейро бош билан дарвоза томон йўллади. Яна Кейлор "Реал"ни голдан қутқарди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Карраско чап қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашиб узатма берди. Рамос Гамейрога тўпни дарвозага йўллашга имкон бермади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Гризманн томонидан жарима майдончаси ичидан йўлланган зарбани Навас қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди.

"Реал" жавоб баҳсида ютқазди, аммо Европа чемпионлар лигаси финалига чиқди. "Қаймоқранглилар" мусобақанинг амалдаги ғолиби эканини инобатга олсак, уларда унвонни сақлаб қолиш учун яхши имконият мавжуд. Финалдаги рақиб эса — "Ювентус"!

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини
"АТЛЕТИКО МАДРИД" - "РЕАЛ МАДРИД" 2:1 (2:1)
10 май, 23.45, «Висенте Кальдерон»
Голлар: 1:0 – 12 Сауль, 2:0 – 16, пенальти Гризманн, 2:1 – 42 Иско.
Атлетико – Облак, Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес (Парти, 57), Сауль, Феррейра Карраско, Габи, Коке (Корреа, 76), Гризманн, Торрес (Гамейро, 56).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 77), Кроос, Иско (Мората, 88), Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Данило (4), Савич (6), Годин (34), Рамос (34), Габи (37), Корреа (85).
Дастлабки ўйин – 0:3

Киритилди: 11.05.2017 01:43. Ўқилди: 13165 марта. Фикрлар: 25 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
2-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.