Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Феррейра Карраско - эътибордан холи «Ҳинду»

Трансферлар мавсуми Европада шов-шувли миш-мишларнинг «болалаши»га сабаб бўлмоқда. Йирик келишувлар хусусидаги хабарларда негадир «Атлетико» етакчиларидан бири бўлган Феррейра Карраскони учратмаймиз. Наҳотки, ноёб иқтидор соҳиби ҳеч қайси жамоани қизиқтирмаётган бўлса?

Дарҳақиқат, мадридлик «ҳиндулар»нинг бельгиялик легионери дриблинг бобида анчайин касбдошларига «дарс» бера олади, вазиятни тез ва аниқ баҳолайди. Заргарона узатма-ю, олис масофалардан дарвозани нишонга олиш - унинг учун одатий ҳол. Кутилмаган қарорлари билан рақибларини саросимага тушириб қўядиган ярим ҳимоячи ёш бўлишига қарамай, тажрибали ўйинчилардек тўп суради. Асосийси - бу чайир футболчи ҳеч қачон каловланиб қолмайди. Ундаги қатъият болалигидан кўзга ташланиб турарди. Футболчининг илк мураббийи билдирган фикрлар буни тасдиқлаб турибди: «Янник болалигидан ўта кучли ўйинчи эди. Жамоадошлари доимо тўпни унга етказишга уринишарди. Футболни ҳаётининг мазмуни, деб билади». Ҳа, Карраско «Гент», «Стандард» ва «Андерлехт» каби клублар орқали катта футболга кириб келган бельгиялик ноёб иқтидорлардан бири. «Атлетико»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Паулу Футренинг фикрича, Янникнинг баҳоси жуда юқори бўлиши керак: «МЮ» Поль Погба учун 100 млн. евро сарфлаганини инобатга олсак, унинг учун икки баравар кўпроқ сарфлашларига тўғри келади. Зеро, трансфер маълумотларида Карраско фамилияси жуда кам учрамоқда. Фақатгина шу кунларга келиб «Бавария» «Атлетико»нинг бельгиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси учун 40 млн. евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди. Тўғри, бундеслига гранди баҳорда ҳам Карраскога қизиқиш билдиргандек бўлганди. Лекин жиддий таклифгача борилмаганди. Энди мюнхенликлар футболчининг шартномаси билан танишадиган бўлишса, харид учун нақ 60 млн. етмаслигидан хабардор бўлдилар.

Хўш, ёш иқтидор соҳиби ҳақида нималарни биласиз? Феррейра Каррасконинг авлодлари испан ва португалиялик бўлишсада, у Бельгия терма жамоси шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрди. У ўз қароридан мамнун. Янник 11 ёшда мактабдан воз кечди. Қизиғи, бунинг учун онаси ўғлини ко­йигани йўқ. Чунки унинг футболга шайдо бўлиб қолгани кўзга яққол ташланарди. 10 ёшида отаси оиладан воз кечгани боис, Карраско жуда барвақт улғайди. Тўрт нафар фарзандни онаси якка ўзи оёққа турғазди. «Мен учун онам ҳаммадан муҳимроқ», - дейди Янник. Онасини доимо ёдда тутади, имкон туғилиши билан уни қўллаб туради. Янник Кевин де Брюйне билан «Генк»да ёнма-ён тўп сургач, «Монако»нинг таклифига кўра, князликка йўл олди. Ўшанда Янник 19 ёшда бўлиб, клуб билан имзоланган шартномасида онаси учун бир нечта авиачипталар ажратилишини кўрсатиб ўтганди. Футболчи онасининг бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлашини истарди. Тўғри, Клаудио Раньери етарлича ишонч билдирмай, қанотда кўпроқ Хамес Родригеснинг хизматидан фойдаланди. Бироқ мураббийлик лавозими Леонарду Жардимга ўтгач, Янникда маҳоратини тўлиқ намойиш этиш имкони туғилди. Янги мураббий ўтмишдошининг 4-2-3-1 схемасидан воз кечиб, 4-3-3 услубини қўллай бошлади. Шу тариқа Карраско сўл қанот ҳукмронига айланди. Қолаверса, Хамес «Реал»га ўтиб кетгач, унга рақобат қиладиган ўйинчи қолмади.

2014|2015 йиллар мавсумида «Монако» бир неча йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛда шов-шувли иштирокини бошлади. Жамоа Лондоннинг «Арсенал» жамоасини турнирдан чиқариб юборди. Ўша ўйинда «тўпчилар» дарвозасини ишғол этиш орқали Феррейра Диего Симеоне эътиборига тушди. Ички чемпионатда ҳам қаҳрамонимиз рисоладагидек тўп сурди - 6та гол ва 9та самарали узатма билан лиганинг энг яхши ассистентлари учлигидан ўрин олди. Дмитрий Риболовлев эса «Атлетико»нинг 20 «лимони» эвазига Янникни Мадридга бериб юборди.

«Куртуа ва Фалькао «Атлетико» хусусида илиқ фикрлар билдиришганди. Бу ажойиб жамоа жаноб Симеоне даврида янада қудратли кучга айланди. Қарор борасида узоқ ўйлаб ўтирмади. Чунки доимо Испания­да ўйнашни орзу қилганди. «Мадридга келганимдан бағоят мамнунман», - деди Янник. Албатта, «Монако»нинг ҳужумкор услубидан Симеоненинг ҳимоявий тактикасига мослашиш футболчи учун осон бўлмади. Испаниядаги илк мавсумни кўпроқ захирада ўтказди. ЕЧЛ финалида гол уриш ва маъшуқаси - Бельгия гўзали-2013 танлови ғолибаси Нойоми Хаппартдан бўса олиш орқали ОАВ муқоваларидан ўрин олди. Пиренейдаги иккинчи мавсум эса Карраскога анча муваффақиятли келди. Ла-Лигада ҳам, ЕЧЛда ҳам голлар муаллифига айланди. «Гранада»га қарши баҳсда эса фантастик маҳсулдорлик (3та гол, 2та узатма) қайд этиб, амалда рақибни бир ўзи тиз чўктирди. Айнан ана шу ўйиндан кейин мутасаддилар унинг баҳосини оширишга қарор қилишди. Симеоне шогирди шаънига мақтовлар ёғдирди: «Истаган чўққини забт этишга қодир. Сўнгги йилларда амалга оширган ишлари мени лол қолдирмоқда».

Бельгиялик ярим ҳимоячининг тараққиёти рақамларда ҳам ўз ифодасини топди: аввалги мавсумда узатмалар аниқлиги 40 фоизни ташкил этган бўлса, жорий мавсумда 56 фоизга кўтарилди. Ўтган йили 21та голга ассистентлик қилган Феррейра бу йил 33та голга ҳаммуаллифлик қилишга эришди. Қўшимчасига чарчоқ нималигини билмайди, ўнг қанотда ҳам ишончли тўп сура олади. Ёш бўлишига қарамай, вазмин табиатли, одобли йигит ёшларга хос шўхлик ва можаролардан батамом йироқ. Бунақа футболчиларни топиш жуда қийин. Онасининг таъкидлашича, отаси оилани тарк этганидан кейин болалик шўхликларидан бутунлай воз кечган. Боз устига, онасини ёлғиз ташлаб кетишни истамаган. Франция ва Испанияда танилиб улгурган футболчини ўз юрти - Бельгияда танимасликлари Янникни бироз ранжитади: «Испанияда менга дуч келган мухлислар «Атлетико»да тўп суришимни айтиб, ҳол-аҳвол сўрашди. Бельгияда эса ҳеч кимнинг иши йўқ. Ўз ватанимда ҳам таниқли бўлишни истардим». Чиндан ҳам, Карраско нафақат бельгияликлар, балки спорт нашрлари учун ҳам бутунлай нотаниш. Негадир топ-клублар унга бефарқ. Бу нохуш анъана тез орада барҳам топишидан умидвормиз. Одатда 10-рақам остида тўп сурадиганлар жамоада узоқ вақт қолиб кетмайдилар. Боз устига, Янник ўз ишининг устаси ва фидойиси! Унинг жиддий эътиборга лойиқ эканига шубҳа йўқ.

Киритилди: 06.07.2017 12:08. Ўқилди: 6874 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 6 16
2 Лацио 6 9
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.