Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дам олиш кунлари бизни кутаётган муҳим ўйинлар

ФИФА кунлари якунига етиб, Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилади. Мухлисларни кутаётган энг қизиқарли учрашувлар билан қисқача анонс шаклида таништириб ўтамиз.

«Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед»
Англия - Премьер-лига. 8-тур
14 октябрь 2017, шанба. 16:30.

«Ливерпуль»га қарши ўйин «Манчестер Юнайтед» учун ушбу мавсумдаги илк жиддий синов бўлади. Моуриньо жамоаси АПЛнинг дастлабки 7та турида мағлубиятга учрамади, лекин манкунианликлар ҳали кучли рақибга рўбарў келишмаганди. «Ливерпуль» ушбу мавсумда барқарор натижа кўрсата олмаётган бўлса-да, жамоа анча кучли. Дам олиш куни анча шиддатли учрашув билан бошланишига шубҳа йўқ.

«Ювентус» — «Лацио»
Италия - Серия А. 8-тур
14 октябрь 2017, шанба. 21:00

Италия А серияси жадвалида иккинчи ва тўртинчи ўринларда бораётган клублар орасини бор-йўғи 3 очко ажратиб турибди. «Лацио» ушбу мавсумда «Милан»ни йирик ҳисобда мағлуб этишга улгурган бўлса, сўнгги турда бўлиб ўтган «Сассуоло»га қарши ўйинда рақиб дарвозасига 6та тўп йўллади. «Ювентус» эса "Аталанта"га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ғалабани қўлдан чиқарди. "Кекса синьора" олдида жиддий синов турганига шубҳа йўқ.

«Боруссия» Дортмунд — «РБ Лейпциг»
Германия - Бундеслига. 8-тур
14 октябрь 2017, шанба. 21:30

Дортмундликлар «Манчестер Юнайтед» каби ушбу мавсумда ҳали мағлубият аламини тортишмади. Жамоа Бундеслигада бир марта дуранг ўйнади холос. «Лейпциг»га қарши учрашув Бош шогирдлари учун жиддий синов. Боиси лейпцигликлар сўнгги 4та ўйинда 16 та гол уришга муваффақ бўлишди.

«Рома» — «Наполи»
Италия - А серия. 8-тур
14 октябрь 2017, шанба. 23:45

7та ўйин, 7та ғалаба, 21 очко — бу «Наполи» жамоасининг А сериядаги кўрсаткичлари. Маурицио Сарри шогирдлари Римнинг бошқа клубини мағлуб этишга улгуришди. Энди навбат «Рома»га. Неаполликларнинг рақиби ҳозирча фақат «Интер»га ютқазди. Кўрамиз, «Наполи» 8-турдан кейин ҳам пешқадамликни ўзларида сақлаб қола олишармикин.

«Атлетико» — «Барселона»
Испания - Примера. 8-тур
14 октябрь 2017, шанба. 23:45

«Барса» ҳам Ла лигада ҳали очко йўқотмади, лекин бу серия бугун якунига етиши мумкин. «Атлетико» ҳар доимгидек рақибига жиддий қаршилик кўрсатиб, ўз уйида камида 1 очкони қўлга киритишга уринади. Боз устига, "матрасчилар" ўзларининг янги стадионлари — «Ванда Метрополитано»да ҳали очко йўқотишмади.

Киритилди: 14.10.2017 06:47. Ўқилди: 9221 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
2-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.