Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» яна ютқазди...

"Реал"ни мағлуб этиш "Атлетико" учун одатий юмушларидан бирига айланиб бораётганга ўхшайди. "Матрасчилар" унчалик кўп қийналмай (аввалги ўйинлар билан таққослаганда) "Сантьяго Бернабеу"дан 3 очко билан қайтди.

Анчелотти шогирдлари ўйин бошида бемақсад ўйнагандек туюлди. "Мадрид" тўпни шунчаки назорат қилиш орқали ўйин ташкил қила олмайди. Роналду жамоадошлари фақат босим уюштиришлари лозим. "Атлетико" қараса, мезбонлар ҳужум ташкил қилиш ниятда эмас. Меҳмонларнинг ўзлари олдинга ўтишди, бурчак тўпи ишлашди ва гол уришди. Коке томонидан етказилган тўпга Тиагу Мендеш бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

Шундан кейин "Реал" уйғонишга ҳаракат қилди. Ўйиннинг 26-дақиқасида Роналдунинг индивидуал маҳорати эвазига пенальти ишланди ва Криштианунинг ўзи жарима зарбасини кўкка совурмади. Биринчи бўлимнинг ўзида "Сантьяго Бернабеу" эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, аммо Бензама "қовун" туширди. Криштиану чап қанотда тўпни эгаллаб, Каримни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундириш чоғида қаттиқ тепиб юборди ва посбон тўпни эгаллаб олди.

Иккинчи бўлимда "Атлетико" нафақат ҳимояда, балки жарима майдончаси ичида ҳам тартибли ўйнади ва ҳеч қандай пенальти белгиланишига имкон қолдирмади. Анчелотти шогирдлари иккинчи 45 дақиқаликда бирорта ҳам голга тортадиган вазият ярата олишмади. Меҳмонлар мураббийлар штаби иккинчи бўлимда захирадан туширган футболчилар орқали ғалабани нақд қилишди. Майдонга тушганига кўп бўлмаган Арда Турон икки марта "Реал"н кечирди ва учинчисида дарвозани ишғол қилди. Хуанфран ўнг қанотдан тўпни ерлатиб 11 метрли нуқта атрофига узатди. Рауль Гарсия тўп устидан сакраб ўтиб кетди ва турк футболчиси аниқ зарба билан дарвоза бурчагина ишғол қилди.

Айтиб ўтганимиздек, "Реал" ҳисобни тенглаштириш учун голга тортадиган вазият ярата олмади. Аксинча, "Атлетико" иккита тўп фарқи билан ғалаба қозониши мумкин эди. Сўнгги дақиқада олис масофадан етказилган тўпни эгаллаб олган Антуан Гризманн Пепедан қочиб кетиб, Касильяс билан юзма-юз ҳолатда дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Шундай қилиб, "Реал" кетма-кет икки марта "Атлетико"га ютқазди, "Мадрид" кетма-кет иккинчи марта Ла лигада мағлубият аламини тортмоқда...      "Реал" 3 очко билан жадвалнинг қуйироқ қисмига жойлашадиган бўлди. "Атлетико" эса ўз очколарини 7тага етказди ва "Барса"ни қувишда давом этади.

Испания чемпионати, 3-тур
Реал Мадрид – Атлетико 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 10 Тиагу, 1:1 – 26, пенальти Роналду, 1:2 – 76 Турон.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа (Варан, 77), Рамос, Пепе, Коэнтрау, Хамес, Бэйл (Иско, 72), Кроос, Модрич, Бензема (Х.Эрнандес, 63), Роналду.
Атлетико – Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Р. Гарсия, Габи (Туран, 61), Тиагу, Коке, Р.Хименес (Гризманн, 64), Манжукич (М. Суарес, 78).
Огоҳлантиришлар: Хамес (19), Годин (22), Сикейра (25), Манжукич (41), Габи (54), Арбелоа (63), Х. Эрнандес (67), Модрич (85), Миранда (86), М. Суарес (89), Коке (90).

Киритилди: 14.09.2014 00:58. Ўқилди: 9232 марта. Фикрлар: 43 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
2-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.