Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» янги йилда кетма-кет иккинчи марта ютқазди

"Атлетико" жамоаси "Реал"га ноқулай рақибга айланганини яна бир марта исотлади. Испания кубогининг нимчорак финалида тўқнаш келиб қолган ушбу жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтди. Диего Симеоне шогирдлари ўз олдиларига қўйилган стратегияни тўла-тўкис бажаришди ва илк ўйинда ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди.

Анчелотти Роналдуни захирада қолдирди. Ўйин бошида меҳмонлар "стандарт"дан ҳисобни очишганди. Бироқ тўп узатилаётган пайтда Бэйл офсайдда бўлгани боис, у бекор қилинди. Олдиндан айтиш лозим, тўп бурчакдан етказилганидан кейин Рамос бош билан берган зарбасини (дарвозабон қайтарди) инобатга олмаганда, "матрасчилар" стандарт вазиятларда жуда яхши ҳимояланишди.

"Атлетико" иккинчи бўлимда ҳужумга кўпроқ борди. Рамос жарима майдончаси ичида Рауль Гарсияни шарқ яккакурашлари услубида курагини ерга текказди. Бунинг учун ўз дарвозасига ҳалол пенальти олиб келди. Жабрланувчининг ўзи аниқ зарба билан ҳисобни очди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида мезбонлар ўзларининг хавфли қуроли — бурчак тўпидан унумли фойдаланишди: Хосе Мария Хименес бош билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ярим соат ўйнаган Роналду ҳам "Реал"га ёрдам бера олмади. "Атлетико" рақиб футболчиларига ҳеч қандай имконият бермади. "Қироллик клуби" 2014 йилдаги кетма-кет 22та ғалабадан кейин 2015 йилда кетма-кет иккинчи мағлубиятини расмийлаштирди.

Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. "Реал" кейинги босқичга чиқиши учун 3та тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтли ғолиби "Барселона" - "Эльче" жуфтлиги ғолибига қарши чорак финалда тўқнаш келади.

Испания кубоги, 1/8 финал, дастлабки ўйин
"АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 2:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 1:0 – 58, пенальти Гарсия, 2:0 – 76 Хименес.
Атлетико – Облак, Люка, Хименес, Годин, Гамес, Сауль (Туран, 68), Суарес, Габи, Гарсия, Гризманн (Манжукич, 75), Торрес (Коке, 59).
Реал Мадрид – Навас, Арбелоа (Карвахаль, 83), Рамос, Варан, Марсело, Иско, Хамес (Роналду, 63), Бэйл, Хедира, Кроос, Бензема (Хесе, 75).
Огоҳлантиришлар: Марсело (27), Хедира (31), Рамос (57), Гамес (61), Гризманн (65), Габи (73), Гарсия (75), Годин (87), Карвахаль (89).

Киритилди: 08.01.2015 02:51. Ўқилди: 13712 марта. Фикрлар: 34 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.