Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Атлетико» «Реал»ни «нокаут»га учратди

"Реал Мадрид" ушбу мавсумда олтинчи ўйиндирки "Атлетико"га қарши ҳеч қандай чора топа олмади. Анчелотти жамоаси аввал Испания суперкубогини ўз ҳамшаҳарларига бой берди, сўнгра "Атлетико" "Реал"ни Испания кубогидан чиқариб юборди. Энди эса "матрасчилар" ўз ҳамшаҳарларининг чемпионликдан ҳам маҳрум бўлишларига сабабчи бўлиб қолишлари мумкин.

Диего Симеоне шогирдлари "Реал"ни ҳар томонлама мағлуб этишди. "Қаймоқранглилар" "Висенте Кальдерон"да ҳеч нарса қила олишмади. Ҳеч нарса! Тўғри, "Мадрид"га тажрибали марказий ҳимоячилар — Пепе ва Рамоснинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Роналдунинг майдонга қайтгани ҳам "Қироллик клуби"га ҳеч қандай наф бермади. Криштианунинг майдонда бор-йўқлиги деярли сезилмади.

Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасигача "матрасчилар" томонидан урилган иккита гол "Реал"ни "нокдаун"га тушириб қўйди. Ўнг қанотдан тўп ҳаволатиб етказилган тўпни қайтариб, орқароққа етказилган тўпни Тиагу Мендеш кучли зарба билан дарвозага йўллади. Орадан 4 дақиқа ўтиб Сауль жуда чиройли гол муаллифига айланди. Сикейра чап томондан жарима майдончасига ёриб кирди, бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, тўпни бироз орқароққа узатди. Сауль чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди. 2:0!

Ўйин бошида берилган 2та кучли зарба туфайли "Реал" ўйин охиригача ўзига кела олмади. Аксинча, мезбонлар ўзларини анча эркин ҳис қилиб, ўйинни ўзлари истагандек олиб боришди. "Атлетико" иккинчи бўлимда уюштирилган кўплаб ҳужумларнинг иккитасини гол билан якунлади. Ўйиннинг 67-дақиқасида Арда Турон жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон майдончаси бурчаги томон очилаётган Саулга пас берди. У бош билан тўпни нариги устун томон етказди. Варан тўпни тепиб юборишда сусткашликка йўл қўйди ва унинг ортида турган Гризманн тўпни дарвозага йўллади! Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганидан эса Торреснинг ўнг қанотдан узатиб берган пасини Манжукич бош билан Касильяс дарвозасига йўллади.

Қишки танаффусдан кейин Анчелотти жамоаси аввалги формасига кира олмаётгани бор гап эди. Аммо жамоа ҳали бу даражада қақшатқич зарбага дуч келмаганди, ҳали бунчалик нурсиз ўйин кўрсатмаганди.

Ушбу ғалабадан кейин "Атлетико" "Реал" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди. "Барселона" эса эртага "Атлетик Бильбао"ни мағлуб этса, "Қироллик клуби" билан орадаги фарқни минимумгача қисқартиради.

Испания Ла лигаси, 22-тур
Атлетико – Реал Мадрид 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 14 Тиагу, 2:0 – 18 Сауль, 3:0 – 67 Гризманн, 4:0 – 89 Манджукич.
Атлетико – Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Тиагу, Габи, Коке (Сауль, 10; Гарсия, 71), Туран, Гризманн (Торрес, 77), Манджукич.
Реал Мадрид – Касильяс, Начо, Карвахаль, Варан, Коэнтрау, Иско (Ильярраменди, 68), Хедира (Хесе, 46), Бэйл, Кроос, Бензема (Эрнандес, 73), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (29), Габи (45), Туран (49), Гарсия (52), Годин (54), Манджукич (82), Хесе (85).

Киритилди: 07.02.2015 21:54. Ўқилди: 15836 марта. Фикрлар: 79 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
2-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.