Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши
1899 йилда Жоан Гампермон ташаббуси билан швейцариялик, британиялик, испаниялик ва каталониялик футболчилардан ташкил этилган. Жамоа Каталония шарафи ҳисобланади. «Капм Ноу»да ҳам «Masunqueclub» (бир клубдан ҳам кўп) деган ёзув бор. «Барселона» Каталония рамзига айланган. «Барселона» Испания премьеросидан тушиб кетмаган уч жамоадан бири ҳисобланади. «Атлетик» ва «Реал» билан бирга.

Ривожланиш даври
«Барселона» узоқ вақт давомида ҳомийлик логотипини формасида қайд этишни хоҳламади, лекин 2005 йилга келиб жамоа либосларида илк рекламалар пайдо бўлди. Ўшанда ТV3 (Каталония телевиденияси) рамзи клуб кийимларидан жой олди. 2006 йилда жамоа ЮНИСЕФ билан шартнома имзолади ва жамоа либосларига UNICEF ёзув туширилди. Кейинчалик жамоанинг титул ҳомийлари Qatar Foundationҳамда Qatar Airways бўлишди. 2009 йилга келиб жамоа ақл бовар қилмас натижани қайд этди. «Барселона» ўзи қатнашган барча мусобақада ғалаба қозонди. Испания чемпионати, Испания кубоги, Испания суперкубоги, Европа чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Барселона»га тенг келадигани топилмади.

1908-1926 йиллар. Гампер даври
1908 йилда жамоа ташкилотчиси ва ҳужумчиси Жоан Гампер президентликни қабул қилиб олди. Бу вақтда келиб жамоа қийин аҳволга тушиб қолган эди. Каталония кубогидаги ғалабадан кейин уч йил давомида ҳеч нима ютмаган жамоа иқтисодий жиҳатдан ҳам қийналиб қолди. Гампер жамоани анча жонлантирди. У президентликка беш марта такрор сайланди. Унинг қўл остидаги жамоа ўз шахсий стадионига эга бўлди. 1909 йилнинг 14 мартида «Барселона» «Каррер Индустриа» номли 8 минг мухлисли стадионга кўчиб ўтди. Гампер клуб аъзоларини кўпайтиришга ҳам эътибор қаратди. У жамоа аъзолари сонини 10 минг нафаргача оширди. 1922 йилда жамоа яна янги стадион қурди. «Камп де Лес Кортс» номли арена 22 минг кишили эди, кейинчалик уни 60 мингача катталаштиришди.

«Барселона» футбол клуби ўлиши мумкин эмас. Агар ҳозир кимдир бу жамоа билан шуғулланмаса, бу билан ўзим шуғулланаман. Умид қиламанки, мени қўллашади. Бугундан бошлаб, мени клубда кетишга мажбур қилган алдовлар ва ёлғонларни утутмоқчиман. Бир кун келиб барчамиз бирлашишимиз учун ҳаракат қиламан»,- деган эди Гампер лавозимга сайланганида.

1912 йилда Гампер жамоага Паулиньо Алкантарани олиб келди. У 13 йил давомида «Барселона»да ўйнади. Бу вақт давомида 357 голга муаллифлик қилди ҳамда клубнинг 2014 йилгача энг яхши тўпурари бўлиб келди. Кейинчалик Лионель Месси бу рекордни янгилади.

1917 йилда Гампер бош мураббий этиб жамоанинг собиқ футболчиси англиялик Жек Гринвелни тайинлади. У жамоани анча ривожлантирди. Гампернинг 22 йиллик фаолияти давомида «Барселона» 11 марта Каталония чемпионатида, олти марта Испания кубогида ва тўрт марта Пириней кубогида чемпион бўлди. Ўша вақтда жамоада Алкантара, Эмилио Саги Линян (Саги Барба), Хосеп Семитер, Феликс Сесумага, Франц Плятко ва Рикардо Саморо каби футболчилар ўйнашди.

1923-1939 йиллар. Ривера, Республика ва фуқаролар жангининг жамоага таъсири
Кейинчалик жамоа учун қийин дамлар бошланди. 1925 йилнинг 14 июнидаги ўйин вақтида диктатор Примо де Ривера буйруғи билан Испан қироллиги марши чалинди. Бу эса ҳуштакбозлик билан кутиб олинди. Натижада «Барселона» стадиони олти ойга ёпиб қўйилди. Кейинчалик жазо уч ойгача қисқарди. Гампер аввал клубдаги фаолиятидан воз кечди, 1930 йил 30 июлда эса ўз жонига қасд қилди. 1936 йилда Франсиско Франко армияси аскарлари клуб президенти Хосеп Сунолни ўлдиришди. Бир йил ўтиб клуб базасига ўша армия вакиллари бомба ташлашди ва кўплаб қурбонлар бўлди. Ўша вақтда клуб аъзолари сони 3486тагача қисқарди.

1939-1974 йиллар
Фуқаролик уриши тугагач Франко империяси ҳукумат тепасига келди. Каталония байроғи ва тили чекланди. Ҳаттоки жамоа номини ҳам ўзгартиришни буюришди. 1941 йилда FootballClubBarcelona (ўша вақда жамоа номи инглизча эди) ClubdeBarcelona деб ўзгартирилди. 33 йил давомида жамоа шу номда ҳаракат қилди. Клуб рамзидан Каталония байроғи олиб ташланди. 1943 йилда жамоа ҳозирги қирол кубоги ярим финалида ўз уйида «Реал Мадрид»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, жавоб ўйинида мадридликлар 11:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қийин вазият бўлишига қарамай жамоа ютуқларга эриша олди. 1945 йилда «Барселона» 16 йиллик танаффусдан кейин Испания чемпиони бўлди. 1948 ҳамда 1949 йилда жамоа яна икки марта Испания чемпионатини қўлга киритди. 1949 йилда Лотин кубогини ҳам ютиб олди.

1957 йилга келиб «Барселона» ўзининг янги стадионига эга бўлди. Унга «Камп Ноу» деб ном беришди. Бу вақтга келиб жамоа таркиби ҳам кучая бошлади. 1960 йилда Европанинг энг яхши футболчиси бўлган Луис Суарес ҳам «Барселона»га ўтди. Жамоа иккита ажойиб вингер Шандор Кошич ҳамда Золтан Тсиборларни сотиб олди. Жамоа 1959 йилда Испания чемпионати ва кубогида ғалаба қозонди. Бир йил ўтиб Ярмарка кубогида ғалаба қозонди. 1961 йилга келиб «Барселона» Мадриднинг «Реал» жамоасининг чемпионлар кубогидаги (ҳозирги чемпинлар лигаси) монополиясига чек қўйди ва уларни мусобақадан чиқариб юборди. Лекин финалда улар «Бефика»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. 1974 йилга келиб жамоа эски номини қайтиб олди.

1974-1978 йиллар. Кройфнинг жамоага келиши
«Барселона»га 1973-74 йилги мавсумда клуб афсонаси Йохан Кройф келди. У жамоага «Аякс»дан келди ва жуда тез мошлашиб кетди. Уни мухлислар дастлабки интервьюси учун яхши кўриб қолишди. Кройф «Барселона»ни «Реал»га қарши бўлгани учун эмас, Франко билан боғлиқ жамоада ўйнашни хоҳламаслиги учун танлаганини таъкидлади. Жамоа 1974 йилда 14 йил ўтиб Испания премьеросида ғалаба қозонди. Ўша йил класикода «Реал» Мадридда 5:0 ҳисобида мағлуб этилди. Кройф Европанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Кройф жамоадан 1978 йилда кетди ва АҚШга йўл олди.

1978-1988 йиллар
1978 йилда клуб президенти Хосеп Луис Нуньес бўлди. Унинг мақсади жамоани жаҳонга олиб чиқиш ва иқтисодий муқимликни таъминлаш эди. 1982 йилда «Барселона» «Бока Хуниорс»дан Диего Марадонани сотиб олди. Диего жамоага 3 миллион фунтга келган эди. Икки йилдан кейин «Барселона» Марадонани ўша вақт учун супернарх бўлган 5 миллион фунтга «Наполи»га сотди. У вақтларда жамоа мураббийи Терри Венейблс эди. Бундан ташқари «Барселона» германиялик ярим ҳимоячи Бернд Шустерни сотиб олди. 1986 йилда жамоага инглиз Гарри Линикер ҳамда маҳаллий дарвозабон Андони Субизаррета келишди. Бир йилдан кейин жамоага Луис Арагонес бош мураббий бўлди. Бу даврда «Барселона» иқтисодий яхши ҳолатга келди.

1988-1996 йиллар. Кройфнинг қайтиши
1988 йилда Йохан Кройф жамоага бош мураббий бўлиб қайтди. Жамоа Амор, Хосеп Гвардиола, Хосе Мария Бекеро, чики Бегиристайн, Надал, Эусебио, Гойкоече, Георги Ҳожи, Роналд Куман, Микаел Лаудруп, Ромарио ва Христо Стоичиков каби футболчилар билан бойиди. 1991-1994 йилларда жамоа тўрт марта қаторасига Испания чемпиони бўлди. 1989 йилда кубок эгалари кубогида зафар қучди. 1992 йилда чемпионлар кубогида ғалаба қозонди. Кейинчалик қаторасига УЕФА суперкубоги, қитъалараро кубок ва маҳаллий совринлар қўлга киритилди. 1994 йил чемпионлар лигасининг финалида «Барселона» «Милан»ҳа 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Кройф жамоа билан ғалабали юришлари бўйича рекорд ўрнатди. Унинг жамоасини «Dreamteam» деб аташди. 1997 йилга келиб кўпчилик жамоадан кетди ва янги давр бошланди. Кройф ҳам кетди.

1996-2003 йиллар
Кройф кетгач бош мураббий Бобби Робсон бўлди. У бир йил давомида жамода ишлади. У билан «Барселона» кубокли хет-трик қайд этди. Ўша мавсумда жамоа Испания кубоги, Испания суперкубоги ва кубок эгалари кубогида ғалаба қозонди. Бобби Робсон даврида жамоа «ПСВ»дан Луис Назарио де Лика Роналдо келди. Роналдо жамоа ҳақида шундай деган эди: «Каталония» - бу мамлакат, «Барселона» эса армия». Роналдо ҳам бир йилдан кейин «Интер»га кетди. Робсон ўрнига Луи ван Гаал келди. Бу вақтда жамоа Луиш Фигу, Жовани де Оливейра, Луис Энрике, Патрик Клюверт ҳамда Ривалдоларни сотиб олди. 1998 йилда жамоа Испания чемпионати ва кубогини қўлга киритди. Чемпионлар лигасида эса ишлар ўхшамади. Бир йил ўтиб «Барселона» клуб юз йиллигида яна мамлакат чемпиони бўлди. Ривалдо эса Европанинг энг яхши футболчиси бўлди. Бу номга сазовор бўлган «Барселона» футболчилари тўрттага етди. 2000 йилда Луиш Фигу «Реал»га ўтди ва жуда катта муаммоларга сабаб бўлди.

2003-2008. Рейкард даври
2003 йилда Жоан Лапорте президент этиб сайланди. У жамоага ёш Франк Рейкардни олиб келди. Унинг қўл остида жамоа жуда катта ўсишга эришди. Жамоага Роналдиньо, Дэку Этo’О, Рафаэль Маркес каби юлдузлар келишди. Клуб тарбияланувчилари Месси, Иньеста, Пуйол, Хавилар порлашди. Биринчи мавсумда жамоа премеьрода иккинчи бўлди, лекин 2005 йилга келиб «Барселона» Испания чемпиони бўлди ва кубокда ғалаба қозонди. 2004/2005 мавсумда Роналдиньо жаҳон ва Европанинг энг яхши футболчиси бўлди. 2005 йилда Мадридда жамоа «Реал»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Роналдиньонинг ўйинларини маҳаллий мухлислар ҳам олқишлашган эди. Рейкард «Реал» икки марта меҳмонда мағлуб этган биринчи «Барселона» мураббийи бўлди. 2005/2006 йилда «Барселона» тарихий ғалабани нишонлади. Жамоа Парижда «Арсенал»ни мағлуб этиб, чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

2008-2012 йиллар. Гвардиола даври
2008 йилда жамоани «Барселона Б» бош мураббийи ва афсонавий футболчис Хосеп Гвардиола қабул қилиб олди. Жамоа қатор етакчилар билан хайрлашди. Жанлука Замбротта, Лиллиан Тюрам, Эдмилсон, Дэку, Роналдиньолар ўрнини Дани Алвес, Сейду Кейта ва Александр Глеблар эгаллашди. Жамоа ўша мавсумда Испания чемпиони бўлди. Мамлакат кубоги ҳам «Барселона»га насиб этди. Бу жамоанинг юзинчи соврини эди. Бу йўлда «Реал» икки марта ҳам мағлуб этилди, Каталонияда 2:0, Мадридда 6:2. 2009 йилда «Барселона» Римда «МЮ»ни мағлуб этди ва чемпионлар лигасида чемпион бўлди. Финалда Месси ҳамда Этo’Олар гол уришди ва 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ўша мавсумда жамоа ўзи қатнашган барча мусобақада ғалаба қозонди. Жамоа ҳужумчиси Лионель Месси 2009, 2010, 2011 ва 2012 йилларда жаҳон ва Европанинг тенгсиз футболчиси деб топилди. Жамоа кўплаб шахсий ва жаҳон рекордларини янгилади. 2012 йилнинг 27 апрелида Хосеп Гвардиола жамоадна кетмоқчи эканини маълум қилди. У ҳаддан ташқари юқори талабдан чарчаганини маълум қилди. Унинг қўл остида жамоа тўрт мавсумда 13та совринни қўлга киритди. Гвардиола «Барселона» тарихидаги энг яхши мураббий бўлиб турибди.

Гвадиоладан кейин унинг ўрнини Тито Виланова эгаллади. Жамоа Испания чемпионатида рекорд очколар билан ғалаба қозонди. Бу 22 премьеро кубоги бўлди. Кейинчалик Виланова 2014 йилда саратон касалидан оламдан ўтди. Ўтган мавсумда жамоа Херардо Мартинони бош мураббий этиб тайинлади. Жамоа Мартино билан Испания суперкубогида ғалаба қозонди, лекин бошқа сорвин ютмади. Ҳозирда Луис Энрике жамоа бош мураббийи.

Клуб президентлари
2010-2014. Сандро Россел.
2003-2010. Жоан Лапорте.
2003. Бошқарув қўмитаси.
2003. Энрике Рейна Мартинес.
2000-2003. Жоан Гаспер Солвес.
1978-2000. Хосеп Келементи.
1977-1978. Раймон Карраско Аземер.
1969-1977 Агусти Монел Коста.
1968-1969. Нарсис де Каррерас Гитерас.
1961-1968. Энрик Ляудет Понса.

Бош мураббийлар
2014. Луис Энрике.
2013-2014. Херардо Мартино.
2012-2013. Тито Виланова
2008-2012. Хосеп Гвардиола.
2003-2008. Франк Рейкард.
1997-2000, 2002-2003. Луи ван Гаал.
1996-1997 Бобби Робсон.
1988-1996 Йохан Кройф.
1987-1988. Луис Арагонес.
1984-1987. Терри Венейблс.
1983-1984. Сесар Луис Менотти.
1981-1983. Удо Латтек.
1980-1981. Эленио Эррера.
1979-1980. Хоаким Рифе.
1971-1975, 1976-1978. Ринус Михелс.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 15
2 Манчестер Сити 6 9
3 Боруссия М. 6 5
4 Селтик 6 3

Клублар ўртасида ЖЧ

Испания кубоги

Нимчорак финал
06.01.2016
16:00 Атлетик Бильбао
3:2
Вильярреал
20:00 Мирандес
1:1
Депортиво
20:00 Валенсия
4:0
Гранада
22:15 Бетис
0:2
Севилья
07.01.2016
00:30 Барселона
4:1
Эспаньол
02:05 Райо Вальекано
1:1
Атлетико
08.01.2016
00:30 Эйбар
2:3
Лас-Палмас
00:30 Кадис
0:3
Сельта
12.01.2016
23:59 Севилья
4:0
Бетис
23:59 Депортиво
0:3
Мирандес
14.01.2016
00:30 Сельта
2:0
Кадис
00:30 Вильярреал
0:1
Атлетик Бильбао
01:00 Лас-Палмас
3:2
Эйбар
01:00 Эспаньол
0:2
Барселона
23:59 Гранада
0:3
Валенсия
15.01.2016
00:30 Атлетико
3:0
Райо Вальекано
Чорак финал
21.01.2016
00:30 Сельта
0:0
Атлетико
01:00 Атлетик Бильбао
1:2
Барселона
23:59 Валенсия
1:1
Лас-Палмас
22.01.2016
01:00 Севилья
2:0
Мирандес
28.01.2016
00:30 Атлетико
2:3
Сельта
01:30 Барселона
3:1
Атлетик Бильбао
23:59 Мирандес
0:3
Севилья
29.01.2016
01:00 Лас-Палмас
0:1
Валенсия
Ярим финал
04.02.2016
01:00 Барселона
7:0
Валенсия
05.02.2016
00:30 Севилья
4:0
Сельта
11.02.2016
01:00 Валенсия
1:1
Барселона
23:59 Сельта
2:2
Севилья
Финал
23.05.2016
00:30 Барселона
2:0
Севилья

Испания суперкубоги

Сўнгги учрашув

07.12.2016. ЕЧЛ. 6-тур.
00:45
Барселона
4-0
Боруссия М.

Навбатдаги учрашув

10.12.2016. Ла-лига. 15-тур.
17:00
Осасуна
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.