Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кучли бешлик. Ўз майдонида энг кўп гол урган жамоалар

“Уйда деворлар ҳам ёрдам беради” дейишади. Ўз майдонида гол уриш сафардагисига қараганда осонроқ бўлади. Биз сизларга кучли бешлик чемпионатларида ушбу мавсумда ўз майдонида энг кўп гол ураётган жамоалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

10-12. “Валенсия” – 34 гол (16 ўйин)
“Валенсия” ушбу мавсумда “Месталья”да ўтказилган 16 та учрашувда рақиблари дарвозасига 34 та гол киритган. “Кўршапалаклар” ўз дарвозаларидан атиги 8 та тўп олиб чиққанларини инобатга оладиган бўлсак, “Валенсия”ни сафарда мағлуб этиш уёқда турсин, унга гол уриш ҳам анча мушкул эканлигини тушиниб олиб мумкин.

10-12. “Наполи” – 34 гол (15 ўйин)
Неаполликлар “А” серияда ўз майдонидаги энг ҳужумкор жамоа бўлиб туришибди. Игуаин бошчилигидаги футболчилар ҳозирча ўз майдонларида бўлиб ўтган 15 т учрашувда 34 марта рақибларни ранжитишган.

10-12. “Волфсбург” – 34 гол (15 ўйин)
“Волфсбург” Бундеслиганинг энг ҳужумкор жамоалари сарасига киради. Клуб ўз уйида урган голлари бўйича фақатгина “Бавария”дан орқада бормоқда. Дарвоқеа “Волфбург” ўз майдонида бу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамагнини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу борада унга ҳаттоки Гвардиола шогирдлари ҳам хавас қилишлари мумкин.

9. “Байер” – 35 гол (15 ўйин)
“Байер” ўз майдонида гол уришни ҳам ўтказишни ҳам хуш кўради. “Аспиринчилар” уйларида 35 гол уриб, 20 та гол ўтказиб юборганликлари сўзимизга исбот бўла олади.

7-8. “Лион” – 37 гол (17 ўйин)
“Лион”ўз майдонида гол уриш борасида Франциядаги пешқадам жамоа ҳисобланади. Клуб ҳозирча ўз уйида 37 та гол уришга муваффақ бўлган. Бундай натижа билан хаттоки “ПСЖ” ҳам мақтанолмайди.

7-8. “Арсенал” – 37 гол (15 ўйин)
Лондонликлар ўз майдонларида гол уриш борасида “Челси” ва “Манчестер Сити” клубларини ҳам орқада қолдиришмоқда. Санчес, Уэлбекк, Жиру каби ҳужумчилар триосига эга бўлган “Арсенал” уйда 37 та гол киритган.

6. “Ювентус” – 38 гол (16 ўйин)
Туриннинг “Ювентус” жамоаси “А” серияда ҳар жабҳада биринчи ўринда боришмоқда. Бироқ Аллегри шогирдлари кучли бешликда ўз майдонида гол урган жамоалар орасида атиги 6-ўриндалар. “Юве” ҳисобида уйда урилган 38 гол мавжуд.

5. “Атлетико” – 39 гол (16 ўйин)
Мадриднинг “Атлетико”си ўз майдонида исталган рақибни мағлуб эта олади. Диэго Симеоне шогирдлари ушбу мавсум ўз уйларида ўтказилган 16 учрашувда 39 та гол уришган ва бу борада кучли бешликнинг бешинчи жамоаси бўлиб туришибди.

4. “Манчестер Юнайтед” – 40 гол (17 ўйин)
Премьер лигадаги энг кўп голни “Олд Траффорд”га келган мухлислар кузатишмоқда. “МЮ” ушбу мавсумда уйида 17 ўйинда 40 та гол урди ва ўз дарвозасидан 13 та тўп олиб чиқди. Ван Гал шогирдлари сафарда ҳам шундай ўйин намойиш этишганида балки чемпионлик учун курашаётган бўлишармиди.

3. “Бавария” – 43 гол (14 ўйин)
“Бавария” ўз майдонидаги ҳар ўйинда ўртача 3 тадан гол уради ва ҳар 2,5 ўйинда битта гол ўтказади. “Голливуд ФК” ўз майдонида 43 та гол ҳосил қилган. Гвардиола шогирдлари сафарда ҳам ана шундай ҳужумкор ўйин намойиш этаётганликларини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.

2. “Реал Мадрид” – 53 гол (16 ўйин)
“Гранада”га 9 та гол урган “Реал” уйдаги голлари сонини анча оширган бўлса ҳам, бу борада биринчи ўринга чиқа олмади. Роналду етакчилигидаги Анчелотти шогирдлари “Сантяго Бернабеу”да 53 та гол нишонлашган.

1. “Барселона” – 54 гол (16 ўйин)
ТОП-5 ликдаги уйда сермаҳсуллик кўрсатаётган жамоа бу “Барселона”дир. Луис Энрике шогирдлари “Камп Ноу”да 54 та гол уришган ва ана шу голларнинг 23 таси Месси ҳисобига ёзилган. “Барса” ва “Реал” ўз майдонларида урган голлари Ла Лигадаги 15 та жамоанинг уй-сафардаги голларидан ҳам кўпдир.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 23.04.2015 18:02. Ўқилди: 6777 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.