Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг совриндор футболчи — Хави

Ҳаётда ибтидоси бор нарсанинг албатти интиҳоси ҳам бўлади. Бундан бир йил олдин жаҳон футболи Гигз, Занетти ва Пуйол каби афсоналар билан хайрлашганди. Бу мавсум сўнггига келиб эса Жеррард, Дрогба ва Хави каби буюкларнинг ўз қадрдонлари билан хайрлашувига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Юқорида тилга олингаган футболчиларнинг ҳар бири мухлислар кўнглида ўчмас из қолдириб улгуришди. Лекин уларнинг ҳаммасига ҳам сўнгги сўзни юқори нотада айта олиш насиб этмади. Бу сафар “видо”лашадиганимиз Хави эса ҳаммасини маромига қўймоқда. Бундан 24 йил олдин “Барселона” академиясига қабул қилинган 11 ёшли болакай бир кун келиб жамоани тарк этар чоғида клуб мухлисларининг кўзларини ёшга тўлдиради деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. 1998 йилда “Барселона”нинг асосий жамоасида дебют қилган Хави ўтган вақт мобайнида 116 йиллик тарихга эга клубнинг энг буюк футболчиларидан бирига айланди. У 17 йиллик фаолияти давомида Европанинг “Челси”, “Манчестер Сити”, “ПСЖ” ва “Атлетико” каби ҳозирги гранд жамоаларидан кўра кўпроқ совринларни қўлга киритди.

Бир йил олдин терма жамоадаги фоалияти якунлаган маэстронинг кетиши Испания термаси учун ҳам катта йўқотиш бўлди. Хави Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган Испания терма жамоаси мураббийи Висенте дел Боскенинг майдондаги ўнг қўли эди, десак муболаға бўлмайди. Агар Хавининг клуб ва терма жамоадаги ютуқлари қўшадиган бўлсак замоанавий футболнинг қироллари бўлмиш Месси ва Роналдулар ҳам унинг олдида дудуқланиб қолишади.

Биз бугун унинг асосан “Барса”даги фаолиятини тилга олмоқчимиз ва албатта, бир неча кун олдин у билан хайрлашган жамоа мухлисларининг ярасига туз сепмоқчи эмасмиз. Хави шу кунга қадар 8 марта мамлакат чемпиони бўлди. Бундан ташқари у 2 марта Испания кубоги, 6 марта мамлакат сеперкубоги, 2 марта Клублар ўртасида жаҳон чемпионлиги, 2 марта Европа суперкубоги ва 3 марта Европа Чемпионлар Лигасининг бош совринини қўлга киритди. “Барса” афсонаси жорий йилги чемпионатнинг сўнгги турида Испания чемпионати кубогини боши узра баланд кўтарди. Бу унинг сардор сифатида қўлга киритган биринчи соврини эди. Хави “Барселона”да у қадар кўп вақт сардор бўлмади. Лекин унинг майдонда амалга ошираётган ишлари у билан бирга тўп сурган сардорлар Гвардиола, Фигу, Энрике ва Пуйолларникидан кам эмасди. Бир пайтлар у билан майдонда елкама-елка тўп сурган жамоадошлари Гвардиола ва Энрике вақти келиб Хави устозлик ҳам қилишди. Айнан шу мураббийлар ўзларининг майдондаги дирижёрлари бўлмиш Хави орқали ўз ғояларини амалда тадбиқ этишди. Агар “Барселона” олдинда турган 2 та финалда ғалаба қозанадиган бўлса, Луис Энрике ҳам Гвардиоланинг натижасини такрорлайди. Бу эса бевосита Хавининг иштирокида амалга оширилиши кўзда тутилган. Хави ўзининг кетишини эълон қилганидан сўнг унинг жамоадоши Бускетс “Барса” сардорини "Испан футболи тарихидаги энг буюк футболчи", - дея таърифлаганди. Дарҳақиқат, “Барса” ярим ҳимоячиси ҳозирга қадар клуб сафида 23 та совринни қўлга киритди ва у бу борада испан футболчилари орасида энг кўп жамоавий соврин ютган футболчи бўлиб турибди. “Ювентус” ва “Атлетик” мухлисларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, 6 июнь куни бу рақам 25га айланиши катта эҳтимол. Шу чоғда бироз муболаға ишлатсак, ҳозирги “Барса”ни тўхтатиш учун жаҳон термасини майдонга тушириш керак бўлади.

Жалолиддин Равшанов

Киритилди: 27.05.2015 15:42. Ўқилди: 7544 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.