Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» тарихидаги энг кучли мураббийлар

Олдинроқ «Реал» тарихидаги энг яхши мураббийлар рейтингини эътиборингизга хавола қилган эдик. Бу сафар Каталониянинг «Барселона» жамоаси тарихидаги энг омадли мураббийлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

7. Удо Латтек (Германия)
Бошқарган даври:
1981-1983
Ютуқлари: Испания кубоги (1), Испания лига кубоги (1), УЕФА кубоги (1)
Немис мутахассиси «Барселона»га атиги 2 йил бош мураббийлик қилди. Бироқ Латтекка ана шу қисқа давр ичида жамоа билан кўзга кўринарли ютуқларга эришиши учун етарли бўлди. Каталонияликлар мамлакат кубоги ва лига кубогидан ташқари УЕФА кубогида ҳам муваффақият қозонишди. Афсуски у «Барса»ни Испания чемпиони қила олмади. Шу боис ҳам унинг жамоа билан юриши узоққа чўзилмади.

6. Фердинанд Даучик (Чехославакия)
Бошқарган даври:
1950 – 1954
Ютуқлари: Испания чемпиони (2), Испания кубоги соҳиби (2), Эви Дуарте кубоги (2), Лотин кубоги (1)
Даучик ўтган асрнинг 50-йилларида «Барса» бошқарувини ўз қўлига олди ва клубни Испаниянинг энг кучли жамоасига айлантира олди. Фердинанд давридаги 4 йил ичида Каталонияликлар умумий ҳисобда 7 та турнирда муваффақият қозонишди. Айниқса жамоанинг икки марта Испания чемпиони бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. У пайтлари еврокубоклар ҳали ўтказилмасди. Ким билади дейсиз агар ўшанда Чемпионлар кубоги бўлганида, Даучик жамоасини ушбу турнирда ҳам ғолиблик сари етаклай олган бўлармиди.

5. Бобби Робсон (Англия)
Бошқарган даври:
1996-1997
Ютуқлари: Испания чемпиони (1), Испания суперкубоги (1), Кубок Эгалари Кубоги (1)
Англиялик Робсон «Барса»га бор-йўғи бир йил мураббийлик қилди. Ана шу бир мавсум ичида клуб афсонавий мутахассис билан 3 та турнирда ғолиб чиқди. Жамоа Испания чемпионлиги ва суперкубогидаги муваффақиятдан сўнг, Кубок Эгалари Кубогида ғолиблик нашидасини сурди. Афсуски Робсон кейинги мавсумда ўз ўрнини янги мураббийга бўшатиб берди.

4. Луи Ван Гал (Голландия)
Бошқарган даври:
1997-2000
Ютуқлари: Испания чемпиони (2), Испания кубоги (1), УЕФА суперкубоги (1)
Ўтган асрнинг охирида «Барса»ни Ван Гал бошқарди. Голланд мутахассиси қўл остида клуб 3 йил ичида 2 марта Ла Лига чемпионлигини тантана қилди. Шунингдек Испания кубоги ва УЕФА суперкубокларида бир мартадан муваффақият қозонди. Ўшанда Луига Моуриньо ёрдамчилик қилганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

3. Франк Райкард (Голландия)
Бошқарган даври:
2003-2008
Ютуқлари: Испания чемпиони (2), Испания суперкубоги (1), Чемпионлар лигаси (1)
Райкаард даврида «Барселона» Роналдино етакчилигида нафақат Испания, балки Европа футболи тахтига қайтди. Франк клубни 5 йиллик танаффусдан кейин яна Ла Лигада чемпион қилди. Шунингдек у 14 йиллик танаффусдан сўнг «Барса»ни Чемпионлар лигаси ғолибига айлантира олди. Голландиялик мутахассис клуб билан умумий ҳисобда 5 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди.

2. Йохан Кройф (Голландия)
Бошқарган даври:
1988-1996
Ютуқлари: Испания чемпиони (4), Испания суперкубоги (1), Чемпионлар кубоги (1), Европа суперкубоги (1), Испания кубоги (1), Кубок Эгалари Кубоги (1)
Кройф даврида «Барса» «орзулар жамоаси»га айланди. Голландиялик мутахассис бошқарувидаги 8 мавсумда Каталонияликлар 4 марта мамлакат чемпиони бўлишди. Бу борада Ёхан жамоа рекордчиси ҳисобланади. Шунингдек «кўк анорранглилар» 1992 йилда Чемпионлар кубогида ҳам зафар қучишди. Умуман олганда Кройф билан клуб 9 та титулга эга чиқди.

1. Хосеп Гвардиола (Испания)
Бошқарган даври:
2008-2012
Ютуқлари: Испания чемпиони (3), Испания кубоги (2), Испания суперкубоги (3), Чемпионлар лигаси (2), УЕФА Суперкубоги (2), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (2)
Гвардиолани футбол тарихидаги энг омадли мураббий десак асло муболаға бўлмаса керак. Пеп мураббийлик фаолиятидаги дебют мавсумидаёқ «Барса» билан 6 та турнирда ғалаба қозонди. У жамоа билан кетма-кет 3 мавсум Испания чемпиони бўлди ва суперкубокда ҳам шунча ютуққа эришди. Чемпионлар лигаси, УЭФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида 2 мартадан муваффақият қозонди. Гвардиола қўл остида жамоа 4 мавсумда умумий ҳисобда 14 та турнирда ғолибликни тантана қилди. Дарвоқеа унинг давридаги «Барса»ни футбол тарихидаги энг кучли жамоа сифатида ҳам эътироф этишади.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Киритилди: 27.05.2015 21:19. Ўқилди: 6925 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.