Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Номдор жамоаларнинг номдошларини биласизми?!

Биласиз, футбол дунёнинг деярли ҳар бир бурчагида ўйналади. “Миллионлар ўйини”га меҳр қўйган инсонлар ҳамма жойда ҳам топилади. Шунга монанд равишда футбол жамоалари сони ҳам тасаввур этиб бўлмас даражада кўп, тўғрими?
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, дунёга машҳур жамоаларнинг кўрсатадиган ўйинлари кўпчиликка манзур бўлади ва шу боисдан ҳам баъзи бир мамлакатларда ўша гранд жамоаларнинг ном борасидаги “адаш”лари пайдо бўлади. Қуйида ана шундай бир хилга номга эга ва бир вақтнинг ўзида бошқа-бошқа мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган жамоалар ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.
 
“Барселона”
Каталония супер-клуби жаҳон бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга, буни биласиз. Ажойиб ўйин намойиш этадиган ушбу испан жамоасининг дунё бўйлаб бир нечта номдошлари бор. Масалан, Болгарияда, Эквадорда, Доминикан Республикасида ҳамда Бразилияда “Барселона” номи остида фаолият олиб борадиган жамоалар мавжуд. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур жамоаларнинг ҳаммаси ҳам Каталон клуби каби муваффақиятли тўп суриб, тез-тез совринларга эга чиқавермайди. Фақатгина Эквадорнинг “Барселона”си ўз минтақасида анчагина машҳур жамоалар сирасига киради. Бу клуб бир неча йил илгари Испаниядаги номдоши билан бўлган логотип борасидаги можаро сабаб ҳам бутун дунё оммасига танилиб улгурганди. Лекин ушбу клубнинг қитъа майдонларида ҳам анчагина муваффақиятли тўп сура бошлагани сўнгги пайтларда “Барселона”ларнинг довруғи янада ёйилишига сабаб бўлмоқда, десак адашмаймиз наздимизда…

f149e5f386c1c6ee37d2ff9f82fb5806.jpg

Барселона Эквадор 

 
“Реал”
“Барселона”дан фарқли равишда дунё бўйлаб мавжуд бўлган “Реал”ларнинг сони анчагина кўп. Испаниянинг ўзида Мадрид жамоасидан ташқари яна тахминан 30 тага яқин номланишида “Реал” сўзи мавжуд бўлган жамоалар бор. Буларга “Реал Сарагоса, “ Реал Сосьедад ”ларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Бутун жаҳонда эса яна 70 га яқин “Реал” футбол клублари фаолият юритишади. Улар орасида Аргентина, Боливия, Бразилия, Экваториал Гвинея, Марказий Африка Республикаси, Колумбия, Гана, Гамбия, Гондурас, хатто Италия, Ямайка, Кения, Мали, Мексика, Перу, Португалия, Сьерра-Леоне, Жанубий Африка Республикаси, Тринидад ва Тобаго, АҚШ, Венесуэла, Зимбабве ҳамда Эстония мамлакатлари жамоалари бор. Уларнинг барчаси жамоага асос солинаётган пайт “қироллик клуби”га ҳавас қилишган бўлса не ажаб… Қизиқ жиҳати Никарагуа мамлакатида ҳам “Реал” номли жамоа мавжуд экан. Лекин унинг номланиши бироз кулгули десак, адашмасак керак – “Реал Мадриз”. Лекин бир жиҳатга эътибор қаратиш лозимки, “Реал” номи остида фаолият юритадиган жамоалар ичида “қироллик клуби”ни инобатга олмаганда, ички ёки халқаро майдонларда муваффақият қозонган жамоалар йўқ. Балким, яқин орада “Реал” клубларидан бирортаси Мадрид жамоаси сингари машҳур бўлиб кетар. Ким билади, дейсиз…

c9d2666cb1ca4a68502e990ab3f49b77.jpg

Реал Мадриз

 
“Челси”
Жаҳоннинг бошқа мамлакатларида ҳам отдошларга эга клублар нафақат Испанияда, балки футбол ватани – Англияда ҳам мавжуд. Масалан, Лондоннинг “Челси” клубига ҳавас қилганлар Жанубий Африка Республикасида, Лесотода, АҚШда, Гана ҳамда Америка Виржин оролларида ҳам бор экан. “Аристократ”лар жамоаси билан бир хил номда фаолият олиб борадиган мазкур жамоалар орасида, айниқса, Ганадаги “Челси” анча-мунча шаклланган клуб саналаркан. Бечем номли мўжаз шаҳар шарафини ҳимоя қилдиган ушбу жамоа яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири Тони Йебоа томонидан бошқарилади. Кўрамиз, балки “Бечем Челси” клуби тез орада Африканинг энг номдор жамоалари қаторига қўшилар.

b7c1339391f2e79f2712cd7d8e3a21bb.jpg

Челси Гана  


 “Арсенал”
Лондоннинг яна бир клуби – “Арсенал” ҳам бир нечта “адаш”га эга. Дунё бўйича 10 га яқин клуб “тўпчилар” номи остида фаолият юритади. Бизга яқин мамлакатлардан Украина ва Россияда “Арсенал” номли клублар мавжуд. Қолаверса, АҚШ, Сингапур, Черногория, Маврикий, Руминия, Лесото, Гондурас каби давлатларнинг турли лигаларида ҳам “Арсенал” номли жамоалар иштирок этиб келишади. Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча йиллар давомида барқарор ўйин кўрсатиб келган Максим Шацких ҳам бир неча йил илгари “Арсенал”да тўп сурди. Фақат у Лондон шаҳри эмас, балки Киев клуби таркибида ҳаракат қилганди.

 6ba181b21f970b2254816d477e1460dd.jpg
Арсенал Тула 


“Ливерпуль”
Биласиз, “Ливерпуль” ҳам футбол оламида машҳур номлардан саналади. Хатто, Мерсисайд жамоаси номи дунёдаги бошқа мамлакатларда янги асос солинган бир қатор жамоаларнинг номланишига ҳам ўз таъсирини ўтказган экан. Маълум бўлишича, Уругвайда, Шри-Ланкада, Бангладешда ҳамда Эстонияда “Ливерпуль” номли клублар фаолият олиб боришади. Айниқса, Уругвайдаги “Либертад Ливерпуль” ўз мамлакатида анчагина номдор клублар сирасига киради. Шу жумладан, Шри-Ланкадаги “Ливерпуль Путталам” ҳам яхши ўйин кўрсатувчи клублар қаторида эътироф этилади. Гувоҳи бўлаётганингиздек, “Ливерпуль” номли жамоалар ҳар қаерда ҳам кучлилар орасида қайд этилади.



“Эвертон”
Ливерпуль шаҳрининг яна бир вакили – “Эвертон” ҳам отдошлардан бебахра қолмаган. “Эвертон”нинг “адаш”лари қаторига Чили, Тринидад ва Тобаго ҳамда Ирландия давлатлари чемпионатлари иштирокчиларини киритиш мумкин. Буларнинг ичида Чилидаги “Эвертон” анча-мунча таниқли клублардан саналади.

998d42a761f75069b8912924d3f5163a.jpg

"Эвертон" дан " Эвертон"га 

 
“Ньюкасл”

Инглиз жамоалари орасида “Ньюкасл” ҳам бошқа жойларда отдошлари бор экани билан мақтана олади. Мисол учун Шимолий Ирландияда, Уэльсда, Жанубий Африкада ва Австралияда “Ньюкасл” номи билан фаолият юритувчи клублар бор. Ирланд клубининг ёки Жанубий Африка жамоасининг инглиз клубига ҳавас қилган ҳолда номлангани тайин. Лекин Австралиядаги “Ньюкасл” асло Англия клубидан нусха олган эмас. Зеро ушбу юртда Ньюкасл номли шаҳар мавжуд ва “Ньюкасл Жетс” жамоаси айнан шу шаҳар шарафини ҳимоя қилгани учун ҳам худди инглиз жамоаси каби ном олган.
 
56fcaae79ad1743aacca113c1e6715f2.jpg

Машҳур Эмил Хески илгари " Ньюкасл Жетс"да тўп сурарди 


“Атлетик” ёки “Атлетико”
Юқорида испан клубларидан “Барселона” ҳамда “Реал”нинг номдошларига тўхталиб ўтган эдик. Лекин ушбу юртда “Атлетик” ҳамда “Атлетико” жамоалари ҳам борки, уларнинг номлари ҳам жаҳон миқиёсида анча машҳур саналади. Лекин бошқа мамлакатлардаги “Атлетик”лар Бильбао клубидан, ҳам Мадрид жамоасидан ҳам андоза олишмаган, балки ўз номланишида “Атлетик” сўзини қўллашни маъқул кўришган, холос. Бундай атлетлар жамоалари дунёнинг деярли ҳар бир бурчагида топилади ва уларнинг сони тахминан 200 та! Андорра, Ангола, Аргентина, Боливия, Бразилия, Болгария, Бурунди, Колумбия, Дания, Сальвадор, Экваториал Гвинея, Гвинея, Гондурас, Венгрия, Италия, хатто Япония, Мексика, Мозамбик, Марокаш, Панама, Никарагуа, Перу, Португалия, Пуэрто-Рико, Руминия, Уругвай ва Венесуэла каби мамлакатларнинг турли лигаларида “Атлетик” жамоалари “жавлон уришмоқда”. Ангола чемпионати иштирокчиси “Атлетико Петролеос де Луанда” клуби ҳам шулар жумласидандир.

6741aa9165d6b63aa7a9c4caf4cbf544.jpg

Анголанинг "Атлетико"си   
 
“Интер”
Италян жамоалари орасида “Интер” “адаш”лари энг кўп клуб саналади. Милан шаҳри жамоасининг номдошлари дунё бўйлаб тахминан 100 тани ташкил қилади. Ангола, Андорра, Ангилья, Бенин, Бермуд ороллари, Бразилия, Болгария, Буркина-Фасо, Бурунди, Финляндия, Камерун, Кайман ороллари, Конго, Озарбайжон, Хорватия, Гамбия, Гуам, Гвинея-Биссау, Гаити, Голландия, Лаос, Литва, Мексика, Молдова, Нигерия, Покистон, Перу, Руминия, Сьерра-Леоне, Словения, Суринам, Швейцария ва Уэльс каби мамлакатларда “Интер”га ҳавас қилган “Интер”лар бор. Улар орасида сиз-у бизга яхши таниш бўлганлари - Бразилия ва Озарбайжон чемпионатларида доимо етакчилар қаторида эътироф этиладиган “Интер” Боку ва Порту-Алегрининг “Интернасьонал” жамоаларидир.
 
5662ab42af9cdc010f07b2f09766ab5b.jpg

Интер Боку


“Рома”
Римнинг “Рома”си ҳам отдошларга эга. Рим клубига “адаш”лар қаторида Бразилия, Болгария, Канада, Кайман ороллари, Лесото, Макао, Руминия, Словения, Швеция, АҚШ каби мамлакатлардаги бир қатор профессионал ва ҳозирча ҳаваскор жамоалар эътироф этилади. Айниқса, Руминиядаги “AS Рома” жамоаси Рим шаҳри клуби номини шунчаки кўчириб олган, десак нима дейсиз…
 

“Селтик” ва “Рейнжерс”
Шотланд грандлари ҳам бутун дунёда мухлисларга эга. Шу боисдан ҳам “Селтик” ва “Рейнжерс” нафақат Глазго шаҳрида, балки дунёнинг бошқа давлатлари шаҳарларида ҳам мавжуд. Ирландияда, Багам оролларида, Жанубий Африкада ҳам, Терекс ва Кайкос оролларида ҳам “Селтик” жамоаси бор. Улар орасида ЖАРдаги “Бломфонтейн Селтик” клуби бир қадар машҳур саналади.
“Рейнжерс”лар эса Австралия, Бельгия, Бермуд ороллари, Британия Виргин ороллари, Бруней, Чили, Гренада, Гонконг, Ҳиндистон, Кения, Либерия, Янги Зеландия, Нигерия, Сьерра-Леоне, Сингапур каби мамлакатларда мавжуд. Улар орасида ҳинд “Рейнжерлари” бироз “кўзга кўринган” жамоалардан ҳисобланади.
 
adcacb46af83e56e06f614068565177a.jpg

Бломфонтейн Селтик
 
Гувоҳи бўлаётганингиздек, жаҳон бўйлаб бир хил номга эга бўлган жамолар сони оз эмас. Улар сирасига яна кўплаб мисолларни келтирса бўлади. Масалан “Спортинг”, “Шахтёр”, ЦСКА (МҲСК), “Ал Аҳли, “Ал Шабаб”, “Ал Иттифоқ”, “Лион” ва “Олимпик” номли клублар ҳам кўплаб шаҳарларда мавжуд. Киши диққатини тортадиган жиҳат шундан иборатки, ўзбек жамоалари орасида ҳам бошқа мамлакатда “номдош”ларга эга клублар мавжуд.
 
“Локомотив”
Тошкентнинг “Локомотив” клубининг “адаш”лари ён атрофимиздаги бир қатор мамлакатларда ҳам топилади. Булар сирасига Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клубини (Россия), Софиянинг “Локомотив” (Болгария) клубларини киритиш мумкин. “Темирйўлчилар” жамоалари ҳар доим ҳар мамлакатда ҳам муваффақиятли жамоалар қаторида эътироф этиб келинади. Айниқса, Тошкент клуби нафқат ички майдонларда, балки халқаро ареналарда ҳам ўз сўзини айтишни бошлади. Тўғри, “Локомотив” Тошкент жорий мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк бор дебют қилди. Биринчи гал “Локо”нинг омади унчалик юришмади. Аммо клубнинг потенциали бор эканини инобатга олсак, ўзбек “темирйўлчилари” келаси мавсум, албатта, ОЧЛда юқори ўринлар учун кураш олиб бориши тайин.

68cd7ef20d8e4465b0f04f3dcad2b861.jpg

Виталий Денисов  


“Нефтчи”
Фарғонанинг “Нефтчи” клубини МДҲ мамлакатларида ҳам, Осиё давлатларида ҳам жуда яхши билишади. Ушбу клуб яқин ўтмишдаги ўзбек футболининг энг номдор жамоаларидан бир саналади, шубхасиз. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Фарғона шаҳри жамоасининг бир нечта “адаш”лари бор экан. Улар қаторига Баҳодир Насимов бир неча йил ўйнаган Бокунинг “Нефтчи” жамоасини (Озарбайжон), Украина биринчи дивизиони вакили “Нефтяник” ва Россиядаги “Нефтяник-Уфа” жамоаларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ушбу жамоалар ичида энг таниқлилари, албатта, озар ва ўзбек жамоаларидир.

63d5cf476851516e1756448749f2a7ec.jpg

Нефтчи  Боку  
 
“Металлург”
Бекободнинг “Металлург” клуби ушбу номга эга ягона жамоа эмас. МДҲ мамлакатларида яна бир нечта ушбу ном остида фаолият олиб борадиган жамоалар мавжуд. Улар сирасига Украина чемпионати иштирокчилари – Донецкнинг “Металлург” клуби ҳамда “Металлург Запорожье” ва қолаверса “Металлург Липецк” каби рус клублари киради.

283b19e5f7d07d2113cd98e023ac2782.jpg

Металлург  Донецк  
 
“Динамо”
Футбол клублари ичида “Динамо” дея номланганлари сони ҳам оз эмас. Улар ичида Москва шаҳрининг “Динамо” клуби (Россия), Дрезден шаҳрининг бош жамоаси “Динамо” (Германия), Украина супер-клуби “Динамо Киев”лар айниқса ажралиб туришади. Ўзбекистонда эса Самарқанд шаҳри шарафини олий лигада ҳимоя қиладиган жамоа “Динамо” номи билан фаолият кўрсатади. Тўғри, Самарқанднинг “Динамо”си ҳали катта муваффақиятларга эришганича йўқ. Аммо ушбу жамоанинг ҳам яқин келажакда ўз мухлисларини совринлар билан хушнуд этишига умид қилиш мумкин.

8285331c32c5673becf4b618bce666ed.jpg

Максим Шацких - "Динамо К" афсонаси 

ae7f0ec1c309e9a78d6c8c3635045e06.jpeg

Киритилди: 06.07.2015 19:34. Ўқилди: 6956 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.