Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 4-турига келиб "Барселона" дастлабки йирик ҳисобдаги ғалабасини қўлга киритди. "Камп Ноу"га сафар қилган "Леванте" рақиб қаршисида ҳеч нарса қила олмади.

Луис Энрике мазкур ўйинда Иньеста, Суарес ва Альбани захирада қолдириб, Адриано, Сандро Рамирес, Мунир эл-Ҳаддодий ҳамда жароҳатдан соғайган Дани Алвесга имкон берди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Эътиборли томони, Ла лиганинг тўртинчи ўйинидирки, "Барса" биринчи бўлимда гол ура олмаяпти.

Иккинчи бўлимда барчаси жойига тушди. Дастлаб Бартранинг кутилмаганда ҳужумга қўшилиши самарали чиқди. Ҳимоячи Мессидан тўпни қабул қилди ва дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмасдан Алвеснинг узатмасидан кейин Неймар ҳисобни 2:0га етказди.

Қолган иккита голга Месси муаллифлик. Аргентиналик футболчи пенальтидан унумли фойдаланди. "Леванте" эса Тер Штегеннинг қўпол хатосидан сўнг битта жавоб тўпи киритишга муваффақ бўлди. Месси эса навбатдаги 11 метрли жарима зарбасини голга айлантира олмади — тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Шунга қарамай Лео ўйиннинг сўнгги дақиқасида ўз ҳисобига яна битта гол ёзди. У ўнг қанотдан марказ томон юрди ва олис бурчакка тўпни жойлади. Якуний ҳисоб — 4:1.

"Барселона" йўқотишларсиз бормоқда ва 12 очко билан жадвални бошқаришда давом этмоқда.

Испания Ла лигаси, 4-тур
"БАРСЕЛОНА" - "ЛЕВАНТЕ" - 4:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 50 Бартра, 2:0 – 56 Неймар, 3:0 – 61, пенальти Месси, 3:1 – 66 Касадесус, 4:1 – 90 Месси.
Барселона – Тер Штеген, Бартра, Адриано, Дани Алвес, Мунир, Маскерано, Бускетс (Гумбау, 62), Ракитич, Неймар, Месси, Сандро Рамирес.
Леванте – Мартинес, Феддаль, Хуанфран, Тоньо, Трухильо, Лерма, Камараса (Гарсия, 80), Верса, Лопес, Гилас (Касадесус, 63), Марти (Дейверсон, 68).
Огоҳлантириш: Верса (45).

Киритилди: 21.09.2015 01:28. Ўқилди: 9056 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.