Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-класико». «Реал» сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Навбатдаги "эл-класико" дуранг билан якунланди. "Реал" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлди.

Ўйин жуда шиддатли деб айтиш қийин, клублар майдонда асосан тактик кураш олиб боришди. Мезбонлар 9-дақиқада ҳисобни очишга яқин келишди. Месси бошлаган ҳужум натижасида Неймар чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказган узатмага Сержи Роберто яқин масофадан зарба берди. Тўп Рамоснинг қўлидан майдонни тарк этди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида эса Варан жамоасини голдан қутқарди. Қарши ҳужумда олдинга чизиққа етказилган узатмага Неймар етиб олди ва жарима майдончасига узатма берди. Луис Суарес 11 метрли нуқта устида тўпни эгаллади ва зарба берди. Варан тўп йўлига оёқ қўйишга улгурди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида устунлик Зидан жамоаси томонида бўлди. Баҳснинг 38-дақиқасида Роналду жарима майдончаси олдида Васкесдан тўпни қабул қилди ва икки ҳимоячидан чиройли ўтиб кетиб, зарба берди. Зарба унчалик кучли чиқмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаол бошлади ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Жарима майдончасининг чап томонидан белгиланган жарима тўпини Месси ўйинга киритди. Луис Суарес 5 метр масофадан бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди, 1:0.

Кейинги дақиқаларда устунлик "Барса" томонида бўлди. Луис Энрике шогирдлари нақ 3та ўта қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Дастлаб Иньестанинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва бир ҳаракат қилиб Карвахални алдаб ўтиб, яқин масофадан аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Неймар яна бир имкониятдан фойдалана олмади. Мессидан узатма қабул қилган Неймар ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарбани Варан қайтаришга муваффақ бўлди.

Иньестанинг яна бир ажойиб узатмасидан кейин Месси бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Мадрид" ўз ўйинини бироз кучайтирди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Дастлаб Марсело чап қанотдан олис устун томон узатма бера олмади. Роналду баланд сакраб, бош билан берган зарбани Альба қайтариб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб Маскеранонинг қўполлиги туфайли "Реал" жарима тўпига эга бўлди. Жаримадан етказилган узатмани "Реал" сардори яқин масофадан бош билан дарвозага жойлади.

Қўшиб берилган дақиқаларда "Барселона" ғалабани илиб кетишига бир бахя қолди. Ўнг қанотдан белгиланган жарима тўпни Денис Суарес жарима майдончасига етказиб берди. Навас олдинга чиқди ва тўпни мушт билан уриб юборди. Сержи Роберто 20 метрлардан бош билан бўш қолган дарвозага тўпни юборди. Чизиқ устида турган Каземиро бош билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Барселона" кўп имкониятлардан фойдалана олмагани ва сўнгги дақиқада "Реал" стандартдан фойдаланиб қолгани "эл-класико"нинг дуранг билан якунлашига сабаб бўлди.

"Мадрид" Ла лига жадвалида "Барса" билан 6 очколик фарқни сақлаб қолди.

Испания Ла лигаси, 14-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 53 Суарес, 1:1 – 90 Рамос.
Барселона – тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Сержи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).

Киритилди: 03.12.2016 22:07. Ўқилди: 9456 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

14.04.2024. Ла-лига. 31-тур.
00:00
Кадис
0-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.