Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энрикенинг «Барселона»си Моуриньонинг «Реал»ига айланиб бормоқдами?

Қиммат трансферлар, ярим ҳимояда режанинг йўқлиги, футболчилар ва раҳбарият ўртасидаги совуқ муносабат, буларнинг барчаси Энрике «Барселона»си ва Моуриньонинг «Реал»ида кўришимиз бўлган ҳолатлар…

Роллар ўзгармоқда. Яқин ўтмишда ҳам, “Барселона” ўз тарбияланувчиларининг кучига суянган бир пайтда “Реал” Мадрид суперюлдузлар сотиб олиш сиёсати ва шов-шувлар кўтариш билан машхур эди. Ҳозирда эса ҳаммаси аксига айланиб кетди.

Ўтган ёзги трансфер мавсумида “Барселона” “Реал”дан анча кўп харажат қилди. Тўғри, «Реал»га қўйилган таъқиқни ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Луис Энрике Пако Алкасерни 30 миллион еврога сотиб олди ва клуб тарбияланувчиси Мунирни ижарага бериб юборди. Бундан ташқари, кўпчилик мухлислар Серхи Самперга имконият берилишини истаб турган бир пайтда, клуб раҳбарияти Андре Гомеш учун барча бонусларни ҳисоблаганда 35 миллион евронинг баҳридан ўтди.

Мунир ва Сампер “Барса”нинг ўйин услубига мослашган ва ҳеч шубҳасиз, уларнинг ўрнига келган икки футболчидан қолишмайдиган ўйин намойиш эта олишлари аниқ эди. Бироқ, клуб “Реал”нинг ўтмишдаги сиёсати каби йўл тутди, ҳамён ёшлар тизимидан устун келди.

Бунга қарши ўлароқ, мадридликлар ўз тарбияланувчиси Алваро Моратани жамоага қайтарди. Асосий таркибдан Лукас Васкес, Начо, Марко Асенсио ёки Марианоларга имкон бера бошлади. Ушбу мавсумда Фабио Коэнтраудан ташқари барча захира ўйинчилари ўз номига гол ёздириб қўйди. Зидан эса асосий юлдузларга боғланиб қолмаслик учун ҳаракат қилмоқда.

“Камп Ноу”да эса Месси, Неймар, Суарес учлиги жамоани қутқармоқда. Бир пайтлар ўз услуби билан дунёга танилган ярим ҳимоя аввалгидек эмас. Фалсафа нуқтаи назаридан қараганда, “Реал” ҳозирда азалий рақибидан олдинда бораётганини кўришимиз мумкин.

Мураббийлари фаолиятида ҳам фарқ яққол кўзга ташланмоқда. Зидан матбуот анжуманларида ўз харизмасини кўрсатаётган бўлса, Луис Энрике Моуриньонинг “Реал”ни бошқарган давридагидек журналистлар билан талашиб-тортишиш билан ўтказмоқда.

Португалиялик мураббий билан яна бир ўхшашлик бор. Шу йилнинг январида “Барселона” ва Луис Энрике ФИФАнинг “Бест” совринида қатнашишни истамади. Худди Моуриньо ва унинг шогирдлари “Олтин тўп – 2012” совринига боришни маъқул кўрмагани каби.

Энг муҳими, ўз ўйинидаги ожиз нуқталарни яхшилаш ўрнига, клуб футболчилари барчасида ҳакамни айблай кетишди. Моуриньо бошчилигидаги “Реал” ҳам ўз вақтида ҳакам томон танқидлар тошини ёғдирган эди.

“Ўзгача”нинг даврида мадридликлар қарши ҳужумларда ажойиб ҳаракат қиларди. Кўпчилик жамоани чуқур ҳимояланаётган жамоаларга қарши ҳужум режаси йўқлиги, ярим ҳимояда яратувчанлик етишмаслигида айблаганди. “Барселона” ҳам ҳозирда айнан шу йўлдан бормоқда.

Яна бир муҳим жиҳат ҳам бор. Клуб раҳбарияти жамоа аъзолари билан самимий муносабатда эмас. Суарес раҳбариятни аргентиналик юлдузнинг шартнома музокаралари бўйича айблай кетди. Шу ҳафтада эса Дани Алвес клуб директорларини иккиюзламачиликда айблади.

Олдин эса айнан Мадридликлар “Сантяго Бернабеу”да афсона мақомига эга Икер Касиляс билан шундай муносабатда бўлган эди. Ҳозирги пайтда, “Реал”да барчаси ажойиб кўринмоқда, муаммолар эса каталонияликларда тўпланиб қолган.

“Барселона” бир неча мавсум олдинги “Реал”га айланиб қолган. Бу мавсум якуни қандай бўлишидан қатъи назар, клуб ёзда ўзининг туб қадриятларини тиклаши керак бўлади.

Киритилди: 26.02.2017 17:27. Ўқилди: 10826 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.