Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Янги Месси, қизил Пирло” ва бошқа кулгили қиёслашлар

Goal нашри футбол оламидаги ғалати ва кулгуга сабаб бўлувчи қиёслашларни тузиб чиқди.

Жо Коул - Лионел Месси – Стивен Жерард 2010 йилда “Ливерпул” сафига текинга келиб қўшилган ҳамюрти ҳақидаги мақтови ҳақида баъзан афсусланиши аниқ. У шунчаки Жо Коулни Мессидан ҳам яхши деб таърифлаганди. Бироқ, тарихни қайтариб бўлмайди.

Муҳаммад Салоҳ - Лионел Месси – “Мисрлик Месси” Салоҳни ҳам “Челси”га келмасидан олдин шундай аташарди. “Аристократлар” сафида ўз ўйинини топа олмаган “Мисрлик Месси” ҳозирда “Рома”да кўнгилдагидек ўйин намойиш этмоқда, дейишимиз мумкин.

Жек Коулбек - Андреа Пирло – вақтида кўрсатган чиройли ўйинлари билан Англия терма жамоаси сафига чақирилган Жекни 2013 йилда терма жамоа устози Рой Ҳожсон “қизил Пирло” деб атаганди. Ҳозирда “қизил Пирло” Чемпионшипда ўз маҳоратини тобламоқда.

Фредди Аду - Пеле – кўрсатган маҳоратлари эвазига Пелега қиёсланган Аду футболдаги профессионал фаолиятини юқори нотада бошлаганди. 2004 йилда “ДC Юнайтед” билан шартнома имзолаган 14 ёшли “америкалик Пеле” шу билан йўқ бўлиб кетди.

Лоран Коселни - Фабио Каннаваро – франциялик ҳимоячи жамоага эндигина келиб қўшилган вақтида Арсен Венгер уни “янги Каннаваро” деб атаганди. Бироқ, икки ҳимоячининг ўхшашликларидан кўра фарқлари кўпроқ бўлса керак.

Клаудио Делла Пеня - Франческо Тотти – “Рома”да ёш бўлишига қарамасдан юқори савиясини кўрсатган Делла Пеняни дарҳол “янги Тотти” деб аташди. 2010 йилда 3-дивизион вакили “Тернана”га ижарага берилганидан кейин “янги Тотти” ҳам йўқолиб кетди.

Фил Жонс - Жон Терри/Франко Барези/Дункан Эдвордс – Фил Жонсни кўпроқ хорижлик ҳамкасбларига ўхшатишган. “Блекберн”даги устози Стив Кин уни Жон Террига ўхшатганди, Фабио Капелло эса Франко Барезига, Сер Алекс Фергюсон ва Сер Бобби Чарлтон уни “қизил иблислар” афсонаси Дункан Эдвордс ўхшатганди. 25 ёшли Фил Жонс эса ҳозирда улар кўрсатган ўйинни намойиш эта олганича йўқ.

Адама Траоре - Месси/Ибраҳимович/Роналду – “Астон Вилла” бу ёш футболчини ўз сафига қўшиб олган пайти, клуб бош мураббийи Тим Шервуд Траоре “Месси, Иброҳимович, Роналду”ларнинг бирлашган шакли дея таъриф берганди. Ҳозирда Премер Лигада 186 дақиқа ўйин ўтказган Траоре ўз ҳисобига бирорта гол ҳам ёзиб қўёлганича йўқ.

Жо Аллен - Хави – Брендан Рожерс “Суонси”дан “Ливерпул” сафига келиб қўшилган Алленни шунчаки “Уэлслик Хави” деб атади. Ҳозирда Жонинг ўйинларини кўриб, Брендан Рожерс қаттиқ адашганини фаҳмлаган бўлса керак.

Уэйн Руни - Пеле – 2010 йилги мундиалдан олдин Руни юқори спорт формасида эди ва Британия матбуоти томонидан “оқ танли Пеле” деб эътироф этилди. Мундиалда эса Руни терма жамоаси билан омадсизликка учради.

Гаэл Какута - Зидан – футбол оламида “янги Зидан”лар талайгина топилади. Какута ҳам шулардан бири. 2007 йили “Челси”га келиб қўшилган Какута ўта иқтидорли ёш футболчи эди. Кейинчалик 6 клубга ижарага берилган Гаэл ҳозирда “Депортиво” сафида тўп сурмоқда.  

Киритилди: 23.03.2017 13:59. Ўқилди: 18566 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.