Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзингникидан қўймасин ёхуд Унсуэ «Барселона»га мосми?

Сўнгги пайтларда «Барселона»да Луис Энрикенинг ўрнини эгаллашга даъвогарлар ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, Хуан Карлос Унсуэнинг номи тилга олинмоқда. Хўш, бу мутахассис ҳақида нима биламиз? У Каталония жамоасида жиддий ўзгаришларни амалга оширишни уддалайдими? Клубдагилар у ҳақда қандай фикрдалар? Soccer.ru навбатдаги мақолани айнан шу мавзуга бағишлади.

Хуан Карлос Унсуэ ким ўзи?

Собиқ дарвозабон ва тажрибали иккинчи мураббий Чемпионлар Лигасида уч марта зафар қучган. Ҳаммаси 1988 йили бошланганди. Йохан Кройф «Осасуна»дан Испания ёшлар термаси киперини сотиб олишга астойдил бел боғлади. Бўйи унча баланд бўлмаган йигитча атиги бешта учрашувда майдонга тушди, сўнгра захирада ўтириш жонига теккач, «Севилья»га йўл олиб, у ерда узоқ вақт тўп сурди.

Ўйинчилик фаолиятини 2003 йили қадрдон «Осасуна» клубида якунлади, аммо «Барселона» билан алоқаларни узмаганди. Каталония жамоаси бош мураббийлигига Франк Райкаард тайинлангач, у Кройфни чақирди. Кейинчалик Йоханнинг тавсиясига кўра, Виктор Вальдесни шуғуллантириш мақсадида Унсуэ жалб этилди. Беш йил ишлади, Гвардиола бошчилигидаги штабга кирди, совринлар ютди, 2010 йилга келиб эса мустақил фаолият юритишга қарор қилди. «Нумансия» устози сифатида муваффақиятга эришолмагач, дарҳол «Барселона»га қайтиб, дарвозабонлар мурабби­йига айланди.

Унинг навбатдаги иш жойи «Расинг» клуби бўлди, аммо қисқа муддат ичида бу ердан ҳам бўшатилгач, Луис Энрикега кўмаклашиш мақсадида «Сельта»га йўл олди. Шу тариқа унинг 2014 йили «Барселона»га ўтиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади. Унсуэнинг тўнғич ўғли Айтор учинчи дивизиондаги жамоада ярим ҳимоячи, кенжаси Жезус эса дарвозабон сифатида ҳаттоки, «Ла Масия»­да ҳам кўриниш берган. Аммо профессионал даражасига кўтарилиш насиб этмагач, у ҳам Испания футболининг қуйи дивизионларида ўйнаш билан чекланмоқда.

Мессининг ишончига кирадими?

«Барселона» хўжайинлари Лионелнинг мураббий танлашини хоҳлашмаяпти. Ўз навбатида, томонлар Унсуэни яхши танишади. Шундай вазиятлар бўлганки, Луис Энрике аргентиналик форвардга қичқиришни маъқул кўрмаган ҳолатда бу вазифани Хуан Карлос бажариб, шу тариқа прессинг ишлатиш чоғида Мессининг позицияни тўғри танлашини сўраганди.

Лео эса бунга жилмайиш билан жавоб қайтарган, мураббийнинг сўзларини ҳеч қачон жиддий олмаганди. Аслида, Лионель ва Унсуэ ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида маълумотлар йўқ, Хуан Карлос номзодининг раҳбарият ва футболчилар томонидан ёқланиши Мессининг қолишини таъминлаши мумкин. «Барселона»нинг Испания ташқарисидаги ишқибозлари Унсуэни бир кўришда танишлари амримаҳол. Аммо у бош мураббий сифатида нимага қодир? Месси билан ҳазиллашиши мумкин - Хуан Карлос ғалабали ўйинлардан сўнг Леони қучоқлашга одатланган. ғанимлар эса бундай йўл тутишмайди.

Услуб масаласи

«Барселона»да янгича тактик услублар ҳамиша қадрланади. Жаҳон ва Европа чемпионлари Бускетс, Иньеста, Хави ҳамда Мессидан бошқа футболчиларни «тики-така»га мослаштириш осон эмас. Гвардиоланинг «Бавария» ва «Манчестер Сити»даги уринишлари бунга яққол мисол. Энрике бошқаруви даврида тўпга эгалик қилиш фоизи тушиб, асосий эътибор ўрта ва узоқ масофага йўналтириладиган узатмаларга қаратилгани бежиз эмас. Бунга Гвардиола ҳам уринган, аммо ўхшамаганди. Унсуэ «Барселона»ни ўз қарашларига биноан ўзгартиролмаса керак.

«Барселона» унинг янги харидлари учун пул ажратиши сўроқ остида. Ҳаттоки, Сампаоли ҳам Бускетсни сотиб, ўрнига Н`Зонзини харид қилишда ўйлаб иш кўриши аниқ. Унсуэга эса шунчаки, «Луис Энрике билан ишлаганмисан, ана, асосий таркибда Гомешни туширавер» қабилида мурожаат этишади. Хуан Карлосдан Кройфнинг издоши бўлишини кутишмоқда.

Ўсиш ва тактика масаласи

Кучсиз клублардаги фаолияти кўнгилдагидек кечмагани инобатга олинса, етарлича саволлар туғилади. Бошқа томондан, сўнгги мустақил иши беш йил аввал бўлган, шунда ҳам ўта қисқа давом этганди. Каталонияда Унсуэнинг Луис Энрике ва Мессини яраштиргани ҳақида гапиришади. қолаверса, унинг дарвозабонлар мураббийидан тўлақонли ёрдамчига айлангани тилга олинади. Яъни у замонавий «Барселона»да ўта муҳим саналган майда тактик жиҳатларга масъул. Машғулотлар пайтида турли чизмалар тасвирланган планшет ҳам Энрике эмас, балки Унсуэнинг қўлида бўлади. Ўйинчиларга айнан у кўрсатма беради.

Каталонияда «Барселона»нинг ўтган йилги чемпионлиги ўз ғояларини татбиқ этган Хуан Карлоснинг меҳнатлари самараси, деб билишади. Унсуэ майдон четида бош мураббийдан ҳам фаолроқ ҳаракатланади, омма олдида эса ўта камтар. Хуллас, у 11 йил мобайнида Вальдеснинг мураббийи вазифасидан ҳозирги даражагача кўтарилди - ажойиб ўсиш.

Луис Энрикега ўхшайдими?

Йўқ. Асосий фарқ ҳам шунда, зеро жамоа Луис билан кўп маротаба чиқишолмай қолган. «Барселона»нинг ҳозирги устозидан шоумен чиқмаслиги аниқ. Унинг ўрнини эгаллаши кутилаётган мутахассис эса анча ҳазилкаш. қолаверса, Унсуэ дастлаб Вальдес ва Пинтони, кейинчалик эса Браво ва тер Штегеннинг можаросиз юришларини таъминлаган. Якунда Манчестерга айнан Клаудио берилди. Аммо барибир, кўплаб тўғри қарорлар чиқарганига қарамай, Хуан Карлос бош мураббийликка тайёр, деб бўлмайди.

Гвардиола ёки Моуриньонинг ёрдамчи вазифасида узоқ вақт ишлашларини тасаввур қилиш қийин, улардаги такаббурлик бунга йўл қўймайди. Унсуэ эса мазкур вазифани ажойиб тарзда уддалайди. Унинг Луис Энрикедан фарқли ўлароқ, ҳадеганда таваккалга қўл уравермаслиги футболчилар учун ҳам маъқул. Шундай экан, «Барселона»нинг «Ювентус»га қарши жавоб ўйинида ёки «эль-классико»да қандай тўп суришини кузатамиз. Агар мазкур учрашувлар муваффақиятсиз якунланса, Хуан Карлос муаммога йўлиқади. Луис Энрике аксарият ҳолларда Унсуэга қулоқ солиши тайин, демак, қаҳрамонимиз ҳозирданоқ натижа ва ўйин жараёнига масъул. «Депортиво»га ютқазишди, «Валенсия»­дан иккита тўп ўтказиб юборишди. «ПСЖ» билан жавоб ўйинининг сўнгги дақиқаларига қараб баҳо бериш ноўрин, ҳамон саволлар етарлича. Унсуэ бош мураббийга айланса, бу саволлар кейинги мавсумга ҳам кўчиши тайин.

Вальверде ва Сампаолининг устунлиги

Хуан Карлос юқорида номи тилга олинган ҳамкасбларидан қайси жабҳаларда ортда қолмоқда? Биринчи навбатда, етакчилик, можароларни бартараф этиш, ўйиндаги боғлиқликни таъминлаш, жамоани жисмонан ва стратегик жиҳатдан тўғри тайёрлаш бўйича муаммолар вужудга келиши мумкин. Иккинчидан, Унсуэ мағлубиятлар жавобгарлигини бўйнига олишга кўникмаган. Унинг ҳаётида ҳар қандай муваффақият коллекциясини янги медаль билан бойитишга тенг бўлган. Мағлубиятлар эса Райкаард, Гвардиола, Виланова, Мартино ҳамда Луис Энрикега тааллуқли эди.

Шунингдек, Хуан Карлос Сампаолидек эҳтиросга берилувчи эмас - мазкур ҳолатда бу «плюс»га ишламайди. Аргентиналик мутахассис инқилоб яратиши мумкин эди, аммо «Лестер»га ютқазгач, мавсум омадсизлари қаторига киришга маҳкум бўлди. Вальверде бўйича ҳам саволлар етарлича. Эрнесто яхши мураббий, аммо унинг «Барселона»га мос келиши сўроқ остида.

Жамоа қандай фикрда?

Луис Энрике («Барселона» устози): «Яхшиси, Унсуэнинг тайинланиши ҳақида гапирмаганим маъқул. Унинг номзоди эса менда фақат ижобий таассурот уйғотиши аниқ. Биз кўп йиллардан буён дўстмиз».

Андрес Иньеста («Барселона» ярим ҳимоячиси): «Унсуэ «Барселона» ҳақида ҳамма нарсани билади, бу ердаги барча икир-чикирлардан хабардор. Ахир у мазкур клубда узоқ муддат ишлади. Хуан Карлос малакали мураббий сифатида бизга ёрдам бермоқчи. Тайинлов клуб ихтиёрида, аммо футболчилар уни қўллаб-қувватлашга тайёрлар».

Жерар Пике («Барселона» ҳимоячиси): «Унсуэ нафақат Луис Энрике, балки Пеп Гвардиола ҳамроҳлигида ҳам кўп ишлаган. Ишончим комилки, у ажойиб номзод».

Иван Ракитич («Барселона» ярим ҳимоячиси): «У билан муносабатларимиз бинойидек. Барчамизни яхши танийди, биз эса унга ишонамиз».

Роберт Фернандес («Барселона» спорт директори): «Барселона» бош мураббийлигига клуб билан кўп чиғириқлардан ўтган мутахассис та­йинлангани яхши. У ички ҳолатдан хабардор бўлса, шуниси ҳамма учун маъқул».

Асосийси - бегона эмас

Вальверде ва Сампаолининг охирги натижалари қониқарсиз, Де Бур келиши кутилганди, Куман ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин - улар аввал «Барселона»да тўп суришган. Номзодлик бўйича фаворит номи эса, кутилмаганда, ҳозир жамоа устозига ёрдамчилик қилаётган мутахассисга насиб этди ва буни Каталония матбуот ҳам тасдиқламоқда. Унсуэ кимлар учундир нотаниш, айримлар эса унинг «Барса»да узоқ ишлашини кутишмоқда. Тарафдор ва қарши чиқувчилар бўлиши турган гап, аммо бу тайинловнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаш даркор.

Клуб мутасаддилари ўн йил давомида тўпланган тажрибанинг намоён бўлишидан умидвормикан? Бошқа томондан, унинг Каталонияга бегона эмаслиги муҳим омиллардан бири саналади. Хуан Карлос анчадан буён «Барселона» ўйинига таъсир ўтказиб келади, аммо шубҳалар ҳамон мавжуд. Ёрдамчини бош мураббийга тенг­лаштириш ноўрин, зеро маслаҳатчи ва натижага жавобгар шахс ўртасида катта тафовут бор. Унсуэ турли ўзгаришларга қўл уриши мумкин, у Мессига буйруқ беришга ўрганган. Луис Энрике билан уни ажратиб турувчи жиҳат ҳам шунда - «Барса»нинг ҳозирги устози ва аргентиналик юлдузнинг тил топишиши жуда қийин бўлган. Хуан Карлосни Пике ва Иньеста ҳам қўллаб-қувватлайди. Ўз навбатида, у Гвардиола пайтида вужудга келган тизимдан чиқиб кетишда қийналади. Хўш, Унсуэ «Барселона»да инқилоб қиладими ёки аввалги услубни сақлаб қоладими? Ҳамма гап шунда!

Киритилди: 23.04.2017 11:37. Ўқилди: 5481 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.