Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эль класико»: тарихга тақаладиган тўқнашув

23 апрель куни навбатдаги «эль-класико» гувоҳига айланамиз. Яъни, Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати доирасида «Барселона»ни қабул қилади. Бу ҳисоб бўйича 235-учрашувдир.

«Эль-класико» нафақат «Реал» ҳамда «Барселона», балки Испаниянинг энг йирик иккита шаҳри - Мадрид ва Барселона тўқнашуви ҳамдир. Бу дерби жаҳон футболидаги энг машҳур ва энг принципиал тўқнашувлардан ҳисобланади. Кураш нафақат спорт, балки сиёсат майдонида ҳам кечади. Мадрид — Испания пойтахти. У ерда қироллик оиласи истиқомат қилади. Каталония эса автоном вилоят бўлиб, сепаратик кайфиятга эга. Бу ҳудуд бир неча бор Испаниядан мустақил бўлишга уринган. Айни пайтга келиб автономия мақомини олган. Шунингдек, каталонлар испанлардан фарқли миллат деб тан олинишди. Вилоятда каталан тили расмий ҳисобланади.

«Мадрид» клуби 1902 йили ака-ука Падрос ва Хулиан Паласиослар томонидан ташкил этилган. 1920 йилнинг 29 июнида Испания қироли клубга «қироллик клуби» мақомини берган. Бу испанчада Real деганидир. Шундан кейин клуб Real Madrid бўлиб кетган. Каталония провинциясидаги йирик футбол клуби эса «Реал»­дан уч йил олдин ташкил топган. Таъсисчи Жоан Гампер шаҳар номи туфайли жамоага «Барселона» (FC Barcelona) деб ном берган.

«Эль-класико» баҳсларида гол уриш бўйича «Реал» рекорд ўрнатган: 1926 йилнинг 15 июнида Испания кубогининг ярим финалида «Барселона» 11:1 ҳисобида мағлуб этилган. Биринчи учрашувда каталонияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Аммо ҳукуматнинг таҳдиди туфайли жавоб ўйинида йирик ҳисобда имкониятни бой беришган. Айнан шундан сўнг қарама-қаршилик авжига чиққан.

1950 йилларда зиддият янада кучайди. Футболчилар учун кураш ҳам бунга сабаб бўлди. Альфредо Ди Стефано «Мильонариос» (Богота)да ўйнаб юрганида икки жамоа раҳбарларининг эътиборини қозонган. «Реал» ҳам, «Барселона» ҳам уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Якунда Ди Стефано Мадрид клубини танлаган. У «Реал» сафига шунчалик тез киришиб кетдики, охир-оқибат клуб рамзига айланди. У ўйнаган даврда «Мадрид» қаторасига беш марта Европа Чемпионлар Кубогида зафар қучган. Шунингдек, «Барселона»нинг етакчи ўйинчилари «Реал»га ўтиб, бир умрга Каталонияда сотқинга айланишган. 1994 йили Микаэль Лаудруп билан, 2000 йили эса Луиш Фигу билан шундай ҳолат кузатилди. Бундан ташқари, «Барселона»нинг ҳозирги устози «Реал»дан Каталонияга кўчиб ўтиб, мадридликлар «душман»ига айланган.

1960 йилларга келиб рақобат еврокубокларда ҳам пайдо бўлди ва ҳозиргача давом этмоқда.

«Эль-Класико» статистикаси

Испания чемпионати: 173та ўйин

«Реал»: 72 ғалаба

«Барселона»: 68 ғалаба

Дуранг: 33та

«Реал»да 282та, «Барселона»да 289та гол

Испания кубоги: 34та ўйин

«Реал»: 12 ғалаба

«Барселона»: 15 ғалаба

Дуранг: 7та

«Реал»да 79та, «Барселона»да 56та гол.

Испания суперкубоги: 12та ўйин

«Реал»: 6 ғалаба

«Барселона»: 4 ғалаба

Дуранг: 2

«Реал»да 25та, «Барселона»да 17та гол.

Европа Чемпионлар Лигаси: 8та ўйин

«Реал»: 3та ғалаба

«Барселона»: 2та ғалаба

Дуранг: 3та

«Реал»да 13та, «Барселона» 10та гол.

Икки жамоанинг совринлари:

«Реал»: 87та

«Барселона»: 88та

Киритилди: 23.04.2017 11:56. Ўқилди: 7884 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.