Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона”га бу мавсумда қандай омиллар етишмади?

“Барселона” ушбу мавсум якуни бўйича амалдаги чемпионлик мақомини ҳимоя қила олмади. Goal нашри каталонияликаларга мавсум давомида қайси жабҳалардаги ожизлик таъсир қилганини таҳлил қилди.

“Барса” мавсум стартини ажойиб тарзда бошлай олди. Энрике жамоаси « Севиля »га қарши кечган Испания Суперкубогида ғалаба қозониб кўтаринки кайфиятда Ли Лигага кириб келди. Сўнгра, барчаси Энрике ва унинг шогирдлари истаганидек кечмади. Хатто, таркибда Лионел Мессининг борлиги ҳам жамоага таъсир қилмади. Чемпионлар Лигасида “Ювентус”га енгилиб мусобақани тарк этган “Барселона” миллий чемпионатда ҳам “Реал”нинг 33 ғолиблигини кузатишдан бошқа чора топа олмади. Ҳозирча, шанба куни “Алавес”га қарши Испания Кубоги финали қолди. Ушбу финал “ПСЖ”га қарши “ремонтада”, “Сантяго Бернабеу”да қўшимча дақиқаларда эришилган ғалабалардан кейинги якуний матч бўлади. Луис Энрикенинг сўнгги мавсумида клубга етишмаган бир қанча хусусиятлар бўлдики, якунда булар жамоанинг ўйинига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Барқарорлик

“Кўк-анорранглилар” мусобақанинг гранд жамоаларига қарши баҳсларда ажойиб натижаларга эришди. “Реал” (1-1; 2-3), “Атлетико” (1-1, 1-2), “Севиля” (1-2, 3-0), “Атлетик” (3-0, 0-1), “Валенсия” (2-3; 4-2) ларга қарши баҳсда кўпроқ очко қозонган бўлса, чемпионатнинг ўртмаиёна клубларига қарши баҳсда кутилмаганда очко улаша бошлади. “Алавес”га “Камп Ноу”да (1-2) ютқазиб қўйди, “Депортиво” (2-1) ва “Малага”лардан (2-0) ҳам мағлубиятга учради. “Бетис” билан эса аранг дурангга (1-1) эриша олди. Серхи Роберто Эл Паис нашрига берган интервюсида буни тан олиб ўтди : « Чемпионатни ким мавсум давомида барқарор равишда ўтказа олса, ўша жамоа киритади. Ўйлайманки, айнан шу барқарорлик бизга етишмади.”

Захира ўйинчиларининг савияси

Ушбу мавсум шуни кўрсатдики, Зинедин Зидан ўз жамоасини ажойиб тарзда бошқара олади. Айнан шу хусусият « Барселона »даги ҳамкасбида етишмади. Август ойида Жоан Гампер соврини учун « Сампдория »га қарши баҳсда олдин қуйидаги фикрларни билдириб ўганди : « Мен « Барса »га келганимдан буён йиғилган энг яхши, энг тўлиқ таркиб. Мавсумни, умид қиламанки юқорида якунлаймиз. » Мавсум якуни шуни кўрсатдики, Лучо хато қилган. Кўплаб трансферларни амалга оширган жамоада фақатгина « Лион »нинг собиқ аъзоси Умтити ишончни оқлай олди. Дани Алвешнинг « Ювентус »га кетиши якунда Серхи Робертонинг майдон марказидан қанот ҳимоясига ўтиши билан якунланди. Серхио Бускетс ўз ўйинини намойиш эта олмаётган бир паллада, катта пуллар эвазига олиб келинган Андре Гомеш Бускетс эмаслиги билиниб қолди. МСН учлигига рақобатчи сифатида олиб келинган Алкасер эса бундай учликка рақобат қила олмаслигини кўрсатди.

Юқори спорт формасидаги Иньеста

Ушбу мавсумда 2198 дақиқа ўтказган Иньеста бу кўрсаткич билан ҳатто Гомешдан (2573) ҳам ортда қолиб кетди. « Барселона »да тики-така услубининг ишончи бўлган Иньеста орттириб олган жароҳатлари туфайли барқарор ўйинларини намойиш эта олмади. Бу мавсум « афсунгар » учун ўзгача кечди. Луис Энрике Хавининг клубдаги сўнгги мавсумидаги каби Иньестани асосан захирадан майдонга тушириш билан шуғулланди. 33 ёшли футболчининг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолганини ҳис этган Иньеста ҳалигача клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмади. Клуб айнан Иньеста туфайли мавсумни омадсиз ўтказди десак нотўғри бўлар, бироқ, баъзи жабҳаларда унинг керакли ўйинни намойиш эта олмаслиги клуб зарарига ишлади.

Суарес – Неймар жуфтлиги беқарорлиги

Лионел Месси Ла Лига тўпурарига айланди, жамоани қийин паллаларда олға етаклаб борди, ҳатто ўша машҳур « ремонтада »да ҳам Мессининг хизматлари катта бўлди. Сўзсиз, клубнинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ. Бироқ, унинг ҳужумдаги шериклари ҳар доим ҳам улардан кутилган барқарорликни намойиш қилмади. Айниқса, Суареснинг сўнгги турда « Эйбар »га қарши баҳсдагидек яққол имкониятларни кўкка совуравериши клубнинг ишлари орқага кетишига олиб келди. Неймарнинг эса « ПСЖ » га қарши жавоб учрашувидан бошқа кўрсатган ажойиб ўйинларини эслаш амри маҳол. Кўп ўйинларда индивидуал ҳаракатлари билан эсда қолган бўлсада, жамоаси фойдасига таъсири сезилмади. Шунга қарамай, Неймар ушбу мавсумидан мамнун. « Мен учун энг яхши мавсум бўлди. Клубга келганимдан буён энг ажойиб мавсумни ўтказдим, деб ўйлайман » қабилида Франcе Фоотбалл нашрига интервю берди.

« Барса » « ПСЖ » ёки « Реал »га қарши ажойиб ўйин намойиш этган бўлишига қарамай, ўзининг ДНК сини йўқотиб бўлди. Айнан ушбу жиҳат жамоанинг келажагига ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Испания Кубоги финалини ютиш эса барча мусобақаларни ютиб ўрганган жамоа учун бироз аламини ичига ютишига ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 25.05.2017 22:53. Ўқилди: 8962 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.