Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» омадсизликлар гирдобидами?

Бунгача улар Семеду учун 30 млн., 30 ёшдан ҳатлаш арафасида турган Паулиньо, Деулофеу ва Марлонга 40 млн.дан сарфлаган мутасаддиларни тушунолмай қолишганди.

Боз устига, мазкур трансферлар Неймардан жудо бўлган мухлислар учун оғриқ қолдирувчи восита вазифасини ўташи лозим эди. Бир эслаб кўринга, бундан атиги бир неча йил аввал Матье, Вермален ва Дугласни таркибга қўшиб олиш учун 45 млн. евро сарфлаган Андони Субисаретта спорт директори лавозимидан жудо бўлганди.

Бугунги кун мезонларига кўра, Субисаретта чинакам авлиёлар сафидан жой оларди! Хўш, Каталония грандида унинг вазифасини ким адо этмоқда? Роберто Фернандес? У қаердан келди, ўзи?

«Вильярреал» ҳамда «Валенсия» клубларига яхши таниш бўлган мутахассис «Барселона» таркибида ҳам 150 мартадан кўпроқ майдонга тушган, умуман, чемпионатнинг 700дан ортиқ расмий учрашувларида иштирок этган, терма жамоа билан икки йирик турнирда қатнашган - бундай кўламдаги иш тажрибасига кўпчилик ҳавас билан қараши аниқ.

Бироқ Робертонинг мураббийлик фаолияти муваффақиятли кечмади. Унинг йўлбошчилигида «Валенсия» ўринбосарлари қуйи дивизионга йўл олишди, «Кордоба» ҳам шундай омадсизлик аламини татиб кўрди. Камтарин жамоалар эса ғарқ бўлиш онларини кутиб ўтирмасдан Фернандесдан воз кечишди.

Хуллас, беш йил ичида Роберто фақат ўз кабинетида ўтирган ҳолда қайсидир учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиши мумкинлиги маълум бўлди. «Барселона»да ҳар қандай лавозим соҳибини аниқлаш борасида аввало, номзоднинг асосий жамоада нечта учрашув ўтказгани эътиборга олинади.

Ана шу «ўз қадримиз» «бегона» анъанаси бир пайтлар Гвардиола ва Лучо бош мураббий, Бегиристайн ва Субисаретта спорт директори лавозимларини эгаллашларида муҳим роль ўйнаганди. Роберто ҳам бу борада камчиликлардан холи бўлиб, етарли имтиёзларга эга бўлди. Аммо...

Роберто Фернандес 2015 йил ёзда президент Жозеп Бартомеунинг ташаббуси билан клуб тизимидан жой олганди. Субисареттанинг истеъфосидан кейин спорт директори лавозими бекор қилинганди.

Шу боис, Фернандес бош жамоага техник котиб этиб тайинланди. Мабодо сиз бу мавзудан узоқ бўлсангизу жамоада трансфер масалаларига ким масъул эканини билмоқчи бўлсангиз, камида беш дақиқа эс-ҳушингизни йўқотишингиз аниқ.

Техник котиб? Футбол масалалари бўйича директор Альберт Солер бор-ку?! Айнан шу масалалар бўйича бош менежер Хосеп Сегура нима билан шуғулланади? Спорт бўйича директор ва вице-президент лавозимларини эгаллаб турган Жорди Местренинг вазифалари нимадан иборат? Бошқа бир томонда спорт ва қўштирноқ ичида футбол бўйича директор Хавьер Бордас ҳам тоғни талқон қилишга шай турибди!

Ҳатто ўта чигал сценарий асосидаги сериаллар ҳам бунчалик кўп мавҳум қаҳрамонлари билан мақтана олмайди. Мухлислар арзини тинглайдиган амалдор эса деярли йўқ. Шу боис, улар бор дарду-аламларини ана шу чалкаш тизимнинг бош раҳбари -  bartomeuveteya.га юбормоқдалар. Ҳам осон, ҳам тўғри йўл.

Робертонинг «Барселона»га ташрифи кучли шов-шувга сабаб бўлмади - маълум муддатга трансферлардан четлатилган жамоада бу соҳа кимларга тегишли эканлиги ҳеч кимни қизиқтирмасди. Дастлабки ёзги олди-сотдилар ижобий баҳоланди: таркибни Умтити, Алькасер, Гомеш, Динь, Силессен ва Денис Суарес билан тўлдириш учун жамоа 120 млн. евро сарфлади.

Таркибни ёшартиришга эътибор қаратилаётгани мухлисларни хушнуд этди. Бироқ ДАВОМИ

Киритилди: 22.09.2017 00:23. Ўқилди: 7298 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.