Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла лиганинг 8-турига келиб "Барселона" ушбу мавсумда илк марта очко йўқотди. ФИФА кунларидан кейин қайта йиғилган "Барселона" Мадридда "Атлетико"га қарши ўйинда осон бўлмаган учрашувни ўтказди.

Ўйиннинг 30-сониясидаёқ Месси ҳисобни очиши мумкин эди, аммо ҳимоячи сўнгги паллада унга халал бериб қолди. Антуан Гризманн эса "кўк-анорранглилар" дарвозасига томон 2та хавфли зарба йўллади. Тер Штеген ажойиб сэйвлар орқали ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Баҳснинг 21-дақиқасида Сауль жарима майдончаси ташқарисидан қайтариб бўлмас зарба билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Бугунги ўйинда Мессининг кўп зарблари ҳимоячилардан ўтмаган бўлса, иккинчи бўлимда аргентиналик футболчи йўллаган 2та зарбага озгина аниқлик етишмади. Аста-секин ўз формасини тиклаб бораётган Луис Суарес ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида "Барса"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Сержи Роберто етказиб берган узатмани уругвайлик футболчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг энг сўнггиси ўтиб бораётган пайтда "Барселона" рақиб жарима майдончаси ярим айланаси ичида жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Лионель Месси томонидан йўлланган зарбани Ян Облак эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, ўйин дуранг билан якунланди. Мазкур 1 очко туфайли "Барса" ўз очколарини 22тага етказди ва энди Вальверде шогирдлари 2-ўринга чиқиб олган "Реал"да 5 очко олдинда боришмоқда.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Атлетико – Барселона 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 21 Сауль, 1:1 – 82 Суарес.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи (Торрес, 83), Феррейра Карраско (Парти, 73), Коке, Корреа (Гайтан, 59), Гризманн.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Альба, Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 61), Пике, Ракитич (Паулиньо, 79), Бускетс, Иньеста (Деулофеу, 61), Андре Гомеш, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (14), Умтити (33), Ракитич (45), Гризманн (90), Сауль (90).

Киритилди: 15.10.2017 01:40. Ўқилди: 15904 марта. Фикрлар: 25 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.