Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Паулиньо: «Бразилияга бошқа футбол ўйнамаслик ўйида қайтгандим»

У Барселонадаги мўъжазгина спортзалда жойлашган эскироқ диванга ўтирди. Жозе Пауло Безерра Масиэл Жуниор бу ерда ўзини уйидагидек ҳис қилмоқда ва ҳеч қаерга шошилмаяпти.

У соатига ҳам, смартфонига ҳам қарамай, бор эътиборини «Камп Ноу»га қилинган узоқ саргузаштлар билан боғлиқ бироз ғамгин хотираларга қаратди.

Зеро, бу ерда пайдо бўлиш унга турли мураккабликларни тақдим этганди. Шунга қарамай, 29 йил аввал Сан-Паулуда таваллуд топган йигитча ҳозир Месси билан ёнма-ён тўп суряпти, қолаверса, Бразилия термаси сардори ҳисобланади.

Хорижлик ҳамкасбларимиз Паулиньони суҳбатга чорлаб, турли мавзудаги саволларга жавоб олишди.

- Фаолиятингиз қандай бошланган?

- Беш яшарлигимдан бери футбол ичидаман. Дастлаб ҳудуд футзал жамоасида ўйнадим, кейинроқ эса бошқа бир мини-футбол клуби - «Португеса»га ўтдим. Мазкур жамоаларда 11-12 йил тўп сурдим, баъзан катта майдонларда ҳам ўзимни синаб кўрардим. Сан-Паулудаги «Пан-ди-Асукар» клубида ҳам фаолият юритдим.

Ота-онам келажагимга ишонишгани боис доим мен билан бирга бўлишар, футболчилик фаолиятимни давом эттиришим учун кеча-ю кундуз ишлаш керак бўлса, ҳар қандай юмушга тайёр туришарди. Аммо келажагим мавҳумлигича қолаверди. Шунга қарамай, эртага нима бўлишидан қатъий назар, футболни севдим, ўйнашда давом этдим.

- Ва сизни Литвага чақиришди...

- Ҳа, бу 2006 йилда содир бўлди. Ўшанда 17 ёшда эдим ва «Пан-ди-Асукар»нинг ёшлар жамоасида «воланте» позициясида (Жанубий Америкадаги термин, марказий ярим ҳимоячи маъносини англатади) тўп сурардим. Бир умр шу чизиқда ўйнадим. Айрим ҳолларда мураббийлар ҳимояга қўйишган бўлса-да, доим ҳужумларда иштирок этишни истардим.

- Нима учун кетиб қолдингиз?

- Катта имконият туғилганди. Ҳали бола эдим. Вильнюсдаги жамоада бразилияликлар кўп бўлиб, анча олдин келиб, маҳаллий муҳитга мослашишга улгуришганди ҳам.

Мен учун эса ҳаммаси янгилик, ҳақиқий саргузашт эди. Боз устига, ёш бўлсам-да, кетишим кераклигини яхши англардим ва бу ота-онамга иқтисодий томондан кўмаклашиш имконини яратишини билардим. Тўғри, уйда оч қолмасдик, лекин кўп ишлашимизга тўғри келарди. Отам Сан-Паулу префектурасида 30 йил меҳнат қилган, ўз ишининг устаси эди.

Унинг дам олишини хоҳлардим, аммо ишини севганидан нафақага чиқишни истамасди. Онам супермаркет ва коллежлар маъмури эди. Уларга ёрдамлашишга астойдил бел боғлагандим, боиси Литвада Бразилиядагидан кўра кўпроқ пул тўлашарди.

- Бундай қарор қабул қилишингизга ҳали жуда эрта эмасмиди?

- Балки шундайдир, бироқ Бразилия ташқарисида ҳам ўзимни синаб кўришни, футбол ўйнашни истардим. Пул ҳеч қачон асосий мақсадим бўлмаган. Литвада, кейин Польшада тўп сурганимда, ҳали ёш эканлигимга қарамай, ватандан олисда яшаганман. Вильнюсга ёлғиз келдим, бошқа бразилияликлар билан яшасамда, ёлғизликни ҳис қилдим. Оиладан, дўстларимдан, Сан-Паулудаги мен учун азиз саналган барча нарсалардан узоқда яшадим... Бу ўта оғир давр бўлиб, 6-7 ой давом этди. Кейин ирқчилик билан боғлиқ бир нечта ҳодиса юз берди ва мен Польшага йўл олдим.

- Қандай воқеалар?

- Ўшанда аста-секин жамоага мослашиб бораётгандим, Вильнюсда 8 нафар бразилиялик бор эди, ҳамма нарсадан кўнглим тўларди. Бу ирқчилик билан боғлиқ воқеалар юз бергунча давом этди. Улар менга нима де-йишди? Шундай вазиятларда нима де-йишлари ўзингизга маълум. Аммо турли камситиш ва таҳқирлар бир умрга юрагимда қолди.

Бу каби ҳоллар нафақат мен, балки ватандошларимга нисбатан ҳам домимий равишда юз берарди. Ирқчиликдан нафратланардим. Польшага йўл оларканман, «Бу ерда ҳам шунга ўхшаш воқеалар юз берса, ҳаммасидан воз кечиб, Бразилияга қайтаман», - деб ўз-ўзимга сўз бердим.

XXI асрда бундай ҳаракатларнинг содир этилаётгани -  шармандалик. Шунчаки, барчамиз инсонлигимизни, бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз кераклигини айтмоқчиман, холос.

- Бунга қандай қаршилик қилдингиз?

- Иродам кучли, характерим бор, умуман, инсон ўз ор-номусини ҳимоя қилиши учун керак бўладиган ҳамма нарсага эгаман... Мен - жуда кучли шахсман. Шу боис, қароримдан қайтаришнинг имкони йўқ.

Ўз принципларимга доим содиқ қоламан, лекин хайриятки, Литвадаги каби салбий ҳолатлар Польшада такрорланмади. У ерда менга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишди.

- Ватан соғинчи ҳам қийнагандир?

- Албатта. Баъзида: «Бу ерга нега келдим? Нима қиляпман? Бунинг кимга кераги бор..?», - каби саволлар тинчлик бермасди. Ёлғиз эдим ва бу мени жуда қийнарди. Ёнимда ота-онам ҳам, акам ҳам йўқ эди. Ортга қайтиш ҳақида кўп ўйлардим. Айнан шу нарса тезроқ улғайишимга кўмаклашди.

Аммо Польшада бошқа муаммолар пайдо бўлди: клуб ўз мажбуриятини бажармагач, Бразилияга қайтишга қарор қилдим. Шартнома ниҳоясига етишини кутдим. Ўрнимда бошқа биров бўлганида, маош тўламаганликларини баҳона қилиб, мавсум ўртасидаёқ кетиб юборарди. Лекин мен шартноманинг сўнгги кунигача сабр қилдим, ўйнадим.

- Охир-оқибат, Бразилияга қайтдингиз...

- Тўғри, ортга қайтдим ва олдимга аниқ мақсад қўйдим: «Бошқа ҳеч қачон футбол ўйнамайман! Ҳеч қачон!» Нимага? Польшада мен тушиб қолган вазият миллионлар ўйинидан буткул совутиб юборганди. Ахир, мен - одамман, қолганлар каби тинч-хотиржам, эртанги кун умиди билан яшайдиган, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила биладиган инсонман.

Польшада ўз мажбуриятимни бажардим, улар эса йўқ. Шу боис, ватанга қайтгач, футболдан кетиш ҳақида ўйлаб қолдим. «Пан-ди-Асукар» - собиқ клубим яна футбол ўйнашимни хоҳларди. Мен эса, хаёлан «Польша ҳам, «Пан-ди-Асукар» ҳам энди йўқ», дердим. Меҳрибон ота-онам, ватаним бор, яна нима керак? Ҳаммасига нуқта қўйиб, фаолиятимни якунлашни истардим.

- Аммо барибир, яна футболга қайтдингиз...

- Оиламда қиз фарзанд туғилди. Собиқ рафиқамга ичимдагини тўкиб солдим: «Бошқа футбол ўйнашни истамайман!» У эса: «Хўш, бошқа қандай иш билан машғул бўласан, қўлингдан нима келади? Ахир футбол сен ажойиб тарзда уддалайдиган нарсалар орасида биринчи ўринда-ку», - деб жавоб қилди. Ота-онам ҳам шу фикрда эдилар. Мен эса аҳдимдан қайтишни истамасдим. Шунда собиқ турмуш ўртоғим: «Бу қароринг ота-онанг, улар сен учун қилган барча ишларга нисбатан ҳурматсизлик эмасми? Ахир шунча йил ишлашди, қўллаб-қувватлашди-ку. Наҳотки, яқинларингнинг беш яшарлигингдан бери қилган меҳнатларини унута олсанг?», - қабилида гапирди.

- Ва сизни фикрингиздан қайтара билди...

- Ҳа. Аммо бунинг учун яна икки ҳафта керак бўлди. Ўшанда Сан-Паулуда эдим, уйдан чиқмасдим, машғулотларда қатнашмасдим... Умуман, ҳеч нарса қилмасдим. Менга «Пан-ди-Асукар» бошқарувчиси қўнғироқ қилиб, кўндиришга уринди: «Илтимос, фикрингни ўзгартир. Шунчаки, қайтишга ҳаракат қил, кўнглинг тўлмаса, унда билганингни қилаверасан». Мен эса қатъий равишда «Йўқ», - дедим.

Боз устига, Польшада оладиган маошим билан бу клуб таклиф қилаётгани ўртасидаги фарқ ҳам катта эди. Алал-оқибат, янги дунёга келган қизим ҳаққи, ота-онам ва собиқ турмуш ўртоғим маслаҳатларига қулоқ солдим. Клубдан оилам учун уй ажратиб беришларини сўрадим. Талабим қондирилди.

- Шу тариқа яна футболдасиз.

- Ҳа, аммо ўшанда Бразилия 4-дивизионида иштирок этардим. Вақт ўтгани сари дилимдаги оғриқлар унутилди, яна футболдан лаззат ола бошладим. Биз терсерага чиқдик, яна бир мавсумдан кейин эса - сегундага. Энг қизиғи, ўшангача Бразилияда профессионал футбол ўйнамагандим.

Болалигимда «Португеса»да, 2004-2006 йилларда «Пан-ди-Асукар» ёшлари сафида тўп сурдим, лекин футболчи сифатида Вильнюсда шаклландим. Ўзимни майдон ва унинг ташқарисида қандай тутишни ўргандим. Бошқа спортчилар умуман тўқнашмаган салбий иллатларга дуч келдим. Футбол ўйнаш оддий ҳаётдаги кечмишлардан анча осон эканини тушуниб етдим.

- «Пан-ди-Асукар»дан юқори дивизион вакили - «Брагантино»га, кейин «Коринтианс»га ўтдингиз.

- Барча клубларда бир нарсага тез-тез дуч келардим: кўпчилик менинг қобилиятим, ўйиним тўғрисида гапирар-        ди-ю, ўзим ҳақимда ҳеч нарса билишмасди. Таржимаи ҳолим, тарихимдан бехабарларнинг фаолиятим хусусида гапиришлари менга жуда оғир ботарди.

Бундай вазиятларга «Коринтианс»да ҳам дуч кедим. «Брагантино»дан кетаётганимда ҳам мени роса танқид қилишди. Аммо бундай муносабатга бепарво қарадим. Оиламнинг яхши яшаши учун кўпроқ ишлашга интилдим. Менга бундан бошқаси қизиқ эмасди.

- «Коринтианс»да илк муваффақиятга эришдингиз ҳам...

- Ҳа, айнан Тите юксак ютуқларга эришиш имконини тақдим этди. У билан бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Менга катта ёрдам қилган, масалан, 2011 йилда. Ихтиёримда бир нечта таклифлар бор эди. Агентим қўнғироқ қилганидан кейин, «Коринтианс» машғулотлар марказига бордим. «Интер»дан таклиф тушди, - деди агентим.

- Ҳозирнинг ўзидаёқ жавоб беришинг шарт». Кўзим тўла ёш билан кийим алмаштириш хонасига кирсам, жамоадошларимдан бири сўради: «Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?». «Яқин 5 дақиқа ичида «Интер»га қандай тўхтамга келганимни айтишим керак», - дедим. Кейин Титедан маслаҳат олдим. «Бу - сенинг қароринг бўлиши керак.

Ҳозир бошқа клубга ўтиш вақти эмас, аммо ҳаммасини ўзинг ҳал қилишинг лозим», - деди устозим. Кўзим тўла ёш билан ортга қайтдим, аммо бир қарорга келиб бўлгандим: «Қоламан». Тезда кийимларимни алмаштирдим-да, машғулотларга киришдим. Майдонга тушгач, Титега бош бармоғимни кўрсатиб, «Коринтианс»да қолишимни билдирдим.

- Жуда тўғри қарор.

- Мен уни 5 дақиқа ичида қабул қилдим ва асло ачинмадим. Биз барча совринларга эга бўлдик, ўзим эса «Коринтианс» тарихидаги энг чиройли ўйинларни кўрсатдим. 2013 йилда бир йўла иккита жамоа - «Рома» ва «Тоттенхэм»дан чақирув олдим. Ўшангача Бразилияда барча нарсага эришгандим. Англия - менинг танловим бўлди, боиси мураббий Виллаш-Боашни ёқтирардим.

- Кейин Хитойга йўл олдингиз.

- Чин юртига борсам, жаҳон футболи назаридан четда қолишимни билардим, аммо нима хоҳлаётганим ўзимга аён эди: майдонга тушишим шарт, бунинг қаерда амалга оширилиши эса аҳамиятсиз.

Фелипао (Сколари)дан ишонч билдиргани учун миннатдорман. Зеро Англиядан қочмагандим, шунчаки, футболчи сифатида дунёга қайта келишим шарт эди. Хитойда жуда чиройли тарих ёздим - 6та соврин ютдим, энг муҳими, маҳаллий мухлислар қалбини забт эта олдим.

- Сўнгра «Барса»дан таклиф тушди.

- Бу ажойиб имконият эди. Сколарига барчасини очиқ айтдим: «Барса» даражасидаги бошқа бирор клуб Хитойдан ўйинчи харид қилмайди. Ё ҳозир кетаман ёки бу иш ҳеч қачон амалга ошмайди». У мени тушунди, клуб «Барса» таркибига ўтишимга рухсат бермаса, катта адолатсизлик бўлишини англади.

Шу тариқа, мазкур ўтиш амалга ошмай қолиш хавфи туғилган палла - Хитойдаги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Каталония клуби аъзосига айландим.

- Яна бир муаммоли ҳолат.

- Бошимдан ўтказган кўплаб қи-йинчиликлар олдида бу муаммо билан мени йиқитиш осон бўлмасди. Ҳаётий тажрибам барчасини енгиб ўтишимда яна қўл келди.

Умрим давомида кўплаб чорловлар гувоҳига айландим. Қийинчиликларсиз футбол эса - футбол эмас. Доимо ҳаммасини яхши уддалашга интилдим, бегоналар фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз йўлимдан қайтмадим.

- Бу музокараларга қадар бошқа расмий мурожаатлар ҳам бўлгандир?

- Ҳа, бўлган (кулади). Июнда Аргентинага қарши ўтказган ўртоқлик учрашувимизда Виллиан ва яна қайсидир жамоадошим билан жарима тўпи тепишга тайёргарлик кўраётгандим.

Шунда Месси ёнимга келиб: «Барселона»га ўтасанми ёки йўқми?», деб сўраб қолди. Айнан зарба йўллаш олдидан айтди бу сўзларни. Унга қандай жавоб бердим? «Ўтишимни истасанг, олиб кетишинг мумкин.

Бажонидил бораман». Ўшанда шу қадар асабийлашгандимки, Виллианга «Жаримани ўзинг тепақол!», дегандим. Ўйиндан сўнг Лео билан футболкаларимизни алмаштирдик.

Ўшанда у жарима тўпи тепишимга имкон бермаганди, аммо мен ҳозир Каталониядаман, жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири билан ёнма-ён тўп суряпман.

Киритилди: 16.10.2017 11:04. Ўқилди: 6549 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.