Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Эл-классико": жилвакор манзара ёхуд авлиё ва фирибгарлар

«Реал» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги машҳур «эль-классико» нафақат яшил майдонлар, балки унинг ташқарисида ҳам ёрқин намоён бўлади. Қуйидаги мақола муаллифи, россиялик касбдошимиз Испаниянинг икки гранди ўртасидаги кескин  қарама-қаршиликни 3 марта бевосита стадионда кузатган. У шу сафарлар таассуротларини яхлит ҳолда ҳикоя қилдики, бу кўпчиликни қизиқтирса, ажабмас.

- Дарҳақиқат, 3 марта «эль-классико»нинг бевосита гувоҳига айланганман. Боз устига, уларни 3та стадионда кузатганман: баҳслар аввалига Испания чемпионати доирасида «Камп Ноу»да, кейин «Сантьяго Бернабеу»­да бўлиб ўтганди. Икки азамат рақибнинг Валенсияда «Қироллик кубоги» учун ўтказган учрашувини ҳам воқеа жойида томоша қилганман. Қизиғи шундаки, Мадрид, Каталония ва нейтрал майдонда кечадиган беллашувлар бир-биридан кескин фарқланади.

Дошқозон ичидаги томоша

- Мадриддаги қарама-қаршилик ўзига хос қонун-қоидалар асосида ўтади. Ўша оқшом «Бернабеу» қаймоқ рангга бурканади, трибуналар оппоқ байроқчалар ва улкан баннерлар билан безалади. Мухлислар ҳам мос рангдаги либослар билан келишади. Бундай вазиятда ўзингни худди улкан дошқозонга тушиб қолгандек сезасан киши.

«Камп Ноу»да эса сариқ рангли ҳарфлар битилган кўк-қизил мозаика ҳукмронлик қилади. Ҳар бир ўриндиқда керакли рангдаги қоғоз варақлари қўйилган бўлиб, уларнинг орқа томонига «Барса»нинг мадҳияси ёзилган. Бу - хорижий сайёҳлар учун яратилган қулайлик. Маҳаллий мухлислар бусиз ҳам суюкли жамоаларининг мадҳиясини ёдлаб олишган. Каталония пойтахтидаги беллашувда каминага сариқ рангли мозаика бўлаги насиб этганди. Шу тариқа мен ҳам стадионда ўзгача манзара юзага келишида иштирок этганман.

Нейтрал майдонда ўтадиган баҳсларда стадион тенг икки қисмга бўлингандек таассурот уйғонади. Бир томонда - қизил-кўк, иккинчисида - оқ ранг. Чегара шу қадар яққолки, чизғичда чизиб қўйилгандек. Бундай манзарага Испания кубоги учун кечадиган финал беллашувларида дуч келиш мумкин. Валенсиядаги қарама-қаршилик «Реал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етганди. Ўшанда Гарет Бэйл фантастик рейдни амалга ошириб, ғалаба тўпини киритганди. Қизиғи, ўшанда қисқа вақт ичида стадионнинг кўк-қизил рангли қисми бўм-бўш бўлиб қолди. «Барселона» мухлислари «Реал»нинг байрамида ўзларини ортиқча сезишди. Қандайдир 2 дақиқа ичида манзара тамоман ўзгарди: ўнг томонда шодон қийқириқлар, ҳамма рақсга тушяпти. Чап томонда эса, зоғ ҳам учмайди, ўлик сукунат.

Дунёнинг турли бурчакларидан келган мухлислар

- «Барса»-«Реал» қарама-қаршилигининг яна бир ҳайратланарли жиҳати - мухлислар географиясининг кенглиги. Олис ўлкалардаги ишқибозлар Испанияга бориб, «классико»ни ўз кўзлари билан кўриш учун узоқ тайёргарлик кўрадилар, йиллаб пул тўплайдилар. Учрашув куни энг арзон чипталар баҳоси ҳам 500 еврогача кўтарилиб кетиши мумкин. Деярли ҳар бир «эль-классико»да стадион мухлисларни сиғдира олмайди. Бундан баъзан фирибгарлар фойдаланиб қолишади. Афсуски, бундай кўнгилсизликнинг олдини олиш ўта мушкул вазифа. Бир гал яқин дўстларим чув тушишди: улар томонидан каттагина маблағ эвазига сотиб олинган чипталар қалбаки экан. Шу сабабли стадионга киролмай, ўйинни кафеда томоша қилишди...

Ҳар қайси жамоага алоҳида йўл

- Мадридда шундай анъана мавжуд: «Реал» ва «Барса» аъзолари стадионга бошқа-бошқа йўллар орқали кирадилар. Бунинг учун турли йўналишлардан фойдаланилади. Шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилиб, рақиб жамоалар «Сантьяго Бернабеу»га қарама-қарши томондан етиб келишади. Бундан ташқари, уларнинг иншоотга етиб келиш вақтлари камида 10 дақиқа фарқ қилади. Чунки хорижий сайёҳлар, журналистлар ва холис мухлислар ҳар икки жамоа автобусини қарши олишга улгуришлари лозим. Мухлислар ўз суюклиларини шодон қийқириқлар билан кутиб оладилар. Аввалига автомобиллар ва мотоциклларда соқчилар кўринадилар, улардан кейин автобус. Бу жараён қандайдир авлиё ёки юксак мартабали меҳмон кутиб олинадиган вазиятни эслатади.

Баланд «Камп Ноу» ва тор «Бернабеу»

- Энди стадионларда шарҳловчилар учун яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталсак, бу борада «Камп Ноу» дунёдаги энг ноқулай ареналардан бири бўлса керак. Шарҳловчилар учун мўлжалланган кабиналар стадионнинг энг юқори нуқтасида жойлашган. У ердан майдондаги футболчилар чумолиларга ўхшаб кўринадилар. Кабиналарга лифт ёрдамида чиқилади. Унда туриб, ҳаттоки, футболчиларнинг рақамларини кўриш иложсиз - шарҳловчилар уларни ҳаракатлари ва ташқи кўринишларидан фарқлаб оладилар.

«Сантьяго Бернабеу»да эса аксинча, ишлаш жуда қулай. Кабиналар ўрта ярусда, майдон марказининг рўпарасида жойлашган. Майдон кафтдагидек яққол кўриниб туради. Қўшимчасига, шарҳловчининг ёнига кўпгина мониторлар ўрнатилган. Тўғри, бу стадион ҳам айрим камчиликлардан холи эмас. Масалан, ўриндиқлар қатори орасидаги масофа жуда қисқа. У ердан ўтиш анча қийин. Шарҳловчиликнинг яна бир мураккаб жиҳати - овознинг тасвир билан уйғунлигини таъминлаш. Кўпинча овоз тасвирдан илгарилаб кетади ёки аксинча ортда қолади. Ишни осонлаштириш учун махсус пульт ўрнатилган.

Ҳа, айтганча, «эль-классико»да шарҳ­ловчилар кабинасига эга бўлиш учун 1-1,5 ой аввал буюртма бериш лозим. Чунки аккредитация миқдори чекланган, учрашувни ёритишни хоҳлайдиган мамлакатлар сони жуда кўп. Бу ўз-ўзидан тушунарли: «Реал» ва «Барса» ўртасидаги қарама-қаршилик - футболдаги чинакам классика!

Киритилди: 05.11.2014 19:14. Ўқилди: 8102 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Барселона
1-4
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.