Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигасининг 10 нафар юлдузи

ЧЛнинг гуруҳ босқичи голларга бой ва эсда қоларли тарзда якун топди. Бунга мисол, Мессининг ЧЛдаги янги рекорди, Луиз Адрианудан кутилмаган натижалар ва ҳоказо... 6 турда ажойиб ўйинлар кўрсатиб, ўз маҳоратларини намойиш қилган 10 нафар иштирокчига қисқача тўхталиб ўтамиз.

ЛУИС АДРИАНО, «Шахтёр»

«Шахтёр» ҳужумчиси бир вақтнинг ўзида, жаҳоннинг иккита энг кучли футболчиси рекордини такрорлади. Бразилиялик бу футболчи, меҳмондаги БАТЭга қарши кечган ўйинда (7:0) 5та гол уриб, илгари Лионель Месси кўрсатган натижани такрорлади. Шунингдек, 17 дақиқа ичида 4та гол уриб турнир рекордини қўйди. Бу ғалаба катта мавқега эга бўлиб, бундан олдин ЧЛда ҳеч бир клуб меҳмонда «Қ7» фарқ билан ютишни эплолмаган. Икки ҳафта ўтиб Львовда «Шахтёр» Белорусия клубини яна йирик (5:0) ҳисобда мағлуб этди ва бразилиялик футболчи хет-трикга эришди. Шундай қилиб у, бир рақиб жамоага қарши иккита ўйинда 8 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Айтганча, 2011|2012 мавсум «Барселона»нинг «Байер»га қарши ўйинида, Мессиники 6 тага етганди холос (уйда 7:1, меҳмонда 3:1). Ҳаммаси бўлиб, 2014|2015 мавсумда Луиc Адриано 9та гол урди. Ўтган мавсум Криштиану Роналду ҳам худди шу натижани кўрсатганди.

Лионель МЕССИ, «Барселона»

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси якуний гуруҳ босқичига кўра, Луис Адрианодан битта кам гол урди. Шундай бўлсада, «голҚпас» тизимида иккиси ҳам 10 очко билан етакчилик қилмоқда. Гуруҳ босқичи давомида, Месси голлар сони бўйича Раулни ортда қолдириб, ЧЛда мутлақ рекордчига айланди. Ҳозир Мессининг ҳисобида 75та гол, Раулда эса 71та. Мессининг самарадорлиги анча юқори. У ЧЛда 92та ўйин ўтказди (ҳаммаси «Барселона»да), Роналду 109та («МЮ» ва «Реал»да), Раул 142та («Реал» ва «Шальке»да). Бироқ Еврокубоклардаги голлар сонига кўра, ҳозирча Раул биринчи ўринда қолмоқда. Унинг ҳисобида 77та гол (Мессида 75, Роналдуда 73та).

Криштиану РОНАЛДУ, «Реал»

Португалиялик футболчи гуруҳ босқичида ҳаммаси бўлиб 5та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Шунга қарамай Роналду шу мавсумнинг энг ҳаракатчан ҳужумчиси бўлиб турибди. Рақиб дарвозасига 27та зарба бериб, ундан 18таси  дарвоза томон (66,7%) ва яна 2таси дарвоза тўсинига теккан. Дарвоза томон аниқ зарба беришда португалиялик ўзининг рақиби Мессини (Мессида 12та) бир ярим бараварга ортда қолдирди. Бундан ташқари яна 17 (!)та зарбани ҳимоячилар бартараф қилиши, бу гуруҳ босқичи иштирокчилари ичида яна бир яхши кўрсатгич (иккинчи ўринда «Бавария»­лик Марио Гётце унда 10та).

Карим БЕНЗЕМА, «Реал»

Бенземанинг охирги тургача 5та ўйинда 5та гол уриб, «Реал» асосий тўпурари бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Якуний турда Бенземанинг захирада қолиши, жамоадоши Криштиану Роналдунинг ундан ўзиб кетишига сабаб бўлди. Бенземанинг ўйини сермазмунлигида: француз дарвоза томон берган 7та зарбанинг 5тасини гол билан тугатган. Ҳаммаси бўлиб у 353 дақиқа майдонда бўлди ва ҳар бир 70,6 дақиқа ўйинда дарвозани ишғол этди ( Роналду - ҳар бир 105 да), клуб учун Еврокубоклардаги 1000 - юбилей голи бўлди.

Серхио АГУЭРО, «Манчестер Сити»

Гуруҳ босқичида 6та ўйинчи «хет-трик»га эришди (БАТЭ дарвозасига 5та гол урган Луис Адриано ҳам шулар орасида). Лекин Агуэронинг 5 - турдаги «Бавария»га қарши кечган ўйини таҳсинга лойиқ. Аргентиналик футболчи 3та зарба бериб, ҳар 3тасини гол билан якунлади. Дарвозада эса Мануэл Нойер - ЖЧ-2014даги энг кучли дарвозабон. Шунингдек, иккита гол охирги 10 дақиқа ичида киритилди (85 ва 91-дақиқаларда). Бу «хет-трик» англияликларга ғалаба келтириб, мюнхенликларнинг барча турнирларда кўрсатиб келаётган 18та мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди ва Мануэл Пеллигрини шогирдларини «плей-офф»га чиқиш имкониятини оширди. Агуэро, Роя Макаядан кейин, ЧЛда «Бавария»­га 3та тўп киритган иккинчи ўйинчи бўлиб турибди. Голландиялик Роя 2002 йил 19 сентябрдаги гуруҳ босқичи ўйинида, «Департиво» таркибида шундай натижани кўрсатганди (меҳмонда 3:2).

Эдинсон КАВАНИ, «ПСЖ»

«Наполи»дан Франция чемпионати учун рекорд бўлган 64,5 млн. еврога «ПСЖ»га ўтган уругвайлик футболчи ҳозирда Ибрагимовичдан сезиларли даражада илгарилаб кетиб, парижликларнинг Европадаги тўпурари бўлиб турибди. Клубнинг гуруҳ босқичида фақат иккита ўйинчи - Кавани ва Давид Луиз тўлиқ - 540 дақиқа ўйнашди. Тўғри, ҳужумчининг ўйин савияси идеал даражада эмас: турнирда ноаниқ зарба бериш бўйича Кавани, Уэсли Снайдер (Галатасарой) ва Месси 1-ўринни эгаллаб турибди (12тадан). Кавани 2та голини жарима майдони ташқарисидан киритган. Шундай экан дарвоза томон берилаётган зарбалар ўз ҳосилини бермоқда. АПОЭЛ билан учрашувда уругвайлик муҳим ролни ўйнади, ҳар икки ўйинда 1:0 ҳисобида «ПСЖ» ютди ва иккала голни ҳам 87 ва 1-дақиқада Кавани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Томас МЮЛЛЕР, «Бавария»

ЖЧнинг тўпурари (5та гол Бразилияда), сўнгги 2та ЖЧда 10 маротаба дарвозани ишғол этган бу футболчи ЧЛ 2014|2015 мавсумида ҳозирча ўзининг снайперлик маҳоратини кўрсата олмаяпти. Ҳужумчи ҳар уччала голни пенальтидан киритиб, шу тариқа ЦСКАнинг асосий «жаллод»ига айланди. Арманлар билан кечган ҳар икки учрашувда, айнан Мюллер пенальтидан ғалаба тўпини киритди. Ўтказилган 6та турдан сўнг Мюллер, «Бавария»нинг Еврокубоклардаги 2-ўрин тўпурари Марио Гомесга тенглашиб олди (24тадан). Олдинда фақат афсонавий Герд Мюллер, унинг ҳисобида 34та гол бор.

Даниэль СУБАШИЧ, «Монако»

Субашич ЧЛ тарихида гуруҳ босқичининг барча 6 турида майдонга тушган учинчи дарвозабон бўлиб турибди. Яна иккитаси Эдвин ван дер Сар («Аякс» 1994|1995) ва Пепе Рейна («Ливерпуль» 2005|2006). Субашич шу 6та тур давомида, ўз дарвозасидан фақат бир тўп олиб чиқди. Тўғри, 540 дақиқа ичида Субашич дарвозаси  бор-йўғи 18 маротаба нишонга олинди ва яна 24та (!) зарба «Монако» ҳимоячилари томонидан бартараф қилинди. Шунингдек, яна эсдан чиқармаслик керак, «Монако» захирасида ЖЧ-2010 кумуш медали совриндори голландиялик Мартен Стекеленбург ўтирибди.

Марио МАНЖУКИЧ, «Атлетико»

Субашичнинг ватандоши шу йил «Бавария»дан «Атлетико»га ўтди ва айни пайтда яхши ўйин кўрсатиб, Диего Костанинг йўқлигини сездирмаяпти. Бунга,  мавсумдаги 20та ўйинда дарвозага 12та тўп киритгани далил бўлади. ЧЛ тўпурарлар сафида 3-ўринни (5та гол) бўлишиб турибди ва бош билан киритилган голда етакчилик қилмоқда (3та) ва яна иккита голни жарима майдони ташқарисидан урди. Бу борада битта гол фарқи билан Кавани олдинда турибди. 5-турда «Олимпиакос»га қарши кечган учрашувда «хет-трик»га эришди (4:0 уйда). Айтиш жоиз, бу «хет-трик»га 27 дақиқанинг ўзи етарли бўлди. Луис Адрианода эса, энг яхши кўрсаткич БАТЭ дарвозасига 5та голидан, 3тасини 12 дақиқада киритди.

НЕЙМАР, «Барселона»

Неймарнинг натижаси унча юқори бўлмаса-да, (5та ўйинда 3та гол ва 1та самарали тўп узатиш) каталонияликлар учун фойдаси катта. Айнан у ЧЛда жарима тўпи ишлашда пешқадам бўлиб турибди. Қизиқ, турнирнинг иккита асосий юлдузларига қарши рақиблар қоидани анча кам бузишган (Роналдуга 10та фол, Мессига 9та). Бразилиялик футболчининг 8та берган зарбасидан, 5таси дарвоза томон берилди ва 3таси гол билан тугади.

Ибодиллохон БУРХОНОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Киритилди: 28.12.2014 20:11. Ўқилди: 10894 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.