Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» иродали ғалабани қўлга киритди

"Барселона" ва "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечиши олдиндан тахмин қилинганди. Каталонияликлар 7та ўйиндан бери фақат ғалаба қозониб келишаётган бўлса, "сариқ сувости кемаси" ноябрь ойидан бери мағлубият нималигини билмай келаётганди. Натижада "Вильярреал" ЕЧЛга йўлланма берадиган 4-ўринга анча яқинлашиб қолганди.

Тахминлар ўзини оқлади."Барселона" учрашувни кескин ҳужумлар билан бошлаган бўлса-да (Суарес 2та имкониятдан фойдалана олмади), ҳисобни меҳмонлар очишди. Марио Гаспар жарима майдончаси ташқарисида зарбани ўта муваффақиятсиз йўллагандек кўринганди, аммо Черишев тўп оёқ қўйиб қолди ва тўп Браво қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди. "Кўк-анорранглилар" биринчи бўлимнинг энг сўнгги сониясида ҳисобда тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагида ичкарида очилган Рафиньяга пас берди. У чап оёқда олис бурчак томон тўпни айлантирди. Даврозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Неймар дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим аввалгисиданда қизиқарли ўтди, айниқса, унинг дастлабки 10 дақиқаси. Пикенинг қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. "Барса" эса 5 дақиқа ичида нафақат ҳисобни тенглаштирди, балки олдинга ҳам ўтиб олди. Дастлаб чап қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида Рафинья дарвозани ишғол қилган бўлса, Мессининг ўнг оёқда жарима майдончаси ташқарисидан урган голи чиройли чиқди.

Шундан сўнг "Вильярреал" катта куч билан олдинга интилди ва мезбонлар мудофаасига жиддий муаммо туғдирди. Энрике шогирдлари ўз дарвозаларидан бошқа тўп олиб чиқишмади. Неймар бирга бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозабонни доғда қолдира олганида, каталонияликлар ўйиннинг қолган қисмини нисбатан хотиржам ўтказардилар. Бразилиялик ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб ўтиб, ўзи посбонга урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади. Ҳужумнинг давомида Суарес бир метрдан бош билан дарвозани ишғол қила олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 50тага етказиб олди. Улардан 1 очко кўп очко жамғарган "Реал" 4 февраль куни 16-турнинг қолдирилган баҳсида "Севилья" билан баҳс олиб боради.

"Барселона" эса 11 февраль ва 4 март кунлари Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида "Вильярреал"га қарши яна 2та ўйин ўтказади.

Испания чемпионати, 21-тур
Барселона – Вильярреал 3:2 (онлайн трансляция)
Голлар: 0:1 – 30 Черишев, 1:1 – 45 Неймар, 1:2 – 51 Вьетто, 2:2 – 53 Рафинья, 3:2 – 55 Месси.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс (Матье, 71), Пике, Альба, Рафинья (Ракитич, 88), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 79).
Вильярреал – Асенхо, Коста, Марио Гаспар, Мусаккьо, Руис, Дос Сантос (Гомес, 84), Пина (Тригерос, 76), Сориано, Черишев, дос Сантос (Уче, 89), Вьетто.
Огоҳлантиришлар: Сориано (23), Дос Сантос (41), Рафинья (63).

Киритилди: 02.02.2015 02:50. Ўқилди: 9378 марта. Фикрлар: 24 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.