Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши

Шаҳарда ташкил қилинган биринчи футбол клуби ҳозирда ҳам фаолият кўрсатаётган “Мюнхен 1860” бўлади. Бу 1860 йили ташкил қилинган гимнастика клуби бўлиб, кейинроқ, 1899 йилда футбол секциясини очади. “Бавария” эса кейинроқ, 1900 йилнинг 27 февралида, Немис Футбол Иттифоқи (DFB) ташкил қилинганидан бир ой ўтиб очилган. MTV-1879 гимнастика клуби футбол секцияси йиғилишида гимнастикачилар қарамоғида қолиш ёки мустақил ҳаёт кечириш масаласи ўртага қўйилади. Натижада Берлинлик Франц Йон бошчилигида 11 киши йиғилиш ўтаётган “Гизел” қовоқхонасини тарк этади ва Германиянинг бир қисми бўлган ер - “Байерн” номи шарафига футбол клуби ташкил қиладилар. Собиф иттифоқ худудида бу ном лотинча ном билан аталади - “Бавария”.

Биринчи президент этиб, Франц Йон тайинланади, биринчи сардор, шу билан бирга ўйновчи мураббий Пауль Франке бўлади.

“Бавария” ўзининг биринчи машғулот учрашувини “Биринчи Мюнхен” клуби билан ўтказади ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонади.

Аммо Прагада ўтказган биринчи ҳалқаро ўйинда ДФК клубига 0:8 ғисобида ютқазиб қўяди. Шундан сўнг аъзолик бадалини 3дан 40 маркагача оширишга қарор қилинади. Бу клуб бюджетига яхши таъсир қилади ва биринчи легионер – голландиялик Виллем Хесселлинк таклиф қилинади, у бир йўла мураббийлик ҳам қилади. Бу нарса кўплаб мюнхенликликларга ёқмайди. “Мюнхен 1860” шаҳарнинг энг машҳур клуби бўлиб қолаверади.

“Бавария” Биринчи жаҳон урушигача футбол модаси асосчи бўлиб келади, жумладан, биринчи бўлиб англиялик ҳақиқий мураббий Томас Тейлор олиб келинади. Германия терма жамоаси сафида ўйнаган биринчи “бавариялик” Макс Габлонски бўлади, кейинчалик унга дарвозабон Людвиг Хофмайстер ва ҳужумчи Фриц Фюрст қўшилади. Аммо Мюнхн ташқарисидаги ғалабаларни узоқ кутишга тўғри келди.

Германия чемпионати Бундеслига ташкил қилингунга қадар кўп босқичли бўлган. Бавария клублари аввал Бавария чемпионатида ғолиб чиқиб, кейин Жанубий Германия биринчилигида ўйнашлри керак бўлган ва шундан сўнг Умумнемис чемпионати чорак финалида қатнашишлари мумкин бўлган.

1924 йил “Бавария” Гимнастика иттифоқи билан хайрлашади – айнан шундан сўнг ҳоўирги кўринишда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Биринчи ютуқлар (1925-1932)

Клуб биринчи ютуқни 1925/26 мавсумда қўлга киритади. “Бавария” Жанубий ҳудуд мусобақасида ғолиб чиқади, аммо Германия чемпионлиги учун курашда Лейпцигнинг “Фортуна”сига имкониятни бой беради. Ҳақиқий ғалаба 1932 йил келади, Германия чемпионати финалида “Айнтрахт” 2:0 ҳисобида мағлуб этилади. Германи ҳокимиятига миллий-социалистлар келганидан сўнг, “Бавария” ғалаба қозонмай қўйди, клуб президенти Ландауэр ва мурааббий Рихард Домби (Венгриялик яҳудий) Гестапо таъқиби остида мамлакатни тарк этади. Биринчи ролга Адольф Гитлернинг севимли жамоаси “Шальке 04” чиқади.

Олтин давр (1963-1973)

“Бавария” 1963 йил ташкил топган Бундеслигага дароов тушиб қолмади. 1963 йил клуб президенти этиб Вильгельм Нойдеккер сайланади. Нойдеккер бош мураббийликка бир йил аввал “Кёльн”нни чемпионликка олиб келган югославиялик Златко Чайковскийни таклиф қилади. Жамоа куч йиға бошлайди ва таркибида Зепп Майер ва Франц Беккенбауэр ўйнай бошлайди, 1964 йилдан “Нордлинген”дан Герд Мюллер келади.

1963 йил “Бавария” ниҳоят Бундеслигага чиқади ва биринчи мавсумда учинчи ўринни эгаллайди ҳамда мамлакат Кубогини қўлга киритади. Бу уларга Кубок эгалари кубогида қатнашишга йўл очар эди. Бу юриш ҳам омадли келди: 1967 йилнинг 31 май куни Нюрнбергда ўтказилган финалда “Бавария” 70 минг мухлис қаршисида шотландиянинг “Рейнжерс” жамоасини мағлуб этади. Ягона голни ўйин тугашига икки дақиқа қолганида 21 ёшли Франц Рот киритади. Рот 60-йиллар “Бавария”сининг афсонасига айланган эди.

1974 йил “Бавария” учун ғалабали келди. Чемпионлар кубоги финалида Мадриднинг “Атлетико”си билан дуч келади. Асосий вақт 0:0 ҳисобида тугайди, қўшиб берилган ярим соатликда испанлар гол урадилар. “Атлетко” мухлислари тантанани бошлаб юбоорган вақтда, финал ҳуштаги чалинишига 7 секунд қолганда Георг Шварценберг узоқ масофадан зарба бериб гол уради ва “Бавария”ни сақлаб қолади. У вақтдаги регламентда пенальтилар серияси бўлмаган ва эртаси куни қайта ўтказилган ўйинда “Бавария” испанларни тор-мор этди – 4:0.

ФК “Голливуд” (1979- 1998)

80-йиллар кўплаб кадр алмаштиришлар ва молиявий муаммолар сабабли биоз “қуруқ” келган. Бу “Бавария”га суперклуб савиясида ўйнашга ҳалақит берган. Клуб Удо Латтек (1983-87) даврида муваффаққиятли ўйин кўрсатган. 1982, 1984 ва 1986 йилларда Германия кубоги, 1980/81, 1984/85, 1985/86, 1986/87, 1988/89, 1989/90 мавсумларда Германия чемпионлиги қўлга киритилган. Европа майдонларида 1981-82 ва 1986-87 мавсумларда чемпионлар лигаси финалидан бошқа ютуққа эриша олмаган.

1994 йил жамоага Франц Беккенбауэр келади ва ўша йилиёқ Германия чемпионлиги қўлга киритилди. Ўша йили Беккенбауэр клуб президенти этиб тайинланади, ундан кейин келган мураббийлар Жованни Трапаттони ва Отто Рекхагель ишончни оқлашмади. 1996 йил Беккенбауэр яна мураббийликка қайтади ва жамоани УЕФА кубогида ғалабага олиб келади.

Янги ғалабалар

“Бавария” 1998 йил Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Отмар Хитцфельдни ўзига аврайди. Хитцфельд бунгача олти йил ичида “Боруссия” билан икки марта Германия чемпиони бўлган ва 1997 йил чемпионлар лигасида ғалаба қозонган эди. “Бавария” янги мураббий билан дарҳол муваффаққитга эришади: 1998/99 мавсумда Германия чемпионлиги ва чемпионлар лигаси финали. Финалда “Манчестер Юнайтед”га драматик тарзда мағлуб бўлади. 1:0 ғисобда олдинда бораётган немислар, охирги дақиқада икки гол ўтказиб юборади.

2001 йил чемпионлар лигаси плэй-оффида “Манчестер Юнайтед”дан ўч олинади, ўша пайтдаги вропани энг кучли клаби “Реал” мағлуб этилади. Финалда “Валенсия” пенальтилар сериясиан сўнг мағлуб этилади. Кейин пасайиш рўй беради ва 2004 йил Отмар Хитцфельд клубни тарк этади.

Клуб Феоикс Магат қўл остида 2005 ва 2006 йилларда Германия “дубл”ига эришади, ҳам чмпионлик, ҳам Кубок. Аммо Магат етакчи ўйинчилар билан келиша олмайди ва яна Отмар Хитцфельд рулга ўтиради. 2006/07 мавсумда Бундеслигада тўртинчи ўрин ва Европа майдонида ҳам омадсизлик. “Бавария”нинг ўйинини зерикарли ва турғун деб атадилар.

Чемпионлар лигаси

2012/13 мавсумда Юпп Ҳайнкес бошчилигаидаги “Бавария” ўз тарихида ўнинчи марта ва охирги тўрт йил ичида учинчи марта Европа клубларининг бош мусобақаси - Чемпионлар лигаси финалига йўл олади. Финалда яна бир немис клуби Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2:1 ҳисобида мағлуб этилади.

ЖАМОА САРДОРЛАРИ

1965 — 1970  Вернер Ольк

1970 — 1977  Франц Беккенбауэр

1977 — 1979  Зепп Майер

1979 — 1979  Герд Мюллер

1979 — 1980  Ханс-Георг Шварценбек

1980 — 1983  Пауль Брайтнер

1983 — 1984  Карл-Хайнц Румменигге

1984 — 1991  Клаус Аугенталер

1991 — 1994  Раймонд Ауманн

1994 — 1996  Лотар Маттеус

1997 — 1999  Томас Хельмер

1999 — 2002  Штефан Эффенберг

2002 — 2008  Оливер Кан

2008 — 2011  Марк ван Боммел

2011 — …      Филипп Лам

 

ЖАМОАНИ БОШҚАРГАН МУРАББИЙЛАР

Уильям "Билли" Таунли      1919 – 1921

Златко "Чик" Чайковски     01.07.1965 – 30.06.1968

Бранко Зебек01.07.1968 – 13.03.1970

Удо Латтек    14.03.1970 – 02.01.1975

Дитмар Кремер         16.01.1975 – 30.11.1977

Гила Лорант  02.12.1977 – 28.02.1979

Пол Чернай   01.03.1979 – 16.05.1983

Райнхард Сафтиг     17.05.1983 – 30.06.1983

Удо Латтек    01.07.1983 – 30.06.1987

Юпп Хайнкес           01.07.1987 – 08.10.1991

Сёрен Лербю09.10.1991 – 10.03.1992

Эрих Риббек11.03.1992 – 27.12.1993

Франц Беккенбауэр28.12.1993 – 30.06.1994

Джованни Траппатони        01.07.1994 – 30.06.1995

Отто Рехагель           01.07.1995 – 27.04.1996

Франц Беккенбауэр29.04.1996 – 30.06.1996

Джованни Траппатони        01.07.1996 – 30.06.1998

Оттмар Хитцфельд  01.07.1998 – 30.06.2004

Феликс Магат           01.07.2004 – 31.01.2007

Оттмар Хитцфельд  01.02.2007 – 30.06.2008

Юрген Клинсманн   01.07.2008 – 27.04.2009

Юпп Хайнкес           28.04.2009 – 30.06.2009

Луи Ван Галь            01.07.2009 – 9.04. 2011

Андрис Йонкар        9.04.2011 – 30.04.2011

Юпп Ҳайнкес           1.06.2011 – 1.06.2013

Хосеп Гвардиола      1.07.2013 – ҳозиргача.

Бундеслига

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 6 15
2 Бавария 6 12
3 Ростов 6 5
4 ПСВ 6 2

International Champions Cup

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.