Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Реал” ва “Барса” “ўч” ола билишармикан?

Бугун Чемпионлар лигасининг ярим финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. “Реал”, “Барселона”, “Бавария” ва “Ювентус” турнирнинг ушбу босқичига етиб келишган эди. Испан ва немис грандлари қуръадан олдин “Юве” билан тўқнаш келишни орзу қилишган бўлса ажаб эмас. Нисбатан олиб қараганда туринликлар ана шу 4 жамоа ичида энг кучсизидек кўринаётган эди. Бироқ Аллегри шогирдлари ҳар қандай жамоани ҳам қийин аҳволга солиб қўя олишлари бор гап.

Хуллас қуръага қайтамиз. Ҳаммани ҳаёжанлантирган маросимда икки жуфтлик номи маълум бўлди.

“Барселона” “Бавария”, “Ювентус” “Реал” билан тўқнаш келадиган бўлди. Ким учундир кутилган, ким учундир кутилмаган қуръа. Келинг энди ҳар бир жуфтликка алоҳида тўхталиб ўтсак.

“Барселона” – “Бавария”
Бундан икки йил олдин ҳам ярим финалда ушбу клублар тўқнаш келишган ва унда Мюнхен клуби икки ўйин натижасига кўра 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Энди каталонияликларда ана шу дахшатли мағлубият ўчини олиш имконияти пайдо бўлмоқда. Бироқ бу осон бўлмаслиги аниқ. Кўпчиликни Гвардиола ўзининг собиқ жамоасига қарши курашиши қизиқтираётгани табиий. Мураббийлик фаолиятини ушбу клубда бошлаб у билан 2 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган Пеп тақдир тақозоси билан собиқ жамоаси билан тўқнаш келмоқда. Қизиғи Гвардиола собиқ жамоасини, “Барса” эса собиқ мураббийини яхши билади. Бундан эса ким унумли фойдалан олса ғалаба ўшаники бўлади.

Умуман олганда ушбу иккала жамоа ҳам мавсумни кўтаринки руҳда ўтказишмоқда. “Барселона” чемпионатда пешқадамлик қилмоқда, Испания кубоги финалига чиқиб улгурди ва ЧЛда ярим финалда. “Бавария” эса Бундеслига чемпионлигини деярли ҳал қилиб бўлган бўлса, кубок баҳсларида ярим финалга йўл олган. Бундан кўриниб турибдики ҳар иккала клуб ҳам мавсумни “хет-трик” билан якунлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бироқ кимдир бу вазифани “дубл”га туширишга мажбур бўлиши аниқ.
Ушбу беллашувда футбол мухлислари Гвардиола-Энрике, Месси-Роббен қарма қаршилигига гувоҳ бўлишади. Ким кейинги босқичга чиқади? Бу ҳақда олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Ҳаммаси жамоаларнинг ярим финал ўйинидан олдинги ҳолатига боғ лиқ бўлади.

Энди иккинчи жуфтликка тўхталиб ўтсак

“Ювентус” – “Реал”

Бу жамоалар бундан 12 йил муқаддам ҳам Чемпионлар лигасининг ярим финалида тўқнаш келишган ва ўшанда Туринликлар финалга йўл олишган эди. Демак “Реал” ҳам “Барса” cингари аламли мағлубияти учун ўч олиш имкониятига эга.

“Ювентус” ҳам юқоридаги икки клуб cингари учта фронтда ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. “Кекса синорилар” “А” cерия чемпионлигини деярли ҳал қилиб бўлишган. Италия кубогида эса жамоа финалга йўл олди. “Юве” камида 2 та мусобақада зафар қучиши мумкин. Туринликлар улар сафига ЧЛ ғолиблигини қўшиб қўйиш учун охиргича кураш олиб боришлари аниқ. Рақибларнинг бироз “менсинмай” қарашлари ҳам Аллегри шогирдларига қўл келиши мумкин.

Юқоридаги 3 та жамоадан фарқли ўлароқ “Реал”нинг ягона умиди Чемпионлар лигасидан. “Галактикос” Испания кубогини тарк этди. Испания чемпионатида эса тақдири ўз қўлида эмас. Мадридликлар “Барса”нинг очко йўқотишини кутишга мажбурлар. Шу боис ҳам Анчелотти шогирдлари бор диққат эътиборларини мазкур мусобақага қаратишган. Умуман олганда Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб кетма-кет икки марта зафар қучмаган. Бу нохуш анъанага барҳам бериш эса “Реал”нинг қўлидан келармикан? Бунинг учун жамоа аввало “Юве” тўсиғидан ўтиб олишига тўғри келади.

Ушбу жуфтликда “Реал” фаворит демаган бўлардим. Жамоаларнинг имкониятлари тенг. “Милан”нинг икки собиқ мураббийи Аллегри ва Анчелотти ўйинга қандай тактика танлашлари ва футболчиларнинг имкониятлардан қай тарзда фойдалана олишлари ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам бизни Чемпионлар лигасида 5 та “финал” кутиб турибди. 4 таси норасмий финал бўлса 1 таси расмий. Ана шу расмий финалга қайси жамоалар чиқишини эса май ойининг иккинчи ўн кунлигида билиб оламиз.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 24.04.2015 18:13. Ўқилди: 12402 марта. Фикрлар: 10 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.