Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бавария" ўз футболчиларини ҳеч ташлаб қўймайди

Якунланган мавсум Франк Рибери учун чинакамига даҳшатли бўлди. Франциялик ярим ҳимоячи кетма-кет, яъни серияли жароҳатлардан роса қийналди ва мавсумнинг ярмини четда, томошабин сифатида кузатди. Франк ҳаттоки, терма мутасаддиларини алоҳида огоҳлантирди: «Менга умид боғламанглар». Унинг «Бавария» билан тузган шартнома эса яна 2 йил амал қилади. Лекин айни пайт французнинг келажаги сўроқ остида. L~Equipe нашри Риберининг шахсий агенти - Жан-Пьер Бернес билан суҳбат чоғи умумий ҳолатга ойдинлик киритишга уриниб кўрди.

- Мана, ярим йилдирки, Рибери мунтазам равишда даволанмоқда. Боз устига, тез орада 30 ёшни қарши олади. Сизнингча, мижозингиз аввалги спорт формасига қайта олармикин?

- Афсуски, охирги мавсум унинг учун жуда даҳшатли келди. Франк турли жароҳатлардан кўп азият чекди. Лекин «Бавария» ўзига қарашли футболчиларни оғир дамларда ёлғиз ташлаб қўймайди. Рибери каби муҳим футболчиларни эса ғоят қадрлаши турган гап. Мижозим «Бавария»га яна 2 йиллик шартнома асосида боғланган. Айни пайт ҳам клубнинг Риберидан умиди катта. Аммо аввало, Франкнинг тўла тикланишини кутиш керак. Ҳозирда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Ҳарқалай, тикланиш жараёни кўнгилдагидек давом этяпти.

- Умуман, бугунги кунда Риберини айнан нима хавотирга сол­япти?

- Бундан бехабарман. Ҳар ҳолда, менга ҳеч нарса дегани йўқ.

- Айтайлик, Франк футболдан бутунлай воз кечиши ҳам мумкинми?

- Тўғриси, бундай қилиш унинг табиатига хос эмас. Аксинча, мижозим майдонга қайтиш ишқида ёнмоқда.  Фақат юзага келган умумий ҳолат сабаб бироз асабийлаш­япти. Ўзи Франкнинг характери шунақа - ҳеч нарсага бефарқ қарамайди, оддий ҳолат ҳам сиқилишига олиб келиши мумкин. Умуман, унинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида ҳам, хотиржам туролмасди.

- «Бавария» фахрий президенти Франц Беккенбауэр ЧЛ ярим финали, яъни «Барселона»га қарши жавоб ўйини арафасида берган интервьюсида нолигандек бўлди: «Энди таркибни ёшартиришни пайсалга солиш ярамайди».

- Бироқ Беккенбауэр биргина Риберини назарда тутмади. У бир неча йиллардан буён алмашмаётган таркиб хусусида гапирди. Тушунарлики, ротация ҳам зарур. Бироқ аввало, ёшларни талаб даражасидаги савияга тортиш керак. Бу иш ҳар доим ҳам осон кечмайди ва муваффақият келтирмайди. Бунга мисоллар етарли. Роббен ва Рибери каби «Бавария» фахрийлари эса бундан 2 йилча олдин ҳам жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан тузилган турли рейтинглардан жой олишарди.

- Айтингчи, «Бавария»нинг Рибери билан хайрлашишни истамаётганига ишончингиз комилми?

- Албатта. Ўз футболчиларига нисбатан тилёғламалик қилиш, уларни алдаш «Бавария»га хос эмас. Қолаверса, Франк бунгача ҳам шунга ўхшаш ҳолатларга тушган. Ҳаттоки, нисбатан оғирроқ дамларда ҳам клуб мижозимга тўлақонли ёрдам берган. Ҳозир унинг учун мураббий (Хосеп Гвардиола) ҳаммадан кўпроқ қайғуряпти. Зеро, Франк 100 фоиз тайёр бўлса, жамоа ўйинини сезиларли даражада кучайтира олади-да.

- Умуман, Гвардиола ва Рибери ўртасидаги муносабатлар қандай? Айтишларича, унча яхши эмас экан...

- Нега энди ҳар доим салбий жиҳатларни қидириш керак? Мураббий ва футболчилар ўртасидаги алоқалар бир хил ушланиб турмайди. Айниқса, Луи ван Галь каби димоғдор мураббийларда шундай. Биламан, Галнинг ўзи ҳам, иш услублари ҳам кўплаб футболчиларга ёқмайди. Бироқ Франк доимо ўз мураббийларига етарлича ҳурмат билан ёндашади. Айримлари билан эса жуда қалин дўст тутинган.

- Айтайлик, Юпп Хайнкес («Бавария»нинг 2011-2013 йиллардаги бош мураббийи)га анча яқин эди...

- Яна бир нарса борки, мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабат кўпинча натижага ҳам бевосита боғлиқ. Мисол учун, «Бавария» мавсум-2012|2013да Хайнкес қўл остида имконияти бор барча совринларни ютди. Шундай экан,  жамоа ичида дўстона муҳит ўз-ўзидан шаклланган.

- Хўш, Риберининг келажагини қандай кўряпсиз?

- Асосий савол битта - Франк қачон ўйнай бошлайди? Бинойидек тўп суриш учун жисмоний формасини тўла тиклаши лозим. Франк «Бавария»даги барча ишлари текис кечиши ва ўзаро муносабатларда муаммо туғилмаслигини хоҳлайди. Умуман, мижозим бу клуб ва Германияни жуда яхши кўради. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, Франк яна олдингидек ўйнаш учун бор куч-салоҳиятини ишга солишга тайёр.

- Терма жамоа масаласи-чи?  Рибери 10 ойча олдин халқаро фаолиятига нуқта қўймоқчилигини айтганди...

- Бу борада фикри қатъий. Айтдими, шундай қилади.

- Ҳаттоки, Франция мезбонлигида ўтадиган Евро-2016да ўйнаш имкониятига эга бўлса ҳам, фикридан қайтмайдими?

- Йўқ.

- Демак, мухлислар Риберини терма жамоа либосида бошқа кўришмайди...

- Ҳа, афсуски, шундай...

 

МавсуМ-2014|2015нинг Рибери учун ҚайҒули воҚеалари хронологияси

 

2014 йил 6 февраль. Асаб тизимига зарар етказган гематома сабаб, жарроҳлик амалиёти. Франк шу операция туфайли 1 ой майдонга тушолмади.

2014 йил 17 май. Елкаси жароҳатланди. Оқибатда Франция терма жамоасининг ЖЧ-2014 арафасидаги ўртоқлик ўйинларида қатнашолмади.

2014 йил 6 июнь. Белидаги оғриқлар туфайли ЖЧ-2014да иштирок этолмаслигини эълон қилди.

2014 йил 12 июнь. Франция терма жамоаси шифокори Франк Ле  Галь ғалати баёнот билан чиқди: «Рибери уколлардан қўрқади. Боз устига, дори-дармон воситаларини қабул қилишни истамаяпти. Ҳаттоки, «Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси шифокори Мюллер - Вольфартнинг тиббий методикасини ҳам тан олмаяпти». Шундан  атиги икки кун ўтиб, Рибери жавоб баёноти берди: «Йўқ, уколлардан қўрқмайман. Шунчаки, уларнинг организмга зарарли эканлигини яхши биламан».

2014 йил август ойининг илк кунлари. «Бавария»нинг АҚШ бўйлаб турнеси чоғи ўнг тиззасида оғриқ сезди.

2014 йил 13 август. Терма жамоадаги фаолиятини тугатиши ҳақида баёнот берди.

2015 йил 11 март. «Шахтёр»га қарши ЧЛ ўйинида ўнг тўпиғи жароҳатланди.

2015 йил 11 апрель. Sport Bild нашрига интервью берди: «Донецкдаги жароҳатдан сўнг машғулотларни жуда эрта бошлаб юбордим. Натижада оғриқ яна қайтди. Афсус, жўяли шуғулланмагандим ҳам - даҳшат!»

2015 йил 23 апрель. «Бавария» спорт директори Маттиас Заммер футболчини даволаш жараёнида тиббий хатога йўл қўйилганини тан олди: «Франк ушбу аҳмоқона ҳолат туфайли азоб тортяпти».

2015 йил 29 апрель. Машғулотларни яна тўхтатишга мажбур бўлди.

2015 йил 12 июнь. Клуб даволаш курси кутилган натижа бермаганини яширмади. Футболчининг тўпиғи яна гипсга солинди.

Киритилди: 10.07.2015 20:44. Ўқилди: 4085 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.