Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Супер ҳафталик: Учта дерби ва марказий учрашувларга превью

Европа чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларига старт берилади. Мазкур ҳафтанинг дам олиш кунлари зерикарли ўтмаслиги аниқ. Нимага дейсизми? Ундай бўлса қўйидаги учрашувлар анонси билан танишинг.

Испания Ла Лигаси
Келинг, даставвал навбатдаги турга старт берилган Испания чемпионатидан бошласак. Ла Лига 7-турини “Сельта” – “Хетафе” учрашуви очиб берди. Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади ва “Сельта” мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Турнир иккита асосий учрашуви бор: аввалига “Севилья” ўз майдонида “Барселона” билан баҳс олиб бориб, ўз ҳолатини яхшилашга уриниб кўрса, “Мадрид дербиси”да Диего Симеоне шогирдлари “Реал” футболчилари билан тўқнашади.

03.10.2015
"Севилья" – "Барселона" (19:00)
04.10.2015
"Атлетико М" – "Реал Мадрид" (23:30)

Бундеслига
Германия чемпионатида ҳам навбатдаги, 8-турга старт берилди. Ушбу турнинг марказий учрашувида чемпионатнинг энг кучли клублари – “Бавария” ва “Боруссия Д” ўзаро тўқнаш келишади. Пеп Гвариола бўлажак ўйинда ҳам асосий “қуроли”га айланган Роберт Левандовскига катта умид боғлаган бўлса ажаб эмас. Томас Тухэль жамоаси эса имкон қадар азалий рақибидан очко олишга ҳаракат қилиб кўради. Зеро, “дортмундликлар” сафида ҳам Обамеянг исмли “пулемёт” бор.

04.10.2015
"Бавария" – "Боруссия" Д, (20:30)

Англия Премьер-лигаси
Бугун, Англия чемпионатининг 8-тури бошланади. АПЛ мухлисларини ҳам мазкур турда иккита қизиқарли учрашув кутиб турибди: ҳамшаҳарлар ва ҳақиқий душманлар саналган “Эвертон” ва “Ливерпуль” навбатдаги очколар учун кураш олиб боришса, “Арсенал” ўз майдонида “МЮ” футболчиларини қабул қилади. Ҳар иккала беллашув мухлисларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

04.10.2015
"Эвертон" – "Ливерпуль" (17:30)
"Арсенал" – "Манчестер Юнайтед" (20:00)

Италия “А” Серияси
Италия чемпионати 7-турида турнир жадвалининг қоқ ўртасида жойлашган “Наполи” ўзидан анча номдор “Милан” клуби меҳмони бўлади. Ҳар икки клуб ҳисобида 9 очкодан мавжудлигини инобатга олсак, биз муросасиз ва шиддатли беллашув гувоҳига айланишимиз турган гап.

04.10.2015
“Милан” – “Наполи” (23:45)

Франция 1-лигаси
Франция чемпионати барчадан илгарилаб кетди. Уларда 9-тур старт олишга улгурди. Биласиз, Париж ва Марсель шаҳарлари ҳудди Мадрид ва Каталония сингари яраштириб бўлмас даражага етиб келишган. Гапимиздан маълум бўлиб турибдики, Франция футболи иҳлосмандлари мазкур турда “Ле Классик”, яъни, ПСЖ – “Марсель” учрашуви гувоҳига айланишади.

04.10.2015
ПСЖ – “Марсель” (23:55)

Россия Премьер-лигаси
Россия чемпионатида 11-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу турда “Москва дербиси”да “Динамо” турнир жадвали пешқадами ЦСКАдан очко олибга уриниб кўради.

04.10.2015
"Динамо" – ЦСКА (15:30)

Голландия чемпионати
Мазкур чемпионат мухлислари юртимизда кўп эмас, аммо, ҳеч бўлмаганда 8-турининг марказий учрашуви натижаси бошқа чемпионат мухлисларини бефарқ қолдирмаслиги тайин. Сабаби, ЕЧЛда иштирок этаётган ва айни дамда ўз юртида 4 ўринда бораётган ПСВни "МЮ", ЦСКА ва "Вольфсбург" клублари кузатиб бориши табиий. ПСВнинг ушбу турдаги рақиби Голландия чемпионати пешқадами "Аякс" бўлади.

04.10.2015
"Аякс" – ПСВ (15:30)

Изоҳ: Барча учрашув вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Киритилди: 03.10.2015 11:44. Ўқилди: 10037 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.