Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛга оид қизиқарли рақамлар ва далиллар

0 - «Реал» ЧЛ гуруҳ босқичидаги голли ўйинлари сериясини 41тадан ўтказолмади. Мадридликлар 2008 йилнинг ноябрида «Ювентус»га ютқазишгани (0:2)дан буён гуруҳ босқичидаги ўйинларда гол уриб келаётгандилар.

3 - «Зенит» ўз тарихида биринчи марта ЧЛ гуруҳ босқичини 3та ғалаба билан бошлади. Клуб бундай натижага ҳисоб бўйича 6-мавсумда эришди. 3-турдан сўнг йўқотишсиз бораётган ягона жамоа айнан «Зенит»дир. Айтганча, питерликлар 2011|2012 йиллар мавсумида шунча очко жамғариб, гуруҳда 2-ўринни банд этгандилар.

5 - «МЮ» сафига трансфер ойнасининг охирги куни қўшилган Антони Мартиаль клубда 9та ўйин ўтказиб, 5та гол урди. Дейлик, Криштиану Роналдуга «МЮ»да шунча гол уриши учун 39та ўйин керак бўлганди.

11 - «Байер» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ЧЛдаги голлари сонини 11тага етказиб, Тринидад ва Тобаго терма жамоаси ҳамда «МЮ» клуби сафида ўйнаган Дуайт Йоркка етиб олди. Бу КОНКАКАФ минтақасидан чиққан футболчилар учун рекорд кўрсаткичдир.

13 - Сейду Думбия фаолияти давомида Манчестер клублари дарвозасига 6та гол урди. «Манчестер Сити» дарвозасини 3та ўйинда  5 марта ишғол этган Думбия «МЮ»ни ҳам «қуруқ» қайтармади. Бу унинг ЧЛдаги 13-голи бўлди. Думбияга бундай натижага эришиш учун 18та ўйин кифоя қилди. Таққослаш учун олсак, ЧЛда 13та гол уриш учун Лионель Месси 26та, Жексон Мартинес 25та, Рауль 31та, Криштиану Роналду эса 49та ўйинда иштирок этган.

18 - «Порту» ярим ҳимоячиси Рубен Невеш «Маккаби»га қарши учрашувда (2:0) майдонга сардорлик боғичи билан тушди. Шу тариқа Невеш ЕЧЛ тарихидаги энг ёш сардор (18 ёшу 221 кун)га айланди. Олдин бу кўрсаткич ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеевга тегишли бўлиб, москваликлар посбони 2006 йили 20 ёшу 227 кунлигида ЦСКАни сардор сифатида майдонга олиб тушганди.

25 - «Рома» 25-ўйиндирки, еврокубок баҳсларида гол қўйиб юбормоқда. Римликлар бу борада Мальтанинг «Валлетта» (29та), Исландиянинг «Фрама» (26та) ва Шимолий Ирландиянинг «Колрейма» (26та) клубларидан кейин 4-ўриндалар.

34 - ЦСКА (Москва) голкипери Игорь Акинфеев ЧЛ баҳсларида 34-ўйин-дирки, гол қўйиб юбормоқда. Бу антирекорд 2006 йилнинг 1 ноябрида «Арсенал»га қарши баҳс (0:0)дан сўнг бошланган эди.

51 - 34 ёшли Икер Касильяс ЧЛдаги ғалабали ўйинлари сони бўйича рекордчига айланди - 51та. Эдвин ван дер Сар 50та, Виктор Вальдес ва Петр Чех 45тадан, Жанлуижи Буффон 37та ўйинда ғалаба таъмини тотиб кўрганлар.

100 - «Мальмё»га қарши баҳс «Шахтёр» устози Мирча Луческу учун ЧЛдаги юбилей-100-ўйин бўлди. Руминиялик мутахассис бу маррага етган 5-мураббийдир. Олдинроқ сэр Алекс Фергюсон (190та), Арсен Венгер (171та), Карло Анчелотти (142та) ва Жозе Моу-риньо (130та) 100лик маррасини босиб ўтгандилар. Луческу 100та ўйинда «Бешиктош», «Галатасарой», «Интер» ва «Шахтёр» клубларини бошқарган. 70 ёшли мураббийнинг ЧЛдаги статистикаси қуйидагича: 35та ғалаба, 24та дуранг ва 41 мағлубият.

153 - «Порту» посбони Икер Ка-сильяс ЧЛда 153 марта майдонга тушиб, бу борада яқин таъқибчиси Хавидан 2та ўйинга ўзиб кетди.

48839 - «Ювентус» посбони Жанлуижи Буффон Турин клуби футболкасида майдонда шунча дақиқа ўйнади. У бу натижа билан Алессандро Дель Пьерони ортда қолдириб, клуб рекордини ўрнатди.

Факт

9 очко кафолат бўлолмайди

«Зенит» гуруҳ босқичининг дастлабки 3та тур ўйинини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса ҳам, «плей-офф» йўлланмасини расмийлаштирганича йўқ. Турнир тарихида клубларнинг 9 ва ундан кўп очко билан гуруҳ жадвалида 3-ўриндан жой олган ҳолатлари 28 марта учраган. Хусусан, «Олимпиакос» 5 марта 9 очко йиғиб, кейинги раундга ўтолмаган.

Россия клубларини олсак, 2010|2011 йиллар мавсумида «Спартак» (Москва) 9 очко олиб ҳам кейинги босқичга чиқолмаганди. 2013|2014 йиллар мавсумида эса, «Наполи» ҳаттоки, 12 очко билан гуруҳда қолиб кетганди.

Тўпурарлар: 5та - Криштиану Роналду («Реал»); 3та - Венсан Абубакар («Порту»), Николас Гайтан («Бенфика»), Сейду Думбия (ЦСКА), Роберт Левандовски («Бавария»), Халк («Зенит»), Хавьер Эрнандес («Байер»)

Автоголлар: Денис Дедечко («Астана»), Лионель Кароль («Галатасарой»), Андреас Кристенсен («Боруссия» М.), Жоржо Кьеллини («Ювентус»), Стефан Митрович («Гент»), Лассе Нильсен («Гент»), Давид Оспина («Арсенал»), Одил Рами («Севилья»), Ҳоқон Болта («Галасатарой»), Ненад Эврич («Астана»)

Сариқ карточка: 3та - Сантьяго Ариас (ПСВ), Оливье Жиру («Арсенал»), Андреас Самарис («Бенфика»)

Қизил карточка: 1та - Брехт Деягере («Гент»), Томас Фокет («Гент»), Тарас Степаненко («Шахтёр»), Оливье Жиру («Арсенал»), Йошимар Йотун («Мальмё»), Сантьяго Ариас (ПСВ)

Энг кўп гол урган жамоалар: 9та - «Байер»; 8та - «Бавария», «Зенит»; 7та - «Атлетико», «Рома»

Энг кам гол урган жамоалар: 0 - «Маккаби» (Т-А.), «Шахтёр»; 1 - «Боруссия» М., «Мальмё»

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 7та - «Байер»; 6та - «Бавария», «Порту», «Атлетико»

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар: 0 - «Маккаби» (Т-А.), «Шахтёр», «Астана»

Жарима майдони ташқаридан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 4та - «Рома»; 3та - «Зенит», «Валенсия»

Бош билан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 3та - «Порту»; 2та - БАТЭ, ПСВ, «ПСЖ»

Пенальти орқали гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 2та - «Байер», «Реал»; «Севилья»

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 11та - БАТЭ, «Бенфика», 10та - «Валенсия», «Лион»

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 1та - «Ювентус»; 2та - ЦСКА, «Манчестер Сити»

Энг кўп қизил карточка ишлаган жамоа: 2та - «Гент»

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 12 марта - Фернандиньо («Манчестер Сити»); 11 марта - Маркус Розенберг («Мальмё»); 10 марта - Максим Гоналон («Лион»)

Қўполликлардан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 11 марта - Леандро Салино («Олимпиакос»), Халк («Зенит»); 10 марта - Неймар («Барселона»), Гжегож Криховяк («Севилья»), Луис Суарес («Барселона»)

Энг яхши тўп оширган футболчилар: 329 марта - Тони Кросс («Реал», 312таси аниқ, 95 фоиз); 299 марта - Херар Пике («Барселона», 233таси аниқ, 95 фоиз); 380 марта - Тьяго Мотта («ПСЖ», 355таси аниқ, 93 фоиз)

Амалга оширилган пенальтилар сони: 12та

Амалга оширилмаган пенальтилар сони: 8та

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 35 390 метр - Данни («Зенит»); 34 591 метр - Дэви Проппер (ПСВ); 34 481 метр - Фред («Шахтёр»); 34 177 метр - Блез Матюиди («ПСЖ»)

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 2221 марта - «Бавария» (91 фоиз аниқ); 2191 марта - «Барселона» (89 фоиз аниқ); 2181 марта - «ПСЖ» (90 фоиз аниқ)

Энг кам «пас» узатган жамоалар: 798 марта - «Мальмё» (69 фоиз аниқ); 846 марта - «Олимпиакос» (77 фоиз аниқ); 929 марта - БАТЭ (72 фоиз аниқ)

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар (фоиз ҳисобида): 68 - «Бавария»; 67 - «Барселона»; 61 - «МЮ»

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиганлар (фоиз ҳисобида): 31 - «Мальмё»; 38 - БАТЭ, ЦСКА

Энг «қўпол» ўйин: «Валенсия» - «Гент» - 40та қўполлик, 8та сариқ карточка

Энг «интизомли» ўйин: «Вольф-сбург» - ПСВ - 13та қўполлик, 2та сариқ карточка

Киритилди: 31.10.2015 08:53. Ўқилди: 6644 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.