Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Филипп Лам «Бавария»дан ўзгаришларни талаб қилди

«Бавария» жамоаси сардори Филипп Ламга кўра, келгуси йилларда жамоа раҳбарияти олдида катта вазифалар турибди. Хаби Алонсо (34 ёшда, шартномаси 2017 йилгача), Ариен Роббен (32 ёшда, шартномаси 2017 йилгача), Франк Рибери (33 ёшда, шартномаси 2017 йилгача) ва Ламнинг ўзи ҳам (32 ёшда, шартномаси 2018 йилгача) мюнхенликлар таркибидаги асосий ва шу билан бир қаторда ёши катта футболчилардан саналишади. Германиянинг рекордчи жамоаси эса яқин келажакда ушбу футболчиларга муносиб ўринбосарлар топиши керак бўлади.

«Худди шундай, бу бор гап: жамоани авлодлар алмашинуви кутмоқда. Номи тилга олинган футболчилар билан жамоа ўтган йилларда катта ютуқларга эришди, биз «Бавария»нинг юзига айландик», дейди Лам «Sport Bild» нашрига берган интервьюсида. «Бастиан Швайнштайгер кетиб бўлди, Ариен, Франк, Хаби ва мен ёшариб қолмаймиз.»

Ламга кўра, жамоанинг ҳозирданоқ бу борада бош қотириши жуда муҳимдир: «Агар бу ўйинчилар тўсатдан футбол ўйнашни тугатиб, кетадиган бўлишса, нима бўлади? Бунга ечим топиш катта вазифа ҳисобланади.»

Филипп Ламнинг ўзи жорий шартномаси тугаши билан футболчилик фаолиятига якун ясамоқчи эканлигини маълум қилганди. 32 ёшли бу футболчи айни вақтда Мюнхенда Маттиас Заммер ишдан кетганидан бери бўш қолаётган спорт ишлари бўйича директорлик лавозимига муносиб кўрилмоқда. Бу борада Лам шундай дейди: «Айтишим мумкинки, жамоа менинг юрагимдан жой олган. Мен «Бавария»да қолишни бажонидил истайман ва клуб раҳбарияти билан муносабатларим ҳам аъло даражада.» Демак, Ламнинг яқин келажакда ушбу раҳбариятга яқин жойда фаолият юритишига шубҳа йўқ. 

Киритилди: 17.09.2016 13:05. Ўқилди: 8000 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.