Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария»: Лам, Кан, Беккенбауэр ва бошқа сардорлар

«Бавария» жамоаси сардори Филип Лам ушбу мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилган. Мюнхенликлар келаси мавсумдан бошлаб ўзларига янги сардор тайинлашига тўғри келади.

Goal нашри эса «Бавария«нинг олдинги сардорларини эслаб ўтди:

Филип Лам – жамоага 1995 йилда келиб қўшилган. 2011-2017 йилларда сардорлик вазифасини ҳам бажарди.

Марк Ван Боммел – клубга 2005 йилда келиб қўшилди. 2008 йилдан бошлаб сардорлик боғичини олди. У буни 2011 йилгача давом эттирди.

Оливер Кан – “Бавария”га 1994 йилда келиб қўшилган дарвозабон 2002-2008 йиллар давомида жамосини сардорлик боғичида майдонга олиб тушди.

Штефан Эффенберг – 1998 йилда мюнхенликлар сафига келиб қўшилган футболчи бир йил ўтар-ўтмас жамоага сардор бўлиб олди. 1999-2002 йилларда ўз вазифасини муносиб бажара олди.

Томас Ҳелмер – клуб сафига 1992 йилда келиб қўшилган Ҳелмер 1997 йилдан 1999 йилгача жамоага сардорлик қилди.

Лотар Маттеус – 1984 йилда жамоага қўшилган Маттеус 1994-1997 йилларда сардорлик боғичини тақди.

Раймонд Оман – 1991-1994 йилларда жамоага сардорлик қилди.

Клаус Аугенталер – ҳимоячи 1975 йилда жамоага қўшилган бўлса, 1984-1991 йилларда сардорлик вазифасини бажарди.

Карл-Ҳайнц Румменигге – 1974 йилдан “Бавария” учун ўйнашни бошлаган немис футболи афсонаси фақатгина 1 йил (1983-1984 йиллар) сардорлик вазифасини ўтаган.

Пол Брайтнер – дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Клубга 1970 йилда келиб қўшилган Жаҳон ва Европа чемпиони 1980-1983 йилларда шерикларини сардорлик боғичида майдонга олиб тушган.

Ҳанс-Георг Шварценбек – жамоага 1966 йилда келиб қўшилди. Фақатгина 1979-1980 йилги мавсумда жамоага сардорлик қилди.

Герд Мюллер – жаҳон футболи афсоналаридан бири ҳисобланади. 1964 йилдан жамоа шарафини ҳимоя қилишни бошлаган бўлса фақатгина 1979 йилда оз муддатга жамоасига етакчилик қилган.

Зепп Майер – Жаҳон ва Европа чемпиони ҳисобланади. Дарвозабон мюнхенликлар сафига 1962 йилда келиб қўшилган. 1977-1979 йилги мавсумларда сардорлик боғичи остида ҳаракат қилган.

Франс Беккенбауэр – Либеро (эркин ҳимоячи) амплуасининг асосчиси сифатида кўриладиган немис ва жаҳон футболи афсоналаридан биридир. 1974- йилги Жаҳон чемпиони «Бавария»га 1964 йилда келиб қўшилган. 1970-1977 йиллар оралиғида клубнинг сардори бўлган.

Вернер Олк – клуб афсоналаридан бири. У 1965-1970 йилларда жамоасига сардорлик қилган. Клубга эса 1960 йилда келиб қўшилган.

Киритилди: 09.02.2017 21:00. Ўқилди: 4569 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.