Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Алвидо, мафтункор футбол!» - Хаби Алонсо фаолиятини тугатмоқда

«Мен фақат футбол билан нафас олардим. Чунки уни қаттиқ севардим. Алвидо, мафтункор ўйинлар!» - мазкур сатрлар Хаби Алонсонинг «Твиттер»идан олинди.  Бу шуни англатади-ки, «Бавария»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси жорий мавсум охирида профессионал фаолиятига якун ясайди. Демак, тез орада нафақат Ливерпуль, Мадрид ёки Мюнхендаги, балки дунёнинг турли бурчакларидаги миллионлаб мухлислар бу ажойиб футболчини соғина бошлашади. Хўш, нима учун?

Ёрқин фаолияти туфайли

Баскониялик аксарият футболчилар каби Алонсо ҳам 18 ёшида вилоят­нинг бош жамоаси - «Реал-Сосьедад» сафида дебютини нишонлаган. 20 ёшда у сардорлик боғичига лойиқ топилди. Кейин Хаби Европа грандлари - «Ливерпуль», «Реал» ва «Бавария» клублари шарафини ҳимоя қилди. Фақат туманли ўлкада чемпионликка эриша олмади. «Фаолиятимдаги ягона армоним - «Ливерпуль» билан чемпионлик сурурини ҳис этолмадим. 2009 йил биз орзуни рўёбга чиқаришга яқин эдик. Афсуски,  Истанбулдаги зафардан сўнг мухлисларимиз АПЛ чемпионлигини қандай қабул қилишларини энди ҳеч қачон билолмайман. Чунки мухлислар учун ЕЧЛ кубогидан кўра ички ички чемпионликнинг аҳамияти муҳимроқ эканига шубҳа қилмайман», - деганди ярим ҳимоячи The Guardian мухбирига. Суҳбат сўнгида шуни қўшимча қилганди. - «Бавария» билан яна бундеслигада шоҳсупага кўтарилишни, кубокни қўлга киритишни истайман. Учта жамоа билан ЕЧЛда ғолиб чиқишни хоҳлайман. Барча совринларга эга чиқиб, шундан сўнг тўхташга қарор қиларман».

«Қизил фурия» таркибида ҳам Хаби етакчилардан бири бўлган. У Евро-2008да сардорлик вазифасини адо этди. ЖЧ-2010нинг барча учрашувлари иштирокчиси. Қўшимчасига, Евро-2012 чорак финалида жамоасини французларнинг тажовузидан сақлаб қолди.

Истанбулдаги жасорати туфайли

«Барса»нинг «ПСЖ» устидан ғалаба қозонгани қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, 2005 йилги Истанбул финали ҳар қандай мухлис қалбидан мангу жой олгани аниқ. Агар ўшанда Хаби бўлмаганида, «Ливерпуль» ўзининг ХХI асрдаги ҳозирда ягона бўлиб турган тарихий зафарига эришмаган бўларди. Дарвозабон қайтарган пенальтини иккинчи уринишда голга айлантириш орқали Хаби ҳисобни тенглаштирди ва кубок тақдирини овертаймлар ҳукмига ҳавола этди. ғолиб аниқлангач, «лотерея»да Алонсонинг зарба йўллашига ҳожат қолмади - «Милан»ни тиз чўктириш учун 4та зарба етарли бўлди.

«Ўз ишини аъло даражада адо этиш бобида Алонсога тенглаша оладиган футболчи йўқ. У - буюк профессионал!» (Висенте Дель Боске).

Итоаткор узатмалар туфайли

Жамоадошларига тўпни етказиб бериш маҳорати Алонсо ижросида чинакам санъат даражасига кўтарилди. Испаниялик ярим ҳимоячи ижодини инглиз футболига хос жисмоний куч ва кескинлик ҳам тўхтата олмади. Аксинча, у ердагилар ливерпуллик «мусаввир»нинг маҳорати қаршисида ожиз қолишди. Олис масофаларга оширилган заргарона узатмалари билан Хаби АПЛ, примера ва бундеслигадаги рақибларни боши берк кўчага киритиб қўярди. «Стивеннинг рақиблардан тўпни тортиб олиш услуби менга ёқади. Лекин унинг самарали узатмаларидан кўпроқ завқ оламан», - мазкур ибора Хаби Алонсо фалсафасини ифодалаб беради.

Майдон марказидан урилган голлар туфайли

Футболчи нафақат аниқ узатмалар, балки ҳайратомуз зарбалари билан ҳам мухлисларни ром этди. Англияда икки марта майдон марказидан дарвозани забт этишга муваффақ бўлди: аввалига унинг кучли зарбасидан камтарин «Лутон» жабр кўрган бўлса, кейинчалик Алонсо «Ньюкасл» дарвозабони Стивен Харперни ўта ноқулай ҳолатга тушириб, «Энфилд»ни «портлашга» мажбур этди. «Мен таваккал қилдимми? Йўқ! Агар марказдан дарвозани ишғол этолмаганимда ҳеч ким мени айбламасди. Чунки бундай голни ҳатто хаёлига ҳам келтирмасди. Ана шу бепарволиклари учун дарвозабонлар муносиб жазоланишди. Мен ҳеч қачон уддалай олмайдиган ишга қўл урмайман. Нўноқликни хуш кўрмайман. Айтинг-чи, жарима майдончасига ёриб кириш чоғида ҳимоячиларни мураккаб финтлар билан алдаб ўтишга уринганимни бирор марта кўрганмисиз?»

«Оддий мухлис сифатида таъкидламоқчиманки, Хаби - буюк ўйинчи! Менимча, тўп узатиш борасида унга ета оладиган футболчи Европада йўқ» (Флорентино Перес).

Оилага вафодорлиги туфайли

Нагоре Аранбуру исмли баск гўзали билан сочлари узун, лекин ҳали соқоли бўлмаган Хаби Сан-Себастьянда танишган. Ҳозир ТВ стилисти билан футболчи жуфтлигидан 3 нафар ажойиб фарзандлар дунёга келишди. Тўнғич ўғли - Йончунинг таваллуди муносабати билан Алонсо ЕЧЛ доирасидаги «Интер»га қарши сафар учрашувидан воз кечиб, Ливерпулда рафиқаси ёнида қолганди.

Садоқати ва босиқ табиати туфайли

«Мен бахтлиман - Бенитес, Моуриньо, Гвардиола ва Анчелоттидек буюк мураббийлардан сабоқ олдим», - дейди Хаби. Испаниялик футболчи бу мутахассисларнинг барчаси билан самарали ҳамкорлик қилди. Умуман муаммога дуч келмади. Ҳатто «Ливерпул»да ишлари умуман юришмай қолиб, маблағ топиш илинжида уни сотиб юборишга чоғланган Рафа билан ҳам тил топа олган. Инжиқликдан холи бўлган, кек сақламайдиган Алонсо ўта тушкун кайфиятдаги жамоадошларига ҳам ишонч бахш этарди. «Унинг майдонга тушишининг ўзиёқ жамоа ўйинига ижобий таъсир этарди», - дейди «Реал Сосьедад» бош мураббийи Жон Тошак. «Дастлабки машғулотлардаёқ Алонсонинг савиясига «беш» кетганман. Уни харид қилган пайтида Бенитес энг ақлли кишига айланганди. Беш йилдан сўнг эса буюк аҳмоқликка йўл қўйди - Хабини «Реал»га сотиб юборди» (Стивен Жеррард).

Сан-Себастьяндаги қўшниси - Микель Артетага Хаби «Ливерпул»га, ўз жамоадоши Хуан Угартага Уэльснинг «Рексем»ига ўтишни маслаҳат берганди. «Ливерпуль» афсонаси - Стивен Жеррард билан эса қалин дўст бўлган. Икковлон қитъанинг энг кучли ярим ҳимоячилар жуфтлигини ташкил этишди, ҳаётда эса ажралмас дўстларга айланишди. «Кетганингдан бери ҳар куни сени соғинаман», - деб ёзганди Стивен ўз «Инстаграм»ида. Ким билади дейсиз, балки улар яқин келажакда «Ливерпул»да мураббий дуэтини ташкил этишар?

«Ливерпул»га муҳаббати туфайли

«Ливерпул»нинг аввалги шон-шуҳратини тиклашига жуда оз қолди», - дейди Алонсо Юрген Клоппнинг ишларига ижобий баҳо бериб. Ўзининг иккинчи уйидек бўлиб қолган жамоа ўйин­ларини мунтазам кузатиш асносида журналистлар билан учрашиб, ўз фикрларини билдиради. Баск йигитининг бу фазилати - бегона ўлкани ўз юртидек севиб ардоқлаши - таҳсинга лойиқ! Сами Хюйпя, Даниэль Аггер, Жейми Каррагер, Дирк Куйт, Йон Арне Риисе, Стивен Жеррард - ҳозирда Ливерпулдагилар бу афсоналар хусусида Once Red - always Red иборасини ишлатишади. «Абадий қизиллар»нинг юқорида зикр этилган вакиллари ўз фаолиятларини якунлаганлар. «Қизиллар»нинг ҳозирги таркибида ҳам ёрқин юлдузлар етарли. Аммо «абадий қизил» фахрий унвонига муносиби йўқ. Охирги лойиқ номзод ёзда фаолиятига нуқта қўйди.

Киритилди: 29.03.2017 11:50. Ўқилди: 7597 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.