Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Бавария» - «Реал». Шогирд устозини мот қилди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Бавария" ва "Реал" ўртасидаги ўйин, кутилганидек, шиддатли кечди.

Рақибнинг тўпни яхши назорат қилиши ва ҳужумда кескин ўйнашини яхши билган Зидан ҳимоявий ўйин тактикасини танлади. Шунга қарамай, ҳисобни очиш учун дастлабки хавфли вазиятни мадридликлар юзага келтиришди. Ўйиннинг 18-дақиқасида Кроос ўнг қанотдан берган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Тўп ерга урилиб, сўнг Нойернинг бармоқлари орқали тўсинга тегди. Ерга тушаётган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

Ҳисобни эса Анчелотти шогирдлари "Реал" услубида очишди. Яъни бурчакдан етказилган тўпни Артуро Видаль бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 1:0.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Видаль иккита ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Роббен ўнг қанотда Кроосдан чиройли ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Видаль бош билан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Таймнинг сўнгги дақиқасида эса ҳакам "Реал" дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади. Риберининг зарбасидан кейин тўп Карвахалнинг кўкрагига текканди. Видаль эса 11 метрли жарима зарбаси орқали тўпни жуда юқорига тепиб юборди.

Танаффусга қадар, Зидан шогирдлари асосан олис масофадан зарба беришга ҳаракат қилишди. Роналду ва Бэйл томонидан берилган зарбаларни Нойер қайтариб турди.

Иккинчи бўлим дебюти "Мадрид" учун омадли келди. Карвахаль ўнг қанотдан етказиб берган узатмани Криштиану Роналду ўнг оёқда дарвозага жойлаб қўйди.

Баҳснинг 56-дақиқасида Нойер жуда қийин вазиятда жамоасини қутқарди. Модрич ўнг қанотдан берган узатмага Бэйл яқин масофадан бош билан зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Нойер юқорига кўтариб юборди. Ҳимоячи Хави Мартинес бу ўйинда "Бавария"га бериб қўйди. У қандайдир 3 дақиқа ичида Роналдуга нисбатан 2 марта фол ишлатди ва иккита "сариқ" туфайли майдонни тарк этди.

Ана шундан кейин барчаси ўзгарди ва устунлик "Реал" томонига ўтиб кетди. Нойер камида 2та муқаррар голдан жамоасини қутқарди. Аммо 77-дақиқада Роналдунинг зарбасини қайтара олмади. Асенсио чап қанотдан берган узатмага португалиялик футболчи оёғининг учи билан зарба берди. Нойер оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди.

Шу тариқа, мадридликлар сафарда "Бавария"ни мағлуб этиб, ушбу тўқнашувда фаворитга айланиб олишди. Биринчи бўлимда Анчелотти "мастер-класс" кўрсатган бўлса, иккинчи таймда Зидан устозини мот қилди. Жавоб ўйини 1 ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, Чорак финал, дастлабки ўйин
"БАВАРИЯ" - "РЕАЛ МАДРИД"
12 апреля, 23.45, «Альянц-Арена»
Голлар: 1:0 – 25 Видаль, 1:1 – 47 Роналду, 1:2 – 77 Роналду.
Бавария – Нойер, Мартинес, Алаба, Боатенг, Лам, Алькантара, Рибери (Дуглас Коста, 65), Хаби Алонсо (Бернат, 64), Видаль, Роббен, Мюллер (Коман, 81).
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич (Ковачич, 90), Каземиро, Бэйл (Асенсио, 59), Бензема (Хамес, 83), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Карвахаль (45), Хаби Алонсо (47), Мартинес (58), Видаль (90).
Четлатиш: Мартинес (61).

Киритилди: 13.04.2017 01:48. Ўқилди: 24135 марта. Фикрлар: 41 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.