Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария» тарихидаги энг қиммат футболчи

Бир неча йил олдин «Манчестер Юнайтед» Антони Мартиаль учун 50+30 млн. евро тўлаб, барчани лол қолдирганди. Ўшанда футбол жамоатчилиги ёш иқтидор ҳақида кам маълумотга эга эди.

Бугунга келиб, бу савдо ўзини оқламади, десак анча юмшоқ айтилгандек туюлар. Аммо бир нарса аниқ, Жозе Моуринью унга Мартиаль керак эмаслигини яширмаяпти.

Яқинда яна бир ҳайратомуз трансфер амалга оширилди. «Бавария» «Лион» ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони қўлга киритиш йўлида тиниб-тинчимади. Ҳаттоки, Мюнхен клуби рекорд сумма ҳисобланган 41,5 млн. еврони тўлашдан ҳам қайтмади.

Франция чемпионатида тўп сурган Толиссо - жуда қизиқ ўйинчи, аммо камдан-кам инсонларгина айнан «Бавария» ва юқоридаги миқдордаги маблағ (анчагина бонуслар ҳақида ҳам гап-сўзлар йўқ эмас) эвазига лионлик иқтидор билан келишувга эришишини кутишганди.

Карл-Хайнц Руммениггенинг масъулиятни ўзидан соқит қилаётганга ўхшаш сўзлари эса, янада ҳайратланарли - унинг айтишича, айнан Анчелоттини мазкур ўйинчи қизиқтирган. Матбуот анжуманида айтилган ҳар қандай сўз ҳам бўлган ишни ортга қайтара олмайди - Толиссо шундоқ ҳам немис клубининг юлдузларга тўлиб-тошган марказдаги рақобатига олов пуркайди. Зеро, «Бавария»даги номлар шунчалик машҳурки, изоҳга ҳожат йўқ.

Энг қизиғи, немисларнинг Bild нашри Корентенни ўзининг сўнг­ги мавсумини ўтказиб бўлган Хаби Алонсо ворисига айлантириб қўйди. Бундан келиб чиқадиган бўлсак: ё немис журналистлари ниманидир билишмайди ёки Анчелотти «лионлик олмос» билан жиддий шуғулланишга аҳд қилган.

Гап шундаки, айнан Корентен - бокс-ту-бокс форматидаги марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади. Ҳужумга тез киришиб кетиш, тўп оширишда сифатли ўйин ва марказдаги ҳаракатчанлик футболчи майдондалигида жамоага ҳамиша қўл келяпти.

Ўсмирлик чоғи футбочи «Швейцария пичоғи» ёки «универсал» номини олганди. Турли даврларда майдон марказида ва ҳимоя қанотларида ҳам бирдай яхши тўп сурди. Устозлари Корентен йиллар ўтгани сари ҳужумга яқин ўйнашини такрорлашар, айримлари эса ҳатто унинг учун идеал ҳисобланган ўнлаб позицияларни айтишарди.

Масалан, 10 ёшгача Амплёплюи шаҳрида унга устозлик қилган жаноб Видикан футболчининг сўнгги йиллардаги ҳаракатларини шундай шарҳлайди: «Менимча, у дриблингларга кам эътибор қаратмоқда ва кўпроқ тўп оширяпти. Буни статис­тикаси ҳам айтиб турибди.

Техникаси иккинчи ўринга тушиб қолгани кишини афсуслантирса-да, иккинчи томондан, олдинги чизиқда жамоага фойдаси кўпроқ тегмоқда». Клуб фахрийлари ҳам йигитчадан мамнун. «У - масъулиятли ярим ҳимоячи. Доимо жамоа фойдасига ишлайдиган ўйинчилар сирасидан, - деб фикрини билдирди ўтган аср­нинг 90-йилларида «Лион» шарафини ҳимоя қилган Давид Линарес.

Кўпчилик майдон марказида тўп билан кўпроқ муомала қилишга интилади, бу футболчи эса ҳужумни ривожлантириш мақсадида ундан тезроқ қутулиш пайида бўлади».

Энг муҳими, унинг универсаллиги «Лион»да асосий таркибдан муқим жой олишига ёрдам берди. Биринчи учрашувда у Муамад Дабони қанотда алмаштирди, кейин эса ўйинни Йоан Гуркюфф ва Гейд Фофанлар жароҳат олганидан фойдаланиб, майдон марказидан бошлади. «Ёшлар даражасида тўп сурганимда ярим ҳимоячи эдим.

Менга бу позиция ёқади. Ҳужумга қўшилиш, гол уриш, тўп ошириш. Ўйин услубим кўпроқ бокс-ту-боксга мос тушади», - дейди ўзи ҳақида Толиссо. Шундай экан, нега уни соф таянч футболчисига айлантиришмоқчи? Бунинг сабабини билиш учун Хаби Алонсо ҳаракатларига билдирилган шарҳларга назар солишнинг ўзи кифоя - у ўйин маромига улгуролмаяпти.

Толиссо эса бу камчиликни тезлиги ҳисобига йўққа чиқариши ҳеч гап эмас, боз устига, аниқ узатмалари ўйин суръатини оширишга ҳамда кучайтиришга хизмат қилади. Аниқ тўп оширишлари эса ўртача 83,6 фоизга тенг. Мусобақалар даражасини ҳисобга олганда, шунингдек, узоқдан ва аниқ оширилган тўпларнинг сонини қўшганда, бу жуда яхши кўрсаткич.

Ярим ҳимоячи сифатидаги дебютидан сўнг, унинг устози Реми Гард Толиссонинг ҳаракатларини ижобий баҳолади: «Янги позицияга жуда тез мослаша олди. Доимо яхши футболчи бўлиш учун оддий ўйнаш кераклигига ишонганман. Бу ҳолат Корентенга хос». Шароитларга шу даражада мослашувчанлик ортдаги плеймейкерлик учун энг яхши ҳолатдир.

Муаммо шундаки, Толиссо рақиб ҳужумини бузиш масаласида бунчалик яхши эмас. Тўпни олиб қўйиш чоғида оддий фолларга йўл қўймоқда. Психологик нуқтаи назардан айт­ганда, бу футболчининг руҳиятини издан чиқариш ҳеч гап эмас.

Масалан, Ронадаги дербида «Сент-Этьен» футболчилари Корентенни «синдириш»ни шу даражада қойилмақом уддалашдики, у майдонни «дўзах»га айлантириб юборай деди. Ўйиндан ке­йин эса Толиссо ноҳақ бўлганини тан олди: «Учрашув охирига бориб асабларим дош бермади.

Нима бўлганини билмайман. Бундан жуда афсусдаман. Ушбу ҳаракатларим жамоамга қанчалик оғир оқибатлар олиб келиши мумкинлигини тушунмаган эканман. Бугун ёшлар учун ёмон намуна кўрсатдим».

Толиссо ноқулай вазиятлар ва мушт­лашувларга тез-тез киришиб кетади. Жоффре Журдрен билан бўлган ҳолат бунга яққол мисол. Ваҳоланки, Жоффре баҳсдан кейин «Монпелье»ни майдонда камчилик бўлиб қолишига сабаб бўлган симуляция билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиб олмоқчи бўлганди, холос.

Бундай вазиятлар доимий тарзда Толиссо билан юз бериб туришини инобатга олсак, интизом масаласида ҳам у ўз устида ишлаши кераклиги маълум бўлади.

Бунда футболчининг характерини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Зеро, ҳис-ҳаяжонни жиловлай олмаслик хоҳлаган вазиятда юз бериши мумкин. Худди 2014|2015 йиллар мавсумида Рона дербисида Корентен майдонни кўзларида ёш билан тарк этганида бўлгани каби - ахир, айнан у ўтказиб юборилган ҳар икки голда ҳам айбдор эди-да.

Шунга ўхшаш воқеа «Лион» ёшлари сафида тўп суриб юрганида ҳам қайд этилганди - «Бордо» дарвозасига Гамбарделла кубоги 1|16 финалида «нуқта»дан тўп киритолмаганди.

Балки, бу каби нохуш воқеа­лар унга тажриба мактаби бўлгандир?! Зеро, Корентеннинг ўсаётгани шундоқ кўриниб турибди. Франция термаси орзулардан реалликка айланиши мумкин. Дидье Дешам ҳам шундай фикрда: «Толиссо? У миллий термадан жой оладиган кунлар унчалик ҳам узоқ эмас».

Французлар бир фикрга келишни чўзиб юборишмаса бўлгани, боиси Коко дастлаб рад жавобини берган бўлсада, отасининг ватани бўлмиш Того термаси таклифини қабул қилиши ҳам ҳеч гапмас.

Шундай қилиб, «Бавария»га оддий бўлмаган истеъдод эгаси келиб қўшилди ва футболчи иқтидорини ривожлантира билиш лозим. Карло Анчелотти у билан мавсумолди маш­ғулотларида яхшилаб ишлаши, «Бавария» ўйинига қўша билиши ва таянч ярим ҳимоячига қандай талаб қўйилишини тушунтириши лозим.

Мураббий қўлидаги ишлов берилмаган олмоснинг қадрига етсин. Агар Мюнхен уни таянч футболчисига айлантира олса, универсаллик даражаси жиҳатидан унга етадиган футболчи бўлмайди. У Мартиаль йўлини такрорлай олармикан? Воқеаларнинг бундай ривожини ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди, бироқ Толиссо бунданда кўпроғига қодир.

Умумий маълумот

Тўлиқ исми: Корентен Толиссо

Туғилган йили: 1994 йил 3 август (23 ёш)

Фуқаролиги: Франция

Бўйи: 181 см., Вазни: 79 кг.

Позицияси: марказий ярим ҳимоячи

Клуби: «Бавария»

Клубдаги фаолияти:

2013-2017 «Лион» - 116 (21)

2017-... Бавария 0 (0)*

Миллий терма жамоа:

2012 Франция (19 ёшгача) 1 (2)

2013-2014 Франция (20 ёшгача) 3 (0)

2014-2016 Франция (21 ёшгача) 19 (6)

2017-... Франция 1 (0)**

Профессионал клуб таркибидаги ўйин ва голлари миллий чемпионатларнинг турли лигаларидагина ҳисобга олинади (2017 йил 14 июнь ҳолатига).

* Расмий ўйинларда терма сафидаги ўйинлари ва голлари (2017 йил 28 март ҳолатига).

Киритилди: 25.07.2017 09:48. Ўқилди: 8391 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.