Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ули Ҳёнесс: "Асосий вазифамиз - мамлакат чемпиони бўлиш"

«Бавария» Европанинг энг муваффақиятли клубларидан биридир. Албатта, бунда жамоа бошқарувини алоҳида таъкидлаш лозим.

Клуб раҳбарларидан бири Ули Ҳёнесс жаҳон футболида ўз номига эга. Яқинда у «Бавария»нинг режалари ҳақида гапириб ўтди.

Хитойда клуб мактабининг очилиши ҳақида

- Шэнчжэндаги объектнинг очилиши мени ҳайрон қолдирди. Шаҳар мэри бизни ажойиб тарзда кутиб олди. Улар «Бавария» футбол мактабини ривожлантириш учун 10 миллионлаб евро сарфлашмоқда. Эндиликда клубнинг бу сиёсати қанчалик муҳимлигини тушуниб етдим. Хитойдаги инсонлар дўстлигимиз ва ҳамкорлигимизни ривожлантириш учун ҳар нарсага тайёрлар.

«Бавария»нинг Осиё турнеси ҳақида

- Ҳар доимгидек тур энг юқори савияда ташкиллаштирилди. Бу борада яна ривожланишни истаймиз. Бироқ 12 кунда тўртта ўйин ўтказишимиз керакми? Боз устига, иккита мамлакатда. Бу борада ҳали ўйлаб кўрамиз.

«Милан»га учралган мағлубият ҳақида

- Бу ўйин борасида хавотирланишимга ҳожат йўқ. Мавсумолди ўйинларда шунақаси ҳам бўлиб туради. Ваҳоланки, бир жамоа тайёргарликни энди бошлаган, бошқаси эса мавсумга деярли тайёр. Ахир «Милан» келгуси ҳафта Европа Лигаси саралаш раундидаги ўйинларини бошлайди. Бундеслига бошланишига ҳали уч ҳафта бор. Шундай экан, ташвишланишга асос кўрмаяпман.

Сингапурдаги «Челси»га қарши ўйин ҳақида (мазкур учрашув 25 июль куни бўлиб ўтди)

- Албатта, жамоангизнинг 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериши яхши эмас. Бу жамоага қандайдир босим туғдиради. Лекин «Челси»га қарши ўйин олдидан футболчиларнинг маркетинг билан боғлиқ ҳеч қандай тадбирлари йўқ. Шу боис ҳам бу сафар «Милан»га қарши ўйиндагидан кўра яхшироқ ҳаракат қиламиз. Лекин натижа катта аҳамият касб этмайди. У мавсумда жамоага ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Клубдаги спорт директори лавозими ҳақида

- Кейинги олти ҳафта давомида бу масалага ойдинлик киритамиз. Бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге билан мазкур мавзуда доимий гаплашиб турибмиз (ўтган йилнинг июль ойида Матиас Заммер «Бавария» спорт директорлигини тарк этганди. Яқинда Филипп Лам мазкур лавозимда ишлашга рад жавобини берди).

Томас Мюллернинг осиёлик мухлислар орасидаги машҳурлиги ҳақида

- Бу биз учун кутилмаган бўлмади. Томас ҳақиқатан ҳам ёрқин шахс. Шунингдек, «Бавария» ҳамда Германия терма жамоасида эрта муваффақият қозонди. Мюллер клубимизни ажойиб тарзда намо­йиш қилмоқда.

Корентен Толиссо ҳақида

- Дастлабки таассуротларим фақат ижобий. Футболчи ажойиб характерга эга. Кўрсатмаларга эътибор беради, виждонан ҳимояда ҳаракат қилмоқда. Айнан шундай футболчилар билан жамоани шакллантириш керак. Лекин, албатта, бу дастлабки таассуротлар.

Хамес Родригес ҳақида

- У камтар, яхши мулоқотга киришадиган йигит ва кучли футболчи. Яқинда унинг «Бавария» футболига нима олиб келишига гувоҳ бўламиз.

Германия чемпионатидаги рақобатчилар ҳақида

- «РБ Лейпциг» яна бир муваффақиятли мавсумни ўтказиши мумкин. Лекин албатта, асосий рақобатчимиз - Дортмунднинг «Боруссия»си.

2017|2018 йиллар мавсумидаги мақсадлар ҳақида

- Асосий вазифамиз - мамлакат чемпиони бўлиш. Бошқа фронтларда ҳам натижага эришиш қийин бўлади. Албатта, Германия кубоги ва Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучишни истаймиз. Энг муҳими, биз ҳозир жамоани шакллантиришимиз керак. Совринларни ютиш билан бирга кадрлар алмашувини амалга ошириш - бу катта санъат.

Филипп Ламнинг Германияда йил ўйинчиси бўлгани ҳақида

- Афсуски, у бу номга энди сазовор бўлди. Албатта, Филипп ушбу совринни бир неча йиллар олдин ҳам қўлга киритиши мумкин эди.

Киритилди: 06.08.2017 11:09. Ўқилди: 3287 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.