Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

4 ёшида дарвозани қўриқлаган посбон

Футболда ўзига хос ўрнига эга бўлган чармтўп усталари кўп. Улар орасида эса, шубҳасиз, Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби посбони Мануэл Нойер алоҳида ўрин тутади. Буни айни кунда унинг “Олтин тўп”га асосий номзод эканлигидан ҳам билиш мумкин. Бугунги мақоламизда айнан шу посбоннинг ҳаёти билан боғлиқ фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёш дебютант. Ўзининг биринчи ўйинини Нойер 4 ёшида ўтказган. Ҳа, “Шальке”нинг жуда ёш футболчилар ўйнайдиган жамоаси сафида майдонга тушганида у нақ 4 ёшу 341 кунлик эди. Болалигиданоқ футболга қизиқишинг сабабларидан бири шу эдики, Нойер «Паркштадион» ўйингоҳининг рўпарасида яшар ва уй деразасидан ўйинларни томоша қилиш мумкин эди.

Нойер футболдан ташқари теннис билан ҳам шуғулланади. Хусусан, у 14 ёшида теннис ўйнай бошлайди ва ҳатто ўз даврининг машҳур ракетка устаси Борис Беккернинг эътиборига тушади. Шундан кейин у теннис билан жиддий шуғулланишни, фаолиятини теннис кортида давом эттиришни истайди. Аммо, барибир, якунда футболга бўлган қизиқиш устун келади.

Кумири — Йенс. Нойер ўз ҳамкасблари орасида Оливер Кан ёки Бодо Илггнерга тақлид қилади. Шунинг Йенс Леманн ҳам унинг кумири ҳисобланади. Айни кунда эса Нойернинг ўзи ибрат олса арзийдиган маҳоратли посбонга айланди. Ҳатто энг кучли немис дарвозабонларидан бири сифатида тарихга кирди.

Асосий таркиб учун рақобат. Нойер, шак-шубҳасиз, сўнгги йиллларда Бундестимнинг 1-рақамли дарвозабони. У бу даражага етгунга қадар анча машаққатларни бошдан кечирди. Мануэль 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионига Германиянинг учинчи посбони сифатида ташриф буюрди. Аммо ўз жонига қасд қилгач ва Рене Адлер жароҳат олгач, Нойер жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси дарвозасини қўриқлади.

«Шальке»даги дебюти. “Шальке”даги дебюти Нойер учун муҳим аҳамият касб этади. У қария дарвозабон Франк Рост билан рақобат давомида оғир жароҳат олади. Нойернинг эслашича, ўйин пайтида у рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетади ва тиззасидан қаттиқ жароҳатланади. Аммо бу «Шальке»нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишига тўсқинлик қила олмади.

Ҳақорат ва эътирозлар. “Шальке 04”дан “Бавария”га ўтган Нойер кўплаб фанатларнинг душманларча муносабатига дуч келди. Аввало, гильзенкирхенлик мухлислар посбоннинг бу қарорини хоинлик деб баҳолашди. Мюнхенлик ишқибозлар эса “Бизга “Шальке-04” футболчиси керак эмас” дея эътироз билдиришди. Нойер эса танқидларга эътибор бермади ва, албатта, “Бавария” ишқибозларининг танқидлари асоссиз эканлигини бир неча ҳафтадаёқ исботлаб берди. “Хоффенхайм”га қарши ўйинда ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгач, гол ўтказиб юбормаган ўйинлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Бу рекорд шу пайтгача Оливер Канга тегишли эди.

Нойер хайрия ишларида анча фаол. Хусусан, унинг бечораҳол болаларга ёрдам бериш учун ташкил қилинган шахсий фонди мавжуд. Шунингдек, ёш спортчиларга ёрдам берадиган, уларни умумий жиҳозлар билан таъминлайдиган ташкилоти мавжуд.

Қўшиқ шинавандаси. Нойернинг севимли гуруҳи — U2, ёқтирган қўшиғи эса «No Games» бўлиб, бу қўшиқ ямайкалик регги ижрочиси Seraniга тегишли. Таъкидлаш керак, Ману турлича қўшиқлар ишқибози.

Акаси — ҳакам. Мануэлнинг акаси Марсель Нойер ҳам футбол соҳасида фаолият юритади. У Германиянинг қуйи лигаси — Verbandsliga ўйинларини бошқариб боради.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 01.01.2015 10:36. Ўқилди: 6497 марта. Фикрлар: 6 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.