05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Аталанта". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Фрозиноне" - "Лацио". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Италии. "Рома" - "Сассуоло". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Лечче". 14:15 Новости футбола. 14:20 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Милан". 16:20 Новости футбола. 16:25 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Дженоа". 18:25 Новости футбола. 18:30 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Болонья". 20:30 Новости футбола. 20:35 Чемпионат Италии. "Удинезе" - "Торино". 22:35 Новости футбола. 22:40 Чемпионат Италии. Перед туром. 23:10 Чемпионат Италии. "Интер" - "Наполи". 01:15 Чемпионат Италии. "Рома" - "Сассуоло". 03:20 Чемпионат Италии. Перед туром. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии. "Фрозиноне" - "Лацио".
05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хоффенхайм". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин". 10:05 Новости футбола. 10:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Майнц 05". 12:10 Новости футбола. 12:15 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Вольфсбург". 14:15 Новости футбола. 14:20 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Фрайбург". 16:20 Новости футбола. 16:25 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хоффенхайм". 18:25 Новости футбола. 18:30 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Байер 04 Леверкузен". 20:30 Новости футбола. 20:35 Чемпионат Германии. "Дармштадт 98" - "Бавария Мюнхен". 22:35 Новости футбола. 22:40 Чемпионат Германии. Перед туро. 23:10 Новости футбола. 23:15 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Штутгарт". 01:15 Новости футбола. 01:20 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "РБ Лейпциг". 03:20 Новости футбола. 03:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Айнтрахт Франкфурт".
05:05 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Женщины. Командный спринт. Классический стиль. Квалификация. 05:35 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Мужчины. Командный спринт. Классический стиль. Квалификация. 06:15 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Женщины. Командный спринт. Классический стиль. Финал. 06:50 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Мужчины. Командный спринт. Классический стиль. Финал. 07:30 "Легендарные клубы". 08:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок России. Финальный этап в Нижнем Тагиле. HS 85. 1-я попытка. 09:40 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок России. Финальный этап в Нижнем Тагиле. HS 85. 2-я попытка. 11:05 "Формула-1. Гаснут огни". 11:35LIVE Биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России. Этап 3 в Тюмени. Смешанная эстафета. Прямая трансляция. 13:35 Дзюдо. "Большой шлем" Тбилиси в Грузии. День 3. 15:15 "Кто кого?". 15:40 Скелетон. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. 1-й заезд. 16:30 Скелетон. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд. 17:25 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 1-й заезд. 18:10 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 2-й заезд. 18:55LIVE Дзюдо. "Большой шлем" Анталии в Турции. День 1. Прямая трансляция. 21:30 "Легендарные клубы". 22:00 Д/ф "Стадион". 22:40 Фристайл. Кубок чемпионов в Красноярске, Россия. Могул. 23:35 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 23:55 Биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России. Этап 3 в Тюмени. Смешанная эстафета. 01:30 "Кто кого?". 01:55 Скелетон. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд. 02:50 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 1-й заезд. 03:35 Бобслей. Чемпионат России в Сочи. Мужчины. Двойки. 2-й заезд. 04:20 Лыжные гонки. Альфа-Банк Чемпионат России в Малиновке. Женщины. Эстафета 4х5 км.
05:30 Фристайл. Кубок мира. Финал в Идре, Швеция. Ски-кросс. День 2. 06:15 Сноуборд. Кубок мира. Финал в Мон-Сент-Анне, Канада. Сноуборд-кросс. День 1. 07:00 Велоспорт. Тур Фландрии 2023 в Бельгии. 08:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Супергигант. 09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Скоростной спуск. 10:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 12:30 Олимпийский канал. "Погоня за славой", 3 эп. 13:30 Олимпийский канал. "Олимпийцы", 8 эп. 13:40 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Финал в Планице, Словения. HS 240. День 2. 15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 17:00 Велоспорт. "Монументальный булыжник", 2 эп. 18:00 Велоспорт. Тур Фландрии 2023 в Бельгии. 21:00 Велоспорт. Женщины. Тур Фландрии 2023 в Бельгии. 22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 00:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Финал в Планице, Словения. HS 240. День 2. 01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Финал в Заальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 02:00 Сноуборд. Кубок мира. Финал в Мон-Сент-Анне, Канада. Сноуборд-кросс. День 1. 02:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал. 04:30 Велоспорт. Гонка "Dwars door Vlaanderen" в Бельгии.
Мадрид шаҳрининг икки жамоаси ҳам бу йилги мавсумни жуда ажойиб ўтказишди. "Атлетико" жамоаси Ла-лигада ишонч билан карвонбошилик қилаётган бўлса, "Реал" эса Қирол Кубогини қўлга киритди. Ана энди бир-бирларига азалий рақиб бўлган бу жамоалар Чемпионлар Лигаси финалида ҳам беллашадиган бўлишди. Демак, финалда эл-классико эмас, дерби курамиз. Бир шаҳарнинг бир-бирларига муносиб бу икки жамоаси ўртасидаги кураш азалдан ҳам мухлису мутахассисларнинг диққат марказида бўлиб келган. Қайси тўрнирда бўлмасин, "Реал" ва "Атлетико" ўзаро учрашадиган бўлса, жамоалар жадвалнинг қайси ўрнида жойлашишларидан қатъи назар ўйин жуда қизиқарли курашларга бой ўтган.
Шунинг учун "Реал" -"Атлетико" ўйинининг эл-классикодан ҳеч қандай кам жойи йўқ! Мана, Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа бу йил анча ўйинини топиб олди. Европанинг манаман деган жамоалари ҳам "матрасчилар" билан ўйнаганда биринчи ўринда эҳтиёткорликни қўядиган бўлишмоқда. Бу йилги "Атлетико" менга 1996 йилда Испания чемпиони бўлган "Атлетико"ни эслатмоқда. Бугунги кунда бош мураббий вазифасини бажараётган аргентиналик Диего Симеоне ўшанда жамоанинг етакчи ўйинчиларидан эди. Ўшанда "матрасчилар" таркибида болгариялик Любо Пенев, югославиялик Миленко Пантич, Испания терма жамоаси аъзолари Хуан Лопес, Роберто Салосабаль, Каминеро, Кико, Молина, Хели, Вискайно каби маҳоратли футболчилар ҳаракат қилишарди. Уларни югославиялик машҳур мураббий Радомир Антич бошқарарди. Хуллас, ўша мавсумни йўл-йўл либослилар анча кўтаринки руҳда ўтказишди. Масалан, "Атлетико" мамлакат грандларидан бири "Барселона"ни бир мавсумда 3 марта (чемпионатда 2 марта, Қирол Кубоги финалида 1 марта) мағлуб эта олишди. Мавсум охирида ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритиб "олтин дубль" нишонлашга муваффақ бўлишди.
Аммо келгуси 1996/1997 йилги мавсум "Атлетико" учун осон кечмади. Мавсум ўртасида уларнинг асосий рақиблари бўлмиш "Реал" ҳам, "Барса" ҳам таркибларини бир қанча маҳоратли футболчилар ҳисобига бойитиб олишди. "Реал" таркибини хорватиялик Давор Шукер, югославиялик Предраг Миятович, бразилиялик Роберто Карлос, голланд Кларенс Зеедорф, немис Бодо Иллгнер каби маҳоратли футболчилар тўлдиришган бўлса, каталонияликлар сафида бразилияликлар — Жованни, Роналдо, француз Лоран Блан, португалиялик Луиш Фигу каби футбол юлдузлари ҳаракат қилишди. Шунинг учун оғир кечган мавсумда "Атлетико" 5-ўрин билан кифояланди. Масалан, ўшанда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган "Реал" ҳамшаҳарларини уйда ҳам, меҳмонда ҳам мағлуб эта олди. "Атлетико" майдонида кечган баҳсда "Реал" ўзининг нималарга қодирлигини намойиш эта олди. Ўша учрашувда кимлар майдонда ҳаракат қилганини ҳам бир эслайлик.
Куриб турганингиздек, биринчи таймда 0:1 ҳисобида ютказаётган "Реал" иккинчи таймда "матрасчилар" дарвозасини 4 марта аниқ нишонга олган. Тағин ҳам бу ишни сон жиҳатдан кам бўлиб уддалаган. Ўзи Мадрид дербисида кўпинча "Реал"нинг қўли баланд келган. Масалан, "Атлетико" чемпион бўлган 1995/1996 мавсумида ҳам "Реал" ҳамшаҳарларини 2 ўйинда юта олди — 2:1, 1:0.
Бундан 18 йил олдин Испания чемпиони бўлган "Атлетико" бу йил ана шу совринга жуда яқин турибди. ЕЧЛ финалига ҳам чиқди. Ўтган 18 йил оралиғида ўртамиёна жамоалар қаторига ҳам киришди. Ҳатто пастки двизионларга ҳам "саёҳат" қилиб келишди. Лекин жамоанинг ютуқлари ҳам йўқ эмас. "Матрасчилар" бу давр оралиғида Қирол Кубоги, УЕФА Кубоги, Европа Лигаси, УЕФА Суперкубоги каби нуфузли мусобақаларни ютишди. Эндиги мавсумда мамлакат чемпионлигига жуда яқин туришибди. ЧЛ финалига чиқишди. Улар бу йўлда "Милан", "Барселона", "Челси" каби жамоаларни мусобақадан чиқариб юборишди.
Дарвоқе, "Атлетико" бундан 40 йил муқаддам ЧЛ финалида ўйнаган. Ўшанда "матрасчилар" финалда Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси билан ғолиблик учун кураш олиб борган. Ўйиндан олдин "Атлетико" бош мураббийи аргентиналик Хуан Карлос Лоренцо "учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилади" деб башорат қилди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Қўшимча 30 дақиқалик якунланишига 7 дақиқа қолганда 36 ёшли "Атлетико" фахрийси Луис Арагонес ҳисобни очади. Бу ўша Испания терма жамоаси билан 2008 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган, яқиндагина вафот этган Луис Арагонес. Шундан сўнг "Бавария" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтади. Ниҳоят 120-дақиқада Шварценбек 30 метрлардан кучли зарба йўллаб, олтинга тенг голни киритади. 2 кундан сўнг такрорий ўйин ўтказилади (у пайтлар пенальтилар серияси ўтказилмасди). Такрорий учрашувда "Бавария" рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмайди — 4:0.
Шуни таъкидлаш керакки, ўша ўйинларда "Атлетико"нинг 3 нафар етакчи футболчиси дисквалификация қилинганди. Ярим финалдаги Шотландиянинг "Селтик" жамоасига қарши жанжалли ўйин бунга сабаб бўлганди. Ўша воқеаларни "Бавария" юлдузи Герд Мюллер шундай хотирлайди:
"1974 йилнинг 17 майида Мадриднинг "Атлетико"сига қарши жавоб ўйинида майдонга тушдик. Тўпни эгаллаб олган заҳотим уни ерга туширдим ва ўткир бурчак остидан дарвоза тўсини остига йўлладим. Бу менинг бутун футболчилик фаолиятимдаги энг чиройли голим эди. "Бавария" рақибини 4:0 ҳисоби билан таслим этди ва биз ҳаммаси учун ўз ҳимоячимиз Ханс-Георг Шварценбекдан қарздор эдик. Ўшанда у қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда узоқдан зарба беришга қарор қилган ва мен унга "Тепма!" деб бақиргунимча тўп дарвоза тўрига келиб тушганди".
Шундай қилиб, бундан 40 йил муқаддам тайёр ғалабани қўлдан чиқариб юборган "Атлетико" яна финалда. Уларнинг рақиблари "Реал" ҳам ҳазилакам жамоа эмас. Улар буни ярим финалдаги "Бавария"га қарши жавоб ўйинида тўла-тукис исботлашди. Агар ўша куни "Бавария"дан бошқа жамоа бўлганда ҳам "Реал"га "ем" бўларди десам, ишонаверинг. Лекин финал бу бошқа масала. Унда кимнинг ўйини яхши чиқса, ўша ютади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу ўйинда Мадриднинг "Реал" жамоасини фаворит санаётганлар адашадилар. Чунки "Милан", "Барселона", "Челси" каби тажрибали жамоаларнинг "Атлетико"га қарши бирор чора қўллай олмаганини ўз кўзимиз билан кўрдик.
"Реал" ҳам бу босқичгача анча зафарли йўлни босиб ўтди. Қизиғи шундаки, плей-оффда "Реал" мағлуб этган жамоаларнинг ҳаммаси Германия Бундеслигаси етакчилари. Улар бу йил қандай бўлмасин ўз тарихларида 10-марта ЧЛ ғолиблигини нишонлашни максад қилишган. Бундан 12 йил муқаддам Қироллик клуби Германиянинг бошқа бир жамоаси - Леверкузеннинг "Байер" клубини мағлуб этиб, 9-ғалабани нишонлаганди. Ўша куни "Реал"нинг франциялик юлдузи Зайниддин Зидан томонидан киритилган ғалаба тўпи ҳанузгача ЧЛ тарихидаги энг чиройли гол бўлиб турибди.
Ўша ўйиннинг энг сўнгги дақиқасидаги ҳаяжонли воқеалар ҳеч ёдимдан чиқмайди. "Реал" дарвозабони "Байер" футболчиларининг 4 та хавфли зарбасини бартараф этиб, жамоасига чемпионликни олиб берганди.
Шундай қилиб ЧЛ тарихида биринчи марта бир шаҳарнинг икки жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради. Ла-лига баҳсларидаги илк учрашув "Сантьяго Бернабеу"да ташкил этилди. Унда "Атлетико" рақибини 1:0 ҳисоби билан енгди. Кейин жамоалар қишда Қирол кубоги ярим финалида тўқнаш келишди. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти: "Биз ҳозир кузда "Атлетико"га ютқазган "Реал" эмасмиз", деди ва "Реал" рақибини ҳар иккала учрашувда ҳам таслим этди - 3:0, 2:0.
Кейин яна Ла-лига баҳсларидаги тўқнашув. Бу сафар эса жамоалар муроса кўчасини танлашди - 2:2. Энди эса Кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Чемпионлар Лигаси финалида насиб этса, Мадрид дербисини томоша қиламиз. Юқоридаги фактларга суянган ҳолда имкониятларни 50 га 50 деб баҳолардим. Қани курайлик-чи, 40 йил муқаддам 100 фоизли имкониятни қўлдан чиқарган "Атлетико"нинг иштиёқи кучлими ёки ўз тарихида 10-марта ЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш учун астойдил бел боғлаган "Реал" кучлироқми? 24 майни интизорлик билан кутамиз.
har ikkisiyam meni sevimli jamoalarim har yili bu jamoalarga balet qilib keganman,taqdirni qarangki ikkisiyam bu yil finalda. ATLETIKO desam RONALDOGA achinaman, REAL desam ATLETIKOni bu yilgi o'ta og'ir mehnatlariga achinyabman. no chora kimmidir tanlash kerak. ATLETIKOda ishtiyoq realnikidan kuchliroq. atletikoga omad