Кириш Регистрация

Бугун 23 октябрь, 2017 йил, душанба.

      • 22.10.2017 15:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Лас-Палмас
      • 22.10.2017 19:15
      • Сельта
      • 0:1
      • Атлетико
      • 22.10.2017 21:30
      • Леганес
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.10.2017 23:45
      • Реал Мадрид
      • 3:0
      • Эйбар
      • 23.10.2017 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.10.2017 23:59
      • Депортиво
      • -:-
      • Жирона
  • «A» Серия
      • 22.10.2017 15:30
      • Кьево
      • 3:2
      • Верона
      • 22.10.2017 18:00
      • Торино
      • 0:1
      • Рома
      • 22.10.2017 18:00
      • СПАЛ
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 22.10.2017 18:00
      • Милан
      • 0:0
      • Женоа
      • 22.10.2017 18:00
      • Беневенто
      • 0:3
      • Фиорентина
      • 22.10.2017 18:00
      • Аталанта
      • 1:0
      • Болонья
      • 22.10.2017 21:00
      • Удинезе
      • 2:6
      • Ювентус
      • 22.10.2017 23:45
      • Лацио
      • 3:0
      • Кальяри
      • 22.10.2017 16:00
      • Урал
      • 2:0
      • Ахмат
      • 22.10.2017 18:30
      • ЦСКА
      • 0:0
      • Зенит
      • 22.10.2017 21:00
      • Анжи
      • 3:2
      • Арсенал Тула
      • 23.10.2017 21:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Краснодар
      • 22.10.2017 17:30
      • Эвертон
      • 2:5
      • Арсенал
      • 22.10.2017 20:00
      • Тоттенҳэм
      • 4:1
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 9 25
2 Ман. Юнайтед 9 20
3 Тоттенҳэм 9 20
4 Челси 9 16
5 Арсенал 9 16
6 Уотфорд 9 15
7 Ньюкасл 9 14
8 Бёрнли 9 13
9 Ливерпуль 9 13
10 Саутгемптон 9 12
11 Ҳаддерсфилд 9 12
12 Брайтон 9 11
13 Вест Бромвич 9 10
14 Лестер 9 9
15 Суонси Сити 9 8
16 Вест Хэм 9 8
17 Сток Сити 9 8
18 Эвертон 9 8
19 Борнмут 9 7
20 Кристал Пэлас 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Вест Хэм 0-3 Брайтон
9-тур Челси 4-2 Уотфорд
9-тур Ҳаддерсфилд 2-1 Ман. Юнайтед
9-тур Суонси Сити 1-2 Лестер
9-тур Сток Сити 1-2 Борнмут
9-тур Ньюкасл 1-0 Кристал Пэлас
9-тур Манчестер Сити 3-0 Бёрнли
9-тур Саутгемптон 1-0 Вест Бромвич
9-тур Эвертон 2-5 Арсенал
9-тур Тоттенҳэм 4-1 Ливерпуль

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

«Юве»нинг таянч қуроли

Баҳо:
+1; -0

Италия футболи турли замонларда ўзининг маҳоратли ҳимоячилари билан дунёга танилган. Ўз вақтида Паоло Мальдини, Мауро Тассотти, Франко Барези, Алессандро Костакуртадан иборат 90-йиллардаги «Милан»нинг ҳимояси футбол тарихидаги энг мустаҳкам ҳимоя чизиғи деб тан олинди. Шунингдек, бу мамлакатда Алессандро Неста, Фабио Каннаваро, Чиро Феррара, Жанлука Дзамбротта каби орқа чизиқнинг маҳоратли ижрочилари етишиб чиқди.

Бугунги кунда «Ювентус»нинг муваффақиятларида ҳам маҳоратли ҳимоячиларнинг хизмати катта. Тўғри, жамоа ўзаги, асосан, легионердан шаклланган. Лекин ўйин услуби, тактика соф итальянча. Қолаверса, ҳамиша навқирон, бутсани мухга илишни ҳали-ҳамон ўйламаётган Жанлуижи Буффон. Тирик афсона.

Энг муҳими, ҳимоянинг мустаҳкамлиги. Бу ерда ўйнайдиган Жоржио Кьеллини, Андреа Барцальи, Леонардо Бонуччи учлиги неча йиллардан бери «Ювентус» сафида ҳам, Италия терма жамоаси сафида ҳам бир-бирлари билан елкама-елка тўп суришмоқда. Бу йигитлар 2012 йилдан бери «Кекса синьора» сафида қаторасига 6 марта Скудеттони расмийлаштиришди. Италия Кубоги, Суперкубоги каби совринларни ютишди.

Кўҳна қитъада БББC (Буффон-Барцальи-Бонуччи-Кьеллини) номи билан танилган бу квартет неча йиллардан бери жаҳонда биринчи бўлишга астойдил ҳаракат қилмоқда, лекин сўнгги дақиқаларда омад етишмаяпти.

Бу йигитларнинг ҳар бирининг фаолиятига назар ташласак. Демак, Жанлуижи Буффондан бошлаймиз. Ортиқча таърифга ҳожат йўғ-а?



Ўтган асрнинг 90-йиллари охирларида Италияда бир ўғлон пайдо бўлдики, уни афсонавий Дино Дзофф билан тенглаштиришди. «Парма» жамоаси мактабидан чиққан ёш иқтидор эгаси Италия терма жамоаси билан ЖЧ-1998га олиб кетилди. Орадан бир йил ўтиб Буффон «Парма» билан, УЕФА Кубоги, Италия Кубоги, Италия Суперкубогини ютди. 2001 йилда Италия гранди «Ювентус» Буффонни ўз сафига қўшиб олди. Мана ҳозиргача «Ювентус»да. Бу орада Буффон «Юве»нинг тимсолига айланиб улгурди. 2006 йилда Жаҳон чемпиони бўлди. Евро-2012да кумуш медаль эгаси. Аммо «Ювентус» билан шу пайтгача бирор марта ҳам халқаро соврин ютмабди. 2 марта жамоаси ЧЛ финалига чиқди. Ҳар иккисида ҳам мағлубият.

Жоржио Кьеллини... 


33 ёшли ҳимоячи ҳозирги кунда «Юве»нинг деворига айланган. Ўзи азалданам бу футболчи ҳар бир мусобақада юксак маҳорат эгаси эканини кўрсатиб келади, бироқ нимадир воқеа юз бериб Кьеллини ва унинг жамоаси мақсадга етолмай қолади. Афина-2004 Олимпиадаси бронза медальи совриндори бўлган бу ҳимоячи 2005 йилдан бери «Ювентус» сафида. Бу орада «Кекса синёра» билан «Б» серияда ҳам ўйнаб, яна Италия футболи шоҳсупасига қайтди. Халқаро майдонда эса яна омад юз ўгиргани-ўгирган. Масалан, Евро-2012да Италия терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатди. Ярим финалда кучли Германия терма жамоасини енгиб, финалда амалдаги ғолиб Испания терма жамоаси билан тўқнашди. Ўша куни БББC квартети учун ҳақиқий синов бошланди. 21-дақиқада Жоржио Кьеллини жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ана шундан кейин испанлар Буффон дарвозасииа оз эмас-кўп эмас 4та гол жойлашди.

2015 йилги Чемпионлар лигаси финалида ҳам Кьеллини иштирок этмади. Натижада «Барселона»нинг МСН учлиги «Ювентус»ни аяб ўтирмади-3:1.

Андреа Барцальи...


У ҳам Буффон сингари 2006 йилда Италия терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган. «Ювентус» сафига 2011 йилда қўшилди. Бунгача эса 4 йил Бундеслигада ҳам ўйнаб келди. 2009 йилда умрида чемпион бўлмаган «Волфсбург» билан Германия чемпиони бўлди. «Бўрилар» сафида 100 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди. Ҳозир 36 ёшни уриб қўйгани учун мураббийлар унга кўп ҳам эътибор беришмаётгандир, лекин иштирок этган ўйинларида ишончли оқлаяпти. Масалан, «Монако»га қарши биринчи учрашувда. . .

Леонардо Бонуччи квартетнинг яна бир маҳоратли ижрочиларидан бири.

«Юве»нинг азалий рақиби бўлган «Интер» футбол мактаби тарбияланувчиси. Италиялик футболчиларни майдонга туширишни унчалик ҳам хуш кўрмайдиган «Интер» мутасаддилари ўз вақтида Бонуччини сотиб юбориб, ўзлари турган шохни арралаганлаганликларини ҳис этишаётган бўлса ажабмас. У ҳозирги кунда «Ювентус» етакчиларидан бири.

Ана шундай қилиб, бу тўртлик Италия терма жамоаси сафида ҳам, «Ювентус» сафида ҳам доимо бирга. Лекин халқаро майдонда яқин орада ҳеч нарса йўқ. Масалан, Эвро-2016 да ҳам «Скуадро адзурра» бу тўртликнинг меҳнатлари эвазига чорак финалгача бор-йўғ битта гол ўтказди. Аммо чорак финалда Германия Италиядан 4 йил олдинги мағлубият аламини олди. Улар айни мавсумда «Ювентус»ни ЧЛ ғолиби қилиш учун астоидил меҳнат қилишмоқда. Ахир, « Ювентус» ЕЧЛни ютмаганига 21 йик бўлди. Бундан ташқари БББC тўртлигининг халқаро майдондаги шу пайтгача барча уринишлари зое кетган. Бу йилги ЧЛ улар учун охирги имконият ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун бу йил улар ҳар қачонгидан ишончлироқ ўйнаяпти. Улар бу йилги мавсумда ЕЧЛда ўз дарвозаларидан бор-йўғи 2 та гол олиб чиқишди. «Барселона»нинг МСН учлиги 180 дақиқа ҳужум қилиб «Юве» дарвозасига йўл тополмади.

«Ювентус»нинг мустаҳкам ҳимоясини тилга олар эканмиз, шу ўринда бразилиялик ҳимоячилар-Дани Алвеш ва Алекс Сандроларни ҳам унутмайлик. Нима бўлганда ҳам «Ювентус» ва БББC Чемпионлар лигасида бош совринни мақсад қилишган. Аммо бошқа жамоалар бунга кўнармикан...

Сафарали Сиддиқов

Киритилган сана: 09.05.2017 16:52. Ўкилди: 5519 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!


© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.