Кириш Регистрация

Бугун 26 май, 2017 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 38 93
2 Барселона 38 90
3 Атлетико 38 78
4 Севилья 38 72
5 Вильярреал 38 67
6 Реал Сосьедад 38 64
7 Атлетик Бильбао 38 63
8 Эспаньол 38 56
9 Алавес 38 55
10 Эйбар 38 54
11 Малага 38 46
12 Валенсия 38 46
13 Сельта 38 45
14 Лас-Палмас 38 39
15 Бетис 38 39
16 Депортиво 38 36
17 Леганес 38 35
18 Спортинг Хихон 38 31
19 Осасуна 38 22
20 Гранада 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Гранада 1-2 Эспаньол
38-тур Севилья 5-0 Осасуна
38-тур Спортинг Хихон 2-2 Бетис
38-тур Депортиво 3-0 Лас-Палмас
38-тур Леганес 1-1 Алавес
38-тур Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
38-тур Валенсия 1-3 Вильярреал
38-тур Сельта 2-2 Реал Сосьедад
38-тур Малага 0-2 Реал Мадрид
38-тур Барселона 4-2 Эйбар

Сўровнома

  • Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини ким шарҳлашини истардингиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 12769 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 26.05.2017

      06.00 Мадҳия.
      06.05 Кўрсатувлар тартиби.
      06.10 «Бизнинг спорт».
      06.40 «Халқ ўйинлари».
      07.00 «Sport onlayn».
      08.00 Хабарлар (ўзб)
      08.15 Футбол. Жаҳон чемпионати. U-20. Эквадор – Саудия Арабистони.
      10.05 «Қувноқ стартлар».
      10.30 Хабарлар (ўзб)
      10.35 Теннис WTA-ATP турнири.
      11.55 Рақамлар, натижалар, рейтинглар.
      12.00 «Sport onlayn».
      12.50 Футбол. Жаҳон чемпионати. U-20. Мексика - Венесуэла. Тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Танаффусда Хабарлар (ўзб)
      15.00 Хабарлар (ўзб)
      15.10 «Техноспорт».
      15.25 «Ифтихоримсан, спорт!»
      15.50 Футбол. Жаҳон чемпионати. U-20. Англия – Жанубий Корея. Тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
      17.55 Кўрсатувлар тартиби.
      18.00 «Спорт фидойилари».
      18.30 Хабарлар (рус)
      18.55 Футбол. Олий лига. Пахтакор – Сўғдиёна. Тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Танаффусда «Спорт- маркет».
      21.00 Хабарлар (ўзб)
      21.20 Футбол. Жаҳон чемпионати. U-20. Германия – Вануату.
      23.05 Футбол. Жаҳон чемпионати. U-20. Гвинея – Аргентина.
      00.45 Мадҳия.
      00.50 Хабарлар (рус)
      01.10 Баскетбол.
      02.35 Футбол. Жаҳон чемпионати. U-20. Германия – Вануату.
      04.20 «Техноспорт».
      04.40-06.00 Теннис WTA-ATP турнири.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 26.05.2017

      05:30 Чемпионат Франции. Обзор тура.
      06:30 Лига чемпионов. "Лучшие матчи финалистов". "Динамо" (Загреб, Хорватия) - "Ювентус" (Италия).
      08:30 Лига Европы. Финал. "Аякс" (Нидерланды) - "Манчестер Юнайтед" (Англия).
      10:30 Лига чемпионов. "Лучшие матчи финалистов". "Лион" (Франция) - "Ювентус" (Италия).
      12:30 Журнал Лиги чемпионов.
      13:00 Мир английской премьер-лиги.
      13:30 Чемпионат Англии. "Арсенал" - "Эвертон".
      15:30 Чемпионат Франции. 1-й стыковой матч за место в Лиге 1.
      17:30 Лига чемпионов. "Лучшие матчи финалистов". "Реал Мадрид" (Испания) - "Легия" (Польша).
      19:30 Лига чемпионов. Обзор матчей.
      20:00 Кубок Англии. Финал. Preview.
      20:30 Чемпионат Франции. 1-й стыковой матч за место в Лиге 1.
      22:30 Лига Европы. Финал. "Аякс" (Нидерланды) - "Манчестер Юнайтед" (Англия).
      00:30 Кубок Англии. Финал. Preview.
      01:00 Лига чемпионов. "Лучшие матчи финалистов". "Лион" (Франция) - "Ювентус" (Италия).
      03:00 Чемпионат Англии. "Челси" - "Сандерленд".
      04:45 Чемпионат Франции. 1-й стыковой матч за место в Лиге 1.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 26.05.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Интер".
      08:30 Лига чемпионов. "Лучшие матчи сезона". "Ростов" (Россия) - ПСВ (Нидерланды).
      10:30 "Легендарные клубы".
      11:00 "Великие футболисты".
      11:30 Чемпионат Италии. "Пескара" - "Палермо".
      13:30 Чемпионат Италии. "Кьево" - "Рома".
      15:30 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Кротоне".
      17:30 Золотые мячи Лионеля Месси и Криштиану Роналду.
      17:55 Чемпионат Италии. Обзор тура.
      18:30 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Фиорентина".
      20:30 Чемпионат Италии. Перед туром.
      21:00 Лига чемпионов. "Лучшие матчи сезона". ЦСКА (Россия) - "Монако" (Франция).
      23:00 Чемпионат Италии. "Пескара" - "Палермо".
      00:50 Кубок Италии. Финал. "Ювентус" - "Лацио".
      02:50 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Фиорентина".
      04:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Интер".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.05.2017

      06:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Зандхаузен" - "Ганновер 96".
      08:30 "GOALактика". Чемпионат Европы 2016.
      09:00 "Хулиганы".
      09:30 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      11:30 Лига Европы. Финал. "Аякс" (Нидерланды) - "Манчестер Юнайтед" (Англия).
      13:30 Лига чемпионов. "Лучшие матчи сезона". "Байер" (Германия) - ЦСКА (Россия).
      15:30 "Великие футболисты".
      16:00 Журнал Лиги чемпионов.
      16:30 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      18:30 Лига Европы. Финал. "Аякс" (Нидерланды) - "Манчестер Юнайтед" (Англия).
      20:25 ЕвроТур. Обзор матчей недели.
      20:55 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. Прямая трансляция.
      23:00 Чемпионат Германии. "Бавария" - "Фрайбург".
      00:50 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
      02:40 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге.
      04:30 Лига чемпионов. "Лучшие матчи сезона". "Селтик" (Шотландия) - "Манчестер Сити" (Англия).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.05.2017

      06:15 Х/ф "Рокки 2".
      08:30 Д/с "Вся правда про...".
      09:00 Новости.
      09:05 Д/с "Зарядка ГТО".
      09:25 Новости.
      09:30 Все на Матч! Аналитика. Интервью. Эксперты. Прямой эфир.
      10:55 Новости.
      11:00 Х/ф "Грогги".
      13:00 Новости.
      13:05 Д/с "Жестокий спорт".
      13:35 Новости.
      13:45 Все на Матч! Аналитика. Интервью. Эксперты. Прямой эфир.
      14:15 "Год "Спартака". Специальный обзор.
      15:15 Смешанные единоборства. Fight Nights Global 67 в Екатеринбурге, Россия. Венер Галиев против Диего Брандао.
      17:00 Новости.
      17:05 Все на Матч! Аналитика. Интервью. Эксперты. Прямой эфир.
      17:50 Д/с "Звёзды Премьер-лиги".
      18:20 Х/ф "Молодой мастер".
      20:20 Новости.
      20:30 Все на Матч! Аналитика. Интервью. Эксперты. Прямой эфир.
      21:10 Баскетбол. Единая Лига ВТБ. 1/2 финала. ЦСКА - "Локомотив-Кубань" (Краснодар). 1-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Новости.
      23:40 Д/с "Несвободное падение".
      00:40 "Конте. Тот, кто сделал "Челси" чемпионом". Специальный репортаж.
      01:00 Все на Матч! Аналитика. Интервью. Эксперты. Прямой эфир.
      01:50 Х/ф "Битва умов".
      04:30 Д/ф "Большая история большого Востока".

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (3-қисм)

Баҳо:
+0; -0

Алдамоққа бачча яхши, кўндирмоққа ақча яхши.
M. Ва ниҳоят, омадни кўпам чайнамасдан бошқа гапга ўтаман. Карислар Германияда ўйнаяпган легионер ўйинчиларининг индивидуал маҳорати эвазига бизни ютишди дегансиз. “Боруссия” Д. ва “Аугсбург” клуби футболчилари индивидуал ҳаракатлари эвазига Кореяга муҳим ғалабани тақдим этишди” дегансиз. Кечирасиз, гапингизга қў-шил-май-ман. Корея терма жамоасининг жамоавий ҳаракатлари бизникидан анча баланд бўлгани учун улар бизни енгиб чиқишди. Жамоавий ўйин бўйича карислар биздан икки калла юқори туришади. Якка тўқнашувларда бизнинг йигитлар улардан орқада қолишмади. Тенг ўйнашди (масалан, якка курашларда “Локомотив” ўйинчилари “Ат-Таъвун”дан устунроқ бўлишса-да, жамоавий ҳимояланишда ва ҳужум уюштиришда рақибдан анча орқада қолдилар. Бошқа ўйинда бунинг аксини кўрдик. “Сўғдиёна” жамоавий ҳаракатларда “Бунёдкор”дан устун бўлсада, ўйинчиларнинг маҳорати бўйича рақибидан жуда орқада экан). Самвелжан, гапингиз тўғри бўлса, Кореянинг Сиз айтган мана шу легионерлари Малайзияда ҳам бор куч билан ҳаракат қилишган бўлсалар-да, Сурияга қарши ўйинда нима учун Кореяга “ғалабани тақдим” эта олишмади? 0:0 билан кифояланишди.

Аравани от тортар, кўланкасин ит тортар.
Самвелжан, тан олинг, Айман Ҳакимнинг мураббийлик маҳорати Сурия термасининг ўйин сари янада кучлироқ ўйнашини таъминламоқда. Сурия ўйинчиларининг индивидуал маҳорати бизникидан баланд эмас. Паст бўлиши мумкин. Сиз айтганингиздек “ўткинчи ўйиннинг ўзи қолмади. Аутсайдер деб қаралган жамоалар ҳам кучли рақиблардан (биз юта олмаган, биз ютказган Эрону, Корея термалардан) очко тортиб олишяпти” экан, бунинг сабаби нимада? “Аутсайдер” бизга ўхшаб ўзининг Россияда ўйновчи легионерларига эга бўлмаса-да, уларнинг бош мураббийи Сизга ўхшаб рақиб жамоасидаги легионерларнинг “маҳоратини ҳам тан олиш керак”, демасдан яхши ўйнамоқда. Бунинг сабаби нимада?

Кучли рақибларга қарши кучли қаршилик кўрсата олишар экан, бунинг асл сабаби нимада? Бош мураббийнинг индивидуал маҳорат даражаси сизникидан баландроқ эканлиги бош сабабчи бўлмаяптими? Липпи Хитой термасига бош мураббий этиб тайинлангач, бу жамоа ҳам карисларнинг Ким Жу Хо ёки Сон Хёнг Мин каби ўйинчиларига баҳона ағдармасдан, кучли ўйнай олишини, ҳаммани эсанкиратишини кўрмаймизми энди? Тез орада кўрамиз. Ҳамма нарса бош мураббий даражасига боғлиқ. Буни Сиз қачон тан оласиз? ЎФФ раҳбарияти қачон тан олади? Мундиал йўлида барча имкониятлар барбод бўлгандан кейин тан оладиларми? Шунда ҳам тан олишмайди. Айбни Сизга ағдаришади, қўйишади. Йиллар ўтмоқда. Аравамиз ҳамон бир жойда қотиб турибди. Амалдорлик, мансабпарастликка қўшимча тарзда яна озгина ватанпарварлик туйғуси раҳбариятда қачон пайдо бўлади? Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?

Ҳар бир ишнинг асли бошқа, бой бувамнинг насли бошқа.
N. Сиз кўп ишлаяпмиз дедингиз. Сергеев ўзи устида кўп ишламоқда дедингиз. Иш, ишлаш, ишламоқда. Биласизми, бозордаги ҳомбол ё эшак ҳам кўп ишлайди. Лекин уларнинг ишида мулоҳаза йўқ. Ақл ишлатиб, мулоҳаза юритиб ижодий меҳнат қилиш керак. Ўймакор бир парча ёғоч устида ижодкорлик қилади. Санъат асарини яратади. Бош мураббий тахта ё тошга ишлов бермайди. Ўйин яратади, ўйинчини яратади. Унинг санъати жуда қийин санъатдир. Яхши футболчи бўлиш ҳам жуда қийин. У ўзини ўзи яратиши керак. Штангист ё боксчига осонроқ. Ҳамма нарса ўзига боғлиқ. Руслан Нуриддинов бўлиш учун штанга тошининг қаршилигини енгиш керак.

Футболчига минг битта фактор қаршилик кўрсатади. Футболда минг ишла, юз минг тириш, ҳаммаси беҳудага кетиши мумкин. Сиз Сергеевнинг футболдаги тақдирини ўйлаб, уни орқага қайтардингиз. У билан бирга машаққатли меҳнат қилиб истеъдодни ўстирмоқчисиз. Сиз билан Лушчану Бердиевдан бошқа ҳеч ким бундай иш қилмаяпти. Четдан тайёрини қидиришади. Чунки бошқа мураббийлар ярим йилда ҳайдалиши мумкин (“Қизилқум” барча жамоаларнинг Воҳид Шодиев каби номдор “атработкаларини” йиғиб олган бўлсада, Актамовга ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Бой клубда ишламоқда деб, ярим йилда ҳайдалмайди деб, унга ҳавас қилишади). Ушбулар “натижа” деб аталмиш рақамларга жон куйдиришади. Футболчиларнинг ўйин маҳоратини ўстирайин дейишмайди. Натижада қанчадан-қанча истеъдодни “совуқ” уриб кетмоқда. Совуқ муносабат, чемпионатимиз “карвонсаройининг” келди-кетди елвизак ҳолати уларни қуритиб қўймоқда. Дарахт каби истеъдод ҳам бир ерда кўкаради. Мен нима учун бу жойда бу гапларни айтмоқдаман? Сиз бир ўйинчи ҳақида ижобий фикр билдирдингиз. Гапингизга ҳам қўшиламан, ҳам қўшилмайман. У ким экан?

Жондор жонига куяр, бегона нимани туяр.
O.Футболчи ўз клубида яхши ўйин намойиш этмаслиги мумкин. Лекин терма жамоада аксинча, яхши ўйин кўрсатади. Бунга Марат Бикмаевни мисол тариқасида келтиришим мумкин”, дегансиз мазкур интервьюда. Кечирасиз, Марат клубда ҳам, термада ҳам яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Унинг яхши ўйини олдинда деб ҳалига довур умидвор бўлиб юрибман. Амирликда 2003-йили бўлиб ўтган ёшларнинг жаҳон чемпионати ҳамон эсимдан чиқмайди. Майдонга тушган бизнинг барча футболчиларимиз ичида энг ёши у эди. Бикмаевни уч марта Осиё кубоги финал ўйинларига олиб кетишди-ю, лекин тўлиқ ишонч билдиришмади. Асосий таркибга қўйишмади. Бир умр захирадан ўйинга тушади. Олдин ҳали ёш дейишарди, ҳозир қариб қолган дейишмоқда. Лекин ҳеч ким унинг ноёб истеъдодини кўра олмаяпти, шекилли. Сиз Сергеев истеъдодини ўстираман деб, орқага қайтариб жон куйдирмоқдасиз. Маратнинг истеъдодини ҳеч ким ўстираман демади. Сергеев каби унинг ғамхўр меҳрибони йўқ экан. “Рубин”да ҳам, “Алания”да ҳам, “Актобе№да ҳам, “Локомотив”да ҳам унинг иқтидори мураббий назаридан четда қолди. Термаларда 16 йил ичида қанча мураббийни кўрмади дейсиз. ОК-2011да Австралияга қарши барбод бўлган ўйинда бир марта захирадан майдонга тушган эди, холос. Биринчи марта Сиз унга ишонч билдира бошладингизу, у ҳам чала-ярим ишонч бўлиб қолмоқда.

Марат ҳам, Сиз ҳам, мен ҳам ўзимизга ўзимиз четдан туриб баҳо бера олмаймиз. Мевали дарахтнинг ўсиб унишига боғбон қанчалик керак бўлса, футболчи истеъдодига ҳам Мураббий парвариши шунчалар керак. Ўзи ўзига шакл бера олмайди. Боғбон ва унинг токқайчиси керак бўлади. Сергеев иқтидорини парвариш қилмоқдасиз экан, бу таҳсинга лойиқ. Нега Марат иқтидорининг фақат бир қиррасидан фойдаланиб қолмоқдасиз? У ҳар доим рақиб дарвозасига таҳдид солишга тайёр туради. Шуниси Сизга ёқадими? Бошқа қирраларини очиш мумкин эмасми? Энди кеч бўлганми? Унинг очилмаган қирраларини кўра оладиган мураббий топилармикан? Шу бола клубда ҳам, термада ҳам асосий ўйинчи бўлиб футболимиз тарихида Абдураимов ё Шквирин каби ҳужумчиларга ўхшаб ўчмас из қолдириши мумкин эди. У эса бир умр захирадан майдонга тушадиган ҳужумчига айланиб қолган.

Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ.
P. Гейнрихнинг ҳам бир маҳоратини керакли пайтда ишга сола оласиз. Бунга устаси фарангсиз. Тошкентдаги Ливанга қарши ўйинда умуман ҳужум уюштирмадик. Арабларни қамал қилиб олсак-да, хавфли вазият ярата олмай қолдик. Комбинациясиз ҳужум меровланиб мудроқ босиб қола бошлади. Шу пайт майдонга қитмир Гейнрих тушди. Ҳужум жонланиб кетди. Ўйин тирилиб кетди. Ҳужумда янги-янги йўналишлар пайдо бўла бошланди. Ҳаммада иштиёқ кучайди. Стадион ўкира бошлади. Жарима... Гейнрих тўп ёнида... Зарба. Гол. “Пахтакор” ларзага келди.

Кореяга қарши ўйинда алмаштирувингиз билан ўйинга Сиз хол қўйиб қўйдингиз. Йўқ, йўқ. Майдонга Гейнрихни тушуриб тўғри қилдингиз. Гейнрих ҳар гал бир марта ўйинни қўтқариб қолиши мумкин бўлади. Шундан фойдаланиб қолмасак, у бемаза ўйин кўрсата бошлайди. Бу гал ҳам уни ўз вақтида майдонга туширдингиз. Бир марта унда термани қутқариб қолиш, иккинчи голни уриш имконияти пайдо бўлди. Сиз, ҳа, ҳа, Сиз бунга халақит бердингиз. Сиз ўз вақтида Гейнрихни майдонга туширган эдингиз. Лекин нима учун Бикмаевни алмаштирдингиз. Таркибдаги ёшларимиз Кореяга қарши ўйнай олишмаётган эди-ку. Комилов ҳам ҳужум пайтида, ҳам ҳимояланишда тўқнашувлардан четда қолиб кетмоқда эди-ку. Гейнрих Комилов ўрнига тушса бўлмасмиди? Бир муҳим ўйин вазиятини бой бердик. Гейнрихнинг фойдаси тегиб қолиб яна битта гол уришимиз мумкин эди. Сизнинг алмашувда йўл қўйган хатоингиз туфайли ҳисобни ошира олмадик. Ҳамма карислар ҳужум билан банд... Ўнг томондан Гейнрих ёриб ўтди... Рақиб майдонида бўшлиқ пайдо бўлган... Гейнрих қанотдан рақибнинг дарвоза чизиғигача етиб борди. Тўп карисларнинг бўм-бўш жарима майдонига оширилди. Ким гол уради? Марат қани? Марат йўқ. Марат қаерда? Марат захирада ўтирибди.

Одилга Маратнинг тажовузкорлиги, голни сезиши етишмади. Нима учун агар-магар деб ўтган ишга қайтмоқдаман? Нега Сизга очиқ хат ёзмоқдаман? Билмадим. Бирон нарсадан умидвор бўлсам керак. Юзма-юз учрашувда айтмоқчи бўлган гапларимни очиқ хатда ёзмоқдаман, шекилли. Бирингиз иним, бошқангиз ўғлимдайсиз мен учун. Бу менинг юртим. Бу менинг футболим. Бу менинг терма жамоам. Маратнинг тақдирига куюниб кетмоқдаман-да. Абрамов Маратни олдинга суриб, ёлғизлатиб қўриқчига ўхшатиб қўяр эди. Еличич Маратни ён чизиққа сиқиб қўйди. Ён томондан марказга ёриб ўтиб дарвозага таҳдид солиши унга ёқса керак. Марат Мирзаев эмас, у Жасурқул Ҳасанов ҳам эмас. Унга кенглик керак.

У яхши “распасовшик”. У марказ ичкарисидан ким биландир тандемда ўйнаб олдинга ёриб ўтиб гол уриши мумкин. Карисларга шундай ўйнаб гол урган. “Ал-Аҳли”га қарши ўйинда ҳужумнинг марказида ўйнади. Яйраб ўйнади. Ўсиш учун унда жуда кўп захира борлиги кўриниб турибди. Нуқсонларни енгиб ўтса бўлгани. Бунга ҳеч ким эътибор қаратмайди. Сиз ҳам унинг ўйинидаги нуқсонлари билан курашмайсиз. Интервьюда у яхши ўйнайди деб ёлғон гапирдингиз. Аслида Сиз ҳам унга паст баҳо бериб юрганингиз учун карисларга қарши ўша ўйинда одат бўйича шаблон ичида фикрлаб уни алмаштириб юбордингиз. Бу билан катта хатога йўл қўйдингиз. 2:0дан кейин ўйин бошқача кечар эди. Нима учун Маратни керакли пайтда ўйиндан олдингиз? Нима учун? Тушунмадим.

Маратнинг ўйиндаги нуқсонларини кўриб унга паст баҳо бераётганингиз учунми? Фақат Сергеев ўйинига ишлов бераман дейишингиз учунми? Бошқаларни эса, алмаштириб ўйнатиш Сизга осонроқми?

Ўз кўйлагим ўз этим...
Q. Ва ниҳоят, Маратни чайнашдан тўйдим. Беармон ҳаммани урушиб олдим. Энди Сизга бир нимани айтиб ўтишим керак. Сиз “Пахтакор”ни бир оила қилиб бирлаштирганингиз бор гап. Термани шакллантиришда “Пахтакор”чиларга бошқача кўз билан қарайсиз. Бу ҳам бор гап. “Фалсафа”мга мос тушмайди деб, бошқа тенг кучли ўйинчиларга ўгай кўз билан қарайсиз. Бу ҳам бор гап. Масалан Қосимовга Зуҳур Қобулов ёқса, Сизга “Пахтакор”чи Лобанов мақул келмоқда. Ваҳоланки, улар тенг кучли ўйинчилардир. Натижа нима бўлди? Интервьюда керакли пайтда таркибда Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров каби футболчиларни майдонга тушира олмаганингиздан зорландингиз. Мағлубиятимиз сабабларидан бири деб айтдингиз. Термага 2015 йилдан бери бош мураббийлик қиласиз. Нима учун уларга тенг кучли ўйинчиларни таёрлаб қўймадингиз? Мирко Еличич жамоани Жепаров ташлаб кетди демасдан, зорланиб юрмасдан унга тенг келадиган бошқа ўйинчиларни, бошқача ўйинни изламоқда-ку. Бошқачароқ ўйин қурмоқда-ку. Сизга ўзшаб “фалсафам” деб бир сўзга, бир ўйин тасвирига ёпишиб қолмаган.

Сиз эса, икки йилдан бери терманинг ўртоқлик ўйинларида терма жамоа учун захира ўйинчисини яратиш ўрнига, расмий ўйинларда терма учун умуман мос келмайдиган, масалан, “Пахтакор”чи Камолиддин Тожиев, Шерзод Каримов кабиларни терма йиғинига чақириб, назорат ўйинларида ўйнатиб уларнинг ўйинини ўстираман деб юрдингиз. Терма йиғинларини “Пахтакор” учун фойдали бўлишини истадингизми? Бундай қарорларингизга бошқача таъриф бериб бўлмаяпти.

Юртимиз футболи деганда, фақат учта клуб футболчилари кўзингизга кўринишини яширмайсиз. “Фалсафангизга” бошқалар мос тушмаса, демак, фалсафангиз нуқсонлидир. Сиздан ўзгачароқ фикрлайдиган бош мураббий “Нефтчи”нинг асосий таркибида ҳам майдонга тушмаётган “дублёр” ўйинчисини Японияда терманинг асосий таркибда майдонга туширган эди. У ким эди, биласизми? У Ислом Тўхтахўжаев эди. Хулоса шуки, юртимизда Сиз учун фақат учта клуб бор экан, фақат кўзингизга улар кўринар экан, захирадан асосий таркибда майдонга туша оладиган тенг кучли яна олтита футболчи ҳеч қачон бўлмайди.

Дўст ачитиб гапиради. Душман кулдириб.
R. Бу гапларни Сизга мутахассислар айтмайди. Чунки мураббийлик одобига тўғри келмайди. Раҳбарлар айтмайди. Уларга натижа керак, холос. Қандай бўлмасин, уларга натижа керак. Янги ўйин даражасини раҳбарлар ўйлашмайди. Журналистлар-чи? Улар айтиши керак. Улар эса, жим. Муҳим, ҳал қилувчи ўйинлардан олдин кайфиятингизни бузишни хоҳлашмаётибди. Ҳамма ўзидан қўрқади, ўзини ўйлайди. Менга бир нима бўлмасин, дейди. Мен учун Сизнинг кайфиятингиздан кўра терма жамоамиз ўйини муҳимроқ. Бошқалар учун бошқа нарсалар муҳимдир, билмадим. Натижада ҳамма Сизни масъулиятингиз қаърида ёлғизлатиб қўйишмоқда. Термани Мундиалга олиб чиқа олмасангиз, Сизни танқид қилишда уларга кенг йўл очилади. Бири олиб бири қўйиб жўр овозда Сизни ҳар соҳада айблашади. Ҳозир улар жим. Ҳозир улар ҳам одоб сақлашмоқда. Нафас йиғиб туришибди. Оддий бир ўйин вазияти сабаб улар Сизни ё мақташади, ё ерга уришади. Бошқасини улардан кутманг. Сизга ҳам ўртамиёна, нейтрал, пассив, ташаббускор сўздан қочиб юрар журналистлар маъқул бўлмоқда. Нима учун, билмадим. Чунки ишқибоз ҳам, омма ҳам, ўйинчилар ҳам Сизга кўр-кўрона ишониб юришини истайсизми. 2014 йил Ото Рекхагел ҳам, бултур Клаудио Раньери ҳам ўз ўйинчиларини йўқ нарсаларга ишонтирайин демасдан, реал ҳолатни яширмасдан ишлашди. Олдинга интилишди.

Дилдан чиққан оддий, самимий ва тўғри сўз ҳеч кимга зарар етказмайди. Ҳеч кимни ерга урмайди. Ишончни бузмайди. Ўйинчиларнинг кўр-кўрона, мутлоқ ишончи Сизга ҳам, термага ҳам, бизга ҳам керак эмас. Асосли ишонч керак. Сизга ва ҳозирги ҳолатимизга ҳамма тўғри баҳо бериши керак. Терманинг бугунги қалтис вазиятини ҳамма англаб етиши керак. Мен Сизни мақтайман десам, сабаб кўп топилади. Лекин бундай маддоҳлик ўйинчиларга ҳам, Сизга ҳам, ишқибозларга ҳам керак эмас.

Бутун юрт ишқибозлари ушбу кунлар умид билан Сизни ўйламоқда. Орзуларини номингиз билан боғламоқда. Мен эса озгина мушоҳадам билан, ожиз қаламим билан, аччиқ гапларим билан ёнингизга келдим. Сизга елкадош бўлмоқчи бўлдим. Сизга чин дилдан Омад ёр бўлишини истайман. Сиз албатта, Мундиалга йўл олинг. Сиз ҳаракат қила беринг. Яратганнинг ЎЗИ баракатини берсин. Чунки Сиз самимий одамсиз ва чин дилдан бир нимага интилиб меҳнат қилмоқдасиз. Энди қоқилманг.

Мундиалга олиб чиққан биринчи бош мураббий бўлинг ва биринчи бора ўз ихтиёри билан, ҳурмат эҳтиром билан бош мураббийликни ўзидан катта мутахассисга топширган ягона инсон бўлиб тарихда қолинг.

Ҳасанали Қодиров

Киритилган сана: 15.03.2017 16:26. Ўкилди: 5762 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


OLLOHBUYUK
Сана: 18.03.2017 16:14. OLLOHBUYUKга ёзиш
+0; -0
Haqiqatni yozibsiz rahmat sizgs Hasanali ota, lekin Babayanga bu ham tasir qilmaydi. Faqat xavotir nima bularkin kuramiz. MTJ ga omad.

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 15.03.2017 21:42. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
Терма жамоамизга эса омад тилайман.Сурия ва Катар тусигидан утиб олийлар.Россия якин боллар.

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 15.03.2017 21:40. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
Термага,Пахтакорга,Бунедкорга,Локоматив ва Насафга четдан яхши муррабий олиб келинса футболимиз Осиеда етакчилардан булади.Узимизда тайинли мураббий куринмаяпти.Узи бир нарсани коил килмасдан бир бирини кавлаб юришади.Муррабийларимиз савияси жудда тушиб кетган.Еки еш мураббийларни кучли Европа жамоаларига 10 йилча Малака ошириб ишлатиш керак.Агар гапим нотугри булса нега бизни тренерларни энг паст чемпионатларга хам ишга чакиришмаяпти

Ушбу фикрга жавобан


ASILA
Сана: 15.03.2017 20:22. ASILAга ёзиш
+0; -0
Sizga katta raxmat ajoyib fikr va muloxoza!.Endi bif gap xurmatli muxlislar usha S.Babayan nima ish qildi uzi termaga loyiqmidi uzi?.Azizlar termaga xamma uzini erkatoylarini chaqirsa usmaymiz chukamiz.Bizga uzoqni kuzlaydigan muabbiy kerak Sergiyvni tarbiyalayotgan emas.Ruziqul Berdiyv deysizmi?.Xali bor unga.Bir shaxsiy fikr.R.Berdiyvni malakasini oshirish kerak masalan faqat Nasafda emas boshqa klublarda sinab kurish kerak.2 yil Sugdiyonada yana Paxtarda 1 yil kiyin Quqonda agar natija bulsa yevropada kurslarga junatib tarbiyalash kerak.Sababi Berdiyvda erkatoylar yuq borini uynatadi bu uzoq vaqt talab qiladi shunday bulsada terma uchun juda foydali.Bunday ishni Igor Shkverinda ham qilsa buladi.tirik afsonamiz M.Qosimovni ertaroq sindirib quydek.

Ушбу фикрга жавобан


© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.