Кириш Регистрация

Бугун 25 июнь, 2017 йил, якшанба.

  • Биринчи лига
      • 24.06.2017 18:00
      • Истиқлол
      • 5:1
      • НБУ-Осиё
  • Олий лига
      • 24.06.2017 18:30
      • Обод
      • 1:4
      • Пахтакор
      • 25.06.2017 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Машъал
      • 25.06.2017 18:30
      • Нефтчи
      • 0:2
      • Металлург
      • 25.06.2017 19:00
      • Қизилқум
      • 2:0
      • Шўртан
      • 25.06.2017 19:00
      • Насаф
      • 4:0
      • Навбаҳор
      • 25.06.2017 19:00
      • Олмалиқ
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 25.06.2017 19:00
      • Сўғдиёна
      • 1:2
      • Бухоро
      • 25.06.2017 19:00
      • Бунёдкор
      • 1:0
      • Локомотив
  • Конфедерациялар кубоги
      • 24.06.2017 20:00
      • Мексика
      • 2:1
      • Россия
      • 24.06.2017 20:00
      • Янги Зеландия
      • 0:4
      • Португалия
      • 25.06.2017 20:00
      •   Германия
      • 1:0
      • Камерун
      • 25.06.2017 20:00
      •   Чили
      • 0:1
      • Австралия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 14 32
2 Қўқон-1912 15 27
3 Насаф 14 26
4 Олмалиқ 15 24
5 Пахтакор 15 24
6 Бухоро 15 23
7 Металлург 14 20
8 Машъал 15 20
9 Қизилқум 15 20
10 Динамо 15 19
11 Навбаҳор 15 19
12 Бунёдкор 14 18
13 Сўғдиёна 15 17
14 Шўртан 15 15
15 Нефтчи 15 11
16 Обод 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Обод 1-4 Пахтакор
15-тур Динамо 0-0 Машъал
15-тур Нефтчи 0-2 Металлург
15-тур Қизилқум 2-0 Шўртан
15-тур Насаф 4-0 Навбаҳор
15-тур Олмалиқ 0-0 Қўқон-1912
15-тур Сўғдиёна 1-2 Бухоро
15-тур Бунёдкор 1-0 Локомотив

Сўровнома

  • Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини ким шарҳлашини истардингиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 19247 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 25.06.2017

      6.00 Мадҳия
      6.05 Кўрсатувлар тартиби
      6.10 Футбол. Конфедерациялар кубоги. Янги Зеландия – Португалия
      8.00 Хабарлар (ўзб)
      8.15 Футбол. Олий лига. “Обод” – “Пахтакор”
      10.05 “Қувноқ стартлар”
      10.30 “Осиёга назар”
      10.45 Футбол. Конфедерациялар кубоги. Мексика - Россия
      12.35 “Машҳурлар”
      12.55 Рақамлар, натижалар, рейтинглар
      13.00 “Камолот спорт”
      13.30 “Спорт хандаси”
      13.45 “на десерт ”
      14.20 Теннис WTA- АТР турнири
      15.50 “Автограф судьбы”
      16.20 Кўрсатувлар тартиби
      16.25 “Дилдаги гаплар”
      17.30 Талқин (рус)
      18.00 “Формула-1” Асосий пойга. Тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади
      19.20 “Эътироф”
      19.30 “Спорт- маркет”
      19.50 Футбол. Конфедерациялар кубоги. Германия-Камерун. Тўғридан-тўғри
      олиб кўрсатилади
      21.50 Талқин (ўзб)
      22.20 Футбол. Олий лига. “Бунёдкор” – “Локомотив”
      00.00 Мадҳия
      00.05-00.55 “Формула-1” Асосий пойга
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 25.06.2017

      06:00 Кубок Конфедераций. Новая Зеландия - Португалия.
      08:00 Мир английской премьер-лиги.
      08:30 Кубок Конфедераций. Россия - Мексика.
      10:30 Кубок Конфедераций. Новая Зеландия - Португалия.
      12:30 Мир английской премьер-лиги.
      13:00 Кубок Англии. Финал. Обзор.
      13:30 Кубок Конфедераций. Россия - Мексика.
      15:35 Кубок Конфедераций. Новая Зеландия - Португалия.
      17:40 Кубок Конфедераций. Россия - Мексика.
      19:45 Кубок Конфедераций. Германия - Камерун. Прямая трансляция.
      22:10 Кубок Конфедераций. Чили - Австралия.
      00:15 Кубок Конфедераций. Германия - Камерун.
      02:20 Кубок Конфедераций. Чили - Австралия.
      04:25 Кубок Конфедераций. Германия - Камерун.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 25.06.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Интер" - "Кротоне".
      08:30 Чемпионат Италии. "Кьево" - "Ювентус".
      10:30 Чемпионат Италии. Обзор 12-го тура.
      11:10 "Секрет успеха Зидана". Специальный репортаж.
      11:30 Чемпионат Италии. "Палермо" - "Милан".
      13:30 Лига чемпионов. "Барселона" (Испания) - "Манчестер Сити" (Англия).
      15:30 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Лацио".
      17:30 Чемпионат Италии. Обзор 12-го тура.
      18:10 "Секрет успеха Зидана". Специальный репортаж.
      18:30 Лига Европы. "Краснодар" (Россия) - "Зальцбург" (Австрия).
      20:30 Чемпионат Италии. "Торино" - "Кальяри".
      22:30 Чемпионат Италии. "Интер" - "Кротоне".
      00:30 Лига чемпионов. "Барселона" (Испания) - "Манчестер Сити" (Англия).
      02:30 Чемпионат Италии. "Кьево" - "Ювентус".
      04:30 Лига Европы. "Краснодар" (Россия) - "Зальцбург" (Австрия).
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.06.2017

      06:30 Лига чемпионов. "Наполи" (Италия) - "Бенфика" (Португалия).
      08:30 Чемпионат Германии. Обзор 23-го тура.
      09:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер".
      11:30 Лига Европы. "Рома" (Италия) - "Аустрия" (Австрия).
      13:30 Чемпионат Германии. "Герта" - "Боруссия Дортмунд".
      15:30 Чемпионат Германии. Обзор 24-го тура.
      16:30 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      18:30 Лига чемпионов. "Севилья" (Испания) - "Лион" (Франция).
      20:30 Чемпионат Германии. Обзор 23-го тура.
      21:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер".
      23:30 Лига Европы. "Рома" (Италия) - "Аустрия" (Австрия).
      01:30 Чемпионат Германии. "Герта" - "Боруссия Дортмунд".
      03:30 Чемпионат Германии. Обзор 24-го тура.
      04:30 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.06.2017

      06:05 Д/с "Рождённые побеждать".
      06:55 Д/с "Где рождаются чемпионы?".
      07:25 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Европы в Азербайджане. Свободная практика 3.
      08:30 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Европы в Азербайджане. Квалификация.
      09:35 Теннис. Турнир WTA в Бирмингеме, Великобритания. 1/2 финала.
      13:25 Д/с "Звёзды шахматного королевства".
      13:55 Прыжки в воду. Чемпионат Европы в Украине. Синхронные прыжки. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      15:00 Тхэквондо. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. 46 кг. Мужчины. 54 кг. Прямая трансляция.
      16:35 Прыжки в воду. Чемпионат Европы в Украине. Женщины. Трамплин 1 м. Финал.
      17:30 Теннис. Турнир WTA в Бирмингеме, Великобритания. Финал. Прямая трансляция.
      19:30 Д/с "Заклятые соперники".
      20:00 Теннис. Турнир WTA на Мальорке, Испания. Финал. Прямая трансляция.
      22:00 Д/с "Где рождаются чемпионы?".
      22:30 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Европы в Азербайджане. Гонка.
      00:40 Прыжки в воду. Чемпионат Европы в Украине. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. Финал.
      01:25 Прыжки в воду. Чемпионат Европы в Украине. Мужчины. Вышка 10 м. Финал.
      02:45 Теннис. Турнир WTA в Бирмингеме, Великобритания. Финал.
      04:50 Тхэквондо. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. 46 кг. Мужчины. 54 кг.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Хуш кўрдик

Баҳо:
+0; -0

Яна Ёзувчининг “она” тимсолида яратган мўътабар сиймо кўйини, унинг кўрган кунини ўзимга таққослаб, бўйимга бичиб, унинг руҳониятига ҳавас қилиб, қаршингизга поёндоз тўшаб “Дастурхон” ёзмоқдаман. Хуш келибсиз. Ёшим ўтган сари футболга нечундир қаттиқроқ боғланиб қолмоқдаман. Ҳаётимнинг катта қисми Совет даврига тўғри келди. Кимлар у даврни коммунизм даври деса, кимлар қизил империя даври дейди. Мен эсиз даврим дейман. Ўша давр бир кун келиб, ўз тадқиқотчисини топиб олар. Ёшлигим Урушдан кейинги 50-йилларда ўтди. У пайтлар аҳолининг қозони қийналиб қайнар эди. Адашдим. Саҳоват султони саналган қора қозон тинмай қайнар эди. Топган одам тагига саксовул, топмаган таппи ёқар эди. Умочми, қўғирмочми, қуртовами, аталами, ёвғон шўрвами, хуллас бир нима кунда қайнаб турар эди. Қора қозон топганини қайнатар эди. Заранг коса ўртада айланар эди.

Қўшними, йўловчими, кўзи тушган, кўз тиккан барча одамни ўз атрофига йиғар эди. Одамлар қорнини тўйдиролмаса-да, кўзини, кўнглини тўқ тутар эди. Тўкинчилик бўлмаса-да, тўқчилик бўлган эди. Ҳамманинг кўзи тўқ, ўзи тўқ, кўнгли тўқ бўлар эди. Қўшнилар бир-бирига овқат илинар эди. Балким шу туфайли одамлар ўзаро яқин бўлишгандир. Бирдамлик, ҳамдардлик баланд бўлган. Шунинг учун ҳам стадионларимиз бирдамлик кошонасига айланиб ишқибозлар билан тўлиб тошарди. “Пахтакор”нинг бир хўрсиниши Анҳорда ҳам эшитилиб турарди. Ўша даврни қумсаб юрибман. 64-йил эди. Олтин учун “Динамо Тб” билан “Торпедо М” ўртасида бўлиб ўтган “переигровка” жанги эсимдан чиқмайди. “Пахтакор”га 70минг ишқибоз сиғиб кетган эди ўшанда. Раҳматли Яшнар акамлар ҳар бир билетга “тоннель” услуби билан уч кишини олиб кириб кетган эдилар. Бурчакдан Датунашвили урган жавоб голини, Метревели, Хурцилава, Месхи ўйинини эслайман.

Бугунги кунда одам одамдан узоқлашиб кетмоқда. Ҳамма ўз ташвиши билан банд. Бири бирининг ҳаёти билан иши йўқ. Бирининг бирига айтар гапи, соғинган сўзи, кўргали кўзи йўқ. Бири бирини эшитгали қулоғи йўқ. Ҳамманинг кўзи сенсорда, қулоғи наушникда. Замон ўзгарди. Совет даврида эртанги кундан ҳеч ким ғам емас эди. Шундай бўлса-да, Совет даврида кечган дамларим мен учун дам эмас эди. Яқин ўтган кунларда “Чемпион”чилар билан учрашаман деб, навбатдаги газета сони учун ёрдамим тегар деб интилишларим, тахририятга йиғилиб боришларим ҳаётимда энг сермазмун дам бўлиб қолди. Афсуски, бошқа қайтиб келмас бўлиб қолди, кам бўлиб қолди. Бу ҳолдан кўзларим бугун нам бўлиб қолди.

Биргалашиб янги сонни тайёрлашимиз, тонги пайт Ўрдадан уйга тарқалишимиз ҳаётимнинг энг ширин дамлари экан. Сезмай қолибман. Ўтди-кетди у дамлар. Юртга маърифат, зиё тарқатаман деб, футболимизни тарғиб қилайлик деб, тор хонага йиғилиб ишлаган бундай отабекларни бошқа учратмадим. Камина Ҳасанали-отангиз дастёр эдилар. Олиб келган қайноқ мақолаларим иссиқ чой ўрнига ўтар эди. ЁЗУВЧИмизнинг руҳи шод бўлсин. Бугун хаёлан бўлса-да, отабекларим атрофимда бир давра бўлиб ўтиришини истадим. Айбга буюрмайсиз. Ҳаммамиз ҳаёлимда яна биргамиз.

Олимхўжа Бўронов. “Бунёдкор” ва “Локомотив”нинг ОЧЛдаги навбатдаги ўйинларини кўрдик. Куни кеча 6-тур ўйинларимиз бўлиб ўтди. Бугун 7-тур ўйинлари бошланади. Суҳбатимиз шулар билан чекланиб қолади деб ўйламайман. Олдиндан бир тартибга солиб ўтказишни ҳам хоҳламайман. Мавзу кенг, давра тор, кўнгил яқин.

Бобур Акмалов. Лекин вақт тиғиз. Буни эсдан чиқармайлик. Шунинг учун маълум мавзуда маълум мақсадга йўналган суҳбат қурсак дейман.

Қаҳрамон Асланов. Бир йиғилиб қолибмиз-да. Бобуржон бир пасга “Орият”чилигини унутса бўлармиди. Қўқондан етиб келдим ахир.

Хайрулла Ҳамидов. Пардали дақиқ гап бўлди. Тўғридан-тўғри “Доно”чилигини деганингизда гап назокатини, фасоҳатини йўқотарди.

Ҳасанали Қодиров. Бобур ўзи сезмаган ҳолатда муҳим мавзуга йўл очди. Одам шунақа. Доим ўзини ўзи вақт билан, мақсад билан чегаралаб яшайди. Бундай аҳволда одам бир нимани ижод қилиб янгилик ярата олмайди. Миртемир “Сурат” поэмасини ёзаман деб, ўз олдига тайин мақсад қўйиб, маълум вақт ажратиб кабинетга кириб олмаган. Абдулҳақ Абдуллаев икки йил дилда кўтариб юрган фикрини, туйғусини ярим соатда хонада тасодифан туриб қолган ямоқ матога тоза, тиниқ ранглар билан ёзиб ташлаган эди. Ўшанда машҳур “Самбреро”си дунёга келган. Чекловда, мақсадли чекловда ҳам илҳом парвоз қилолмайди. Ҳаёт бизни шундоғам чеклаб ташлаган. Бунинг устига ўзимизни ўзимиз мақсад билан чегараласак борми, илҳом қочади, ижод ўлади. Футбол ҳам ижод, ҳам санъат, ҳам роҳат, ҳам уқубат. Ҳар доим чеклов бўлган, бўлади ҳам. Бусиз ҳаётда ҳеч нарсанинг иложиси йўқ. Фақат мақсад, вақт чеклови билан ўзимизни ўзимиз бўғмайлик. Ижодни қисиб қўймайлик. Футбол ҳам катта ижодкорлар қўл остида (оёғи остида) яшнайди. Футболчи вақтга қарамасдан, вақтни ўйламасдан ўйнаса, кучлироқ ўйнайди.

Қатарга қарши ўйнаган термамиз ҳам, “Истиқлол”га қарши ўйнаган “Локомотив” ҳам мақсад юки билан бўғилиб ўйнади. Шуни сездим. Ўйиннинг, ғалабанинг ижодкори бўлиш керак. Майдонда очкони, турнир жадвалини ўйлаш керак эмас. Темирйўлчилар майдонда жуда яхши ўйин услубини ярата олган эдилар. Бу ўйин эпизодларида бетиним меҳнат билан машғулотларда аста пайдо бўлаётган янги ўйин тасвирини кўргандек бўлдим. Натижада ишлаб топилган ҳақли голни уриб олишди. Машарипов гоҳ чапга ўтиб Зотеев билан жуфтлик ясаб ҳужум уюштира бошласа, гоҳида ўнга ўтиб Мустафоев билан жуфтликда ҳужум уюштирар эди. Рақиб ҳимояси қаердан келишимизни билмай қолди. Жалолиддин ўнгдан шундай кесиб чиқишларидан бирида зарбдор вазиятга Маратни олиб чиқди. Ёриб ўтиш, зарба. Гол.

Кейин голдан руҳланиб, натижадан илҳомланиб ҳужумкор ўйнаш керак эмасмиди? Ўйинда ижодкорлик қайнаб кетиши керак эмасмиди. Бундай бўлмади. Рақиб битта зарбани еганидан кейин иккинчисини ўтказиб юбориши тайин эди-ку. Нега бундай бўлмади? Мақсадга эришдим деб натижани ушлаб қолиш юки эришилган ўйинни, энди-энди яратилаётган янги ўйинни ўлдирди. Анжуманда форслар мураббийи Алиризо Мансуриан ҳам биринчи 30 дақиқада “Локомотив” жуда кучли ўйнаганини айтиб ўтди.

Нега темирйўлчилар ўйинни рақибга қўшқўллаб топшириб қўйишди, билмадим. Футбол жанг майдонига ўхшайди. Душманга орқа ўгириб бўлмайди. Футболнинг маъниси ҳужум қилмоқ ва гол урмоқдир. Фақат бу иш жойига қараб ҳар хил тарзда, ҳар хил усулда бажарилади. Конте нима учун Моуриньога ютқазиб қўйди? Рақибига қарши нотўғри услуб танлагани учун ютқазиб қўйди. Жанг қилиб ютқазиб қўйишди. Вақт чўзиб эмас. Контенинг йил бошида топган, ғалабаларга етаклаган услуби эскириб бўлди, чоғи. Қолган 7 турда услубни янгилай олармикан, билмадим.

“Локомотив”-чи, жанг қилиб, жангда енгилгани учун ўйин охирида гол ўтказиб юбордими? Йўқ. Натижани ушлайман деб гол ўтказиб юборишди. Мирко, энг қулай шароитда ишламоқдасан. Олдингда Бабаян аҳволига ўхшаб 4та ўйин эмас, ички чемпионатимизда бутун бошли мавсум турибди. ОЧЛ гуруҳ ўйинларида камида учта жанг синовлари турибди. Ҳеч нарсадан қўрқмай-нетмай майдонга тушиб жанг қил. Бу йил ёшларга шакл бериб жамоавий ўйин борасида эркин ижод қилмоқдасан. Сенга Ражабов тугул, Микляев тугул, Алишер тугул, валломати ҳам бир нима демайди. Дея олмайди ҳам. Ишинга ҳеч ким аралашмайди. Мабодо раҳбарият ақлига қўтир чиқиб сендан камчилик қидириб қолса борми, оқсоқланиб юришингми, гап билмаслигингми, ёки яна бошқа “бир ниманг” ёқмай қолса борми, шундан кейин ҳайдалсанг борми (казолар футболни тушунишмаса-да, ўша “бир нимани” жуда яхши тушунишади), демак ҳайдалсанг борми, Абрамовга ўхшаб сени бадар кетказишмайди. Клубда ўз лавозимингга қайтасан. Нимадан ҳайиқасан, нимадан чўчисан. Мақсадинг нима? Ҳисобни ушлаб қолишми? Ҳисоб рақами сен учун ҳипча бел жонона ёр эмас, уни қучоқлаб сақлаб бўлмайди. Уни айғирни савалагандай доим савалаб олдингга солиб қувишинг керак. Рақибни ҳам, ҳисобни ҳам сўқмалаб ташлаш керак.

Шундай экан, бу ўйин нимага ўхшаб қолди? Нимаси ўйин бўлди? Кўпчилик бўлиб ҳаракатланиб катта меҳнат эвазига форслардан тўпни олиб қўйгач, Мирко жамоани қайга бошлади? Темирйўлчилар нима қилишди? Ҳужум қилиш ўрнига нима қилдилар? Майнавозчилик қилишди ёки ҳисобни ушламоқчи бўлишди. Рақиб дарвозасини титратиш керак эмасмиди? Ҳар гал бошқачароқ услубда голлар уриши керак эмасмиди? Олдингдаги рақиб Руслан Нуриддиновнинг жим ётган штангаси эмас. Олдингда 11та рақиб ўйинчиси. Сенда ҳам 11та ўйинчи, 11та характер бор. Қўл остингда 11та қўрқоқмиди, ё 11та сўпоқмиди? Ҳар бир футболчинг жамоа билан бир тан бўлиб гол урушни исташи, шунга интилиши керак эмасмиди? Тўп билан ва тўпсизларнинг сўқийман деган ўзаро синхрон, шаддод ҳаракати керак эмасмиди? Гол уришни истамасдан шунчаки эрмакка “ҳужум” қилсанг, албатта рақиб тўпни сендан олиб қўяди. Дмитрий Попов тили билан айтганда, гол уриб олганингдан кейин барча темирйўлчилар “бей-беги” қилиб юришди. Дақиқа сайин бесамар югуришлар кўпайиб кетди. Ҳолдан тойишди. Руҳан толиқишди. Ўз кучига ишонмасдан ўйнаш ёки рақибдан ҳайиқиб ўйнаш, ёки ўйинни четга суриб қўйиб қандай бўлмасин ҳисобни ушлаб қоламан деб ўйнаш сўнги дақиқада ўтказиб юборилган мағлубиятга тенг голга, аламли голга олиб келди. Бунақа голдан Бабаянни Худо асраб қолган эди. Миркони асрамади.

Иккаласи бир-биридан баттар эҳтиёткорми ё қўрқоқми дейман. Самвел, нимадан қўрқасан? Олса олсин ўша бош мураббийликни. Шундоқ ҳам ишдан олинасан. Жанг қилиб қол. Ютасанми, ютқазасанми бундан қатъий назар, ишқибозлар бир умр эслаб юрадиган бамаъни ўйин кўрсат. Қаршингда хатар эмас, оддий Қатар термаси-ку. Осиё савиясига чиқолмаган оддий, ўртача жамоаку? Тағин Қатар термаси билан майдонга қачон тушасан? Бетайин ўртоқлик ўйинига зўрға кўндиришинг мумкин холос. Бугунги Қатарни, ўша Куинтанасига қўшиб бизнинг болалар мажақлаб ташлаши мумкин эди. Сенга қўшилиб йигитлар ҳам майдонга ютқазишдан ҳайиқиб, қўрқиб тушишди. Самвел, бирон марта, бирорта ўйинда майдонда жанг қилмадинг-а? Хоутон бош бўлгач уч кунда жанговар ўйин ярата олган эди. Сенга ким қўйибди бош мураббий бўлишни. Бош менежерлигингни қилиб юрсанг-чи. 5 кунлик йиғинда ўйин яратиш осонми. Сен учун бу жуда қийин иш. Қўлингдан келмайди. Сен икки йилдан бери жанговар жамоа ярата олганинг йўқ. Юрт Сенга қараб қолган экан, кўрар кунимиз қурсин.

Зафаржон Қосимов. Отахон, Сиз тўғрингизда биласизми, нима дейишади? Бошини силаб кетига тепади дейишади. Бугун силаб ҳам ўтирмадингиз.

Х.Ҳ. Аниқлик киритаман. Биринчи бўлиб мен айтган эдим бу гапни. Сиз тўғрингизда эмас, ёзиш услубингиз тўғрисида айтганман.

Б.А. Отахон бир гапни такрорлаб чарчамайдилар. Ўзбек футболи ва унинг келажаги олдида Эшмат ҳам, Тошмат ҳам бир гўр. Асқар ҳам, Аҳрор ҳам, Мираброр ҳам, Миракмал ҳам ҳеч ким эмас дейдилар. Бир-биримизга пахта қўйиб юрмайлик дейдилар. Биз ўтамиз, футболимиз қолади дейдилар. Ўзларига ҳам ташқаридан туриб бешафқат баҳо берадилар.

О.Б. Отахоннинг аччиқ гаплари ҳеч кимга оғир ботмайди.

З.Қ. Сизга гапириш осон. Сизни мажақлаб ташламаганлар. Бабаян иш бошида йиғган ўша анжумандан кейин мен неча ой ўзимга кела олмаганман. Бола-чақаси бор. Обрўси нима бўлади, демайдилар. Масалан, Қаҳрамонга қарата айтилган “девон журналисти” каби сўзлар билан номлашдан кейин гап эгаси қандай қилиб бош кўтариб юради, демадилар.

Қ.А. Шахсан менга қарата айтилган таъриф эмас эди бу. Бугунги журналистикамизга берилган таъриф эди бу. Истасалар-истамасалар ҳамма сайтлардан хабар кўчиради. Бутун дунё “девонда ётиб” “Реал”нинг ўйинини томоша қилмокда. Фикр юритмоқда. Ўйин шарҳламоқда.

О.Б. ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга қарата “ўғлим” деб ёзишлари ўзларига ярашади.

Х.Ҳ. Ёшлари ҳам бир жойга бориб қолган-да. “Ўтган кунлар” биринчи бор 29 йил нашрдан чиққанми. Ўшанда Ҳасанали-отага 50дан ошган чол деб таъриф берилган эди. Ҳозир неча ёшда бўладилар? 150 ёшдами.

З.Қ. Бабаянни шундай сўзлар билан беобрў қилишлари терма жамоага катта зарар етказади демайдилар. Ҳамма нарсани ҳал қилувчи учта ўйин қолди. Отахон, ўзингиз “руҳониятингизда” бош мураббийни ҳаммадан устун биринчи шаҳс саналиши керак дегансиз. “Отани” ўғил олдида, юрт олдида тергаб бўладими? Бундан кимга фойда, кимга зиён?

Яков Львович Салдадзе. Я с вами не согласен. Старшему тренеру должны безоговорочно верить все. Не только игроки. Но должны верить обоснованно. Не вслепую. Расскажу вам одну историю. В ОК-1011 многие болельшики приехали в Доху за счёт федерации. Но среди них были и бизнесмены приехавшие за свой счёт. У них после групповых игр дальше болеть денег не хватило. Они уехали. Марат предлагал заплатить своему отцу стоимость оставшихся дней. Но Руфат-ака не принял подарок сына. К чему я вспоминаю те дни? По моему самым лучшим матчем в нашей истории сборной была игра открытия ОК, когда мы выиграли у сборной Катара со счётом 2:0.

Но и самым худшим матчем я считаю нашу игру под руководством Абрамова в полуфинале того года. Накануне полуфинала на конференции английская журналистка назвала Абрамова автором гибкой тактики. Все были в эйфории от выхода в полуфинал. Накануне матча прилетели из Ташкента много гостей праздновать победу над Австралией. И даже один из уехавших болельшиков накануне четвертфинала вернулся обратно. Мы все безоговорочно поверили Абрамову. На прессконференции Абрамов обешал выиграть полуфинал у сборной Австралии. Игроки тоже поверили тренеру. Мне до сих пор не известно верил ли сам Абрамов в свою победу над Австралией. Я терялся в догадках. Ведь Отто Рекхагель выигрывал у более сильных соперников чем сборная команда Греции. Но он сам каждый раз усыплял бдительность соперников, говоря что для сборной Греции участие в поединке важна чем победа у сильных соперников. Накануне полуфинального матча я не мог заснуть. Какую игру, какую тактику мы припрятали против кенгуру? Какой зашитный вариант мы приготовили для победы? Кто забьёт тот единственный наш гол? Крупное поражение говорит о необоснованной вере в победу, о заблуждении старшего тренера.

 Зачем сейчас необоснованно верить Бабаяну. Как он хочет победить оставшиеся матчи? Мы по всем параметрам уступаем и персам, и корейцам. Надо сейчас резать правду-матку в глаза и за глаза. Бабаян или безнравственно обманывает всех кроме себя, обещая путёвку в Мундиал, или он припрятал какую нибудь козырную, чудотворную карту от всех? Не надо обманывать никого. Сложность состояния Бабаяна и наших игроков очевидно для всех. Не восхваляя, не возвеличивая и не унижая способности Бабаяна надо всем обьединится вокруг Бабаяна в единый кулак и двигаться к цели, к победе над Ираном.

Или все давно махнули рукой на сборную и лживо обещают нам Мундиал, сами сознавая очевидную, безвыходно-слабую нашу игру. Будет очередной провал, очередная смена тренеров, очередной хор ругательств болельшиков и журналистов в адрес штаба тренеров. Без изменения останется метод подготовки сборной к очередным соревнованиям. Я уверен в том, что тогда Али-ака не будет участвовать в спектакле охаивания штаба тренеров со всех сцен и трибун.

Б.А. Жимгина ўтирган эдим. Яша-ака, соқовниям гапиртириб юборасиз. Шу кунлари кучли мураббийни Европадан 0.5+1 йил шартномаси билан консультант сифатида бўлса-да, олиб келишса бўлмайдими? Шу тўғрисида ЎФФ номидан Сардор Раҳматуллаев матбуотда чиқиш қилса бўлмайдими? Бу йил халқ билан мулоқот йили-ку. Нега бундай қилишмаётибди? Ёки ЎФФ раҳбарияти халққа орқасини ўгириб қўйганми? Бу йил термамиз Мундиалга чиқса, бу воқеа бутун футболимизга катта таъсир ўтказади-ку, унинг тонуси кўтарилади-ку. Бутун юртимиз ҳаётида воқеа бўлади-ку. Мени этди дерсиз, Хитой термаси Липпи қўл остида Мундиалга бу гал чиқса-чиқмаса навбатдаги ОКда энг кучли жамоалардан бири бўлиб қатнашади. Ҳозирданоқ шунга тайёргарлик кўришмоқда. Биз нимага тайёргарлик кўрмоқдамиз?

Ҳ.Қ. “Локомотив”га қайтайлик. “Локомотив” “Истиқлол”га қарши ўйинда олдиндан ҳимояга ётиб олишни ўйламаган эди. Қарши ҳужум қилиб форсларга иккинчи голни уриб олмоқчи бўлган эди. Қарши ҳужумда “Сўғдиёна” гол уришни эплайди, “Локомотив” эплолмайди. Темир йўлчилар жиддий ҳимоялана туриб ўткир ҳужум қилишни билишмайди. Унга қарши ҳамма ҳимояланиб ўйнайди. “Локо” доим оқ доналарда ўйнаб, майдон марказини назоратига олиб, босим эвазига, ё футболчиларининг индивидуал маҳорати эвазига гол уриб келмоқда. Қайта ҳужумда майдон марказини учиб ўтиш керак. “Локо” бундай ўйнашни билмайди. Шунинг учун ОЧЛда бу йил қоқилиб қолиши мумкин. Терма жамоамиз Бабаян қўл остида умуман ҳеч қандай ўйин кўрсата олмаяпти. Ўйин умуман йўқ. Олдинги босқичда футболчиларнинг ўзи қўлдан келганча ўйнаб натижага эришишди. Бу босқичда ўйинга ўйин қўшиш керак пайтида Бабаян ожиз қолмоқда.

“Локомотив” “Насаф”га қарши ўйинда ҳам маҳорат эвазига гол уриб олишди. Маратнинг ўша зарбаси бўлмаганида “Локомотив” ўзининг мижғов ҳужуми билан умуман гол ура олмаган бўлар эди. Мирко яратган ўйинда камчиликлар ҳали кўп. Терма ўйинида камчиликларни санаб чиқишдан фойда йўқ. Бабаян бирон бир ўйинни умуман ярата олгани йўқ. шунинг учун “Локомотив”ни кўп гапирмоқдамиз.

Еличич универсалликни жорий қилишга интилмоқда. Бу баъзида иш беради, бу гал ўхшамади. Бикмаев ўнг қанот ярим ҳимоясига ўтган пайти бу йилга келиб ҳимояланишни эпламоқда. Зотеев жуда яхши ҳужумда қатнашади. Шквирин уни чап қанот ярим ҳимоячиси қилиб тарбиялаган эди. У “Локомотив”да ҳужумкор чап қанот ҳимоячисига айланди. Унинг ҳужумга қўшилиши Денисовдан кўра кучлироқ чиқмоқда. Тўхтахўжаев плеймекерликни яхши бажара олади. Лекин ўша куни Мирко қалтис қарор қабул қилди. Тезкор Кризони ҳужум ўқига чиқариб Бикмаевни орқага суриб қўйди. Маратнинг ичкаридан ҳужумга ёриб чиқишини ўйлаган эди, шекилли. Шерзод Файзиевни ҳимоя марказига кўчириб Бикмаевни унинг ўрнига ўнг қанот ҳимоясига қўйиши ўхшамай қолди. Ўтказиб юборилган голга мана шу сабаб бўлган эди. Иккаласи биргалашиб Ризоини ўтказиб юборишди. Эҳтимол ички ўйинларимизда бу янгиликни олдиндан синаб кўриш керакмиди.

О.Б. Кимга қарши ўйинда синаб кўрасиз? Ички ўйинларимиз савиясини ўзингиз кўриб турибсиз. Бобур, Сиз бир нима демоқчимисиз?

Б.А. Клубларимиз, ё термамиз ҳақида бошқа ҳеч нарса демайман. Яхши гапни айтолмайман, ёмон гапни гапирмайман. Бефойда.

З.Қ. Мирконинг ўйлагани амалга ошмай қолишига яна бир сабаб бор. Ўйинчилар ўзларига ишонмай ҳаракат қилишди. Ҳисобни ушлаб қолиш илинжида бўлдилар. Доим тезкор гол уриб олишни орзу қилишар эди. Уриб олдиларинг. Энди эркинроқ тут ўзингни. Майдон саники, тўп саники. Нега рақибга ўйинни бериб қўясан? Реал уйинчилари Баварияга қарши ҳар иккала чорак финал ўйинида гол ўтказиб юборишди. Ўша ҳолатни эсланг. Анчелотти йигитлари ҳужум кетидан ҳужум уюштиришар эди. Шундай аҳволдаям Реал футболчилари ўз устунлигига ишониб хотиржам ўйнашди. Чунки ўйин назорати уларнинг қўлида эди. Насафга қарши ўтган ўйинда гол уриб олгач, темир йўлчилар ҳимояга ётиб олишмади-ку. Жанг қилишни давом эттиришди. Бўлар эканми? Демак Истиқлолдан ҳайиқиб майдонга тушишган экан. Футболчи ўзининг шаҳсониятини, нафсониятини, ориятини ҳаммадан баланд қўйиши керак. Мана ман деб майднга тушиши керак. Унинг “мен”лиги ҳаммадан баланд туриши керак. Рональду жуда маҳрур йигит. Рақибга нисбатан тажовузкор бўлишини кўринг. Моуринё ҳам шунақа одам. Худди шунақа, менман, зўрман дейдиган футболчига таяниб М.Ю. ўйинига шакл бермоқда. Ибрагимовични айтяпман. Форсларнинг нимасидан чўчиб ўйнашди бизникилар, ҳайронман?

О.Б. Бу ерда фақат бизга ҳос бўлган бошқа бир нарса бўй кўрсатди. Арбобларнинг, казоларнинг мураббийга қўшиб футболчиларни ниқталаши, уларга дўқ уриши, ақл ўргатиши қачонгача давом этаркин бизда? Реал шаҳри мериясидан ё Испания қироллигидан келган арбоблар Мюнхенга келиб футболчиларга ўйиндан олдин ё кейин дўқ урмайдилар. Форсларга ғалабани бой бергандан кейин Микляевни роса “дўппослашган” шекилли. Ўйиндан кейин анжуманга кира солиб журналистларга ташланиб қолди. Қатарга қарши кечган термамиз ўйнаган куни бир нарсани кўриб қолдим. Стадионнинг ВИП сектори олдида казоларнинг қоп-қора, бир хил иномаркали ўттизта машинаси бир қатор бўлиб тизилиб туришган эди. Арбоблар йигитларнинг олдига киришмаган бўлишса-да, Бабаянни ўйиндан олдин ўртага олишгани турган гап. Яша-акамлар айтган ОК-2011 ярим финалига Тошкентдан бир тўп казолар етиб боришиб ўйиндан олдин футболчиларни ниқталаган эмиш. Чемпионатимиз ўйинларини кўриш учун арбоблардан биронтаси стадионга келмайди. Футболимизнинг кундалик ҳаёти билан, кундалик ташвишлари билан арбоблар қизиқишмайди. Уларни тушунишмайди ҳам. Қаёқдаги Қатар термасидан, ё мумсик Истиқлолдан эмас, натижадан қўрқиб майдонга тушишимиз шу дўқ-пўписалар туфайли бўлса керак. Насафга қарши кечган 6-тур ўйинига казолар стадионга келмагани учун “Локомотив”чилар майдонда ўзини яхши ҳис қилишган.

Ҳ.Қ. Бизда бундай авторитаризм бугунги гап эмас. Бу ҳол бизда анчагача давом этади. Мураббий олдида клуб президентининг, футболчилар олдида бош мураббийнинг, майдондаги йигитлар олдида катта ёшдаги футболчининг авторитети осмон қадар бўлиши керак. Билими ё ҳурмати эмас, авторитети баланд бўлиши керак. Бизда Ҳасаннинг ҳурмати, обрўси Ҳусан олдида баландроқ бўлиши шарт. Отасини ҳам ”ты” деб тарбия топган, “папа, ты не прав” дейишни яхши фазилат деб катта бўлган Лушчан буни тушунмаса керак. Лушчаннинг футболчи юзига тортворадиган даражада важоҳати бўлмаса, Лушчаннинг ақл-идроки уларга таъсир қилмайди. Лушчан жамоани ёшартираман деб бу миллий ҳақиқатни тушунмаётибди. Ёшлар олдида катта ёшдаги футболчилар пайини қирқиб ташлаяпти. Натижада футболчиларни ҳар бир ўйинда жанг қилишга чоғлантира олмаётибди. Чемпионатимиз ўйинлари олдида йигитларнинг “мотивация”си йўқ эмиш.

Ҳамдамов, футбол ўйнаб жанг қилиш учун Сенга тағин қандай “мотив” керак? Бор йўғингни бериб футбол ўйнашга “Мотив” тополмаётибсанми? Орқангга фамилиянгни ёзиб майдонга тушдингми? Тушдинг. Бутун юртимиз олдига чиқиб футбочиман демоқдамисан? Демоқдасан. Бас, шундай экан бу номни ҳар бир ўйинда оқлашинг керак. Шарт ва зарур. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бошқача бўлса, қани тошингни тер, туёғингни шиқиллат. Жойни бошқаларга бўшатиб бер. Ҳа, сенларга тарбия берган ўша ота-оналаринга...

Футболчи бўламан деб беш ёшида тўпни қучоқлаб ухлаб катта бўлган, лекин орзусига ета олмаган қанчадан- қанча тенгқурларинг олдида гапир. Қани гапир!!

Сенларга тағин қандай “мотивация” керак бўлиб қолди?

Кечирасиз, азизларим, ҳаяжонланиб кетдим. Бугунги йигитларни кўриб жаҳлинг чиқади-да. 61-йилдан бери футбол кўргани “Пахтакор”га бораман. Яшил майдонга тушиб бир марта бўлса-да футбол ўйнаш менга насиб қилмаган. Кўча чангитиб, жонимизни бериб футбол ўйнардик. Алам қилади-да. Ҳашаматли “Бунёдкор”га футбол кўргани юзта ишқибоз ҳам келмаса, Нефтчи билан “Бунёдкор”нинг ўйинини спорт канал кўрсатмаса-ю, ҳув қаёқдаги Сен-Жермен ўйинини ҳафтасига неча марталаб кўрсатишса, ўз футболимизга хўрлигинг келмайдими? Футболимиз жонкуярлари бўлган қадрдонларимни атрофимга йиға олмай, Сизларга ҳаёлан “дастурхон” ёзиб юрсам, юртим дегувчи Отабегимни излаб тополмасам.... Мени кечиринг, азизларим. “Учрашув” охирлаб қолганида ҳаяжонимни босолмай қолдим. Қаричилик. Кўзларимни артиб олай.

“Мезбонликнинг” белига тепдим. Стадионда учрашгунча соғ-омон бўлайлик.

20.04. 2017й. Ҳасанали отангиз ёздим.

Киритилган сана: 21.04.2017 10:56. Ўкилди: 2063 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!


© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.