Кириш Регистрация

Бугун 20 сентябрь, 2017 йил, чоршанба.

      • 19.09.2017 23:00
      • Валенсия
      • 5:0
      • Малага
      • 20.09.2017 01:00
      • Барселона
      • 6:1
      • Эйбар
      • 20.09.2017 23:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 20.09.2017 23:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 20.09.2017 23:59
      • Депортиво
      • -:-
      • Алавес
      • 21.09.2017 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Лас-Палмас
      • 21.09.2017 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бетис
      • 21.09.2017 23:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 21.09.2017 23:59
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 19.09.2017 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Интер
      • 20.09.2017 21:30
      • Беневенто
      • -:-
      • Рома
      • 20.09.2017 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 20.09.2017 23:45
      • Милан
      • -:-
      • СПАЛ
      • 20.09.2017 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Наполи
      • 20.09.2017 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 20.09.2017 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сампдория
      • 20.09.2017 23:45
      • Женоа
      • -:-
      • Кьево
      • 20.09.2017 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Сассуоло
      • 20.09.2017 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Кротоне
  • AFC U16 саралаш
      • 20.09.2017 18:00
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Шри Ланка
      • 20.09.2017 22:15
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Баҳрайн

Ашхобод-2017

Давлат Жами
1 Туркманистон 43 28 18 89
2 Эрон 7 4 15 26
3 Қозоғистон 6 6 10 22
4 БАА 5 4 7 16
5 Таиланд 4 7 10 21
6 Ўзбекистон 3 9 27 39
7 Вьетнам 3 5 6 14
8 Мўғулистон 3 5 6 14
9 Хитой 3 2 4 9
10 Ҳиндистон 3 2 2 7

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 5 15
2 Севилья 4 10
3 Валенсия 5 9
4 Реал Сосьедад 4 9
5 Реал Мадрид 4 8
6 Атлетико 4 8
7 Атлетик Бильбао 4 7
8 Вильярреал 4 6
9 Леванте 4 6
10 Леганес 4 6
11 Бетис 4 6
12 Лас-Палмас 4 6
13 Эйбар 5 6
14 Хетафе 4 4
15 Жирона 4 4
16 Эспаньол 4 4
17 Сельта 4 3
18 Депортиво 4 1
19 Алавес 4 0
20 Малага 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Валенсия 5-0 Малага
5-тур Барселона 6-1 Эйбар

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 11:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
20/09 11:00 Леганес - Жирона
20/09 11:59 Депортиво - Алавес
21/09 01:00 Севилья - Лас-Палмас
21/09 01:00 Реал Мадрид - Бетис
21/09 11:00 Вильярреал - Эспаньол
21/09 11:59 Сельта - Хетафе
22/09 01:00 Леванте - Реал Сосьедад

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 20.09.2017

      06.00 Мадҳия.
      06.05 Кўрсатувлар тартиби.
      06.10 «Соғломжон-полвонжон».
      06.35 «Ифтихоримсан, спорт!»
      07.00 «Sport onlayn».
      07.35 «Соғлом турмуш сари».
      08.00 Спорт янгиликлари.
      08.10 «Техноспорт».
      08.25 «Спорт вақти». LIVE!
      09.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      10.55 Новости спорта.
      11.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      13.00 Рақамлар, натижалар, рейтинглар.
      13.05 Спорт янгиликлари.
      13.10 «Матонат».
      13.35 «Спортимиз маликалари».
      14.00 Новости спорта.
      14.05 «Спорт вақти». LIVE!
      14.30 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      16.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Спорт янгиликлари.
      LIVE!
      17.10 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. LIVE!
      18.45 Кўрсатувлар тартиби.
      18.50 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари. Танаффусда Новости спорта.
      LIVE!
      20.30 «Шарқона Лото». LIVE!
      20.45 «Спорт- маркет».
      21.00 Спорт янгиликлари.
      21.05 «Спорт вақти». LIVE!
      21.20 Футбол. Италия чемпионати. «Беневенто» – «Рома».
      LIVE!
      23.35 Футбол. Италия чемпионати. «Лацио» – «Наполи». LIVE!
      01.45 Мадҳия.
      01.50 Новости спорта.
      02.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
      04.25 «Техноспорт».
      04.40- 06.00 Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      08:30 Чемпионат Франции. "Тулуза" - "Бордо".
      10:30 Чемпионат Англии. "Ливерпуль" - "Бернли".
      12:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      13:30 Чемпионат Англии. "Тоттенхэм Хотспур" - "Суонси Сити".
      15:30 Чемпионат Англии. "Кристал Пэлас" - "Саутгемптон".
      17:35 "Английский акцент".
      18:45 Кубок России 2017/2018. 1/16 финала. "Авангард" (Курск) - ЦСКА. Прямая трансляция.
      21:05 Чемпионат Англии. "Борнмут" - "Брайтон энд Хоув Альбион".
      23:05 Евротур.
      23:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Англии. "Челси" - "Арсенал".
      03:30 Чемпионат Англии. Обзор тура.
      04:30 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Лион".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 20.09.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио".
      08:30 Чемпионат Италии. "Наполи" - "Беневенто".
      10:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      12:30 Чемпионат Италии. "Милан" - "Удинезе".
      14:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      16:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Верона".
      18:30 Чемпионат Италии. "Болонья" - "Интер".
      20:25 Евротур.
      20:55 Чемпионат Италии. "Беневенто" - "Рома". Прямая трансляция.
      23:05 "Журнал Серии А".
      23:40 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Фиорентина". Прямая трансляция.
      01:40 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Наполи".
      03:30 Чемпионат Италии. "Милан" - СПАЛ.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.09.2017

      05:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      07:30 Журнал Лиги чемпионов.
      08:00 Евротур.
      08:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      10:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      12:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      14:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Вердер Бремен".
      16:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Штутгарт".
      18:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "Бавария".
      20:30 Лига Европы. Обзор матчей.
      21:25 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт). Прямая трансляция.
      23:25 Чемпионат Германии. "Гамбург" - "Боруссия Дортмунд". Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. "Герта" - "Байер".
      03:30 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Айнтрахт" (Франкфурт).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.09.2017

      12:00 Автоспорт. Ралли-кросс. Чемпионат мира. Этап 10 в Латвии.
      14:05 Всемирные игры 2017. Скалолазание. Боулдеринг. Финалы.
      15:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      20:00 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция.
      00:30 Всемирные игры 2017. Водные лыжи.
      01:40 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Квалификация.
      02:45 Автоспорт. Формула-1. Гран-при Сингапура. Гонка.
      04:50 Теннис. Турнир ATP в Санкт-Петербурге.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 5-сонида...

Баҳо:
+0; -0

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 5-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Муаммолар синовидаги мураббий

Андак тин олган еврофутболда яна кескин тўқнашувлар авж олди. Ҳозирга келиб, майдондаги баҳс-мунозаралар унинг ташқарисига ҳам кўчди. Бир томонда - Антонио Конте, иккинчи тарафда - Диего Коста. Ҳар бири ўзича ҳақ. «Барселона» ва Месси ўртасидаги музокаралар жараёни ҳам ҳануз якунланмади. Бироқ чин футбол майда тортишувлардан баланд, барибир. Мана, «Барселона» ҳам, «Челси» ҳам муаммоларга парво қилмай, яна ғалаба қозонди...

- Элдор ШОМУРОДОВ: «Яхши таклиф тушса, ўйлаб кўраман»

Истеъдодли ҳужумкор ярим ҳимоячи Элдор Шомуродовга қизиқаётган жамоалар сафи тобора ортиб боряпти. Футболчи «Бунёдкор» клуби ва миллий жамоамиздаги ўйинлари билан  хорижлик скаутлар эътиборини ҳам ўзига тортди. Бундан ташқари, турли компаниялар қизиқиш доирасидан четда қолишмади. Хусусан, ProSports Management ва Шомуродов ўртасида шартнома тузилди. Футболчи айни пайт «Бунёдкор»нинг БААдаги машғулотларида қатнашаётган бўлсада, бизнинг илтимосимизга мувофиқ, интервью учун маълум вақт ажратди.

- Зоҳир Пиримов: «Олмалиқ»да 9йил ўйнадим, кетиш аламли, албатта…»

Аввалги мавсум ўзига ўхшамаган «Олмалиқ» айни пайт Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин олиб боряпти. Биласиз, жамоа бир неча йиллик устози Игорь Шквирин билан хайрлашди. Тажрибали мутахассис ортидан бир қатор футболчилар ҳам «Олмалиқ»дан кетишди. Улар орасида асосий таркиб вакиллари ҳам бор. Шундайлардан бири - Зоҳир Пиримов. Шартномаси муддати  якунланган ярим ҳимоячи нақ 9 йил давомида «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилганди. Зоҳир ҳозирда «Шўртан»да кўрикдан ўтяпти. У бундан аввал маълум муддат «Навбаҳор» машғулотларида ҳам иштирок этганди. Биз якшанба куни Пиримов билан боғланиб, унинг фаолиятидаги кескин ўзгариш сабабига қизиқдик.

- Элит рўйхат

ГЕННАДИЙ КРАСНИЦКИЙ НОМИДАГИ ТЎПУРАРЛАР («100»лик) КЛУБИ.

- Маркетинг намунаси

«Пахтакор» стадиони томон Анҳор бўйлаб юриб борсангиз, чап томонда чоққина дўконга кўзингиз тушади. Клуб рангларига бурканган дўконни кўрганингиз ҳамоно у ердан нималар харид қилиш мумкинлигини тушуниб етасиз. Замонавий футболда бошқа соҳалар билан бирга маркетинг ҳам ривожланиб бормоқда ва ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай клуб, албатта, ўз дўконига эга бўлади. «Пахтакор»нинг мана шундай клублар сирасига киришини айнан шу ерда ҳис қилишингиз мумкин.

- мавсум тараддуди

Олий жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги хусусида

- 8та жамоа ичига кириш шарти

ФИФА ўз йўлидан қайтмай, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан эътиборан турнир иштирокчилари сони оширилишини расман эълон қилди. Демак, ўша мусобақага 48та жамоа боради. Ҳозирги режага асосан, улар 16та гуруҳга бўлинади - 3тадан жамоа. Гуруҳларда 1-2-ўринларни эгаллаган термалар эса 1|16 финал раундига ўтиб, курашни давом эттиришади. Айтганча, аввалроқ гуруҳ босқичидаги ўйинларда дуранг қайд этилса, пенальтилар сериясига мурожаат этилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Лекин бу аниқ эмас. Аниғи шуки,  ўйинлар сони 64тадан 80тага кўпаяди. Айни пайт ЖЧ-2026 йўлланмаларининг қандай тақсимланиши ҳақида якуний қарор қабул қилинмаган. Бу масала ФИФА Конгрессининг кейинги йиғилиши, яъни 9 май куни Баҳрайнда муҳокамага қўйилади. Аммо хориж матбуоти тахминига кўра, тақсимот қуйидагича кўриниш олади...

- Жалил Кимсанов: «Деярли миллий термамиз термамиз билан ўйин ўтказдик»

Шу кунларда олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи бос-қичини давом этти-ришяпти. Жумладан, ўзбек футболига бешик бўлган Қўқон шаҳри жамоаси ҳам қизғин ҳозирлик кўряпти. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Тошкентда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишяпти. Ўз навбатида, назорат ўйинларига ҳам эътибор қаратиляпти. Ана шундай учрашувлардан бири «Пахтакор»га қарши бўлиб ўтди. «Шерлар»нинг Қибрайдаги базасида ўтказилган баҳсда «Қўқон-1912» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Водийликлардан ягона жавоб тўпини жамоа вице-сардори, тажрибали ҳимоячи Жалил Кимсанов киритди. Биз «Пахтакор»га қарши кечган ўйиндан сўнг айнан шу футболчидан интервью олдик.

- «Олтин тўп»: Метьюздан Роналдугача (якуний қисм)

Давоми. Бошланиши газетамизнинг 103 (1415)-3 (1419)-сонларида.

Бугун «Олтин тўп» соҳиблари ҳақидаги туркум ҳикоянинг якуний қисмига келдик. Газетамизнинг аввалги сонларида лауреатларни навбати билан мамлакатлар, клублар ва чемпионатлар бўйича «тақсимлаб» чиққандик. Хўш, футбол оламидаги асосий шахсий совринни минтақаларга бўлсак, қандай натижа юзага келади?

- Шерикни ёддан чиқарманг!

Сир эмаски, футболда асосан гол урганлар олқишга сазовор бўлишади. Дарвозанинг ишғол қилинишида бевосита иштирок этган ассистентлар эса кўпинча назардан четда қолиб кетишади. Аслида, тўпурарлар айнан самарали узатма муаллифларига катта миннатдорчилик билдиришлари керак. Демак, 2016 йилда голли пас бериш бобида энг яхши дея эътироф этилганлар билан танишиш асносида уларнинг маҳоратларини тегишлича баҳолаймиз.

- Ким кимга қарши?

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 2016|2017 йиллар мавсуми одатдагидан кўра қизиқарлироқ кечишига ким шубҳа қилганди?! Бизнингча, ҳеч ким. Чиндан ҳам, АПЛга Гвардиола ва Конте каби етук мутахассисларнинг келиши совринлар учун курашни янада кучайтириши аниқ эди. Боз устига, Клопп, Моуриньо ва Почеттинодек мураббийлар ҳам Англиядаги фаолиятларини давом эттиришмоқда. Табиийки, шундай машҳур шахслар бир жойга йиғилгач, ўйинлар янада жонланиб, «тактикалар жанги» авж олиши турган гап.

- Чемпионшипга бир қаранг…

АНГЛИЯ ФУТБОЛИНИНГ ИККИНЧИ ДИВИЗИОНИДА ЎЙНАЁТГАН МАШҲУРЛАР. Сайёрамиздаги энг шиддатли ва томошабоп лига қайси? Бу саволга кўпчилик бир хил жавоб бериши тайин - АПЛ. Ҳа, Англия премьер-лигасининг рақобат, маблағ айланмаси, юлдузларни тўплаш, трансляциялар мезони каби турли масалаларда анча илгарилаб кетгани айни ҳақиқат. Шунга мувофиқ, мамлакатнинг иккинчи даражали лигаси - чемпионшип ҳам ҳавас уйғотадиган ҳолатда. Бу биринчилик жамоаларнинг молиявий қудрати, таркиби ва таниқли футболчилари билан дунёдаги кўплаб олий дивизионларни ҳам ортда қолдиради. Айни пайт чемпионшипда тўп сураётган машҳур футболчилар рўйхатига назар солиб, бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

- Куйт, «Ливерпуль», Туркия, 3та дерби…

Голландиялик донгдор универсал футболчи Дирк Куйт АПЛ тарихида ёрқин из қолдирган. Шунинг учун бўлса керак, Буюк Британиянинг FourFourTwo журнали бу сафар айнан малласоч тўпурарни махсус суҳбатга чорлади. Шу тариқа «Беозор жаллод» номини олган Дирк мухлислардан тушган турли саволларга жавоб қайтариш асносида «Ливерпуль» клубига боғлиқ энг ёрқин хотиралари билан ўртоқлашди. У шунингдек, Англия, Голландия ва Туркиядаги дерби ўйинларида қандай фарқли томонлари борлиги хусусида сўз юритиб, келажак режаларига ҳам тўхталди.

- ЖЧ-48 ФИФА учун плюс эканлиги аниқ. Футболгачи?

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага ошириш ғоясини илгари сурганида, кўпчилик бунга жиддий қараган эмасди. Энди эса бу борада якуний қарор қабул қилинди ва футбол дунёсида ЖЧ-2026 хусусида катта муҳокамалар бошланди. Жаҳон чемпионати-48 режасини қаерлардадир чапак чалганча қабул қилишяпти, айрим жойларда эса аксинча, барчасини бемаъниликка йўйишмоқда. «СЭ» нашри эса дарров калькуляторни олиб, масаланинг молиявий томонларини кўриб чиқишга уринди. 

- Воситачи улуши

Футбол агентлари Қандай ишлашади?

Айни пайт жаҳон футболини воситачилар - агентларсиз тасаввур қилиш қийин. Умуман, агентлик энг сердаромад касблардан бири саналади. Қаранг, эндиликда йилнинг энг яхши футбол агенти учун ҳам алоҳида соврин бор. Хусусан, «тиғи ўткир» Мино Райола яқинда Global Soccer Awards лауреатига айланди. Шу муносабат билан агентлик ишига боғлиқ айрим қизиқарли маълумот-фактларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

- Бошқа байроқ остида

Мана, узоқ Габонда навбатдаги Африка миллатлар кубоги стартга чиқди. Soccer.ru сайтининг Max Vargas блоги шу муносабат билан аслида Африка жамоалари учун ўйнашлари мумкин бўлган, аммо бошқа юртлар байроғи остида тўп суришни маъқул кўрган футболчилар орасидан ўзига хос рамзий терма тузиб чиқди. Ишонинг, ушбу виртуал жамоа таркиби бинойидек кўриниш олди.

- Диего Симеоне: «Муваффақият калити эдим, бироқ…»

Мадрид «Атлетико»сида чинакамига муваффақиятли иш олиб борган Диего Симеоне амалдаги шартномаси муддати якунланмасидан аввал жамоа билан хайрлашишини маълум қилди. Marca нашри ва аргентиналик мутахассис ўртасидаги суҳбатда гап асосан унинг Испания пойтахтидаги самарали фаолияти ва айнан эртароқ кетиш ҳақидаги қарори хусусида борди.

- Рамос нимадан зада?

Испания кубоги доирасида бўлиб ўтган «Севилья» - «Реал» (3:3) учрашувидан кейин «Қироллик клуби» сардори Серхио Рамос АS журналистлари билан учрашиб, газета орқали андалусиялик мухлисларга алоҳида мурожаат қилди. Чунончи, улар ўйин давомида ўз клублари собиқ ҳимоячисини роса ҳақоратлашганди. Хуллас, қуйида Серхионинг гаплари келтирилмоқда.

- Мактубингизни олдик: Иложини топайлик!

Ёмғир томчиси мисол,

Чопамиз футбол томон.

Бизни чорлайди иқбол,

Мундиал - орзу ҳамон!

               

                Футболсевар қониқмас,

                Ўйинлар ўхшамаса.

                Дадиллашмасак бўлмас,

                Кўзлаб, ақлли чора!...

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК АЗИЗЛАР!!!

Киритилган сана: 16.01.2017 13:55. Ўкилди: 2250 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!


© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.